МС
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
ТУ
Труха⚡️Україна
НВ
Николаевский Ванёк
МС
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
ТУ
Труха⚡️Україна
НВ
Николаевский Ванёк
BA

bakiroo

TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilgan
Ishonchnoma
Shubhali
JoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaJul 28, 2019
TGlist-ga qo'shildi
Aug 03, 2024

Telegram kanali bakiroo statistikasi

Obunachilar

63 536

24 soat
12
0%Hafta
221
0.3%Oy
18
0%

Iqtiboslar indeksi

0

Eslatmalar4Kanallardagi repostlar0Kanallardagi eslatmalar4

Bitta postning o'rtacha qamrovi

19 457

12 soat16 969
2.1%
24 soat19 457
2.1%
48 soat23 795
10.3%

Ishtirok (ER)

1.08%

Repostlar152Izohlar0Reaksiyalar0

Qamrov bo'yicha ishtirok (ERR)

27.14%

24 soat
4.12%
Hafta
2.52%
Oy
26.01%

Bitta reklama postining qamrovi

19 515

1 soat10 91455.93%1 – 4 soat5702.92%4 - 24 soat11 44258.63%
Botimizni kanalingizga ulang va ushbu kanal auditoriyasining jinsini bilib oling.
24 soat ichidagi barcha postlar
4
Dinamika
2

"bakiroo" guruhidagi so'nggi postlar

“2-3 кун қоидаси” маъмурчилиги қанча вақт олади ва қанчага тушади?

Иқтисодчи Ботир Кобилов телеграмда ва твиттерда савол қўймоқда:

“Буни маъмурчилигининг ўзи ҳам барчанинг вақтини кетқазади. Божхоначиларни ҳам, истеъмолчиларни ҳам. Истеъмолчилар чет элда неча кун бўлганликлари, қўлларидаги ноутбук ва телефон нархи қанча, чет элдан қанча витамин/дори заказ қилганликларини ёзиб юриб шуларнинг барчасининг чекларини йиғиб юриш керак”.

“Айтайлик, чемоданда кийимларнинг қиймати $500, ноутбукнинг қиймати $2000, телефон $1200.

1. Бу нархни ким белгилайди? Божхоначи ўтириб ҳисоблайдими, чек сўрайдими?

2. (500+2000+1200)-1000=$2700*(30% бож+12% ққс) = $1,134 Шунча бож тўланадими?”

Ростанам, 8 кундан кейин кучга кирадиган янги чекловлар қандай ишлаши ҳақида оддий мисолларда тушунтириш берилиши керак. Англашилмовчиликлар, ўзаро тушунмовчиликлар олди олиниши учун.

Ўзи, чекловларни тасдиқлашдан аввал масалан, Дубай, Истамбул ё Алмати рейслари ёки Дўстлик пости мисолида стресс-тестлар ўтказилдими? Божхоначилар ҳар бир ҳолатда қандай ҳужжат, савол ва ҳаракат қилиши кераклиги бўйича ўқитилдими? Масалан, йўловчи бож тўлашга пули етмаса, нима бўлади? Ўзи Божхона маъмурчилиги вақти қанчага узаймоқда? Бу бюджетга қанчага тушади?
"Бошпана" Евро яна қарийб 200 сўмга сакради

Инвесторларнинг доллардан аллақачон 3 400лик маррадан ўтган олтинга, бошқа валюталарга, хусусан еврога қараб қочиши тўхтагани йўқ ва бу Ўзбекистонда ҳам сезилмоқда. Ўтган ҳафта душанба куни евро расмий курси 450 сўмга қимматлаган бўлса, бу душанба яна қарийб 200 сўмга сакради ва 14 900 сўмдан ошди. Март охиридан буён евронинг сўмга нисбатан расмий қиймати жами 1 000 сўмга ёки 7,18%га ошди.

Халқаро бозорда айни соатларда Евронинг долларга нисоби 1,16га яқинлашмоқда ва бу қарийб 5 йиллик максимум.

Миркомил Холбоев юз бераётган силкинишларни АҚШдаги ҳозирги ноаниқликлар фонида инвесторлар Европа мамлакатларини (хусусан Германияни) "молиявий бошпана" сифатида кўришни бошлаётгани билан ҳам изоҳламоқда.
📌 Хон Сарой компаниясидан қулай турар-жой таклифлари.

Хон Сарой компаниясининг Муҳаббат Шаҳри лойиҳасида 1 хонали квартира учун бошланғич тўловни қилинг. Қолган суммани ойига 4,4 миллион сўмдан тўлашингиз мумкин.

📱 Батафсил маълумот учун:
Бот орқали боғланинг

☎️ Телефонлар:
+998712007400
+998555017400

xonsaroy.uz | Телеграм

Реклама
Олтин тарихий рекордларни янгилашда давом этмоқда

Эрталабки савдоларда олтиннинг бир унцияси 3 394 долларга етган.

Тасаввур қилишингиз учун, биз учун янги давр ҳисобланган 2016 йил декабрдан бери олтин нақ 3 карра қимматлади.

Худди пандемия даврида бўлгани каби савдо ва тариф урушлари пайтидаги ноаниқликларнинг салбий оқибатларини утилизация қилишда олтин биз учун “хавфсизлик ёстиқчаси” вазифасини бажаришда, шунингдек, охирги йилларда йўл қўйилган ва бўлажак хатоларнинг балогардони бўлишда давом этади.

Олтиннинг кўтарилиши билан бир вақтда АҚШ долларининг барча асосий валюталарга нисбатан қадрсизланиши ҳам тўхтагани йўқ. Доллар индекси 98,2гача тушиб кетган (3 йиллик минимум).

Аввалги даврларда ҳамма вақт стресс ва ноаниқликлар пайтида доллар (индекси) доим ошарди. Трамп янги маъмурияти даврида доллар хатардан қочиб олинадиган валюта мақомини йўқотиб бормоқда.
"Ташмачилик" яратилган сунъий муаммонинг оқибати, сабаби эмас

Божхона қўмитаси жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш тартибининг янада қаттиқлашганига изоҳ берипти.

Бир сўз билан айтганда, ўтган ёмон эпохадаги "10 долларлик" қонунга менгзаб "2-3 кун" қонуни деб ном берса бўладиган навбатдаги тақиқларни божхоначилар ташмачиликка қарши кураш билан изоҳлашган.

Биттагина иқтибос: "Натижада, ташмачилар кўмагида йирик партиядаги товарлар майда партияларда ҳеч қандай божхона тўловларисиз Ўзбекистон ички бозорига кириб келмоқда".

Жуда узун матнда ташмачиликка (бу сўз ўзи совок-ОБХСС даври штамларидан), аслида тижорий моккиликнинг авж олгани сабабларига тўхталмаган. Нима учун узоққа бормайлик, қўшни қардош қозоқлар ва қирғизлар шунақа сиз айтгандек "ташмачилик" билан шуғулланмайди? Нима учун Дубай ё Истамбул аэропортларида фақат ўзбекистонликлар ўзлари билан бошқа йўловчиларни ҳам товар "ташмачилиги"га жалб қилишади? Бир ўйлаб кўринг. Биласизку сабабларини.

Балки аждарҳо божлар мавжудлиги туфайлидир? Бир тўда "маҳаллийлаштирувчилар" ва маҳаллий "импортерлар" фойдасига киритилган аждарҳо божларни олиб ташланг. Ишонинг, ҳеч ким чегара ошиб телефон-у, кондиционер олгани қўшни давлатларга бормайди. Нормал давлатлардаги каби товарлар ўзаро рақобатлашувчи ва энг оптимал импорт каналлари орқали кириб келади, соғлом бозор пайдо бўлади. Истеъмолчи камбағаллашмайди.

Ҳа, айтгандай, мен ташмачилик билан шуғулланадиган яна икки жой борлигини биламан: Турк қардошлар Грузиянинг Батумисига алкоголь, тамакидан тортиб компьютерларгача бўлган товарларни сотиб олгани келишади. Ишонмасангиз, Сарпидаги постга бориб ўз кўзингиз билан кўрсангиз бўлади.

Бундан-да даҳшатли манзара Колумбия-Венесуэла чегараларида токи Венесуэла ҳукумати чегараларни ёпиб қўймагунча кузатилган. Ҳар куни ўнминглаб венесуэлаликлар телефон ё смартфон учун эмас, шунчаки овқат ёки дори-дармон олиш учун қўшни давлатга ўтиб келишган. Венесуэла ҳукумати халқи уни "шарманда" қилаётганида айблаган (балки бизнинг амалдорлар ҳам ўзбек моккилар бизни шарманда қилишаяпти, деб ўйлашаётган бўлса ажаб эмас).

Яна қайтараман, сизларга ёқмаётган ташмачиликни тугатишнинг ва шарманда бўлмасликнинг энг осон йўли аждарҳо божларни бекор қилиш. Йўқ, биз ҳақмиз деган позицияда маҳкам турилса, бу оқим барибир яна давом этаверади. Фақат контрабанда каналлари орқали. Кейин контрабандага қарши курашиш учун янги ва янги тақиқларни ўйлаб топишга тўғри келади. Ҳали худди эски замонларидек, Ўзбекистон чегараларида эмас, мамлакатимиз ичида, масалан яна Қамчиқ довонида божхона пости қад ростлайди.
Ўтган эпоханинг “10 доллар” қонуни “2-3 кун” қонуни бўлиб қайтди

Тақа-тақ тақиқнинг йўли янада осон эканку. Шунга ўтган ёмон эпохадагиларнинг нега ақли етмаган?

Ўтган эпохани янги давримиздан фарқлантириб турувчи ўша машҳур 10 доллар қонуни бўйича қўшни давлатлардан фақат шу миқдордагина божсиз товар олиб кириш мумкин эди. Бечора ўзбекистонликлар табиийки, Ўш, Қорасув ё Чимкентдан каррасига арзон кондиционер, телевизор, ҳатто дазмол олиб кира олишмасди. Чегарада пальтонинг ичидан кийиб олинганиям (сотиб олинган янги пальто, куртка ёки жемпер) ечтириларди.

Чунки 10 доллар қонуни ишларди.

Мана энди “божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши” керак. Кийим-кечак олиш ё кондиционер олиб қайтиш учун Ўшга ё Чимкентга 2 ё 3 кунга бормайсиз-ку, меҳмонхонада қолиш ва еб-ичиш билан эшагидан тушови қиммат тушади. Табиийки, энди каррасига арзон бозор (шоппинг) қилгани қўшни давлатларга ўтиб келиш тўхтайди.

Ўтган йили шунақа режалар борлиги айтилганида,
рости унча ишонқирамагандик. Бунчаликка боришмас, деган умид бор эди.

Қилса бўлар эканку мана.
Имконият икки карра қисқаради

2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз нормалари ҳаво ва темир йўл транспортида киришда 2 карра қисқаради.

Янги дунё. Янги Ўзбекистон.
Шокиржонов “Ўзбекчилиги”

Журналист Шокиржонов “Ўзбекчилик” номида подкаст бошлаган. Подкастнинг илк сони меҳмони ўзбек жамоатчилигига икки йилдан бери туркий исмлар рўйхатини ваъда қилиб келаётган олим Элдор Асанов бўлган.

Асанов ва Шокиржонов суҳбати асосан жафокаш ўзбек тили ҳақида кетган.

Ўтказиб юборманг.
Ўзбек капитализми янги босқичга интилмоқда

Сўнгги вақтларда ўзбек хусусий секторида кузатилаётган энг муҳим тенденция – бу бирлашишга бўлган реал эҳтиёж ва амалий ҳаракатлардир. Яқингача ҳар ким ўз йўли билан юраётган, ресурс, бозор ва билим билан ягона экотизим сифатида алоқаси заиф бўлган бизнес тўпламлари бугун ўз ичида кооперация маданиятини шакллантира бошлади.

Айни пайтда бир қатор йирик тадбиркорлар чет элдаги ҳамкорлар билан
музокаралар ўтказишмоқда, қўшма лойиҳалар ҳақида фикр алмашишмоқда ва буни давлат эмас, балки ўз ташаббуси билан амалга оширмоқда. Қисқаси, “бизга ёрдам беринг” деган давр ортда қолди.
Маҳалла банкирлиги фақат давлат банклари орасида тақсимланади

Тизим хато қилишга ҳақли, лекин унинг самарадорлиги ўз хатоларини вақтида, токи зарар етмай тўғирлай олиш қобилияти билан чамбарчас боғлиқ.

Билгич Давлетовўз’нинг ёзишича, маҳалла банкирлиги мажбурияти қайта тақсимланган ва рўйхатда фақат давлат банклари қолган.

Бу дегани “маҳалла банкирлари” ишини йўлга қўйишга “ихтиёрий-мажбурий” равишда қўшилган хусусий банклар уларнинг бўйнига тушган мажбуриятлардан озод бўлиши мумкин.

Банк хизматларидан фойдаланувчи оддий истеъмолчилар учун бу фоизларнинг арзонлашиши, комиссияларнинг пасайиши дегани.
Қирғизистон рақамли сом чиқаради

Қирғизистон Миллий банки тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, энди миллий регулятор рақамли сом эмиссияси бўйича мутлақ ҳуқуққа эга бўлади.

Рақамли сомнинг оператори ҳам Қирғизистон Миллий банки бўлади. Рақамли сом анъанавий нақд ва нақдсиз сом муомаласини чекламайди, қайтанга тўлдиради. Хабарларга кўра, рақамли сом 2027 йилдан муомалага чиқарилади. Айтиш керакки, сиёсатдан масофаланган ва мустақил Қирғизистон Миллий банки турли тажрибаларда доим авангардда туради (Марказий Осиёда илк миллий валютани ҳам қирғиз қардошлар чиқарган ва сом 32 йилдан буён минтақада энг барқарор валюта бўлиб қолмоқда). Қирғиз соми чиқарилишига Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев қандай муносабатда бўлишгани ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин.

Миллий регуляторларнинг Рақамли валютани тажриба тариқасида муомалага чиқариши тобора урф бўлиб бормоқда. Рақамли валюта технологик қулайлиги, трансакцион харажатларнинг камлиги, рақамли из қолдириши ва шаффофлиги нуқтаи назаридан афзалликларга эга деб ҳисобланилади. Бу восита хусусан, келажакда бюджет маблағларининг самарадорлигини ҳам кескин яхшилаши ва коррупцион омилларни қисқартириши мумкин.
Автомобил эгасининг фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси ҳақида

Тармоқда автомобил эгаларининг мажбурий (ОСАГО) ва ихтиёрий (КАСКО) суғуртаси ҳақида ёзишмоқда. Daryo нашридаги суҳбатда ва ўтказилган кичик сўровномада мутахассислар ва одамлар мажбурий суғурта мукофоти ва тўлаб бериладиган суғурта миқдори иқтисодий жиҳатдан номутаносиб эганлиги, умуман олганда мазкур тизимни қайта кўриб чиқиш кераклиги ҳақида айтишган.

Мен аввал ҳам ёзгандим — ҳайдовчиларнинг мажбурий суғурта қилиш тизими аллқачон ислоҳотларга муҳтож. Бундан 5-6 йил аввал ўрнатилган меъёрлар: 56 мингга сотиб олинадиган полис билан 40 млнлик зарар суммасини қоплаш (шундан 14 млн сўми автомобилга етказилган зарар, 26 млн сўми ЙТҲ жабранувчисига) суғурта компаниялари учун ҳам иқтисодий мантиғини йўқотиб бўлган.

Яна эслатаман, мажбурий суғурта мукофотининг миқдори ва тўлов бериладиган суғурта бадали миқдори ҳам қайта кўриб чиқилиши, турли омилларга қараб табақалантирилиши зарур! Мунтазам қоидабузар ҳайдовчи билан қонунга доим риоя қилиб юрадиган ҳайдовчи учун мажбурий суғурта миқдорлари бошқа бошқа бўлиши керак. Яъни, ҳайдовчининг ЙТҲ содир қилиш эҳтимоли юқори бўлса, у етказадиган эҳтимолий зарар миқдори ҳам шунча юқори бўлади, тартибли, қоидасевар ҳайдовчининг эҳтимолий зарар миқдори эса табиийки кам бўлади.

Видеода фуқароларимиздан бири ҳам айнан шу ҳақида гапирган, яъни бу каби ўзгаришлар одамларимизнинг ўзига ҳам мақбул бўлиши мумкин.
Памперс чекловлари бекор қилинади

Ўзбекистонда юқори хавфли товарлар, жумладан, тиш чўткалари, тагликлар, болалар кийимларини давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади.

Бугунги йиғилишда Давлат раҳбари хавф даражаси юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилиниши ҳақида маълум қилганди.
🇺🇿UZTELECOM – 12 миллион ватандошларимиз ишонч билдирган тармоқ

Ўзбекистон телекоммуникациясида UZTELECOM – замонавий рақамли инфратузилманинг асосий таянчи ва энг йирик оператор.

🛜UZTELECOM мамлакатнинг рақамли харитасини ўзгартиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширмоқда:

•2024 йилга келиб 290 000 км дан ортиқ оптик толали тармоқ қурилди (Ерни 7 марта айланишга тенг).

96% дан ортиқ хонадон оптик интернет билан қамраб олинди (4K видео, видеоқўнғироқлар, «ақлли» уйлар).

•UZTELECOM – МДҲда биринчи бўлиб бутун мамлакат бўйлаб 5G жорий қилган оператор.

•2024 йилда 5.5G технологияси синовдан ўтказилди (дунёдаги топ-3 оператор қаторида).

UZTELECOM – Ўзбекистоннинг рақамли ривожланишининг локомотивидир.
Реклама
“Мопеднинг ўзи 300 доллар турса, уни стандартдан ўтказиб, сертификат олишга яна шунча маблағ кетади”

Давлат раҳбари курьерлик хизмати корхоналари мопед олиб келиб, одамларни ишли қилаётгани, лекин мопеднинг ўзи 300 доллар турса, уни стандартдан ўтказиб, сертификат олишга яна шунча маблағ кетаётганини кўрсатиб ўтган.

Витринали совуткичларни сертификациялаш жараёни 3 ойгача чўзилаётгани, айрим тиббий ускуналарни Фармқўмитада рўйхатдан ўтказиш харажати уларнинг нархидан 10 карра қимматлиги танқид қилинган.

Rekordlar

25.02.202502:42
63.8KObunachilar
28.02.202523:59
467Iqtiboslar indeksi
29.03.202523:59
46.5KBitta post qamrovi
12.02.202509:46
34.8KReklama posti qamrovi
31.01.202509:53
2.74%ER
29.03.202523:59
73.36%ERR

bakiroo mashhur postlari

28.03.202500:00
Газ ва свет ҳисобингизни тўлдириб олинг, эски тарифлар 2 ойгача амал қилади

Уч кундан кейин газ ва электр энергияси тарифлари кескин ошади. Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлайди.

Лекин сизда агар газ ва свет ҳисобингизда 2 ойлик истеъмолга етарли маблағ бўлса ёки 1 апрелгача ҳисобингизни тўлдириб олсангиз, камида 2 ой (1 июнгача) эски тарифларда пул ушланади.

Чунки электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми ва электр энергияси учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.
28.03.202507:45
Тарифларнинг ошиши майга қолдирилди!

Давлат раҳбари топшириғи билан электр ва газ тарифлари оширилиши 1 майгача кечиктирилди.

Аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди. Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.

Ҳайитга яхши хабар.
01.04.202512:56
Мошинбай чеклов русумбай тақиққа айланди: ҳозирча “Leapmotor” учун

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Leapmotor C16 автомобилида аниқланган “камчилик” сабабли автомобилларларни сертификатлаштириш органларига “Leapmotor” товар белгили автотранспорт воситаларини сертификатлаштириш юзасидан аризаларни қабул қилишни тўхтатиш тўғрисида огоҳлантириш хати юборган.

Чайқовчи монополистнинг қимматлаштирилган Лузер лақабли мошини сотилмаётгани учун Leapmotor’ни жазолашга буюртма-ҳаракат бошлангани ва бунга баҳона қидирилаётгани анчадан бери айтилаётганди.

Мана баҳона ҳам тайёр:
битта мошин моделида “камчилик” аниқлаб, бутун бир русумдаги автомобиллар импорти тақиқланмоқда.

Бизнинг-ча, бу ҳам етарли бўлмаса керак. Чайқовчи монополист ва унга қўшилиб, ота бир, она бошқа чайқовчи акалари истаклар рўйхатини янада кенгайтирса керак.

Нима, Техник тартибга солиш агентлиги бармоғини бир туфлаб тасдиқлаб бермайдими?

Ҳа, нима?

Ўзи регулятор!
Ўзи сертификат беради!
Ўзи текширади!
Шикоят тушса, Ўзини текширувчи ҳам ўзи!
31.03.202505:00
Ўзбекистон Ялпи ташқи қарзи 2024 йилда рекорд даражада ўсган

2024 йилда Ўзбекистон ялпи ташқи қарзи 10,8 млрд.долларга ўсиб, 64,1 млрд.долларга етган. Ўтган йил давомида ялпи ташқи қарз 10,8 млд.долларга, шундан корпоратив (хусусий) ташқи қарз 6,6 млрд.долларга, давлат ташқи қарзи эса 4,2 млрд.долларга ўсган.

2024 йилда ялпи ташқи қарзнинг ўсиши мутлақо тарихий рекорд ҳисобланади. Солиштириш учун, Ўзбекистон янги даврни 14,7 млрд.долларлик ташқи қарз билан бошлаганди (8 йилда 4,4 карра ўсиш).

Кейинги йилларда давлат ташқи қарзи ўсиши бироз секинлашгани фонида, корпоратив дейилган хусусий қарзнинг ўсиши кескин тезлашгани эътиборли. Ўзбекистонда корпоратив қарз аслида давлат банклари ва компаниялари томонидан жалб қилинмоқда. Жалб қилинган қарзлар йўналтирилаётган лойиҳаларнинг самарадорлиги ва истиқболда қарзга хизмат кўрсатиш даражасида етарли пул оқимларини генерация қила олиши сўроқ остига олинаётгани ва текширувлардан ўтказилаётгани йўқ. Айнан юқори даражада ўсган ташқи қарз оқимига қарамай, ясалган лойиҳалар кутилган натижа ва самара бермагани энергетикада таннархнинг тинимсиз шиширилишига олиб келганидан, афсуски, хулосалар чиқарилгани йўқ.

S&P рейтинг агентлиги умумий ташқи қарз ва давлат қарзининг юқори суръатлар билан ўсиши, ташқи қарз ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича кутилаётган натижаларга эришилмаслиги туфайли фискал ва тўлов баланси бўйича хатарлар юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

Марказий банк 2022 йилдан буён биринчи марта ялпи ташқи қарз динамикасини очиқлай бошлаганини эътироф этиш керак (қарз таркиби ва мундарижасининг очилишини ҳам кутиб қоламиз).
07.04.202510:32
Афғонистон бозори — экспортёрлар учун катта имкониятлар майдони

Савдо-саноат палатаси делегацияси Афғонистонда бўлиб турибди. Ушбу ташриф давомида улар маҳаллий бозор шароитларини, қоидаларни ҳамда экспортёрлар учун мавжуд имкониятларни ўрганмоқда.

Эътиборлиси шундаки, мамлакатдаги ишлаб чиқариш ҳали етарлича ривожланмаган. Бу эса бозордаги асосий эҳтиёжларни импорт маҳсулотлар орқали қоплашга мажбур қилмоқда.

Яъни, бозор катта, талаб бор, рақобат кам — бундай имкониятни қўлдан чиқариш мумкин эмас.

Ўзбекистон маҳсулотлари сифати, нархи ва тури жиҳатдан Афғонистон бозори учун жуда мос келади. Бу нафақат тайёр маҳсулот етказиб бериш, балки ҳамкорликда ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун ҳам катта майдон яратади.

Бундан ташқари, маълум бўлишича, 2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айланмаси 1,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.

Айтилишича, Кобул шаҳрида Ўзбекистон қурилиш материаллари, электротехника, озиқ-овқат ва тўқимачик маҳсулотлари учун савдо уйи ташкил этилган. Савдо уйи 570 кв.м шоурум ва 500 кв.м омборхонадан иборат. Бу ерда маҳсулотларингизни намойиш қилиш, сақлаш ва сотиш имконияти яратилди.

Яна бир яхши хабар, май ойидан бошлаб Афғонистон ҳудудида Савдо-саноат палатасининг 4 нафар вакили ўз фаолиятини бошлайди.

Агар сизда экспорт қилиш нияти бўлса, бу имкониятдан фойдаланинг.

Батафсил маълумот учун:
+998 78 150 60 06
+998 97 877 00 58
20.04.202505:30
Ўтган эпоханинг “10 доллар” қонуни “2-3 кун” қонуни бўлиб қайтди

Тақа-тақ тақиқнинг йўли янада осон эканку. Шунга ўтган ёмон эпохадагиларнинг нега ақли етмаган?

Ўтган эпохани янги давримиздан фарқлантириб турувчи ўша машҳур 10 доллар қонуни бўйича қўшни давлатлардан фақат шу миқдордагина божсиз товар олиб кириш мумкин эди. Бечора ўзбекистонликлар табиийки, Ўш, Қорасув ё Чимкентдан каррасига арзон кондиционер, телевизор, ҳатто дазмол олиб кира олишмасди. Чегарада пальтонинг ичидан кийиб олинганиям (сотиб олинган янги пальто, куртка ёки жемпер) ечтириларди.

Чунки 10 доллар қонуни ишларди.

Мана энди “божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши” керак. Кийим-кечак олиш ё кондиционер олиб қайтиш учун Ўшга ё Чимкентга 2 ё 3 кунга бормайсиз-ку, меҳмонхонада қолиш ва еб-ичиш билан эшагидан тушови қиммат тушади. Табиийки, энди каррасига арзон бозор (шоппинг) қилгани қўшни давлатларга ўтиб келиш тўхтайди.

Ўтган йили шунақа режалар борлиги айтилганида,
рости унча ишонқирамагандик. Бунчаликка боришмас, деган умид бор эди.

Қилса бўлар эканку мана.
14.04.202510:55
Бу худди янги ҳоким келиб ҳамма ўрганган бозорни бузишига ўхшайди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан “Safe Road” иловаси тавсия ва тарғиб қилинмоқда. Ҳамма ўрганган Road24 энди ишламасмуш. Road 24 ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхталипти.

Бу худди янги ва қўлинг ўргулсин замонда ҳокимлар тайинланиши билан тадбиркор-у, аҳоли ўрганган эски бозорни буздириб, янгисини қурдириш ва ёқадими, йўқми, ихтиёран-мажбуран кўчиришга ўхшайди.

Қўйинглар, худобехабар бозор бузади, майли, янги бозор қурмоқчи бўлсанг, унисиям ишлайворсин, бунисиям ишласин, рақобат ва танлов бўлсин дейдиган топилмайди, афсуски (Қўйлиқ бозорининг бузилишидан тортиб, Денов ва Узунгача шу аҳвол).

Ҳозир ҳам миллионта эътироз бўлаётган янги Safe Road иловасиям ишлайверсин, Road24 ҳам ишлайверсин, дейдиган бирон соғлом ақл эгаси топилмаганидан ҳайрон бўлманг.

Мен ҳатто ҳайрон бўлардим, агар айтайлик, Антикоррупция агентлиги вазирлик ва идораларнинг “илова ясаш ва илова буюртма қилиш” каби антиқа ва ажойиб кейсларига эътибор қаратишни бошласа.
Эртага ёқилғи ~100 сўмгача қимматлашиши мумкин

Эртага, 1 апрелдан нефть маҳсулотлари (бензин, авиакеросин, дизель ёнилғиси, экологик тоза дизель ёнилғиси), двигатель мойлари ҳамда суюлтирилган ва сиқилган газга акциз солиғи (якуний истеъмолга ҳам) оширилади.

Бу улгуржи бозорда рақобат бўлмагани учун бензин ва дизель ёқилғисидан тортиб пропан ва метан газнинг чакана нархлари 70-100 сўмгача ошиши мумкин дегани.
11.04.202505:50
Тошкентга Чимкент бензини келадими? Олигархлар қаршилик қилмайдими?

Тошкентнинг шундоқ биқинида, 100 км нарида Марказий Осиёдаги энг йирик Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи фаолият кўрсатади.

Ëзилишича, етарли талаб йўқлиги учун Чимкент заводи резервуарлари бензинга тўлиб кетган. Шу ҳафтада 92 маркали бензин экспортига рухсат берилиши мумкин.

Албатта, Ўзбекистон энергетикасини пароканда қилиб, 3 минг километрдан келтириладиган шимолликларнинг бензинига қарам қилган олигарх ва монополистлар учун бу жуда ёмон хабар. Улар барибир нимадир қилиб Чимкент бензинини Тошкентга киритмаслик чорасини кўришади ёки шундай қилишадики, 5 минг сўмлик Чимкент 92 бензини 11 минг сўмга айланади.

Маълумот учун, охирги 2 ҳафтада нефть нархлари кескин қулаганига қарамай, Ўзбекистонда 92 бензин нархи ўртача 10 500 сўмдан 10 800 сўмгача қимматлаган. Бир йил аввал Энергетика вазирлиги 92 бензинни оммалаштириш ва 9 500 сўмгача пасайиши кутилмаларини эълон қилганди.
31.03.202513:56
02.04.202514:35
Бойларни солиққа тортиш тизими яратилади

Ўзбекистонда яшаётган катта ва жуда катта даромадга эга бўлган жисмоний шахслар алоҳида солиққа тортилиши лозимлиги ҳақида жуда кўп ёзганмиз (худди корпоратив йирик солиқ тўловчилар сингари).

Ниҳоят бу масалада ҳам ўзгаришлар бўладиган кўринади. Ўзбекистонда бой аҳолини солиққа тортишнинг алоҳида тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун Солиқ қўмитаси энг юқори ҳамда хорижда олинган даромадга эга бўлган жисмоний шахсларнинг тўлиқ базасини шакллантиради.

Мана масалан, уруш бошлангандан бери Ўзбекистонда яшаётган миллиардерлардан бири Ўзбекистон резиденти деб тан олиниб, солиққа тортилганида балки бюджетимизга триллионлаб қўшимча даромад тушган бўларди.

Ўтган йили учрашувлардан бирида йиллик даромади 3 млрд.сўмдан ортиқ бўлган жисмоний шахслар йирик солиқ тўловчи деб топилиши мумкинлиги ҳақида сўз очилганди. Бундай шахсларнинг асосий даромади иш ҳақидан эмас, бонуслар, дивиденд, рента ёки ижара тўловларидан шаклланади.
Афғонистон бозори янги экспорт йўналишларини излаётган тадбиркорлар учун муҳим имкониятларни очяпти.

Ҳозирги кунда бу бозорда ўзбек маҳсулотлари ва хизматларига бўлган талаб ўсиб боряпти. Бу эса ўзбекистонлик тадбиркорлар учун янги ҳамкорликлар, узоқ муддатли келишувлар ва экспорт ҳажмини янада ошириш имконини яратади.

Агар сиз ҳам шу йўналишда фаолият бошлашни режалаштираётган бўлсангиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Экспортчилар уюшмаси амалий ёрдам ва маслаҳатларга тайёр.

Мурожаат учун:

📞 +998 78 150 60 06
📞 +998 99 152 58 66
📞 +998 97 877 00 58 (
@NZF1985)
Тарифларга 800 сўмлик оралиқ шкала киритилмоқда

Ҳукумат қарори билан, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

2025 йил 1 майдан эътиборан аҳоли истеъмолчилари 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир киловатт·соат учун 800 сўмдан тўланади.
Олигархнинг қиммат ёқилғиси маҳаллий қатновларни "невыгодно" қилиб қўйган

Нима учун маҳаллий қатновлар хорижий қатновлардан кмга чаққанда каррасига қиммат, нима учун авиакомпаниялар Урганчга ва Бухорога қатнашдан кўра, Дубайга ва Алматига учишни маъқул кўради?

Курбанов ёзғираётганидек, Урганчга учиш Дубайга учишдан қиммат, худди шунингдек, масалан, юқоридаги скриншотларда кўраётганингиздек, айни тоифаларда ва мос саналарга 600 кмлик Бухорога бориб келиш (Ҳавошка), 800 кмлик Алматига (Centrum) бориб келишдан қиммат тушаверади. Чунки четга учганда ва рақобатли хорижий аэропортга қўнганда, ҳеч қурса бир марта арзон ёқилғи қуйиб олинади.

Бутун Ўзбекистон битта олигархга товон тўлашда давом этар экан, маҳаллий туризмни қўя турайлик, оддий кундалик қатновларни кўпайтириш ва имконли қилиш ҳам маънога эга эмас (минг хил субсидия бериш ҳам). Ҳатто хорижий компанияларни маҳаллий қатнов бозорига киритиш ҳам, агар ёқилғи таъминоти ва аэропорт монополияси таг томири билан бузиб ташланмаса, фойда бермайди.
18.04.202507:53
“Аҳолининг ҳаддан ташқари қарздорлиги хатари мавжуд”

Fitch Ўзбекистонда чакана секторда ўсиб бораётган қарз хатарлари ҳақида огоҳлантирмоқда.

“Шубҳасиз, бу ерда паст база кўрсаткичи таъсири бор, бу эса юқори ўсишни изоҳлайди. Шу билан бирга, биз аҳолининг ҳаддан ташқари қарздорлик хатари мавжудлигини тан оламиз. Шу сабабли, яқин келажакда Марказий банк томонидан потенциал хатарларни олдини олиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар кўрилишини кутмоқдамиз”.

Агентлик вакилининг фикрича, чакана кредитлаш бозорида қизиш хавфи мавжуд бўлиб, бу келгусида активлар сифати билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин.

Кўп марта такрорлаганимиздек, омонатлар бозорида кузатилган қизиб кетишнинг илдизлари чакана кредитлаш, айниқса микроқарзлар ажратишнинг атипик ўсишига, микроқарзлар айрим банкларнинг мономаҳсулотига айланиб қолгани билан боғлиқ.
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.
Cookie

Ko‘rish tajribangizni yaxshilash uchun cookie-fayllardan foydalanamiz. 'Hammasini qabul qilish' tugmasini bosish orqali siz cookie-fayllardan foydalanishga rozilik bildirasiz.