Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Paiziev24 avatar

Paiziev24

Akmal Paiziev — MyTaxi, Express24, Workly, Maxtrack asoschisi va hozirda Numeo.ai ustida ishlayapman.
Aloqa uchun: @Paiziev24bot
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationРосія
LanguageOther
Channel creation dateMar 24, 2020
Added to TGlist
Feb 08, 2025
Linked chat
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
FEB '25MAR '25APR '25

Popular posts Paiziev24

26.04.202509:14
Қарорлар қабул қилиш ҳақида

Айрим вақтларда қийин қарорлар қабул қилишда қийналамиз. Илгари стратегик ёки муҳим қарорлар қабул қилиш мен учун қийин бўлар эди. Бу мени жуда кўп ўйлашга ва иккиланишга мажбур қилар эди.

Охирги 4 йилда қийин қарор қабул қилишим керак бўлса ва мавҳумликлар кўп бўлса, ўзидан йўл кўрсатишини сўрайман, ўз кучсизлигимни тан оламан. Қачонки қарор қабул қилиш юкидан ўзимни бўшатиб, уни Аллоҳга таваккал қилсам ва ёрдам сўрасам, енгилликни ва яхши йўлларни кўрганман.

Кўпроқ ожизлигимизни ва кўп нарсаларни билмаслигимизни ўзимизга-ўзимиз эслатиб туришимиз, менимча, бизни тўғрироқ қарорларга очиқ қилади.

@paiziev24
08.04.202503:37
Кичик жамоа — катта тезлик.

Кўпчилик ўйлайди: стартап муваффақиятли бўлиши учун ё яхши ғоя, ёки пул, ёки таниш-билиш керак. Лекин ҳақиқат шундаки - аслида энг катта устунлик - бу тезлик ва бу тезлик қаердан келади? - кичик жамоадан.

3 киши ўн дақиқада ечимига келадиган масала, катта компанияда 3 ой ва 6 та йиғилиш талаб қилади. Чунки у ерда бюрократия бор, ҳар бир қарор учун тўрт киши овоз бериши керак, ҳеч кимнинг “эгоси”ни бузиб қўймаслик керак.

Apple, Google, Airbnb — ҳаммаси 2-3 киши, ноутбук ва уларни тинч қўймаётган муаммо билан бошланган.

Менинг хулосам шундай:
Агар стартапингизда 5 тадан ортиқ non-technical одам бўлиб, ҳали ҳам даромад йўқ бўлса — демак, сиз ҳаммасини керагидан ортиқ мураккаб қилиб юборгансиз.

Соддалаштиринг. Тез ҳаракат қилинг.
Иш натижаси одамлар сонида эмас - кун давомида қабул қилинадиган қарорлар сонида.

@paiziev24
05.04.202505:44
Ота-онам Калифорнияга бизни кўргани келишди. Фақат икки нарса сўрадик — сояки магиз ва сумалак. Сумалакни биз Тошкентда доим харид қилардик. Менга энг ёқадиган сумалак — бу Oq-tepa Navro’z сумалаги. Мен уни уйимиз ёнидаги Бешқайрағоч супермаркетидан сотиб олардим. Адашмасам, охирги 4–5 йилда ҳам шу хил маза ва сифатни ушлаб туришипти.

Америкада бу каби маҳсулотларни “superfood” деб аташади. Кимдир келса, Oq-tepa Navro’z сумалагидан олиб олинг — ундан яхши ҳадя йўқ :)

@paiziev24
03.04.202516:47
Бугун бир танишим билан гаплашар эканмиз, у: “Нега бундай Unsexy Industry (жозибадор эмас соҳага) кирдинг?” – деб сўраб қолди.

Бироз ўйлаб қарасам 2013 йилда такси компаниясини бошлаганимизда – “Таксининг нимаси қизиқ?” дейишганди. 2017 йилда етказиб беришга кирганимизда – “Курьерликда технология йўқ-ку?” деганлар ҳам бўлган.

Биз учун Unsexy Industry лар Sexy кўринади ва биз хозирча шу йўлда давом этамиз!

@paiziev24
11.04.202505:09
Нега маслаҳатларнинг кўпчилиги ҳеч нарса бермайди

Ҳозир стартап ҳақида маслаҳатлар ҳамма жойда - блоглар, подкастлар, менторлар. Лекин уларнинг катта қисми - шунчаки овоз. Нима учун? Чунки маслаҳатлар умумий, стартап эса ҳар бири - алоҳида тарих.

“Энг кучли одамларни ишга ол” дейишади. Тўғри гап, лекин сизда пул бўлмаса-чи? Кучли одам катта пул сўрайди, сиз эса ҳали уни таклиф қила олмайсиз.

“Одамлар хоҳлайдиган нарса яратинг” дейишади. Ёмон гап эмас. Лекин у нарсани қандай қилиб топиш кераклигини айтмайди.

Сир шундаки - эшитаётган гапларнинг 90%ини четга суринг ва барча диққатни фойдаланувчилар қандай ҳаракат қилаётганига қаратинг (customer behaviour).

Маслаҳат бу харита. Аммо ҳаёт бу ҳақиқий ландшафт.

@paiziev24
Чорвоқ бўйида қурилмоқчи бўлган Sea Breeze лойиҳаси, фикримча, экологик хато бўлади. Чорвоқ — Тошкент шаҳрини ичимлик суви билан таъминлайдиган сув омбори. Бундай комплексларнинг қурилиши сувга заҳарли ва кимёвий моддалар тушишига ҳамда аҳоли саломатлигига зарар етиши мумкин. Бундай комплексларни сувдан узоқроқда қуриш керак — жой етарлича бор.

Ҳавомизни нафас олиш учун хавфли даражага олиб келиб қўйдик, энди сувимизни асрашимиз керак.

@paiziev24
19.04.202523:44
Ўзбекистонда LinkedIn кўп ишлатилмайди. Кўпчилик бу тармоқ ҳақида эшитмаган ҳам, профиллари борлар ҳам жуда кам киради. Менда ҳам шундай эди. АҚШга келганимдан сўнг LinkedIn’да фаоллашдим — бу ердаги стартап асосчилари ва венчур фондлар билан 500 дан ортиқ алоқа ўрнатдим.

Масалан, компаниямиз LinkedIn’да ходимлари сони ортиб бораётгани ва постлар қўяётганимизни кўрган LinkedIn алгоритмлари бизнинг соҳамизга тегишли компаниялар ва венчур фондларга сигнал берар экан. Айтса керак: “Ҳой, Numeo’ни қара, 14 та ходими бор экан”, деб. Бизга венчур фондлар партнёрлари email ёза бошлашди ва LinkedIn’да боғлана бошлашди.

Агар сиз жаҳон бозорида ҳамкорлар, ходимлар ёки иш қидираётган бўлсангиз, LinkedIn профилингизга эътибор беринг. Ора-орада постлар ёзиб туринг. Шунда LinkedIn сизни фаол деб билиб, сизни қизиқ контактлар билан учраштирар экан.

Бугун икки венчур фонд партнёрлари билан учрашувим бор — LinkedIn орқали келишди.

Мен LinkedIn да: https://linkedin.com/in/akmalpaiziev

@paiziev24
30.03.202503:54
Хаммангизга Рамазон Хайит муборак!
12.04.202517:44
Бозорга идеал маҳсулот олиб чиқиш - стартаплар учун эмаслигини жуда қиммат нархда ўрганганман.

Аввало, “идеаллик”нинг аниқ чегараси йўқ. Идеал маҳсулот мижозлар билан бирга шаклланади — улар билан биргаликда шу йўлдан юриш керак.

2005 йилда автомобиль навигация тизими устида иш бошлаганмиз ва 2009 йилгача харита чизиш билан машғул бўлганмиз. Хар доим “харита идеал эмас” деб маҳсулотни бозорга чиқармасдан тўхтатиб турар эдик. 2009 йилда жуда чарчаганмиз, ва “ё маҳсулотни сотамиз, ёки бутунлай ёпамиз” деган қарорга келдик.

Ўша пайтда 3 та навигаторимиз бор эди. Torg.uz’га (ҳозирги OLX.uz) қўйдик. Офисимизга келган мижозлар овчилар экан, адашмаслик учун навигация кераклигини айтишди. 450 доллардан харид қилишди. Бир ҳафтадан сўнг телефон қилишди. Телефонни куркиболдим, ҳарита сифати паст, қайтаришмоқчи деб уйлаб. Лекин улар навигатор ёкканлигини ва дўстлари ҳам харид қилмоқчи эканлигини айтишди. Яна икки дона олиб кетишди. Кейин биз Тайвандан 5 та, кейин 15 та, кейин 50 ва кейин 200 та навигатор олиб кела бошладик.

Шу каби хатони 2013 йилда Fleetify лойиҳасида ҳам такрорладик. Икки йил мукаммал маҳсулот тайёрлаймиз деб ўйлаб, уни умуман бозорга чиқармадик ва лойиҳани ёпдик.

Шундан сўнг тушундим: идеал маҳсулот йўқ. Энг муҳими — мижоз оғриғини ечиш, маҳсулотингизда камчилик бўлса, уни мижоз билан очиқча муҳокама қилишдир.

Маҳсулотни бозорга қанча эрта чиқарсангиз, шунча яхши. Чунки энг яхши йўл кўрсатувчи — бозорнинг ўзи.

@paiziev24
Бундан икки ой аввал Bing Nursery School’га кичик ўғлим Умар учун ариза топширган эдик. Bing Nursery — бу Стэнфорд университети қошидаги боғча бўлиб, инновацион болалар ривожланиши методикалари билан танилган.

Бу боғча 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар билан ишлайди. 1966 йилда ташкил этилган ва бино ҳамон ўша ҳолатда сақланиб қолган. У ўзининг изланиш ва ўйинга асосланган таълим методикаси билан машҳур. Бу нафақат боғча, балки Стэнфорд университети қошидаги тадқиқот маркази сифатида ҳам хизмат қилар экан. Бу ерда купчиликка машҳур бўлган психологик ва таълим экспериментлари ўтказилган.

Масалан Маршмаллоу Эксперименти ҳам айнан шу ерда ўтказилган.
Бингда болаларга маршмаллоу берилади ва
“хозир есанг — 1 дона, агар 15 дақиқа кутсанг — 2 та оласан," деб айтиларди.

Мақсад — сабр ва кечиктирилган қониқиш (delayed gratification) қобилиятини ўрганиш.
Узоқ вақт кута олган болалар катта бўлгач, академик, ижтимоий ва молиявий жиҳатдан яхшироқ натижаларга эришишган.

Ўтган куни боғчадан email олдик — ёзги мавсумга ҳафтанинг уч куни, соат 8:15 дан 11:45 гача қатнашиш имконини беришибди.
5 кун тўлиқ қатнашса бўладими деб сўрасак, "йук, талабгорлар кўп" деб жавоб беришди.
8 га яқин ҳужжатга қўл қўйдим. Улар орасида бошқа боғчаларда учрамайдигани — болалар билан тадқиқотлар ўтказиш ва натижаларни чоп этишга розилик бериш ҳақидаги ҳужжат эди.

Энди Умар икки боғчага борадиган бўлаяпти — эрталаб Bing, ундан чиқиб эса ўзининг ҳозирги боғчасига.

Бу боғча ҳам биз учун, ҳам Умар учун қизиқарли ва бой тажриба бўлади деб ўйлайман.

@paiziev24
05.04.202518:55
Айримларида жуда кўп матн ва бўлар-бўлмас нарсалар ёзаман. Камчиликларимга рози бўласиз.

@paiziev24
30.03.202520:24
Бугун эрталаб Хайит намози учун Санта-Каларадаги MCA Bay Area масжидига бордик. Хайит намози уч марта ўқилар экан: 7:30, 9:30 ва 11:30. Одамлар ўзларига қулай вақтда келишади.

Жуда кўп оилалар фарзандлари билан чиройли кийиниб келишган эди — худди тўйга кетишаётгандек кайфият бор эди.

Масжид ичида ҳам, ташқарисида ҳам эркаклар ва уларнинг орқасида аёллар бирга намоз ўқишди. Болалар эркин юриб, ўйнашарди.

Масжид олдида турли хил пишириқлар тайёрлаб, келганларга тарқатаётган эдилар.

Кечки пайт масжидда байрам булар экан.

Кузатишда давом этамиз…

@paiziev24
29.03.202513:46
АҚШга кўчиб келгунимгача, чет элга сафарларим вақтида ўша ердаги янги маҳсулотлар ва сервисларни кўриб, илҳом олардим. Барча бизнесларимиз айнан шундай илҳомлар асосида пайдо бўлган.

Лекин ҳеч қаерда аввал икки ойдан кўпроқ яшамаганман.

Бу сафар эса мен қисқа тажрибалардан фарқли равишда бошқа — қизиқ ва чуқурроқ тажрибаларни бошимдан кечирмоқдаман. Масалан, АҚШ таълим тизими билан алоқалар: энг яхши таълим муассасалари — Стэнфорддаги қисқа муддатли ўқишим, рафиқамнинг университет тажрибаси, болаларимнинг мактаб ва боғча тажрибалари. Ўқитувчилар билан мулоқот, бола ривожланишига боғлиқ кузатувлар — буларнинг барчаси мен учун катта тажриба.

Бундан ташқари, АҚШдаги тиббиёт тизими билан танишяпман. Дунёдаги энг илғор клиникалардан бири — Стэнфорд шифохонаси фаолияти ва унинг бошқа тиббиёт муассасалари билан фарқини кўрмоқдаман. Шунингдек, бир неча бор онлайн тиббий маслаҳатлар олиш тажрибаси бўлди.

Яна бир муҳим жиҳати — узоқроқ муддат яшаш менга давлат органлари билан кўпроқ мулоқот қилиш имконини берди. Давлат хизматлари қанчалик осон ва мижозга йўналтирилган (customer-oriented) эканини кузатдим. Давлат хизматчилари қўллаб-қувватлашга тайёр ва самимий эканини ҳис қилдим. Масалан, битта ҳужжат керак эди. Давлат мулозимига email ёздим — 5 кун муҳлат бўлишига қарамай, 2 кунда, ҳеч қандай тўловсиз ишимни ҳал қилиб берди.

Узоқроқ яшаш, шунингдек, одамларни кузатиш, уларнинг фикрлари ва кечинмалари ҳақида кўпроқ билиш имконини бермоқда.

Кузатиш ва ўрганишда давом этмоқдаман…

@paiziev24
Бугун навбатдаги мижоз билан қўнғироқда платформамизнинг қандай қилиб юкларни қидириши, юкларни саралаб, брокерлар билан автоматик савдолашишини кўрсатдим. Унинг юзидаги таажжуб ва табассумни кўриб жуда хурсанд бўлдим.

Бизнинг мижозлар - диспетчерлар - ҳар куни соатлаб вақтларини лоадбордларда юк қидириш, саралаш ва брокерлар билан музокара қилишга сарфлашади.

Фаундер сифатида мижозларимизнинг маҳсулотимиздан фойдаланиши - энг катта рағбат ва энергия манбаи деб биламан.

@paiziev24
04.04.202504:44
AI стартапларга аввалгидан ҳам тезроқ ўсиш ва янгилик киритиш имконини беряпти. “AI келажаги: стартаплар учун қарашлар” ҳисоботида Lightspeed VC партнери Равираж Жайн ва 23 нафар AI мутахассислар Google Cloud билан бирга 2025-йилга таъсир кўрсатадиган асосий тенденция, муаммо ва имкониятларни таҳлил қилишди.

Ҳисоботда сўнгги AI ютуқлари, AI лойиҳаларини тестдан ишлаб чиқаришга қандай ўтказиш, ҳамда инвесторлар AI стартапларда нималарга эътибор бериши ҳақида ёритилган.

@paiziev24
Log in to unlock more functionality.