YURISTKADR
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
订阅者
55 559
24 小时
260%一周
136-0.2%一个月
380.1%
引用指数
60
提及8频道上的转发0频道上的提及8
每帖平均覆盖率
9 115
12 小时6 700
7.2%24 小时9 115
4.1%48 小时10 216
16.6%
参与率 (ER)
0.54%
转发49评论0反应0
覆盖率参与率 (ERR)
16.4%
24 小时
0.65%一周
0.33%一个月
0.87%
每则广告帖子的平均覆盖率
7 018
1 小时3 05743.56%1 – 4 小时1 95527.86%4 - 24 小时5 00971.37%
"YURISTKADR" 群组最新帖子
15.05.202515:05
Ходим вафот этганда, меҳнат шартномаси қайси кундан бекор қилинади?
➖Assalomu aleykum. Hurmatli ustoz savolim bor edim. Savolim quydagicha: Xodimga 2024-2025 yillar ishlagan davri uchun 30 kalendar kunidan iborat mehnat ta'tili berildi (2025-yil 1-may kunidan) hamda mehnat ta'tili vaqtida vafot etib qoldi (2025-yil 10-may kuni). Savolim: Xodim bilan tuzilgan mehnatshartnomasi qaysi kundan bekor qilinadi?
👉@yuristkadr

15.05.202514:27
Мен маҳалла раиси бўла оламанми?
➖Мен Қашқадарё вилояти Шахрисабз шахрида пропискада тураман, аммо яшаш жойим Карши шахарда. Айтингчи, мен махалла раиси бўла оламанми?

15.05.202514:15
Филиал ходимларига жамият директори иш берувчи бўла оладими?
➖Жамиятнинг 10 та филиали бор филиал рахбарлари ишончнома асосида ишлийди. Филиалга ишчиларни ишга олиш бушатиш филиал рахбари томонидан бажарилади. Саволим филиал ходими жамият директорига буйсунадими хамда жамият директори иш берувчи хисобланадими ва филиалдан жамият маьмуриятга ишга утса филиалдан бушаб утиладими ёки кушимча келишув билан утиб кетаверадими. Жамият директори филиал кадрига интизомий жазо куллаш хакида буйрук чикаришга хаклими?

15.05.202514:09
Ходимга интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ лойиҳасини ким тайёрлайди?
➖Саволим ғалатироқ туюлиши мумкин, лекин корхонамизда шуни устида баҳсли ҳолатлар келиб чиқмоқда. Корхонамизда 500 дан ортиқ ишчи ходимлар иш фаолиятини олиб боришади. Меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлигини бузган ходимга "интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида"ги буйруқ лойиҳаси қайси бўлим томонидан таёрланади?

15.05.202509:22
Суд тизимидаги коррупцияга оид охирги воқеаларга
Жиноят ишлари бўйича Хонобод тумани суди раиси билан юз берган шармандали вазиятдан хабарингиз бор. Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди судьяси билан боғлиқ нохуш ҳолатни ҳам кўрдик.
Менимча, битта-иккита ходим ёки мансабдор шахснинг шармандали иши бутун бир тизимни, бутун жамоани ёмонотлиқ қилишга олиб келмаслиги керак. Асосийси, бундай ишлардан ҳалол ва виждонли ходимлар тушкунликка тушмаслиги керак. Ахир, биз ҳар бир ҳолатдан умидсизликка тушаверсак, қандай қилиб коррупцияга қарши кураша оламиз?
Судьялар олий кенгаши ва Олий суд коррупция ва порахўрликка қарши курашиш бўйича ҳаракатларини икки хисса ошириши керак.
Бунинг учун инсоний ресурслар ҳам зарур. Масалан, Судьялар олий кенгашининг ҳудудларда мустақил вакиллари мавжуд эмас. Ўзингиз ўйлаб кўринг, бор-йўғи 15 нафаргина ходимдан иборат бўлган Кенгаш қандай қилиб жойларда коррупцияга қарши кураша олади?
Шунинг учун, фикримча, ҳар бир ҳудудда Кенгашнинг махсус вакиллари бўлиши керак.

14.05.202515:21
Боя банкда...
Боя, Ипак йўли банкнинг Шайхонтоҳур филиалидаги бухгалтер опа билан тортишувимиз жуда ғалати бўлди.
Айтганимдек, инкассо топшириқномасида рақамлар сон ва сўзлар билан алоҳида-алоҳида ёзилган.
Бухгалтер опа рақамларнинг сўзлар билан ёзилган қисмида бошидаги сўзнинг биринчи харфи катта харф билан ёзилмаган деб тўлов ҳужжатини қабул қилишни рад қилди. Биз хато айтяпсиз, асосингиз бўлса, фикризни ҳужжат билан исботлаб беринг деб талаб қилдик.
Шунда у интернетдан 3229-сонли “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида"ги низомнинг 12-бандидаги мана бу қоидани кўрсатди:
“Тўлов ҳужжатидаги тўлов суммаси рақам ва сўз билан ёзилади, бунда тўлов суммасини сўз билан ёзилганда биринчи сўз катта ҳарф билан ва тийин рақам билан ёзилади”.
Мен “бу қоидада “биринчи сўз катта ҳарф билан...ёзилади” дейилган, аксинча, биринчи сўзнинг биринчи ҳарфи катта билан ёзилади дейилмаган” десам, “йўқ ундай эмас, биринчи ҳарф катта билан ёзилади дейилган” деб туриб олса денг. Фақат ўзиникини маъқуллаш бўлдида буёғи.
Лекин бу қоидани ўзингиз ўқиб кўринг, яхшилаб: “биринчи сўз катта ҳарф билан”. Биз юристку, норматив-ҳуқуқий ҳужжатда қандай ёзилган бўлса, шундай қўллаймиз, тўғрими?
Биринчи сўз катта харф билан дейилганми, демак, шундай тушуниш керак. Энг қизиғи, ҳалиги бухгалтер опанинг столида бошқа тўлов ҳужжатлари ҳам турибди ва уларнинг бирортасида сўз билан ёзилган рақамларнинг биринчи сўзи катта ҳарф билан ёзилмаган. Хўш, унда нега бу тўлов ҳужжатлари ижрога қабул қилиняптида, бизники қабул қилинмаяпти? Бу саволга жавоб йўқ.
Ўзи аслида, ҳарфларнинг катта ёки кичкина харф билан ёзилганлиги тўлов ҳужжатини рад қилиш учун асос бўлмайди. Муаммонинг асосий нуқтаси шу эди. Бу ёқимсиз ҳолат билан бутун Ипак йўли банки ёмон демоқчи эмасман. Фақат юқорида, Бош офисда ўтирганлар пастдаги ходимларнинг малакасига ва филиал рахбарларининг масъулиятига жиддийроқ қараб қўйса ёмон бўлмас эди. Чунки юқоридаги каби ҳолатлар банкнинг репутациясига ёмон таъсир қилиши мумкин.
Авваллари банкларнинг ҳар бир филиалида юристлар бўлар эди. Бундай юридик муаммолар чиқса, дарров юрист билан гаплашар эдик ва муаммо дарров ҳал бўлар эди. Ҳозир қисқартиришлар сабаб, филиалларда юристлар йўқ. Бу ерда ҳам шу нарса сезилди бугун.

14.05.202514:18
Миграциядан ноқонуний бўшатилган ходимларни тиклаш ишлари давом этмоқда.
Бугун Ташқи меҳнат миграция агентлигидан ноқонуний равишда бўшатилган яна 9 нафар ходимни ишга тиклаш ҳақида суд қарори ўқилди.
ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Г.Жўраева бу ишни атрофлича кўриб чиқиб, Ташқи меҳнат миграция агентлиги тугатилмаган, қайта ташкил этилган деган хулосага келди ва тугатилди деб бўшатилган ходимларни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарди.
Шунингдек, ходимлар фойдасига бир миллиарддан ортиқ миқдорда моддий ва маънавий зарарлар ундириладиган бўлди.
Бир каттанинг, бир кичикнинг гапига кир деб тўғри айтилган. Айтмоқчи бўлганим, бир томондан ходимлар учун ҳурсандман. Лекин бошқа томондан масъулларнинг ўзбилармонлиги қандай оқибатларга олиб келаётганини кўриб хафа ҳам бўляпман. Ахир, ўшанда бекордан-бекорга огоҳлантирмаган эдикда...

14.05.202511:36
Ипак йўли банкнинг Шайхонтохур филиалида бўлган ишни қаранг.
Қойилеее!
👉@yuristkadr
Қойилеее!
👉@yuristkadr
14.05.202510:02
Манфаатлар тўқнашувига оид муҳим савол
➖Сизга саволим бор эди. Мен ўзим боғча мудири бўлиб ишлайман. Яқинда турмуш ўртоғим шу тумандаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу ҳолатда энди мен ўз соҳамда ишлай олмайманми?

14.05.202510:01
"Юрист ва кадр" ўқув марказида бўлиб ўтаётган дарс машғулотларидан лавҳалар
Кечадан бошланган ўқув марказимизда бир неча ташкилотлардан ташриф буюрган кадрлар хизмати ходимлари ва юристлар учун дарс жараёнлари давом этмоқда.
Бугунги дарс жараёнлари "Юрист ва кадр" ўқув марказининг малакали мутахассисларидан бири, малакали устозимиз Акмалхон Нигмонхўжаев томонидан олиб борилмоқда. Тингловчилар ўзларини қийнаб келаётган саволларига жавоблар олишди.
Меҳнат ҳуқуқини биз билан ўрганинг! Марҳамат ўқув курсларимизга ёзилиш учун сиз ҳам рўйхатдан ўтинг.
👩💻@yuristkadr_menejer
📱 +99890-010-86-15
+99890-993-18-80
+99897-731-40-30

14.05.202509:20
➖Ассалом алейкум. Мен касаба уюшмаси раисиман, менга кадрлар бўлими томонидан ходимни ишдан бушатиш хакида такдимнома берилди. Ишдан бушаётган ходим олдинги ишлаган корхонасидаги камчиликлари туфайли терговга тортилди, лекин суд қарор хали чиқармаган. Ходимга касаба уюшмаси томонидан ишдан бушатиш тугрисида розилик бериладими ёки суднинг карори кутиладими?
👉@yuristkadr
👉@yuristkadr
14.05.202508:40
—Мактаб директорини “статья” билан бўшатишда қайси касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги олинади?
👉@yuristkdr
👉@yuristkdr
13.05.202508:01
Хатто 30 йилдан сўнг ишга тикланганлар бор.
Орада давлат банкларидан бирида вилоят бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб, 1996 йилда ишдан бўшатилган бир инсон 2024 йилга келиб суд томонидан ўз лавозимига тикланган.
Қаранг, деярли 30 йил ўтиб ўз ишига қайтган. Тўғриси, аввалги даврда бундай ишларни кўрмаганмиз.
Албатта, 3 ойлик даъво муддатичи деган савол туғилиши мумкин сизда.
У инсон ўша вақтларда ноҳақ судланиб, суд ҳукми билан ишдан бўшатилган бўлган. Ва 2023 йил охирларига келиб Олий суд томонидан айбсиз деб топилиб, оқланган. Бундай ҳолатларда ишга тиклаш бўйича судга даъво киритиш муддати суднинг оқлов қароридан сўнг 1 йил бўлади.
Шунақаси ҳам бўлади.

13.05.202507:41
➖Битта ходим меҳнат таътилига чиқиб, таътилдан сўнг меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраган. Унинг аризаси қаноатлантирилган ва ходим таътилга чиққан. Энди ўша ходим аризасининг ишдан бўшатиш қисмини чақириб олиши ва ишини давом эттириши мумкинми?
👉@yuristkadr
👉@yuristkadr
12.05.202510:58
Ўзи, гап нима ҳақида кетяпти?
Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 26-сонли қарори 65-бандида шундай дейилган:
➖“Судлар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлигини буйруқда кўрсатилган асослар бўйича текшириши лозим. Меҳнат муносабатининг бекор қилинишини суд бошқа асосда кўришга ҳақли эмас” дейилган.
Ҳурматли кузатувчилар, мана шу кўрсатмани жойларда ҳар ким ҳар хил тушунаётганини кўряпмиз.
Айримлар ва хатто баъзи судьялар меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқнинг “асос” қисмидаги ҳужжатлар рўйҳатида кўрсатилмаган ҳужжатларни суд эътиборга олмаслик керак деб тушуняпти.
Масалан улар “ходимни интизомий жазо сифатида ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқнинг “асос” қисмидаги рўйҳатда ходимнинг тушунтириш хати кўрсатилмаган бўлса, суд иш берувчи томонидан тақдим этилган тушунтириш хатини қабул қилмаслиги керак, чунки, бу ҳужжат буйруқнинг асос қисмида кўрсатилмаган” деб ўйлашмоқда.
Лекин бу хато фикр.
Чунки, Олий суд Пленум қарорининг юқоридаги бандида “меҳнат муносабатини бекор қилинишини суд бошқа асосда кўришда ҳақли эмас” деганда, айнан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари назарда тутилмоқда.
Мисол учун, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси МК 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан, яъни меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузганлиги сабабли бекор қилинган бўлса, суд низони фақат битта асос – буйруқда кўрсатилган МК 161-моддаси иккинчи қисми 5-банди бўйича текшириши керак. Бунда суд бошқа асосга, яъни масалан, ходим ташббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга оид МК 160-моддасига ёки 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига асосан, қисқартириш важи билан бекор қилиш амалиёти (асоси)га ўтмаслик керак. Суд бошқа асосларга ўта олмайди.
Гап шу ҳақида кетяпти.

记录
07.02.202502:28
56K订阅者29.03.202515:24
1600引用指数12.03.202512:37
41.7K每帖平均覆盖率12.03.202512:37
41.7K广告帖子的平均覆盖率11.02.202523:59
4.47%ER12.03.202512:37
75.01%ERR登录以解锁更多功能。