Анатолий Шарий

Реальний Київ | Украина

Лёха в Short’ах Long’ует

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Инсайдер UA

Реальна Війна | Україна | Новини

Лачен пише

Анатолий Шарий

Реальний Київ | Украина

Лёха в Short’ах Long’ует

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Инсайдер UA

Реальна Війна | Україна | Новини

Лачен пише

Анатолий Шарий

Реальний Київ | Украина

Лёха в Short’ах Long’ует

Paiziev24
Akmal Paiziev — MyTaxi, Express24, Workly, Maxtrack asoschisi va hozirda Numeo.ai ustida ishlayapman.
Aloqa uchun: @Paiziev24bot
Aloqa uchun: @Paiziev24bot
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verifiedTrust
Not trustedLocationРосія
LanguageOther
Channel creation dateMar 24, 2020
Added to TGlist
Feb 08, 2025Linked chat
PA
Paiziev24 Chat
37
Growth
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
16.05.202506:14
Иш бериш — иш ўрни эмас, имконият беришдир
Кўп танишларим: “Яхши ишчи топиш кийин”, “Компаниямга ходим керак”, “Одам йўқ” деган гапларни кўп айтяпти.
Муаммо факат кадрларда эмас. Муаммо — муносабатда.
Иш бериш — фақат маош ва вазифа бериш эмас. Бу — имконият бериш. Эътибор бериш. Ургатиш. Ишониш.
Кимдадир салоҳият бор. Аммо у ўзини кўрсатишга имконият олмаган.
1. Резюмега эмас, салоҳиятга қаранг
Ҳамма ҳам кучли CV ёза олмайди. Лекин баъзилари биринчи имкониятни олса, энг яхши жамоа аъзосига айланади. Савол беринг:
→ “Бу одам нимага қизиқади?”
→ “У қандай вазиятда очилади?”
→ “Уни кучли қилувчи тараф нима?”
2. Хатога тайёр бўлинг
Янги одам билан ишлаш — қийин. У хатолар қилади. Лекин шу жараён орқали у ўсади. Агар ҳар бир хатони жавобгарлик деб қабул қилсангиз, ҳеч қачон кучли жамоа қура олмайсиз.
3. Иш берманг — мақсад беринг
Агар сиз инсонга фақат иш эмас, маъно берсангиз — у сиз билан қолади. Ҳатто бошқа жой кўпроқ тўласа ҳам.
→ “Бу ерда у нимани ўрганади?”
→ “Унинг ҳиссаси қандай натижа беради?”
→ “Унинг иши нима учун муҳим?”
Хулоса
Биз иш эмас, имконият беришни ўрганишимиз керак. Ҳақиқий раҳбар — одамни кўради, ишонади ва ўсишига ёрдам беради.
Ҳатто у ҳали тайёр бўлмаса ҳам.
@paiziev24

27.04.202500:16
Чорвоқ бўйида қурилмоқчи бўлган Sea Breeze лойиҳаси, фикримча, экологик хато бўлади. Чорвоқ — Тошкент шаҳрини ичимлик суви билан таъминлайдиган сув омбори. Бундай комплексларнинг қурилиши сувга заҳарли ва кимёвий моддалар тушишига ҳамда аҳоли саломатлигига зарар етиши мумкин. Бундай комплексларни сувдан узоқроқда қуриш керак — жой етарлича бор.
Ҳавомизни нафас олиш учун хавфли даражага олиб келиб қўйдик, энди сувимизни асрашимиз керак.

26.04.202509:14
Қарорлар қабул қилиш ҳақида
Айрим вақтларда қийин қарорлар қабул қилишда қийналамиз. Илгари стратегик ёки муҳим қарорлар қабул қилиш мен учун қийин бўлар эди. Бу мени жуда кўп ўйлашга ва иккиланишга мажбур қилар эди.
Охирги 4 йилда қийин қарор қабул қилишим керак бўлса ва мавҳумликлар кўп бўлса, ўзидан йўл кўрсатишини сўрайман, ўз кучсизлигимни тан оламан. Қачонки қарор қабул қилиш юкидан ўзимни бўшатиб, уни Аллоҳга таваккал қилсам ва ёрдам сўрасам, енгилликни ва яхши йўлларни кўрганман.
Кўпроқ ожизлигимизни ва кўп нарсаларни билмаслигимизни ўзимизга-ўзимиз эслатиб туришимиз, менимча, бизни тўғрироқ қарорларга очиқ қилади.

01.05.202506:19
Стартап қураётган одамнинг туриб ишлаш столи.
Хонолулу аэропорти.
Хонолулу аэропорти.

23.04.202523:13
Бундан икки ой аввал Bing Nursery School’га кичик ўғлим Умар учун ариза топширган эдик. Bing Nursery — бу Стэнфорд университети қошидаги боғча бўлиб, инновацион болалар ривожланиши методикалари билан танилган.
Бу боғча 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар билан ишлайди. 1966 йилда ташкил этилган ва бино ҳамон ўша ҳолатда сақланиб қолган. У ўзининг изланиш ва ўйинга асосланган таълим методикаси билан машҳур. Бу нафақат боғча, балки Стэнфорд университети қошидаги тадқиқот маркази сифатида ҳам хизмат қилар экан. Бу ерда купчиликка машҳур бўлган психологик ва таълим экспериментлари ўтказилган.
Масалан Маршмаллоу Эксперименти ҳам айнан шу ерда ўтказилган.
Бингда болаларга маршмаллоу берилади ва
“хозир есанг — 1 дона, агар 15 дақиқа кутсанг — 2 та оласан," деб айтиларди.
Мақсад — сабр ва кечиктирилган қониқиш (delayed gratification) қобилиятини ўрганиш.
Узоқ вақт кута олган болалар катта бўлгач, академик, ижтимоий ва молиявий жиҳатдан яхшироқ натижаларга эришишган.
Ўтган куни боғчадан email олдик — ёзги мавсумга ҳафтанинг уч куни, соат 8:15 дан 11:45 гача қатнашиш имконини беришибди.
5 кун тўлиқ қатнашса бўладими деб сўрасак, "йук, талабгорлар кўп" деб жавоб беришди.
8 га яқин ҳужжатга қўл қўйдим. Улар орасида бошқа боғчаларда учрамайдигани — болалар билан тадқиқотлар ўтказиш ва натижаларни чоп этишга розилик бериш ҳақидаги ҳужжат эди.
Энди Умар икки боғчага борадиган бўлаяпти — эрталаб Bing, ундан чиқиб эса ўзининг ҳозирги боғчасига.
Бу боғча ҳам биз учун, ҳам Умар учун қизиқарли ва бой тажриба бўлади деб ўйлайман.

17.05.202500:02
Бугун биз 300 га яқин брокерлар фойдаланадиган Parade платформаси билан ҳамкорликни эълон қилдик. Тизимларимиз бир-бири билан боғланди, бу брокерларнинг миллионлаб янги юкларини тўғридан-тўғри платформамизда кўрсатиш имконини беради. Ушбу ҳамкорлик натижасида бош офиси Сан-Францискода жойлашган компания асосчилари билан дўст ҳам бўлиб қолдик.
https://www.parade.ai/resources/new-parade-numeo-syndication-partnership

13.05.202518:14
Бир кунда 100 000 дан ортиқ email.
Кеча жуда кўп вақтимиз код ва маълумотлар базаси структурасини ўзгартиришга кетди. Кечанинг ўзида Numeo’га 100 000 дан ортиқ email келди. Ҳар бир email’ни таҳлил қилишни ҳисобга олсак, бу жуда катта ҳажм. Биз бу даражага 6–7 ойда етамиз деб ўйлаган эдик.
Аммо Numeo Analytics тизими мижоз уланган пайтдан бошлабоқ катта ҳажмда маълумотларни йиғади ва мижоз профайлини бойитади. Бу эса диспетчерларга қарор қабул қилишда ёрдам беради.
100 минглаб email’ларни таҳлил қилиш жуда кўп сервер ва GenAI ресурсларини талаб қилади. Лекин агар компания билимлар базасини шундай йўл билан тузмаса, диспетчер учун энг яхши ко-пилотни яратиш қийин бўлади.
Аввалги CRM ёки TMS (Transport Management System) тизимларидаги асосий муаммолардан бири — маълумотларни қўлда киритиш. Бу фойдаланувчилар учун жуда ноқулай бўлгани учун, кўп компанияларда бундай тизимларни жорий қилиш қийин кечади.
AI келиши билан замонавий тизимлар маълумотларни ўзлари топиб, автоматик равишда бойитиши керак. Биз айнан шундай тизим қуриш устида ишлаяпмиз.

Reposted from:Paiziev24-non-published
PN

08.05.202517:02
Tesla ва ундаги автопилот устида ишлаганларга барака топсин.
Кеча рафикам ўқишга кетди. Яқинда янги уйга кўчдик, бошқа туманга. Тушлик вақтида қизим ва ўғлимни мактабдан олдим (Menlo Parkдан). Тошкентдан Музаффар ака (аввалги INHA ректори) келганлар — уларни ҳам Silkroad Hub'дан олдим. Қизимни теннисга олиб бордим, кейин Музаффар ака билан бироз суҳбатлашиб, уларни Стэнфордда қолдирдим. Камрон билан Умар боғчасига бориб, уларни уйга олиб бордим, кейин қизимни теннисдан қайтиб олдим.
Бу вақт ичида 3 та қўнғироқда ҳам қатнашдим. Оддий кун бўлганда, шошилиб юриш, ҳатто қоида бузиш эҳтимоли бор эди. Лекин машина барча қоидаларга бўйсуниб, ўз-ўзини ҳайдади. 🙏
Яхшиям рафикам ҳафтада фақат 3 кун ўқишга боради, деб хурсанд бўлдим.

17.04.202503:28
Модадан четда бўлиш — куч манбаи.
Энг яхши стартаплар одатда модада бўлмаган соҳаларда бошланади. Facebook аввал колледжлар учун директория эди, уша пайтда ижтимоий тармоқлар фақат ўсмирлар учун деб ҳисобланарди. Amazon китоб сотар эди, интернет эса фақат “гиклар” учун эди. Нега бу усул ишлайди? Чунки модадан четда бўлиш рақобат камлигини англатади ва сиз бошқалар эътибор бермайдиган фойдаланувчиларга диққат қаратишга мажбур бўласиз. Агар сиз “тренддаги” йўналиш ортидан қувсангиз, одамлар тўлиб-тошган майдонда юрасиз, у ерда эса ҳамма бақиради ва нархлар жуда юқори.

12.05.202518:25
Содда ўйлаш - муваффақиятга элтувчи қисқа йўл
Бу фикрлар айрим стартап асосчилари билан бўлган суҳбатлардан кейин пайдо бўлди. Улар ўзлари қилиб юрган ишни узоқ ва мураккаб қилиб тушунтиришарди. Ҳар бир сўз ортида тўғри фикр бор эди, лекин улар шу қадар қопланганки, аслида нима қилишаётганини англаш қийин эди.
Паул Грэм айтганидек, ҳақиқий ақл — содда фикрлашда. Агар ғоянгизни 30 сонияда тушунтира олмасангиз, демак у ҳали пишмаган.
1. Қисқартир. Соддалаштир. Фокуслан.
Бир стартапчи айтди: “Биз ML асосида NLP’ни real-time’да call center’ларда автоматлаштиряпмиз, бу engagement ва efficiency’ни яхшилайди.”
Аслида улар нима қиляпти? — Телефонда оператор ўрнига гапирадиган бот яратяпти.
Қисқа ва равшан.
2. Одамларнинг оғриғини топинг
Технология — бу восита, муаммони ҳал қилиш — мақсад. Стартап ғояси фойдаланувчи муаммосига жавоб бериши керак. Ундан сўранг:
→ “Бу нимани енгиллаштиради?”
→ “Мижоз учун қайси оғриқли нуқта йўқолади?”
3. Жавоб эмас, савол изланг
Савол бериш содда фикрлашга олиб келади.
→ “Агар биз ҳозир янгидан бошласак, нимани қилмасдик?”
→ “Бу маҳсулотсиз ҳам одамлар қандай ҳал қилишяпти?”
→ “Нима учун бу ғоя жуда узоқ тушунтирилишга муҳтож?”
Агар ғоя яхши бўлса, у ўзини ўзи сотади. Ёмон ғоя эса қопқон: уни тушунтиришга бор кучинг кетади.
Хулоса
Стартап — бу мураккаб дунёга содда ечим топиш. Агар ғоянгизни бола, инверстор, ҳамкасб ва мижоз бир хил даражада тушуна олса — сиз тўғри йўлдасиз.
Унинг устига соддарок уйлаш анча энергиянгизни тежайди.

19.04.202523:44
Ўзбекистонда LinkedIn кўп ишлатилмайди. Кўпчилик бу тармоқ ҳақида эшитмаган ҳам, профиллари борлар ҳам жуда кам киради. Менда ҳам шундай эди. АҚШга келганимдан сўнг LinkedIn’да фаоллашдим — бу ердаги стартап асосчилари ва венчур фондлар билан 500 дан ортиқ алоқа ўрнатдим.
Масалан, компаниямиз LinkedIn’да ходимлари сони ортиб бораётгани ва постлар қўяётганимизни кўрган LinkedIn алгоритмлари бизнинг соҳамизга тегишли компаниялар ва венчур фондларга сигнал берар экан. Айтса керак: “Ҳой, Numeo’ни қара, 14 та ходими бор экан”, деб. Бизга венчур фондлар партнёрлари email ёза бошлашди ва LinkedIn’да боғлана бошлашди.
Агар сиз жаҳон бозорида ҳамкорлар, ходимлар ёки иш қидираётган бўлсангиз, LinkedIn профилингизга эътибор беринг. Ора-орада постлар ёзиб туринг. Шунда LinkedIn сизни фаол деб билиб, сизни қизиқ контактлар билан учраштирар экан.
Бугун икки венчур фонд партнёрлари билан учрашувим бор — LinkedIn орқали келишди.
Мен LinkedIn да: https://linkedin.com/in/akmalpaiziev

30.04.202523:29
Агар сиз ишга кириш учун интервьюга чақирилган бўлсангиз, тайёрланиб боринг.
Масалан:
— Иш эълонини жуда диққат билан ўқинг ва нега ҳар бир гап ёзилгани ҳақида ўйлаб кўринг.
— Компания сайтига кириб, у ҳақида маълумот олинг.
— Компания ҳақида интернет нима деяпти?
— Компания асосчилари ким ва уларнинг LinkedIn профиллари билан танишинг, улар нималар ёзмоқда?
Тайёрланиб келиш, ишга кириш имкониятингизни анча оширади.
Яна муҳим нарса — бу ишда янги нарса ўрганаманми ва ўз резюмемга шу ишни қўшишни истармидим, деган саволга жавоб бериш.

12.05.202506:57
Дўстларим ва шерикларим Отабек ва Бекзод бизнинг томонларга бир учрашув баҳонасида меҳмонга келишди. Zoom орқали учрашувлар яхши, лекин муҳим учрашувларни юзма-юз ўтказиш тана сигналларидан суҳбатдош ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради.
Суратда янги маҳалламиз гузари митинг руми - Los Altos Community Center. Маълум бўлишича, маҳалладагиларга уни текинга беришар экан. Дизайни ва қулайлиги жиҳатидан WeWork’дан ҳам яхши. Озгина брейнсторм ҳам қилдик.

21.04.202505:32
Видеода бизнинг AI кеча брокер билан гаплашиб, ундан юк нархи ва унинг деталларини олиб келгани транскрипти кўрсатилган. AI гаплашаётганда биз реал вақтда транскриптни курсатамиз.
Суҳбат давомида олинган маълумотлар Comments қисмига олиб келинади, кейин уни юк тўғри келадими ёки йўқми, деган AI модули текширади. Агар тўғри келса, 👍 (thumbs up) иконаси кўрсатилади.
Ҳозир у суҳбатни эшитиш ва суҳбатга уланиш устида ишлаяпмиз. Келаётган ҳафтада тайёр бўлиши керак.
Ушбу мисолда JB Hunt брокери билан гаплашилган.

01.05.202523:24
Миллат номи — ҳар биримизнинг масъулиятимиз
Ҳозиргина юк ташиш соҳасида АҚШдаги йирик брокер компаниясининг катта вице-президенти (SVP) билан қўнғироғимизни якунладик.
Қўнғироқ 30 дақиқалик деб белгиланган эди, аммо у томоннинг хоҳиши билан бир ярим соатдан ортиқ давом этди. Самимий суҳбат бўлгани учун охирида у шундай деди: “Агар сизлар брокерлар билан ишламоқчи бўлсангиз, АҚШлик одамни ишлатинглар ва Ўзбекистон билан алоқангизни айтмаганингиз маъқул.”
Нега?
АҚШда кўплаб соҳа вакиллари билан гаплашганимизда шуни тушундикки, ватандошларимизнинг айримлари томонидан содир этилган қоидабузарликлар (масалан, double brokerage), фирибгарлик ва брокерларни алдаш ҳолатлари “ўзбек” деган номга нисбатан эҳтиёт бўлишга олиб келмоқда.
У киши суҳбат чоғида арман миллати вакилларига нисбатан ҳам шундай муносабатлар мавжудлигини айтди.
Айрим кишиларнинг “осон ёки тез пул топаман” деб қилган хатолари бутун миллат номига доғ туширишини кўриш — аламли ҳолат.
Ҳар биримиз ўз ҳаракатларимиз орқали миллатимиз шаънини тоза сақлашга ҳисса қўшайлик.

Log in to unlock more functionality.