Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Advokat Komilova avatar

Advokat Komilova

Advokat Zebo Komilovaning rasmiy telegram kanali
Murojaatlar uchun: @Advokat_KomilovaBot
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilmagan
Ishonchnoma
Shubhali
Joylashuv
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaNov 20, 2024
TGlist-ga qo'shildi
Dec 09, 2024
Muxrlangan guruh

"Advokat Komilova" guruhidagi so'nggi postlar

Вазирлик обрўсини ҳимоя қилаётган касаба уюшмаси ва собиқ депутат Жаҳонгир Тўлаганов можароси

Сезяпсизми, “Туҳмат”, “Ҳақорат қилиш”, “Ёлғон ахборот тарқатиш” деган “дежурний” моддалар билан ҳар қандай танқидчиларнинг овозини ўчиришга уриниш ҳолатлари авж олиб бораётгандек.

Эртага собиқ депутат Жаҳонгир Тўлагановнинг суди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик. У жавобгар, мен адвокатиман. Шикоятчи эса Транспорт вазирлигининг Бирлашган касаба уюшмаси.

Қизиғи, Тўлагановнинг касаба уюшмаси билан талашадиган ҳеч нимаси йўқ. Уюшма “Транспорт вазирлиги мутасаддиларининг қадр-қиммати ва обрўси”ни ҳимоя қилишга бел боғлаган: Тўлаганов Yutube’даги каналида аниқ бир шахсни кўрсатмай вазирлик ходимларини “саводсиз, билимсиз” деб атаган экан, бу гап улардан кўра касаба уюшмасига қаттиқ ботиб, МЖтКнинг 202-2-моддаси билан (“Ёлғон ахборот тарқатиш”) ички ишларга шикоят қилибди.

Бу ерда “Бутун бошли вазирлик ўзини ўзи ҳимоя қила олмадими”, деган саволдан кўра “Касаба уюшмасининг бу ишга нима дахли бор”, деган савол муҳимроқ бўлса керак. Аммо қонунчиликни тит-пит қилсам-да, уюшмага меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларга алоқаси бўлмаган масалада ходимлар номидан судга мурожаат қилиш ваколати берувчи нормани топа олмадим... Ҳай, майли.

Энди Тўлаганов транспортчи амалдорлар шаънига бу гапларни айтиши сабабига тўхталсак.

Фарғона вилояти транспорт бошқармасининг бир хусусий ташувчи корхона билан неча йилдан бери давом этиб келаётган низоси бор. Тендер билан боғлиқ низо. Мазкур иш босқичма-босқич барча судлардан ўтиб, гоҳ у, гоҳ бу томоннинг қўли баланд келиб, ахийри тадбиркор билан бошқарма ўртасида шартнома имзоланган.

Орадан кўп ўтмай, аниқроғи 2025 йил 28 январда транспорт бошқармаси тадбиркор билан тузилган шартномани бекор қилиш ҳақида буйруқ чиқариб юборган! Албатта, вазирликнинг кўрсатмаси билан.

Ҳолбуки, ФК 382-моддасига кўра шартномалар: 1) тарафларнинг келишувига кўра ва 2) агар бундай келишувга эришиб бўлмаса, суд тартибида бекор қилинади – бошқа қонуний йўли мавжуд эмас.

“Антикоррупция” ОАВ бош мухбири Жаҳонгир Тўлаганов ўз каналида шу мавзуни ёритар экан, вазирликнинг бу ишини саводсизлик дея баҳолаган. Бор гап шу.

Хуллас, ана шу ташкилот ўзини раҳбаридан тортиб барча ходимларигача обрўйи тўкилган деб ҳисоблаб, касаба уюшмаси орқали Тўлагановни жазолатмоқчи. Шикоят асосида ИИББ тайинлаган эксперт хулосасини кўрдим: МЖтКнинг 299-1-моддасида назарда тутилган талабларнинг нақд олтита банди бузилган. Тўлаганов ёлғон ахборот тарқатганига биронта ҳам далил ва асос йўқ.


Қизиқ, аризачи очиқ-ойдин қонунбузарликка йўл қўйган ташкилот мутасаддилари Тўлаганов таърифлагандек эмаслигини қандай исботларкин. Кўрамиз.
Repost qilingan:
YURISTKADR avatar
YURISTKADR
Судлар фаолиятига аралашув ҳақида.

Бугун судлардаги энг керакли нарса ташқи ва ички таъсирларга бардошлиликдир.

Давлат раҳбари “Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади” деб бекордан-бекорга айтмади.


Чунки, давлат органлари раҳбарлари томонидан судлар фаолиятига аралашиш билан боғлиқ фактлар бор ва шахсан Президентнинг ўзи ҳам буни эътироф этиб, барчани бу иллатларга қарши курашишга чорлади.

Биласизми, баъзан судларга мулойимлик билан таъсир ўтказиш ҳақида ҳам эшитамиз. Бунда айрим рахбарлар алоҳида учрашувларда қарши томонни гўёки муттаҳам ва зарарли шахс сифатида, ўзларини эса ундан жабр кўрган шахс сифатида кўрсатиш орқали суд раҳбарлари ёки судьяни ўз томонларига оғдиришга уринишади.

Ёмон томони, бундай ҳолатларда қонунлар бир четда қолиб, ана шундай “мулойим” таъсирлар остидаги суд қарорлари чиқиши ҳам мумкин.

Аслида давлат раҳбари эътироф этган иллатни энг аввало ичкаридан туриб тозалашимиз керак. Бунда биринчи навбатда суд раҳбарларини ёки судьяларни муайян суд иши юзасидан тарафлар билан суддан ташқари алоҳида “музокаралар” олиб боришини оғир жиноят сифатида қабул қилиш керак.

Судьялар олий кенгаши биринчи навбатда мана шундай иллатларга қарши курашиши, бу бўйича аниқ тадбирлар амалга ошириши ва ҳаммага яққол кўриниб турган фактларга нисбатан қаттиқ чоралар кўриши зарур. Масалан, қайсидир судьянинг суд раҳбари ёки юқори турувчи судья томонидан унга муайян иш юзасидан топшириқ бераётгани ҳақидаги ёзма ёки оғзаки билдирувлари жуда-жуда жиддий қабул қилиниши керак. Бу каби масалалар бўйича керак бўлса, аноним сўровлар ўтказиб турилиши керак.

Олий суднинг коррупцияга қарши курашиш гуруҳи ҳар қандай мурожаатни эътиборсиз қолдирмаслиги керак. Биринчи навбатда, бу тузилманинг ишонч телефони мунтазам ишлаб туриши керак деб ўйлайман.

Кейин, ўртоқлар, ҳудудий судлардаги судьялар малака ҳайъатлари таркибини ҳам танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқиш вақти келди, менимча.

Хуллас, бу мавзуда гапираман десангиз, гап жуда кўп.

👉@yuristkadr
Bakiroo устидан яна шикоят – бу сафар ИЛМАдан

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) иқтисодчи ва блогер Отабек Бакиров (Bakiroo) устидан шикоят қилибди. Блогерга ўзи маълум қилишича, агентлик унинг Ўзбекистонда TEMU платформаси тақиқланишига муносабат тарзида ёзилган "Қонунсиз суперрегулятор" постида обрўсизлантиришга уриниш бўлган, деб ҳисобламоқда.

ИЛМА раҳбарининг биринчи ўринбосари В. Пак имзолаган шикоят аризаси ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан ўрганилаётган экан. Блогер кеча терговга дастлабки тушунтиришларни ёзма ва оғзаки тарзда тақдим этганини билдирган.

Бу Бакиров тажрибасида юқори лавозимдаги мансабдор шахслар томонидан уни жазога тортишга қаратилган иккинчи уриниш. Ўтган йили декабрда энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов “Сағбон” подстанциясининг тез-тез таъмирланиши танқид қилгани ортидан Отабек Бакиров устидан Бош прокуратурага шикоят қилган эди. Ўшанда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) хулосасидан сўнг ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этган.

Кўрамиз, АОКА бу сафар қанақа хулоса бераркин. Аммо кечаги “Эффект.uz” ишидан сўнг, ким билсин нима бўлади...
Repost qilingan:
Advokat Qosimov avatar
Advokat Qosimov
"Оқсаётган “Адолат”

Олий суднинг “Адолат” ахборот тизимлари комплекси нимагадир яхши ишлаб кетмаяпти.

Бир ярим ойча аввал тизим орқали жўнатилган апелляция шикояти қайтариб юборилганди. Нима сабаб бўлди деб қайтарган ходимга чиқсак, шикоят келган, лекин шикоят ҳам бирорта ҳужжат ҳам бириктирилмаган, деган жавобни олдик. Бизда эса барча файллар бириктирилган турганди. Файлларни суднинг электрон почтасига жўнатишга тўғри келганди.

Икки кун аввал ҳам худди шу ҳолат яна такрорланди. Тафтиш шикояти ҳеч қандай асоссиз қайтарилди. Қайтарган одамга чиқсак, яна ўша ҳолат. Бизда ҳамма ҳужжат бириктирилган, судда эса кўринмаган.

Агар шундай ҳолатлар даъво муддати ёки процессуал муддатларнинг охирги кунларига тўғри келса, кўрасиз томошани.

Ўзи шу тизимни номини ҳам ўзгартириш керак. Кеча шикояти кетмай қолган акамизга адолат яхши ишламаяпти, шунга биз жўнатган ҳужжатлар судда кўринмабди, десак, ўзи бизда адолат қачон ишлаган, адолат бормидики яхши ишласа... деб бошлаб кетди.

Унга мен айтаётган “Адолат” у айтаётган адолат эмаслиги, бу электрон тизимнинг номи эканлигини тушунтиргунча анча вақт кетди.

Тушунгандан кейин "Ҳа энди мол эгасига ўхшамаса ҳаром ўладида" деб турибдику.

2024 йил 27 февралда Президентга қилинган тақдимотда суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан бутунлай воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси амалга оширилиши, бунинг учун Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилиши, тадбиркорлик субъектлари билан судлар ўртасида электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилиши ҳақида ваъдалар берилди.

Бироқ оддий ҳужжатлар алмашинувини эплолмаётган тизим билан Президентга берилган ваъдаларни бажариб бўлмаса керак.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганларни профилактик ҳисобга олиш масаласига депутатлар қаршилик қилди

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси билан шахсни профилактик ҳисобга олиш асослари ва тартиби замон талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштирилмоқда.

Хусусан, айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, ўзига нисбатан юритилаётган жиноят иши айблилик масаласи ҳал қилинмасдан туриб тугатилган, реабилитация қилинмайдиган асослар бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилган шахслар, шунингдек, қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси танланган айбланувчилар профилактик ҳисобга қўйиладиган шахслар қаторидан чиқарилмоқда.

Бундан ташқари, суд томонидан муайян муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларни профилактик ҳисобга олиш назарда тутиляпти.

Қонунчилик палатасининг мажлисида ушбу норма кўпчилик депутатларнинг жиддий эътироз ва қаршилигига сабаб бўлди. Халқ вакилларининг таъкидлашича, транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганининг ўзи етарли, уни яна профилактик ҳисобга олиб, маҳалла нозири томонидан назорат қилиниши фуқаронинг шахсий эркинлигига дахл қилади. Бу норма бир ҳуқуқбузарлик учун икки марта жазо беришга асос бўлади. Шунинг учун ҳам Конституция ва инсон ҳуқуқлари нуқтаи назардан қаралганда, бу нормани лойиҳадан чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқлиги айтилди.

Эътирозларга жавобан Ички ишлар вазирлиги вакиллари бу борадаги статистик маълумотларни қайд этди. Унга кўра, 2024 йилда 1 минг 22 та ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан йўл транспорт ҳодисалари содир этилган. Бунинг оқибатида 296 та фуқаро вафот этган, 875 киши жароҳат олган. Жорий йил 3 ой давомида эса 153 та ана шундай шахслар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва 44 таси ўлим билан якунланган.

Маълумки, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан яна транспорт бошқарилиши жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Агар улар профилактик ҳисобга олинса, ҳам жиноий жавобгарликка тортилишининг олди олинади, ҳам йўл транспорт ҳодисалари бартараф этилади”, деди вазирлик масъули.

Қизғин баҳс ва муҳокамаларда кўпчилик депутатларннг эътирозлари ҳамда таклифлари инобатга олиниб, лойиҳадаги ушбу нормани қайта таҳрирлаш учун масъул қўмитага қайтарилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

@manifestcanal
​​Судга жиноят ишини юборишдан олдин ўрганиладими???!!!

Ички ишлар вазирлиги тергов департаментининг терговчиси фирибгарлик жинояти бўйича жуда кўп миқдорда зарар етказишда(!!!) айбланган Д.М. исмли шахсга танланган қамоқ эҳтиёт чорасини ИИВ депозитига қўйилган 100 миллион сўм пул ва гўёки Д.М.нинг ЎЗИГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН Хоразм вилояти Хонка туманида жойлашган 2 миллиард 617 миллион сўмга баҳоланган хусусий мактабгача таълим муассасани ўз ихтиёри билан тергов органига топширган деб, 7 миллион сўм эвазига гаров эҳтиёт чорасига алмаштирибди.

Иш судда кўрилаётган даврда судланувчи Д.М. жавобгарликдан қочиб, яширинганлиги учун унга нисбатан қидирув эълон қилинибди.

Қойил қоладиган томони, ЖИБ Учтепа туман судида ИИВ терговчисининг қарорида кўрсатилган Хоразм вилоятидаги боғча умуман бошқа шахсга тегишли эканлиги ва мулк эгаси Ички ишлар вазирлигига мутлақо бормаганлиги ҳамда ўзига тегишли мактабага таълим муассасаси биносини Д.М. томонидан ўзгаларга етгазилган зарарни қоплаш учун розилик бермаганлигини билдирибди....🤔🤔🤔

Шунда ИИВ терговчиси соҳта(!!!) ҳужжат тузиб, ПРОКУРАТУРАНИ ЁШ БОЛА СИНГАРИ АЛДАБ, СУДНИ ҳам ЧАЛҒИТМОҚЧИ БЎЛГАН деб уйлайликми?!

Сайтимизнинг мурожатлар ботига Янги Ўзбекистон ички ишлар тизими айрим терговчилари жиноят ишларига соҳта маълумот киритиб судни чалғитишга ўринишаётганлиги ҳақида кўп мурожаатлар келиб тушмоқда.

Юқоридаги ҳолатлар бизда Бош прокуратура 16-бошқармаси ва унинг ҳудудлардаги бўлимларида малакали ходимларнинг борлигига шубҳа уйғотмоқда.........


P.S. Бош прокуратуранинг ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Б.Бобожонов ва мазкур бошқармада фаолият юритаётган Фатхулла акалар ИИВ терговчиларининг "дело"ларини кўздан кечиришда зарарга оид ҳолатларга эътиборлироқ бўлинглар.
Ғалати-ғалати "движение" бўлаётганга ухшаяптида😉
❗️«Leapmotor»га шартли равишда автомобилларни сотишга рухсат берилди

Март ойида “Leapmotor C16” автомобилларида аниқланган номувофиқликлар сабабли сертификатлаш жараёни вақтинча тўхтатилган эди.

7 апрель куни Хитой компанияси вакиллари “ЎзТест”га ташриф буюриб, муаммо муҳокама қилинди. 14 апрель куни 2 та C16 автомобили қайта синовдан ўтказилди ва БМТнинг 10-сон қоидасига мувофиқ деб топилди.

Шундан сўнг “Leapmotor” компаниясига шартли равишда республикада ушбу авто воситаларни муомалага чиқаришга рухсат берилди.

Шартлар қуйидагилардан иборат:
➖ Камчиликлар аниқланса, уларни бартараф этиш ва зарарни қоплаш учун Ўзбекистондаги расмий вакилни белгилаш;
➖ Турини маъқуллаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
➖ Ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганиш ва баҳолаш мажбуриятини олиш.

“Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази”
Матбуот хизмати.


P.S. Ҳаммаси ҳазил эди...

@manifestcanal
“ХХI асрга оид энг шармандали фактлардан бири – шунча билим ва ахборот олиш имконияти бўлгани ҳолда миллионлаб одамларнинг ҳануз саводсиз ва жоҳил бўлиб қолаётганидир”.

(Интернетдан).
Firibgardan jabrlangan Dilfuza Ismoilova bilan bog'liq sud ishi davom etmoqda

muxbir: Ruxsora G'afurova

#Toshkent shahri

16:00 08.04.2025

@hududtv
Жиноят кодексининг энг “ғариб” моддалари*

230-модда.
Айбсиз кишини жавобгарликка тортиш

Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан айбсизлиги аён бўлган шахсни ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликда айблаб жавобгарликка тортиш —
икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат оғир ёки ўта оғир ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айблаб содир этилса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

231-модда.
Адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш

Олдиндан била туриб, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш —
икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
“Ғариб” деганимиз сабаби шуки, бу моддалар амалда (деярли) қўлланмайди. Қанча оқловлар бўлди, бўляпти, 2016 йилгача чиқарилган қанчадан-қанча ҳукмлар юқори инстанцияларда қайтадан кўрилиб, “синди”. Лекин ўша жиноят ишлари бўйича айблов эълон қилган, тергов олиб борган, айблов хулосасини имзолаган ва ниҳоят, айблов ҳукми чиқарган мансабдорлардан биронтаси жазоланганини эшитмадик.

Шундай экан, бу икки моддани “ғариб”дан бошқа қандай аташ мумкин!?.
Адвокатга жуда алам қиладиган ҳолатлардан бири

Бир ишда ютқазиб қўйдик. Суд экспертиза хулосасига асосланиб, даъвомизни рад этди.

Аммо экспертиза хулосаси анчагина “хом” тузилган, жиддий хатолари бор эди. Шу боис мен ишонч билдирувчимга апелляцияга беришни маслаҳат бердим. Қайта экспертиза бизнинг фойдамизга хулоса бериши эҳтимоли юқори эди.

Ишонч билдирувчим пулим йўқ, шикоят бермай қўяқолайлик, деди. Йўқ, курашиш керак, ютишимизга имконият бор, десам ҳам кўнмади.

Очиғи, бу ишни бировнинг илтимоси учун олгандим. Гонорари камтарона бўлса ҳам, репутациям учун охиригача курашишга тайёр эдим. Ишонч билдирувчим эса, манфаатдор шахс эканига қарамай, таслим бўлди-қўйди. Фикридан қайтара олмадим.

Бошидан кечирган ҳамкасбларим билишади бунақа пайтларда адвокатга қанчалар алам қилишини...
Тергов судими ёки ҳуқуқбузар судми?

Тергов судлари ташкил топганига кўп бўлмаган бўлсада, турли ноқонуний талаблар билан фуқароларни сарсон қилишни бошлаб юборибди. Бугун бир танишимга кадастр органининг қарори устидан шикоят ёзиб бердим. У шикоятни олиб судга борса, давлат хизматлари марказига бориб судланганлик ҳақида маълумот олиб келмасангиз, аризангизни қабул қилмаймиз дейишибди. У ярим кун вақтини кетказиб шу маълумотни олиб келибди.

Ваҳоланки, МЖтК да маъмурий органнинг жарима қўлаш ҳақида қарори устидан шикоят қилишда давлат хизматлари марказидан судланганлик ҳақида маълумотнома олиб шикоятга илова қилиниши ҳақида ҳеч қандай талаб мавжуд эмас.Бу тергов судларининг ўз ишларини камайтириш учун қилаётган иши, бироқ бунинг ортидан фуқаролар сарсон бўлмоқда.

Камига, аризангни муддати ўтиб кетибди, ололмаймиз, дейишибди. Фуқаро аризани муддати ўтмаганлигини ҳисоблаб берибди.

Кейин ариза қабул қиладиган суд ходими шикоятни қабул қилмаслик учун "Бу аризанг билан барибир ҳеч нарса қилолмайсан, ариза берганингни фойдаси йўқ, сенга жаримани қўллаб бўлган, бу қарор барибир ўзгармайди", дебди.

Майли, нима бўлсаям пешонамдан кўрдим, шикоятимни олиб қолаверинг, дегандан кейин, "Ие ариза тепасига жиноят ишлари бўйича туман суди раисига" деб ёзилган эканку, буни жиноят ишлари бўйича тергов судьясига деб ўзгартириб келмасангиз олмайман, дебди.

Танишим эрталаб соат 10 да судга борган бўлса, соат 16-30 ларда шикоятни топширибди. Энг қизиғи, шунча овора қилиб шикоятни қабул қилиб, шикоятни олганлиги ҳақида имзо ҳам қўйиб беришмабди.

Ҳуқуқини тиклаш учун судга шикоят қилиб борган фуқаро ҳали судга кирмасдан тергов судлари томонидан адолатсизликка дуч келиб турибди. Шу ўринда савол туғилмоқда: Бу тергов судими ёки ҳуқуқбузар судми?

Энди ҳаммасини битта қилиб, Олий судга ва Судьялар Олий кенгашига шикоят қилмоқчимиз.

Агар шундай ҳолатга дуч келсангиз, Олий суднинг (+998 71) 207-73-77 ишонч телефонига ёки Судьялар Олий кенгашининг 71 200 26-00 ёки 1194 рақамига телефон қилиб шикоят қодиринг. Шунда сиздан кейинги одам бунақа сарсон бўлмаслигига ёрдам қилган бўласиз.

Адвокат Қосимов
Муаллифлик ҳуқуқини бузганларга қаттиққўлроқ бўлиш керак!

Хонанда Анвар Ғаниев Гулчирой Дилкушо исмли шоиранинг учта шеърини берухсат қўшиқ қилиб, куйлаб юрган. Шоира уни судга бериб, 300 млн сўм товон пули талаб қилган: ФИБ Мирзо Улуғбек туман суди бу суммани 85 млн.га тушириб, шоира фойдасига қарор чиқарибди.

Анвар Ғаниев берган апелляция шикояти асосида ишни қайтадан кўрган ФИБ Тошкент шаҳар суди эса товон пулини атиги 18 млн 750 минг сўм қилиб белгилабди!

Суд нималарга асосланганини билмадиму лекин, менга қолса, бунақа пайтларда компенсация ва маънавий зарар суммаларини аямай “босиш” керак. Хонандалар бой бўлгани учун эмас, муаллифлик ҳуқуқининг ҳурмати учун! Бир марта “чақилса”, қайтиб бировнинг шеърини ўғирламайди. Бошқаларга ҳам сабоқ бўлади.

Дарвоқе, мақолада айтилишича, шоира жуда ночор яшаркан. Ўзининг гап авзойига қараганда, ишни судсиз ҳал қилиш ҳам мумкин бўлгану хонанда зиқналик қилган, шекилли. Бетоб бўлиб, пулга зориқиб қолганида Анвар Ғаниевдан 1 млн сўм сўраса, хонанда пул беришни хоҳламай, бунинг ўрнига “намозларимда сизни дуо қиламан” дея ваъда бериш билан кифояланибди...

https://kun.uz/kr/50121490
Маъноли расм экан. Бешафқат ҳаёт реаллиги...

Rekordlar

24.01.202517:29
1.9KObunachilar
11.03.202523:59
100Iqtiboslar indeksi
18.03.202509:59
12.4KBitta post qamrovi
12.03.202519:38
673Reklama posti qamrovi
29.01.202523:59
9.21%ER
18.03.202509:59
699.55%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
DEC '24JAN '25FEB '25MAR '25APR '25

Advokat Komilova mashhur postlari

“ХХI асрга оид энг шармандали фактлардан бири – шунча билим ва ахборот олиш имконияти бўлгани ҳолда миллионлаб одамларнинг ҳануз саводсиз ва жоҳил бўлиб қолаётганидир”.

(Интернетдан).
30.03.202514:50
Эшитишимча, қабулга келган барча фуқароларнинг важлари эшитилмагунча қабул тўхтатилмаган.

Кўраяпсизми, ёш раҳбарнинг лавозимга келиши қандай ўзгаришларга сабаб бўлмоқда?

У креслодан бу креслога сакраб юрадиган, лекин халқ манфаати учун ҳеч иш қилмайдиган оқсоқоллардан воз кечилиб, шундай ғайратли раҳбарлар кўпайишини ният қилиб қоламиз.
Маъноли расм экан. Бешафқат ҳаёт реаллиги...
03.04.202507:49
Repost qilingan:
Advokat Qosimov avatar
Advokat Qosimov
15.04.202513:35
"Оқсаётган “Адолат”

Олий суднинг “Адолат” ахборот тизимлари комплекси нимагадир яхши ишлаб кетмаяпти.

Бир ярим ойча аввал тизим орқали жўнатилган апелляция шикояти қайтариб юборилганди. Нима сабаб бўлди деб қайтарган ходимга чиқсак, шикоят келган, лекин шикоят ҳам бирорта ҳужжат ҳам бириктирилмаган, деган жавобни олдик. Бизда эса барча файллар бириктирилган турганди. Файлларни суднинг электрон почтасига жўнатишга тўғри келганди.

Икки кун аввал ҳам худди шу ҳолат яна такрорланди. Тафтиш шикояти ҳеч қандай асоссиз қайтарилди. Қайтарган одамга чиқсак, яна ўша ҳолат. Бизда ҳамма ҳужжат бириктирилган, судда эса кўринмаган.

Агар шундай ҳолатлар даъво муддати ёки процессуал муддатларнинг охирги кунларига тўғри келса, кўрасиз томошани.

Ўзи шу тизимни номини ҳам ўзгартириш керак. Кеча шикояти кетмай қолган акамизга адолат яхши ишламаяпти, шунга биз жўнатган ҳужжатлар судда кўринмабди, десак, ўзи бизда адолат қачон ишлаган, адолат бормидики яхши ишласа... деб бошлаб кетди.

Унга мен айтаётган “Адолат” у айтаётган адолат эмаслиги, бу электрон тизимнинг номи эканлигини тушунтиргунча анча вақт кетди.

Тушунгандан кейин "Ҳа энди мол эгасига ўхшамаса ҳаром ўладида" деб турибдику.

2024 йил 27 февралда Президентга қилинган тақдимотда суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан бутунлай воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси амалга оширилиши, бунинг учун Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилиши, тадбиркорлик субъектлари билан судлар ўртасида электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилиши ҳақида ваъдалар берилди.

Бироқ оддий ҳужжатлар алмашинувини эплолмаётган тизим билан Президентга берилган ваъдаларни бажариб бўлмаса керак.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04.04.202513:11
Бугун ўқиганим энг қизиқ маълумот

Жанубий Американинг квакиутл номли ҳинду қабиласида қарз олди-бердисининг ғалати шарти бўлган экан: бировдан қарз олган одам ўз исмини... гаровга қўяркан. Ва то қарзини узмагунича ҳеч ким уни исмини айтиб чақирмаган экан.
03.04.202515:29
“ХХI аср Монте-Кристоси”. Қамоқда ҳуқуқ илмини ўрганиб, уни қаматганларни жазога торттирган адвокат Исаак Райт

АҚШлик Исаак Райт исмли адвокатни “ХХI асрнинг граф Монте-Кристоси” дейишади. Бунинг ўз тарихи бор.

Райт 1989 йилда (ўшанда 27 ёш эди) кокаин сотиб олаётганида қўлга тушиб, қамалади. Харидор ва истеъмолчи эканига қарамай, округ прокурори Николас Биссел жиноят ишини “шишириб”, Райтни нақ наркокартель раҳбарига чиқаради. Натижада суд 1991 йилда уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилади.

Райт қамоқда бутун вақтини жиноят қонунчилиги ва суд прецедентларини ўрганишга сарфлайди. Ўз жиноят ишини миридан-сиригача таҳлил қилиб, прокурор шуҳратпарастлигининг қурбони бўлганини тушунади ва ноҳақ ҳукмни ўзгартириш учун курашга киришади.

Маҳкум апелляция бериб, жиноят иши қайта кўрилишига эришади. Судда Райт ўзининг ҳимоячиси сифатида собиқ полиция детективи Жеймс Дуганни сўроққа тутади: у тинтув ордерсиз ўтказилганини, Райтнинг машинасига эшитиш мосламаси рухсатсиз ўрнатилганини тан олади. Шунингдек, прокурор Биссел кўп гувоҳларни сотиб олганини айтиб беради.

Дуганнинг кўрсатувидан сўнг прокурор Бисселга нисбатан суриштирув бошланади, уни мансабидан олиб, суд бошлангунича уй қамоғи тайинлашади. Аммо иш судгача бормайди: Биссел уй қамоғидан қочиб, меҳмонхонада ўзини отиб ўлади.

Райт устидан ҳукм чиқарган судья Майкл Имбриани ҳам қамалиб кетади. Фақатгина детектив Жеймс Дуган “тергов билан ҳамкорлик қилгани учун” жазодан озод бўлади.

Хуллас, Райт 7 йил ўтириб, 1996 йил декабрда 250 минг доллар гаров эвазига озодликка чиқади. Унинг ғаройиб тақдири катта шов-шув бўлиб, Райт жуда машҳур кишига айланганди. Гаров пулини ҳам адвокатлар, фаол жамоатчилар йиғиб беришади.

Қамалишига қадар мусиқа продюсери ва тадбиркор бўлган Райт энди қайси касбда ишлашини аниқ белгилаб олганди. 2007 йилда у Майами университетининг юридик факультетини тамомлайди, яна бир неча йилдан сўнг адвокатликка лицензия олади.

У ҳозирда Нью-Йоркдаги “Hunt, Hamlin & Ridley” фирмасида ишламоқда, асосан коррупционер раҳбарлардан жабр кўрган ва ноҳақ қамалганларга ёрдам бериш билан шуғулланади.

Исаак Райтнинг саргузаштлари асосида “For Life” номли сериал суратга олинган. Фильм русчага “За жизнь” номи билан таржима қилинган, интернетда бор.
27.03.202506:36
“... адвокат учун энг хавфли мижоз – бу айбсиз мижоз. Чунки, агар сен ишингни эплолмасанг ва у қамоққа тушса, юрагингда бир умрлик жароҳат қолади”.

“Адвокат учун Линкольн” (The Lincoln Lawyer) фильмидан.
Бугун Наврўз – янгиланиш, тириклик ва умид байрами!

Қарийб 3 минг йиллик тарихга эга Наврўз узоқ йиллар зардўштийларнинг диний байрами эди. Аммо бора-бора у диний маъносини йўқотиб, дунёвий мазмун касб этди, узун ва совуқ қишдан зериккан инсониятнинг кўклам шодиёнаси рамзига айланди.

Шу боис, ислом қатъий қарор топган замонларда ҳам Наврўзни нишонлаш тақиқланган эмас. Гашти, шукуҳи ўзгача бўлгани сабабли, ҳазрат Навоий:

Ҳар тунинг Қадр ўлубон,
Ҳар кунинг ўлсун Наврўз!
– деб ёзган эдилар.

Ушбу гўзал тилак барчангизга эш бўлсин, азизларим!

Наврўзи Айёмингиз муборак!
08.04.202511:19
Жиноят кодексининг энг “ғариб” моддалари*

230-модда.
Айбсиз кишини жавобгарликка тортиш

Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан айбсизлиги аён бўлган шахсни ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликда айблаб жавобгарликка тортиш —
икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат оғир ёки ўта оғир ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айблаб содир этилса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

231-модда.
Адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш

Олдиндан била туриб, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш —
икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
“Ғариб” деганимиз сабаби шуки, бу моддалар амалда (деярли) қўлланмайди. Қанча оқловлар бўлди, бўляпти, 2016 йилгача чиқарилган қанчадан-қанча ҳукмлар юқори инстанцияларда қайтадан кўрилиб, “синди”. Лекин ўша жиноят ишлари бўйича айблов эълон қилган, тергов олиб борган, айблов хулосасини имзолаган ва ниҳоят, айблов ҳукми чиқарган мансабдорлардан биронтаси жазоланганини эшитмадик.

Шундай экан, бу икки моддани “ғариб”дан бошқа қандай аташ мумкин!?.
✨ Арафат куни муборак! ✨

Бу муборак кунда, Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати сизлар билан бўлсин. Дилларимизда тинчлик, оилаларимизда бахт ва фаровонлик бўлсин. Хар бир дуоларингиз қабул бўлсин, хар бир хоҳишингиз амалга ошсин. Бу кун, ўзимизни Аллоҳга яқинлаштириш ва ўзгаришлар қилиш учун ажойиб имкониятдир.

Келинг, бир-биримизга ёрдам берейлик ва бир-биримизни дуоларимизда унутмайлик.

🙏 Арафа куни муборак бўлсин! 🙏
27.03.202503:01
Қийналади офтобни кутиб
Ёмғирлардан чарчаган шаҳар...

Шу кунлар кайфиятига мос ажойиб қўшиқ.

Усмон Азим, Дилором Омонуллаева ҳамда Кумуш Раззоқовалар яратган дурдона. Классика.

Тинглаб роҳатланинг. Кунингиз хайрли ўтсин.
Repost qilingan:
GENERALISSIMUS avatar
GENERALISSIMUS
Наманганнинг “Ибратли судя”си хавфли рецидивист фоҳишахона сақловчини озод қилди. Қўшмачи ҳокимнинг қизими?

Қўшмачилик ва фоҳишахона сақлаш жинояти учун 5 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган аёлни Наманган вилояти суди судяси Авазбек Иномов озод қилиб юборгани маълум бўлди. Қўшмачининг отаси ҳақидаги маълумотлар Намангандаги туманлардан бирининг ҳокими исми-шарифи билан бир хил.

Нималар бўлмоқда 👉 https://kun.uz/kr/55785955

@generalissimo_marshal
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.