Реальна Війна

Лёха в Short’ах Long’ует

Україна Сейчас | УС: новини, політика

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Анатолий Шарий

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Лёха в Short’ах Long’ует

Україна Сейчас | УС: новини, політика

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Анатолий Шарий

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Лёха в Short’ах Long’ует

Україна Сейчас | УС: новини, політика

bakiroo
Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo
Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg==
Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS

TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
TekshirilganIshonchnoma
ShubhaliJoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaЛип 28, 2019
TGlist-ga qo'shildi
Серп 03, 2024Rekordlar
25.02.202502:42
63.8KObunachilar28.03.202502:04
1400Iqtiboslar indeksi28.04.202514:00
119.6KBitta post qamrovi12.02.202509:46
34.8KReklama posti qamrovi31.01.202509:53
2.74%ER29.03.202523:59
73.36%ERR28.03.202500:00
Газ ва свет ҳисобингизни тўлдириб олинг, эски тарифлар 2 ойгача амал қилади
Уч кундан кейин газ ва электр энергияси тарифлари кескин ошади. Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлайди.
Лекин сизда агар газ ва свет ҳисобингизда 2 ойлик истеъмолга етарли маблағ бўлса ёки 1 апрелгача ҳисобингизни тўлдириб олсангиз, камида 2 ой (1 июнгача) эски тарифларда пул ушланади.
Чунки электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми ва электр энергияси учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

23.04.202503:30
Ҳалқа ёпилади: 4 млрд.долларлик GTL завод “хусусийлаштирилади”
Нархи каррасига шиширилган, очилганидан буён зарарда ўтирган, ваъда қилинган ишлаб чиқариш, экспорт ва солиқ тушумлари умуман таъминланмаган, бўғзигача қарзга ботирилган, технологик юраги “лизингга” сотиб юборилган Uzbekistan GTL заводи оммавий савдоларга чиқариладиган корхоналар рўйхатига киритилган.
Заводнинг 100% улуши сотилади ва бир неча йиллар аввал прогноз қилганимиздек, Резинотехника заводи, Hyatt отели кабиларнинг тақдирини такрорлайди. Фақат жуда катта миқёсда. Балки завод каррасига қиммат тарзда қурилаётгандек шундай якун билан ҳалқани ёпиш мўлжал қилинган бўлгандир.
Қизиғи, Ўзбекнефтегазнинг эҳтимолий молиявий натижалари яхшиланиши аввалги бир неча ҳисоботларда GTL завод тўлиқ қувватда ишлашига боғланганди. Энди нима бўлади? Ё Ўзбекнефтегаз қолган-қутгани билан шу пайтгача улуш ва активлари кимга совға қилиб келинган бўлса, ўшанга тортиқ этиб юбориладими?

28.03.202507:45
Тарифларнинг ошиши майга қолдирилди!
Давлат раҳбари топшириғи билан электр ва газ тарифлари оширилиши 1 майгача кечиктирилди.
Аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди. Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.
Ҳайитга яхши хабар.

01.04.202512:56
Мошинбай чеклов русумбай тақиққа айланди: ҳозирча “Leapmotor” учун
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Leapmotor C16 автомобилида аниқланган “камчилик” сабабли автомобилларларни сертификатлаштириш органларига “Leapmotor” товар белгили автотранспорт воситаларини сертификатлаштириш юзасидан аризаларни қабул қилишни тўхтатиш тўғрисида огоҳлантириш хати юборган.
Чайқовчи монополистнинг қимматлаштирилган Лузер лақабли мошини сотилмаётгани учун Leapmotor’ни жазолашга буюртма-ҳаракат бошлангани ва бунга баҳона қидирилаётгани анчадан бери айтилаётганди.
Мана баҳона ҳам тайёр:
битта мошин моделида “камчилик” аниқлаб, бутун бир русумдаги автомобиллар импорти тақиқланмоқда.
Бизнинг-ча, бу ҳам етарли бўлмаса керак. Чайқовчи монополист ва унга қўшилиб, ота бир, она бошқа чайқовчи акалари истаклар рўйхатини янада кенгайтирса керак.
Нима, Техник тартибга солиш агентлиги бармоғини бир туфлаб тасдиқлаб бермайдими?
Ҳа, нима?
Ўзи регулятор!
Ўзи сертификат беради!
Ўзи текширади!
Шикоят тушса, Ўзини текширувчи ҳам ўзи!

31.03.202505:00
Ўзбекистон Ялпи ташқи қарзи 2024 йилда рекорд даражада ўсган
2024 йилда Ўзбекистон ялпи ташқи қарзи 10,8 млрд.долларга ўсиб, 64,1 млрд.долларга етган. Ўтган йил давомида ялпи ташқи қарз 10,8 млд.долларга, шундан корпоратив (хусусий) ташқи қарз 6,6 млрд.долларга, давлат ташқи қарзи эса 4,2 млрд.долларга ўсган.
2024 йилда ялпи ташқи қарзнинг ўсиши мутлақо тарихий рекорд ҳисобланади. Солиштириш учун, Ўзбекистон янги даврни 14,7 млрд.долларлик ташқи қарз билан бошлаганди (8 йилда 4,4 карра ўсиш).
Кейинги йилларда давлат ташқи қарзи ўсиши бироз секинлашгани фонида, корпоратив дейилган хусусий қарзнинг ўсиши кескин тезлашгани эътиборли. Ўзбекистонда корпоратив қарз аслида давлат банклари ва компаниялари томонидан жалб қилинмоқда. Жалб қилинган қарзлар йўналтирилаётган лойиҳаларнинг самарадорлиги ва истиқболда қарзга хизмат кўрсатиш даражасида етарли пул оқимларини генерация қила олиши сўроқ остига олинаётгани ва текширувлардан ўтказилаётгани йўқ. Айнан юқори даражада ўсган ташқи қарз оқимига қарамай, ясалган лойиҳалар кутилган натижа ва самара бермагани энергетикада таннархнинг тинимсиз шиширилишига олиб келганидан, афсуски, хулосалар чиқарилгани йўқ.
S&P рейтинг агентлиги умумий ташқи қарз ва давлат қарзининг юқори суръатлар билан ўсиши, ташқи қарз ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича кутилаётган натижаларга эришилмаслиги туфайли фискал ва тўлов баланси бўйича хатарлар юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
Марказий банк 2022 йилдан буён биринчи марта ялпи ташқи қарз динамикасини очиқлай бошлаганини эътироф этиш керак (қарз таркиби ва мундарижасининг очилишини ҳам кутиб қоламиз).

07.04.202510:32
Афғонистон бозори — экспортёрлар учун катта имкониятлар майдони
Савдо-саноат палатаси делегацияси Афғонистонда бўлиб турибди. Ушбу ташриф давомида улар маҳаллий бозор шароитларини, қоидаларни ҳамда экспортёрлар учун мавжуд имкониятларни ўрганмоқда.
Эътиборлиси шундаки, мамлакатдаги ишлаб чиқариш ҳали етарлича ривожланмаган. Бу эса бозордаги асосий эҳтиёжларни импорт маҳсулотлар орқали қоплашга мажбур қилмоқда.
Яъни, бозор катта, талаб бор, рақобат кам — бундай имкониятни қўлдан чиқариш мумкин эмас.
Ўзбекистон маҳсулотлари сифати, нархи ва тури жиҳатдан Афғонистон бозори учун жуда мос келади. Бу нафақат тайёр маҳсулот етказиб бериш, балки ҳамкорликда ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун ҳам катта майдон яратади.
Бундан ташқари, маълум бўлишича, 2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айланмаси 1,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.
Айтилишича, Кобул шаҳрида Ўзбекистон қурилиш материаллари, электротехника, озиқ-овқат ва тўқимачик маҳсулотлари учун савдо уйи ташкил этилган. Савдо уйи 570 кв.м шоурум ва 500 кв.м омборхонадан иборат. Бу ерда маҳсулотларингизни намойиш қилиш, сақлаш ва сотиш имконияти яратилди.
Яна бир яхши хабар, май ойидан бошлаб Афғонистон ҳудудида Савдо-саноат палатасининг 4 нафар вакили ўз фаолиятини бошлайди.
Агар сизда экспорт қилиш нияти бўлса, бу имкониятдан фойдаланинг.
Батафсил маълумот учун:
+998 78 150 60 06
+998 97 877 00 58

14.04.202510:55
Бу худди янги ҳоким келиб ҳамма ўрганган бозорни бузишига ўхшайди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан “Safe Road” иловаси тавсия ва тарғиб қилинмоқда. Ҳамма ўрганган Road24 энди ишламасмуш. Road 24 ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхталипти.
Бу худди янги ва қўлинг ўргулсин замонда ҳокимлар тайинланиши билан тадбиркор-у, аҳоли ўрганган эски бозорни буздириб, янгисини қурдириш ва ёқадими, йўқми, ихтиёран-мажбуран кўчиришга ўхшайди.
Қўйинглар, худобехабар бозор бузади, майли, янги бозор қурмоқчи бўлсанг, унисиям ишлайворсин, бунисиям ишласин, рақобат ва танлов бўлсин дейдиган топилмайди, афсуски (Қўйлиқ бозорининг бузилишидан тортиб, Денов ва Узунгача шу аҳвол).
Ҳозир ҳам миллионта эътироз бўлаётган янги Safe Road иловасиям ишлайверсин, Road24 ҳам ишлайверсин, дейдиган бирон соғлом ақл эгаси топилмаганидан ҳайрон бўлманг.
Мен ҳатто ҳайрон бўлардим, агар айтайлик, Антикоррупция агентлиги вазирлик ва идораларнинг “илова ясаш ва илова буюртма қилиш” каби антиқа ва ажойиб кейсларига эътибор қаратишни бошласа.

26.04.202508:30
Пул ўлсин: Талабалар ётоқхонаси ўзи дефицит, лекин ётоқхоналарни сотиш яна авж олмоқда
Тўғриси, бу масалада мантиқни тушуниш жуда қийин.
Ҳукумат талабалар ётоқхоналари етишмовчилигини тан олиб, янги ётоқхоналар қурмоқда, бюджетдан ҳар йили юзлаб миллиард субсидия ажратилмоқда. Муаммонинг ижтимоий чуқурлиги шунчаликки, талабаларга ётоқхона етказиб бера олмагани учун, хусусий сектордан жой топаётган талабалар учун ижара ҳақининг бир қисми қоплаб берилмоқда.
Айни пайтда, ўзи дефицит бўлган ётоқхоналарни сотвориш тўхтагани йўқ. Мана Низомий педуниверститетининг машҳур ва лекин очофат очкўзлар наздида пойтахтнинг “энг мазали” масканида жойлашган бешта ётоқхонаси сотувга қўйилган.
Бу ётоқхоналарга ким кўз тиккан (бундай жойларнинг эгаси аллақачон тайин булмаса, рўйхатга киритилмайди) билмайман, лекин аниқки, уларнинг инсофиям, ориятиям, қадриятиям йўқ. Эсингиздами, Онкологогия марказларини кўтарасига сотиб олмоқчи бўлганлар?
Улар шундай юзсиз тоифадан бўлса керак.
Ҳеч қачон тўймайдиган очофатлар майли. Наҳотки мактаб вазирлиги, йўқ, тўхтанглар, Низомий бинолариям, ётоқхоналар ҳам керак демаган бўлса?
Хўп, Низомийга ётоқхона керакмас деган важ-корсон ишлатилса, бошқа университетларга керакку. Ётоқхона ҳатто биринчи курсларга етмаётганини ҳатто кўр ҳам билиб турибдику. Ва ўзи мактаб, шифохона, поликлиникадан тортиб талабалар ётоқхоналаригача ижтимоий объектларни сотишни тўхтатайлик. Ўзимизни ижтимоий давлат деб эълон қилганмиз. Ноижтимоий эмас.

20.04.202505:30
Ўтган эпоханинг “10 доллар” қонуни “2-3 кун” қонуни бўлиб қайтди
Тақа-тақ тақиқнинг йўли янада осон эканку. Шунга ўтган ёмон эпохадагиларнинг нега ақли етмаган?
Ўтган эпохани янги давримиздан фарқлантириб турувчи ўша машҳур 10 доллар қонуни бўйича қўшни давлатлардан фақат шу миқдордагина божсиз товар олиб кириш мумкин эди. Бечора ўзбекистонликлар табиийки, Ўш, Қорасув ё Чимкентдан каррасига арзон кондиционер, телевизор, ҳатто дазмол олиб кира олишмасди. Чегарада пальтонинг ичидан кийиб олинганиям (сотиб олинган янги пальто, куртка ёки жемпер) ечтириларди.
Чунки 10 доллар қонуни ишларди.
Мана энди “божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши” керак. Кийим-кечак олиш ё кондиционер олиб қайтиш учун Ўшга ё Чимкентга 2 ё 3 кунга бормайсиз-ку, меҳмонхонада қолиш ва еб-ичиш билан эшагидан тушови қиммат тушади. Табиийки, энди каррасига арзон бозор (шоппинг) қилгани қўшни давлатларга ўтиб келиш тўхтайди.
Ўтган йили шунақа режалар борлиги айтилганида,
рости унча ишонқирамагандик. Бунчаликка боришмас, деган умид бор эди.
Қилса бўлар эканку мана.

22.04.202517:03
Улар “ташмачилар”ми?
Танишинглар, сизлар “ташмачи” дея жазолаган ватандошлар:
“Одамлар Қозоғистондан қайтишда шахсий эҳтиёжлари учун асосан ёғ, гўшт, “памперс” ва “порошок” олиб киришади. Энг кўп кўзим тушганлари шулар”.
“Ҳозирги шароитда ҳаммага 10 минг сўм бўлса ҳам иқтисод бўлгани яхши. Шундай қилиб ўтиб-бориб келишяпти, бизга қараганда [Қозоғистонда] арзонроқ, анча фарқ бор-да”.
“Мана, болаларимга, невараларимга конфет олиб келяпман. Пенсиям етмайди, 881 минг сўм оламан. Оёғим, белим оғрийди, озгина “лечение” учун, тирикчилигим шу. Бегоналарга эмас, қизларимга, ўғилларимга сотаман. Улар менга пулини беради.
[Қозоғистонда] колбасалар, геллар арзон-да. [Кир ювиш воситасини] 42 минг сўмга олган бўлсам, бизда 90-100 минг сўм, айтинг, нима қилайлик?”.
“Колбаса, гел, порошоклар, “памперслар”... У ерда кўп нарса арзон-да. Деярли ярим нархида. Мисол учун, [идиш ювадиган] гел у ерда 40 минг бўлса, бу ерда 80 минг. 4-5 кунда бир, 1 ҳафтада бир бориб келаман. У ерда қариндошларимиз бор, шунинг учун”.
“2-3 кун қонуни” кучга кириши билан билан энди улар арзонроқ колбаса, конфет, йогурт ея олишмайди, арзонроқ памперсдан маҳрум бўлишади. Уддаладингизлар.
Мана энди “маҳаллийлаштирувчи” олигархлар ниҳоят тўйса керак.

31.03.202513:56
Эртага ёқилғи ~100 сўмгача қимматлашиши мумкин
Эртага, 1 апрелдан нефть маҳсулотлари (бензин, авиакеросин, дизель ёнилғиси, экологик тоза дизель ёнилғиси), двигатель мойлари ҳамда суюлтирилган ва сиқилган газга акциз солиғи (якуний истеъмолга ҳам) оширилади.
Бу улгуржи бозорда рақобат бўлмагани учун бензин ва дизель ёқилғисидан тортиб пропан ва метан газнинг чакана нархлари 70-100 сўмгача ошиши мумкин дегани.

11.04.202505:50
Тошкентга Чимкент бензини келадими? Олигархлар қаршилик қилмайдими?
Тошкентнинг шундоқ биқинида, 100 км нарида Марказий Осиёдаги энг йирик Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи фаолият кўрсатади.
Ëзилишича, етарли талаб йўқлиги учун Чимкент заводи резервуарлари бензинга тўлиб кетган. Шу ҳафтада 92 маркали бензин экспортига рухсат берилиши мумкин.
Албатта, Ўзбекистон энергетикасини пароканда қилиб, 3 минг километрдан келтириладиган шимолликларнинг бензинига қарам қилган олигарх ва монополистлар учун бу жуда ёмон хабар. Улар барибир нимадир қилиб Чимкент бензинини Тошкентга киритмаслик чорасини кўришади ёки шундай қилишадики, 5 минг сўмлик Чимкент 92 бензини 11 минг сўмга айланади.
Маълумот учун, охирги 2 ҳафтада нефть нархлари кескин қулаганига қарамай, Ўзбекистонда 92 бензин нархи ўртача 10 500 сўмдан 10 800 сўмгача қимматлаган. Бир йил аввал Энергетика вазирлиги 92 бензинни оммалаштириш ва 9 500 сўмгача пасайиши кутилмаларини эълон қилганди.

02.04.202514:35
Бойларни солиққа тортиш тизими яратилади
Ўзбекистонда яшаётган катта ва жуда катта даромадга эга бўлган жисмоний шахслар алоҳида солиққа тортилиши лозимлиги ҳақида жуда кўп ёзганмиз (худди корпоратив йирик солиқ тўловчилар сингари).
Ниҳоят бу масалада ҳам ўзгаришлар бўладиган кўринади. Ўзбекистонда бой аҳолини солиққа тортишнинг алоҳида тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун Солиқ қўмитаси энг юқори ҳамда хорижда олинган даромадга эга бўлган жисмоний шахсларнинг тўлиқ базасини шакллантиради.
Мана масалан, уруш бошлангандан бери Ўзбекистонда яшаётган миллиардерлардан бири Ўзбекистон резиденти деб тан олиниб, солиққа тортилганида балки бюджетимизга триллионлаб қўшимча даромад тушган бўларди.
Ўтган йили учрашувлардан бирида йиллик даромади 3 млрд.сўмдан ортиқ бўлган жисмоний шахслар йирик солиқ тўловчи деб топилиши мумкинлиги ҳақида сўз очилганди. Бундай шахсларнинг асосий даромади иш ҳақидан эмас, бонуслар, дивиденд, рента ёки ижара тўловларидан шаклланади.

08.04.202512:17
Афғонистон бозори янги экспорт йўналишларини излаётган тадбиркорлар учун муҳим имкониятларни очяпти.
Ҳозирги кунда бу бозорда ўзбек маҳсулотлари ва хизматларига бўлган талаб ўсиб боряпти. Бу эса ўзбекистонлик тадбиркорлар учун янги ҳамкорликлар, узоқ муддатли келишувлар ва экспорт ҳажмини янада ошириш имконини яратади.
Агар сиз ҳам шу йўналишда фаолият бошлашни режалаштираётган бўлсангиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Экспортчилар уюшмаси амалий ёрдам ва маслаҳатларга тайёр.
Мурожаат учун:
📞 +998 78 150 60 06
📞 +998 99 152 58 66
📞 +998 97 877 00 58 (@NZF1985)

Kanaldagi o'zgarishlar tarixi
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.