Эркин савдо ва тарифлар ҳақида
Бундан бир муддат олдин президент Рейган Сан-Францискода ўқиган нутқида тарифлар ҳақида гапирганди.
У айтгандики, тасаввур қилинг, биз уч киши бўлиб океанда бир қайиқда кетяпмиз. Бир шеригимиз қуролини олиб, қайиқнинг тубига ўқ узди. Бу вазиятда биз ҳам қуролимизни олиб, қайиқнинг тубида яна тешик очишимиз оқилона қарор бўладими? Бу жуда аҳмоқона фикр, шундай эмасми? Аммо шунга қарамай, бу ҳимоя ва қасос ғояси ҳисобланади.
Рейганнинг гаплари ҳақида Фридман шундай деганди:
Айтайлик, Япония ва Европа бизга нисбатан протекционистик тарифларни жорий қилди. Бу уларга ҳам, бизга ҳам зарар етказади. Агар биз ҳам уларга жаҳл қилиб, қарама-қарши протекционистик тарифларни жорий қилсак, биз ҳам ўзимизга ва уларга кўпроқ зарар етказамиз ҳолос. Биз ҳам қайиқнинг тагига ўқ узишимиздан маъно йўқ.
Дунёдаги энг яхши нарса барча мамлакатлар эркин савдо билан шуғулланиши, лекин бошқа давлатлар бундай қилмаган тақдирда ҳам, эркин савдо билан шуғулланишимиз оқилона қарор бўлади.