Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Файзбоғ (ТемурМалик) avatar

Файзбоғ (ТемурМалик)

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilmagan
Ishonchnoma
Shubhali
JoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaЛют 06, 2025
TGlist-ga qo'shildi
Черв 09, 2024
Muxrlangan guruh

Rekordlar

03.02.202504:31
21.4KObunachilar
28.02.202520:06
333Iqtiboslar indeksi
11.02.202505:34
18.5KBitta post qamrovi
11.02.202505:34
18.5KReklama posti qamrovi
22.03.202523:59
3.65%ER
24.03.202523:59
88.88%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
ЛИСТ '24ГРУД '24СІЧ '25ЛЮТ '25БЕР '25КВІТ '25

Файзбоғ (ТемурМалик) mashhur postlari

Президент Францияга бориб қайтганидан кейин Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Тошкентга келганди. Бу сафар, Европа иттифоқи раҳбарлари билан бўлиб ўтган саммит якунига етгач, ўша заҳотиёқ Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистонга ташриф буюрибди.

Айримлар миграция, инвестиция ва яна бир қатор факторларни ҳисобга олиб, мамлакатимиз Россияга муҳтож деган қарашни олға суради. Менинг фикрим эса ўзгача: аксинча, биз уларга кўпроқ керакмиз. Марказий Осиёнинг табиий бойликлари, муҳим ресурс ва географик жойлашуви Россиянинг бугунги сиёсати учун сув ва ҳаводек зарур. Россия учун Марказий Осиё стратегик муҳим ҳудуд ҳисобланади. Шу сабабли, рус мулозимлари ҳар сафар Ўзбекистон президенти европалик сиёсатчилар билан учрашув ўтказгач, хавотир билан олдимизга югуриб келишади. Улар таклиф қилган нарсалардан ҳам кўпроғини беришга тайёрмиз, дейишса керак-да)

Аслида, устунликларимиз жуда кўп, бирлашиб ундан фойдалансак катта кучга айланишимиз мумкин.

🔥 @fayzboguz
"Манчестер Сити" ўзининг инстаграмдаги саҳифасида Абдуқодир Ҳусановнинг расмини жойлади.

Ушбу постнинг комментида англиялик мухлис ЎФАга кескин мурожаат йўллади ва жиддий танқид қилди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси, сизлар жуда ёмон иш олиб бораётганингиз учун Абдуқодир Ҳусановнинг хавфсизлигига қисман жавобгарсизлар.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолардан унинг атрофини кўплаб таниган ёки танимаган инсонлар ўраб олгани кўриниб турибди. Бу уни чалғитяпти ва асабийлаштирмоқда.

Унинг хавфсиз ва назорат остида бўлишини таъминлаш сизларнинг бурчингиз. Бу хоҳ Ўзбекистонда бўлсин, хоҳ терма билан хориж сафарларига ҳам тегишли.

Унинг бўш вақтини ҳурмат қилиб, эътиборини ортиқча нарсаларга чалғитманг ва футболчилик фаолиятини доимо биринчи ўринга қўйинг.

Сизларнинг бундай бошқарувингиз ва эътиборсизлигингизни шунчаки қабул қилиб бўлмайди. Ишингизни яхшироқ бажаринг", - деб ёзилади изоҳда.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзени ўрнида бўлганимда, Ҳусановни Эронга қарши ўйинда захирада қолдирган бўлардим. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида эса атайлаб, охирги пайтлар футболчининг боши тадбирлар-у тўйлардан, блогерларнинг пиар видеоларидан чиқмаётгани ҳақида гапириб ташлардим. Эътиборини футболга қаратмаса, нафақат миллий жамоадан, балки Сити таркибидан ҳам тушиб кетиши мумкинлигини айтиб, интервюлар берардим. Терма жамоа бош мураббийининг бундай баёнотлари кўпчиликка таъсир қилган бўларди.

🔥@fayzboguz
Видеодаги йигит эсингиздами?

Ўзбекистон футболидаги ноҳақликлар, хусусан ҳакамларнинг атайлаб хусусий клубни синдиришга бўлган ҳаракатларини жўшиб гапирган "Турон" бош мураббийи интернет қаҳрамонига айланган эди. Воқеа 2021 йилда содир бўлган. Шундан кейин у ҳақида ҳам, унинг жамоаси ҳақида ҳам деярли ҳеч нарса эшитмадик.

Бугун ушбу мураббий, Ислом Исмоилов Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди, шу билан бирга Осиё кубоги финалига ҳам чиқа олди. Унинг жамоасининг ҳужумкор, чиройли ўйини тилларда достон бўлмоқда.

Юқоридаги кескин баёнотларидан кейин футбол карьерасига нуқта қўйилса керак, деб ўйлаган эдик, йўқ, ҳали энг муҳимлари олдинда экан. Ёш мураббийга шундай имконият берилгани учун ташаккур билдирамиз. Адолат тантана қилса, катта кучга айланиши мумкинлиги исботланмоқда.

🔥 @fayzboguz
Ўзбекистонда бўлиб турган мана шу хонимни Европанинг ҳозирги “темир хоними” дейиш мумкин. Урсула фон дер Ляйен Европанинг Россияга қарши бирлигини сақлашда жуда катта ўрин тутяпти. У Пекинда Ши Жинпинга кескин гапира олганди. Энди Трампга қарши Европа бирлигини ҳам шакллантирмоқда.

Урсула хоним Германия Мудофаа вазири бўлган биринчи аёл сифатида тарихга кирган. Шунингдек, у ҳозирги лавозими — Европа комиссияси президенти бўлган биринчи аёл ҳам.

Европанинг энг ёрқин раҳбари Ўзбекистонга келиши, шубҳасиз, катта ҳодиса. Бу Ўзбекистон учун ҳам, Марказий Осиё учун ҳам муҳим.

🔥@fayzboguz
21.03.202507:35
Бирор бир рус мулозими ёки элчисининг ўзбекча гапирганини кўрганмисиз?

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги дипломатлари Наврўз байрами муносабати билан ўзбек тилидаги шеърни навбат билан ўқиб, «Европа жамоаси» руҳида табрик йўллади.

Улар орасида Чехия, Германия, Франция, Италия, Латвия, Венгрия, Руминия, Словакиянинг мамлакатдаги элчилари, шунингдек, Болгария ва Испания элчихоналари вакиллари бор.

Видео сўнгида эса ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар қўбиз чалиб берди.

🔥@fayzboguz
10.04.202510:49
Россияда Ўзбекистон фуқаросига полиция томонидан куч ишлатилиб, Украинадаги урушга юборишга мажбурлангани айтилмоқда

Бу ҳақда “Настоящее время” хабар берди.

Қайд этилишича, Юсуф исмли ватандошимиз (исми ўзгартирилган) Москвада ишлаган ва мигрантларга қарши рейддан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланган. Мигрантнинг сўзларига кўра, полиция бўлимида унга нисбатан куч ишлатилиб, Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбур қилинган.

“Мен бу можаро (уруш)да иштирок этишга мажбур эмаслигимни айтдим. Кейин улар паспортимни олишди ва менда кредит борлигини аниқлашди. Мен банкдан 400 минг рубль қарздор эдим. Шунда улар: “Биз сенинг кредитингни ёпамиз, сен эса урушга борасан”, дейишди. Мен эса, мен Ўзбекистон фуқаросиман, шунинг учун урушга бормайман, деб жавоб бердим. Шу пайтда мени икки марта тўпиғим остига дубинка билан уришди ва “нега бормайсан, борасан” дейишди. Кейин бўйнимдан ушлаб, деворга тираб қўйишди. Улар мен рози бўлмаслигимни англашди. Мен уларга элчихонага мурожаат қилишимни ва у ердан ёрдам олишимни айтдим. Ўн дақиқа ўтгач, мени қўйиб юборишди”, дейди мигрант.

Юсуф Россиядаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилган, бироқ унинг айтишича, у ердан ёрдам ололмаган. Элчихонага мурожаат қилганидан сўнг вазият яна такрорланган. Уни яна полиция тўхтатган, ҳужжатларини текширган ва унинг қарздорлигини аниқлаган. Кейин Ички ишлар вазирлиги ходимлари унга яна армия билан шартнома тузишни таклиф қилган. Юсуф элчихонага қўнғироқ қилган, бироқ унга жавоб берилмаган. У ҳаётидан хавфсираб, вақтинча ватанига қайтишга қарор қилган.

Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси фақат ҳужжатларни тахлаб берадиган жин, шекилли. Шундай оғир вазиятга тушган ватандошимизни ҳимоя қилолмаса, буларни нима кераги бор? Бюджетдан шунча пул ҳавога совуриляпти. Бу текинхўр идорани кимдир назоратга олиши керак.

🔥 @fayzboguz
Ислом Исмоилов шогирдлари Осиё чемпионига айланди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси финалда мусобақа мезбони Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида енгди. Жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов шу тариқа ўзининг оғир карерасида фантастик камбэк амалга оширди.

Қайд этиш керак, финалдаги рақибимизга қарши ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ қатарлик ҳакам томонидан Ўзбекистоннинг икки футболчиси майдондан четлатилганди. Шунга қарамай, футболчилар иккинчи бўлимда иккита гол уриб, ўйинда ғалаба қозона олишди.

🔥 @fayzboguz
25.03.202508:21
Опен бюджет ҳақида бир чимдим фикрим.

Агар бу тажриба халқ орасига демократик сайлов қадриятларини сингдиришни мақсад қилган бўлса, буткул тескари нишонга урилган. Усулнинг ўзи аҳлоқан бузуқ. Демократик давлатларда овозни сотиб олиш сайлов жараёнидаги энг катта жиноят деб ҳисобланади ва бу овозлар сўнг бекор қилиниб, овозни олган тараф судга тортилиши мумкин. Овозни бир шиша колага сотиб оласизми, ё минглаб долларга - фарқи йўқ, бу нодемократик ва қинғир усул. Ўз вақтида энг бадавлат наркобарон Пабло Эскобар ҳам халққа нақд пул улашиб парламент сайловларида ғолиб бўлганди. Яқин ойларда эса Илон Маск сайловчиларга миллион доллардан лотерея улашиб Трампга овозларни кўпайтиришда айбланди. (Шу сабаб ҳам мен "ҳокимларни сайлаш" орзуимизга катта шубҳа билан қарайман, чунки у маҳаллий ўғриларга ҳокимиятларга тўғридан-тўғри йўлни очиб беришидан қўрқаман.)

Опен бюджетнинг яна бир мантиқсизлиги — унга берилаётган овозларнинг жўғрофиясида. Нега муайян маҳаллада яшамаётган сайловчи бу маҳалланинг обод бўлишидан манфаатдор бўлиши керак? Яқинда Японияда бир суҳбатдошим айтиб қолди, ҳатто ундан Японияда туриб Ўзбекистондаги маҳаллага овоз беришни ўтиниб сўрашган. Ҳар бир маҳалланинг ободлиги — ўша ердаги маҳаллий маъмуриятнинг ЭНГ асосий вазифаси. Ҳоким қиммат машинасидан тушиб ҳар бир маҳаллага кириб, илма-тешик йўллар ва бузилган қувурларни текшириши ва уларни тузатишга пул ажратиши керак. Пул кам бўлса, каллани ишлатиб приоритетларни ишлаб чиқади, яъни энг ёмонига эртароқ, бундайроғига кечроққа пул ажратади (ё маҳаллий бойни туртади, бу ҳам баъзида каллани ишлатишга киради).

Сизлардан энди битта Кока-кола.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz
Қирғизистон «Бодрость» ҳаммомида калтакланган фуқаролари сабаб Россия элчисига нота топширди

Қирғизистон ТИВ Россия элчиси Сергей Вакуновни чақиртириб, 11 апрел куни Москвадаги «Бодрость» ҳаммомида Қирғизистон фуқароларига қарши ўтказилган рейд юзасидан тушунтириш беришни сўраб, расмий нота топширди.

"Россия томонига расмий норозилик нотаси топширилди, унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган операция асослари ҳамда Қирғизистон фуқароларига нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари бўйича маълумот тақдим этиш сўралган. Агар фуқароларимизга нисбатан куч ишлатиш ҳолати ҳуқуқий асосга эга бўлмаса, Москва шаҳридаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига нисбатан тегишли чоралар кўрилиши сўралди", дейилади Қирғизистон ТИВ баёнотида.

10 апрел куни Москвадаги асосан қирғизистонликлар борадиган «Бодрость» ҳаммомида рейд ўтказилган, Қирғизистон фуқаролари оммавий ҳибсга олинган ва уларга нисбатан куч ишлатилган.

🔥 @fayzboguz
26.03.202511:24
Хитойнинг Ўзбекистондаги таъсири ҳақида материал тайёрлаган журналистларга қарши босимлар бўлаётгани айтилмоқда

Инсон ҳуқуқлари бўйича «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, DemokratUz сайт журналистларига қарши турли босимлар бошланган. Бунга сабаб нашр томонидан чоп этилган Ўзбекистонда Хитойнинг таъсири ошаётганига оид мақола бўлиши мумкин.

“Instagram ижтимоий тармоғида DemokratUz нашри муҳаррири Фазлиддин Меҳмонов таҳририят фаолиятига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг босими ҳамда шахсий автомобилидаги тинтув ҳақида ёзди. Унга кўра, нашрда Тошкентда Хитой ёзувларининг кўпаяётганига оид мақола чоп қилинган ва миллиондан ортиқ фойдаланувчилар томонидан кузатилган. Сўнг таҳририят журналисти Нилуфар Ҳамроеванинг мақоласи олиб ташланиб, унинг ўзи ишдан бўшатилиши талаб қилинган. Меҳмоновга нисбатан эски схемалар билан бугун ҳатто жиноят иши ҳам очилибди”, деб ёзади Ташанов.

Сайт раҳбари ўз видеомурожаатида айтишича, у автомобили билан ўчиқ ҳолатда, автотураргоҳда турган пайтида ички ишларнинг икки нафар ходими ёнига келади ва мошинасида ноқонуний тинтув ўтказади. Меҳмоновнинг қўшимча қилишича, бундан бир неча кун аввал хитойликлар таъсири ҳақида видеомақола чиқарган таҳририят журналисти Нилуфар Ҳамроеванинг уйига ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари келиб, қизнинг ота-онасига тушунтириш ишларини олиб борган ва унга сайтдан бўшаши кераклиги уқтирилган. Натижада, сайт журналистни ишдан бўшатишга мажбур бўлган.

Таниқли ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташанов бу ҳолатга нисбатан юқори доирадаги эътиборни талаб қилади.

“Аслида, демократик мамлакатларда сиёсий плюрализм туфайли бундай жараёнда Парламент, жамоатчилик, ҳукумат ўз муносабатини изҳор этади, оммани тинчлантиради. Ақл марказлари миграцион жараённинг оқибатлари, яқин истиқболдаги ҳаётимизга таъсири ҳақида мулоҳазаларини баён этади. Бизда эса шу пайтгача Бош вазир Абдулла Ариповдан тортиб, Парламент спикери Нуриддин Исмоиловгача жамоатчилик олдида икки жумла сўз айтганини кўрмадик. Демак, булар сиёсий арбоб эмас, давлат бошқарувидаги нўноқ инструментлардир. Шу боисдан ҳам халқимизда ташқи омилларга нисбатан фобия бор, сиёсий элита исталган пайтда бизга панд беради, деган кўникма мавжуд. Жумладан, Хитой масаласида ҳам”, деб сўзини давом эттиради ҳуқуқ фаоли.

Дарҳақиқат, мадомики Хитойнинг Ўзбекистондаги таъсири ҳақида мақола чоп этган шахс турли сиёсий босимларга учраётган экан, бундай ҳолатда жамоатчилик каттароқ мансаб вакилининг тушунтириш беришига муҳтож бўлади. Нималар бўляпти ўзи? Нега биз Хитойни танқид қилганларга қарши “хитойча услубда” курашяпмиз? Мени, кўпчилик қатори, айни дамда хитойлик ишбилармонларнинг кўпайиб кетганидан кўра, уларни бармоқ билан кўрсатаётган журналистларга бўлаётган босим ҳолатлари кўпроқ ташвишлантирмоқда. Бу масалага жиддий ёндашувни кутяпмиз.

🔥@fayzboguz
Одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди — “Ўзатом” раҳбари

“Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмадхўжаев собиқ энергетика вазири Алишер Султоновнинг 4 йил олдин айтган “Газимиз учта Ўзбекистонни боқишга ҳам етади” деган фикрига муносабат билдирди.

“У ҳақ. Биласизми, қайси нуқтайи назардан гапирилганини? Бошида мен ҳам нега бундай дейилганини тушунмадим. Кейинчалик билдимки, бу истеъмол маданияти ҳақида айтилган. Одамлар газ ўтказишни талаб қилган бир ҳудудда бўлдим. Бир неча қишлоқни газ билан таъминладик. Мен энергетика вазирининг биринчи ўринбосар этиб тайинлангандим, мазкур лойиҳа қандай амалга оширилгани, аҳоли ундан қанчалик рози эканини кўриш учун бордим. Тасодифан қишлоқда тўрт хонали, ҳисоблагичи бор уйга кирдим. Катта хонада уч болали аёл ўтирибди, печкада катта босим остида газ ёнмоқда, форточка очиқ. Қолган хоналар совуқ. Бу қишда содир бўлмоқда. Бу миқдордаги газдан унумли фойдаланилганида бутун хонадонни иситиш мумкин бўларди. Ўша вақтда газ ва электр энергияси жуда арзон эди. Уй эгасига мини-иситиш тизимидан фойдаланишни таклиф қилганимда, у: “Бунинг менга нима кераги бор, ҳозиргидай тўлаб кетавераман-да”, деб жавоб берди. Бу ҳолат мен учун ҳайратланарли эди”, – деди “Ўзатом” раҳбари.

У Алишер Султоновнинг айтган гаплари истеъмол маданияти билан боғлиқ бўлганига урғу берди.

“Агар одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди”, дея таъкидлади у.

Агентлик раҳбарининг қўшимча қилишича, келажакда атом энергетикасининг ривожланиши вазиятга ижобий таъсир кўрсатади.

"Атом электр энергетикасини фаол ривожлантиришни бошласак, газ ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқаришни камайтирамиз. Шунда газ қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилади”, – деди Аҳмадхўжаев.

🔥@fayzboguz
“Сиёсатга тўғри келмайдиган ёки бўрттириб юборилган саҳналар албатта чопилади...”

Таниқли актёр Асқар Ҳикматов DaryoUz нашрига берган интервюсида ижод маҳсули концертларга чиқишидан олдин қандай назорат босқичларидан ўтиши ҳақида гапириб берди. Видеода гап "Миллион" концерти ҳақида борган.

Ўзбекистонда цензура қандай ишлашини очиқ айтиб бергани учун акага раҳмат айтиб, бир дақиқалик сукут сақлаймиз)

🔥 @fayzboguz
Расул Кушербаев Янгийўл туман ИИБ томонидан қўл телефони олиб қўйилганини айтмоқда

Собиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, унга қарши “асоссиз ариза” киритилган.

Унга кўра, кеча уни ушбу ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ биносига чақириб, қўл телефонини олиб қўйишган.

“Қанча тушунтиришларимга қарамай, иш учун аҳамияти бўлмаса-да, мобил телефоним олиб қўйилди. Мақсад телефонни олиш вассалом. Кимларгадир телефоним керак бўляпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак”, деб ёзади собиқ Олий Мажлис депутати.

Кушербаев яшаш жойи ҳам, пропискаси ҳам Янгийўлда бўлмай туриб, нега бу иш билан айнан Янгийўл ИИБ шуғулланаётганини тушунмаётганини айтади.

“Тўғриси, мен бу ишларни тушунмаяпман, лекин Янгийўл тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи, ҳозирда эса Ички ишларнинг янги вазири ҳурматли Азиз Тўшпўлатов тушунсалар керак. Чунки бу ишлар негадир уларнинг вазир лавозимига келишлари билан бир вақтга тўғри келмоқда. Ҳурматли вазиримиздан изоҳ кутамиз”, дея якунланади хабар.

Кушербаев сўнгги вақтларда ички ишлар маҳкамасига чақирилаётган учинчи фаол бўлди. Аввалроқ Тошкент давлат юридик университетининг икки ўқитувчиси инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановга, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги биринчи ўринбосари Вячеслав Пак блогер Отабек Бакировга қарши даъво аризасини киритгани маълум бўлганди.

🔥 @fayzboguz
24.03.202511:58
“ЎзАтом” раҳбари АЭС ҳақида: “Россия қандайдир тугмани босса, бу станцияда нимадир бўлади деган нарса йўқ”

Жиззахда қуриладиган атом электр станцияси Ўзбекистонга тегишли бўлади ва унда маҳаллий мутахассислар ишлайди, дея маълум қилди “ЎзАтом” директори Азим Аҳмахўжаев. Унинг сўзларига кўра, “Россияда қандайдир тугма бўлади ва уни босса, бу станцияда нимадир содир бўлади, деган нарса йўқ”.

"Станция Ўзбекистоннинг мулки бўлади, унда маҳаллий мутахассислар ишлайди. Ҳа, бош пудратчи “Росатом” бўлади, лекин улар бизни чеклашга уринишмаяпти. Биз қурамиз ва ҳаммаси қандай бўлишини ҳал қиламиз. Бу жараён бизда тўлиқ шаффофлик ва очиқлик билан кечмоқда. Бизни чеклашга, бирор нарсага кўндиришга қандайдир уринишларни кўрмаяпмиз. Уларга хавотирларимизни, фикрларимизни билдирамиз ва бу қабул қилинади, муҳокама этилади. АЭС – олиб келиниб, керак пайтда сунъий йўлдош орқали ўчириб қўйиладиган автомобил эмас”, деди Аҳмадхўжаев.

Руслар 1991 йилда ўзаро шартномаларга асосан Запорижжя шаҳрида қурилган АЭСни украин ҳукуматига топширади ва уларга “назорат тўлиқ сизларнинг қўлларингизда бўлади” дейди. Бироқ, орадан йиллар ўтиб, Украинага кенг миқёсли босқин бошланганидан кейин Путин армияси уни босиб олди. Украинанинг 20% энергетикасини таъминлаб берувчи Европадаги энг катта АЭС ҳозир руслар назоратида. Россия бугун Украинадан босиб олинган АЭС энергетикасини Украинадан аннекция қилиб олинган Қримга йўналтирмоқда. Бизнинг бошимизга бу кунлар тушмайди, деб ишонч билан гапириш учун энг камида иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан қудратли ҳамда Россиядан мустақил бўлиш лозим.

🔥@fayzboguz
Ўзбекча «Олтин виза»: 1 июндан хорижий фуқароларга 200 минг доллар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси берилади

2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

Бу ҳақда “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини  рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармонида маълум қилинган.

Яшаш гувоҳномаси — бу фуқаролиги бўлмаган шахснинг ёки чет давлат фуқаросининг шахсини тасдиқловчи, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшашга рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

🔥@fayzboguz
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.