Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
YURISTKADR avatar

YURISTKADR

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Лют 06, 2025
添加到 TGlist 的日期
Серп 16, 2024

YURISTKADR 热门帖子

21.04.202516:02
#namuna

Қисқартиришда ишда қоладиган ходимни аниқлаш ҳақидаги хулосадан намуна.

Жуда муҳим ҳужжатдан намуна беряпман. Биласиз, энг қийин бўшатиш, бу қисқартириш муносабати билан ишдан бўшатишдир.

Лекин қисқартиришда энг мураккаб амалиёт қайси? Тўппа-тўғри, икки ёки ундан ортиқ ходим бир лавозимга ва бир иш ўрнига тўғри келиб қолганда, ишда қоладиган ва ишдан бўшатиладиган ходимни аниқлаш энг қийини.

Бунда аввало, МК 167-моддасига асосан малакаси ва меҳнат умумдорлиги юқори бўлган ходимга ишда қолиш бўйича имтиёзли ҳуқуқ берилади. Бу ҳақида кўп гаплашганмиза? Лекин ўйлаб қарасам, ишда қоладиган ходимни аниқлаш ҳақидаги ҳужжатлардан намуна бермаган эканман🙄

Шунга юқорида бир лавозимга тўғри келиб қолган иккита ходимдан бирини ишда олиб қолиш ҳақидаги хулосадан намуна берилмоқда.

👉@yuristkadr
02.04.202513:38
#namuna

Муҳим ҳужжатлардан намуналар

Қонунчиликка кўра ходимни ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро варақалари аввал иш берувчига топширилади.

Бунда ходим суд берган ижро варақалари аслини алоҳида ариза билан иш берувчига топширади. Ариза 2 нусхада чиқарилади ва бир нусхасига иш берувчининг масъул ходими “фалон санада олдим” деб имзо қўйиб бериши керак.

Агар иш берувчи бу ҳужжатларни ижро қилмаса, ходим иш берувчи жойлашган МИБ бўлимига ижро варақаларини иш берувчига топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб, ариза беради. Бу аризага ижро варақаларининг аслини иш берувчига топширилганини тасдиқловчи ҳужжатни (ҳалиги иш берувчи вакили “олдим” деб имзо қўйган хатнинг нусхасини) илова қилиш керак. МИБга бериладиган аризани ҳам 2 нусха қилиш керак ва бир нусхасига МИБ масъул ходимининг “фалон санада қабул қилдим” деган штампини қўйдириш керак.

Юқорида ☝️ана шундай аризалардан намуналар (биринчи варағида иш берувчига, иккинчи варағида МИБга бериладиган ариза) берилмоқда.

👉@yuristkadr
16.04.202508:24
#дўстимданмактуб

Раҳбарнинг ноласи.

Дўстим, ишонасанми, баъзан ишхонанинг эшигида турадиган қоровулнинг ўрнида бўлсам эди деб орзу қиламан.

Мендан ойлиги анча кам бўлса ҳам, ҳаётида, ишида ҳаловат бор, мендан яшаши яхши унинг.

Эрталаб сахар 6.30 да йиғилиш, ундан кейин ишинг қолиб кун давомида ҳокимият топшириқлари билан юрасан, кечга соат 19-30 да яна йиғилиш. Шу билан тунгги ўн-ўн биргача йиғилишдасан.

Уйга борганингда болаларинг аллақачон ухлаб қолган бўлади. Улар билан гаплашиб, мундоқ ота бўлиб тарбия ҳам беролмайсан.

Энг ёмонини қара, ўз ишинг қолиб ҳокимият топшириқларини бажарасану, уларни ҳаммаси ҳаражат билан боғлиқ. Лекин шу ҳаражатни, шу пулларни қаердан оласан? Айт қаердан оласан?! Ойлигинг етса оилангга зўр-базўр етади. Онасини эмсин, анави ишларга ҳаражатни қаердан топасан? Нималаргадир аралашишга мажбур бўласанми?

Эртага қўлга тушсанг, ҳеч ким “ҳа энди тепадан берилган топшириқларни қилиш учун олган” деб айтмайдику. Тикка қамавориши аниқку!

Дўстим, буёғи юрак касаллигидан тортиб, жигар касалликларини ҳам орттириб олдим.

Ундан кўраси, ишхонада оддий мутахассис бўлиб ишласам яхши эди, қоровул бўлиб ишлашга ҳам тайёрман, тўғриси. Ҳар ҳолда бўш вақтимда уйда мол-қўй боқиб, томорқага қараб оилам, болаларим билан ҳаловатда яшармидим.

Раҳбар дўстимдан.

👉@yuristkadr
22.04.202507:58
Ходимнинг иш йили тугаяпти, таътилини кейинги иш йилига кўчирса бўладими?

Савол.

Ходимнинг жорий иш йили 2025 йил 10 майда тугайди, таътилини олгани йўқ, шунда бу таътилини кейинги иш йилига тўлиқ кўчирсак бўладими?

Жавоб.

МК 230-моддасида мана бундай қоидалар бор:

➖Ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.

➖Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.


Эътибор беринг, бу ерда кўчириш учун энг асосий талаб – жорий иш йилида таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган – ишлаб чиқариш ҳусусиятига эга бўлган алоҳида ҳоллар бўлиши шарт.

Кейин, ходимнинг розилигисиз таътил кўчирилмайди ва бунинг учун ҳужжат сифатида ундан розилик аризаси олиниши керак бўлади.

Ундан кейинги талаб эса, таътилнинг фақатгина 14 календарь кундан ортиқ бўлган қисмигина кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин. Яъни масалан, 21 кун асосий таътил +8 кун қўшимча таътил = 29 кун. 29 кун–14 кун=15 кун. Демак, кўчириладиган таътил қисми 15 календарь кун бўлади.

Бу дегани, меҳнат таътилининг 14 кунлик қисми иш йили тугагунига қадар албатта берилиши керак.

Ҳозирги вазиятда агар таътилни тўлиқ бера олмаслик билан боғлиқ аниқ бир ишлаб чиқариш зарурияти бўлса, ходимдан розилик аризаси олиниши керакда, битта буйруқ билан таътилнинг 14 кунлик қисмини ҳозироқ бериш керак ва қолган 15 кунлик қисмини кейинги иш йилига кўчириш мақсадга мувофиқ.

👉@yuristkadr
25.04.202515:53
Ходим касаллик варақасида бўлганда уни умуман ишдан бўшатиш мумкин эмасми?

Бизда жуда кўпчиликда, хатто айрим судларда ҳам “ходимни касаллик варақаси даврида уни умуман ишдан бўшатиш мумкин эмас” деган фикр бор.

Лекин бу унча тўлиқ бўлмаган фикр. Меҳнат кодексида ходимнинг меҳнатга қобилиятсизлик даврида фақатгина битта ҳолатда, МК 163-моддасига асосан меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилинганда мумкин эмаслиги кўрсатилган.

Иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари МК 161-моддаси иккинчи қисмида 6 та банд (охирги олтинчи банд бошқа асосларга ҳавола қилган)га ажратилган ҳолда бирма-бир кўрсатиб ўтилган.

Буларга қисқартириш (161-модда иккинчи қисм 2-банди), малакасига кўра лавозимига нолойиқлиги (161-модда иккинчи қисм 3-банди), меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги (161-модда иккинчи қисм 4-банди), меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузганлиги (161-модда иккинчи қисм 5-банди), ўриндош ходим билан (161-модда иккинчи қисми 6-банди + 441-модда), ташкилот мулкдори алмашганлиги сабабли ташкилот раҳбари, ўринбосари, бош бухгелтар ва алоҳида бўлинма раҳбари билан (161-модда иккинчи қисми 6-банди + 489-модда биринчи қисми 1-банди) билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳолатлари киради.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кирмайдиган бошқа асослар билан бекор қилиш мумкин. Чунки бошқа асослар бўйича чекловлар йўқда.

Меҳнат кодексида меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг 30 дан ортиқ тури бор.

Иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишнинг эса 7 та асоси бор.

Бу дегани, иш берувчи ташаббуси билан боғлиқ асосларни чиқариб ташласак, қолган бошқа барча асослар билан ходим касаллик варақасида бўлса ҳам меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин.

👉@yuristkadr
28.03.202505:21
Арафа ҳазили.

Боя, бир укамиз билан хазиллашиб қолдик.

Мен унга “бухгалтер” сўзининг маъноси қандай, деб савол берсам, у:

– Бухгалтер – бу буғадиган одам, деб жавоб берди.

– Ие, нега?

– Э ака, бугун бухгалтеримиз, байрам премиясини туширишга улгурмаяпти, шунга буғилиб кетяпман, деди.

Пича кулишиб олдик. Кейин мен уни кўнглини кўтардим: “ташвиш чекманг, яхши томонини ўйланг. Бугун берганида, эрта-индан ишлатилиб кетарди, қайтанга байрамдан кейин тушса баракалироқ бўлади”.

Ҳа, бухгалтерларгаям осон эмас, ҳаммага ҳам бирдек ёқиш қийин бўлган ишлардан-да бу. Тўғрими, ҳисобчи акалар ва опалар?

👉@yuristkadr
24.04.202512:31
Ходим “декрет”га чиққанида нафақа миқдори қанча бўлади?

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ходимга бериладиган нафақалар ходим:

➖ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;

➖ишга қабул қилинган кундан 12 ой ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

*Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори билан тасдиқланган “Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 35-банди.

👉@yuristkadr
19.04.202509:52
Давлат органлари ва ташкилотларининг HR бўлинмалари фаолияти баҳолаб борилади, 3 ой муддатда барча бўғиндаги HR (кадрлар) бўлинмалари раҳбарлари аттестациядан ўтказилади — Ҳукумат қарори

Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (212-сон, 09.04.2025 й.) қарори қабул қилинди.

Қарор билан Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисидаги ҳамда ҳокимликларининг Ташкилий-кадрлар гуруҳи тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқланди.

Шунингдек, инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди.

Унга кўра, 3 ойлик муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари (шу жумладан, ҳокимликларнинг ташкилий-кадрлар гуруҳлари) раҳбарлари аттестациядан ўтказилади.

Қарорга асосан жорий йилнинг май ойидан бошлаб, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан hrm.argos.uz электрон платформаси орқали баҳолаб борилади.

👉@yuristkadr
25.04.202511:14
#tavsiya

Ташкилот қайта ташкил этилганда қандай иш тутамиз?

Мана бу ☝️файлда давлат ташкилотларини қайта ташкил этишда меҳнат қонунчилигини тўғри қўллаш бўйича тавсияларимиз берилган.

Қайта ташкил этиш жараёни кечаётган ташкилотларга юбориб қўямиз.

👉@yuristkadr
15.04.202516:58
Ходимнинг малакаси фақат савол-жавоблар орқали аниқланадими?

Бугун айрим ташкилотлар аттестация ўтказиб, ходимларни лавозимига ва ишига лойиқ-нолойиқ деб хулоса қилишда бироз шошқалоқлик қилмоқда.

Ўртоқлар, бугун ходимнинг малака даражасини аниқлаш учун, шунчаки савол-жавоб қилиш ёки унинг дипломига қараш етарли эмас.

Қонунчиликка ва Меҳнат кодексига (369-моддасига) асосан малака даражасини аниқлашда, нафақат ходимнинг маълумоти ва билими, балки унинг касбий тажрибаси, лаёқати, кўникмаси ҳамда шахсий ва ишбилармонлик фазилатлари ҳам эътиборга олиниши керак.

Маслаҳатим, кимдир кенг кўламли аттестация тадбирларини ўтказадиган бўлса, ички ҳужжатларини бугунги кун талабларига мослаштирсин.

👉@yuristkadr
23.04.202520:01
Ўқитувчига қўшимча тўловлар бўйича жиноий таъқиблар

Ўқитувчи оклад ойлигидан ташқари бошқа қўшимча тўловлар олишида кўплаб босқичли текширувлар белгиланган. Бу қўшимча тўловларни Юридик хизмат кўрсатиш марказлари, шунингдек тузилган коммиссиялар ва бошқа раҳбарлар тасдиқлаши зарур.

Ҳозирда шаклланган энг ёмон амалиёт шуки, назорат органлари тафтиш тайинлаб мактаб фаолиятини текширади, ўқитувчи қўшимча тўловлар олиши жараёнидаги арзимаган камчиликни аниқланишлари билан, ўқитувчига, мактаб раҳбарларига, комиссия аъзоларига ёки РайОНО маъсулларига хищение (талон-торож) айблови қўйилади. Кейин сценарий бўйича “зарарни тўламасанг қамаласан, тўласанг қамалмайсан”.

Ўзи бу “зарар” ўқитувчи 2-3 йиллик фаолияти давомида олиб келган қўшимча тўловлар бўлиб, атиги 5-10 млн. сўмни ташкил қилади. Тушунаяпсизми, бу дегани 300 минг - 400 минг сўмдан қўшилганми энди урра-урра қилиб берган қўшимча тўловлари?

Замоннинг Адолатсизлигини қарангки, баъзи ўқитувчи ўқитмаган орган ходимлари миллардлаб Давлат пулини еб юрган муттаҳамларни орқасида “одами” борлиги учун индай олишмайди, лекин 300 минг сўм ортиқча тўлов олган ўқитувчини “қамайман”га тушишади. Қўрқитишга ўқитувчи яхшида.

Қонун ва Адолат нима дейди?

1. Мисол учун сохта сертификат тақдим этиб, қўшимча ойлик олаётган ўқитувчиларнинг хатти-ҳаракатида талон-торож 100% бор, буни инкор этмаймиз.

2. Бир умр битта мураббий тайёрлаган шогирд халқаро мусобақада ўрин олгач умуман бошқа мураббий сохта ҳужжатлар қилиб тақдирлаш учун ажратилаётган суммани олса – бу ҳам 100% талон-торож.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 823-сонли Қарори асосида ўқитувчиларга берилаётган устама тўловларида – арзимаган камчиликлар рўкач қилиниб аниқланган “зарар”ни максимум тўғри десак ҳам, ҳар бир ўқитувчининг зарари жиноят таркибини эмас, балки маъмурий жавобгарлик таркибини беради.

Аммо, амалиётда юқоридаги уч хил вазиятда ҳам кўпчилик ўқитувчининг биргаликдаги устама тўловлари йиғилиб – “фалон млн.лик зарар” деб бўрттирилиб, ўқитувчилар ушбу зарарни “ўз хоҳишлари” билан қоплаб беришга мажбурланмоқда. Қандай мажбурланмоқда – қароқчилик билан! (мақолани охиригача ўқисангиз қароқчилик нималигини тушуниб оласиз)

Ушбу вазиятларда маъсул комиссия аъзолари ёки бошқа мактаб раҳбарлари оптом ҳаммаси учун жавобгарликка тортилиб, талон-торож белгиси билан, эътибор беринг талон-торож белгиси билан, яъни ЖКнинг 167-168-моддалари билан айбланмоқда. Гарчи, ушбу устамалар асоссиз ажратилиши учун устамани олган ўқитувчилар билан олдиндан жиноий тил бириктиришмаган бўлишсада.

Уларнинг талон-торож ҳақидаги бу сохта айбловлари асоссиз. Бу асоссизликни ва талон-торож аслида нима эканлигини манабу постда асослаб берганман.

Тўғри, гап йўқ, бунда маъсул мансабдорнинг хатти-ҳаракатларида ЖКнинг 205 (мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ёки 207 (мансабга совуққонлик билан қараш) моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари бўлиши мумкин! Лекин асосан бу турдаги жиноят ишларида зарар кўп миқдорни ташкил қилмагани учун мазкур моддалар билан ҳам квалификация қила олмаймиз.

Аммо, терговчилар бу турдаги жиноят ишларини ЖКнинг 205 ёки 207 моддаси билан атайин квалификация қилмайди. Чунки, 205,207 да ўқитувчи зотини қамаб “зарар”ни қоплаттира олишолмайди-да. Ўзи талон-торож нималигини тушунмайдиган судьялар ҳам нотариус каби бу “талон-торож”ларни тасдиқлаб ётибди. Улар ОТМда ЖКнинг “ўзгалар мулкини талон-торож қилиш” бўлими бошида ўтиладиган “талон-торожнинг умумий тушунчалари” мавзусида ухлаб ётишган.

“Талон-торож” белгисидан бюджетга пул ундириш учун фойдаланиш - асоссиз “зарар” ҳисоблаб, тўламаганни қамаб, кейин зарарни қоплагач қамоқдан чиқариш - бу қип-қизил қароқчилик. ЖК 167-168-моддаларидаги “зарарни қопласа қамалмайди” деган норма қароқчиликка хизмат қилмоқда, Азизлар!

Адвокат Хондамир Кулбаев

👉@yuristkadr
28.04.202505:35
Ички ишлар органларидаги ишдан бўшатишлар масаласи

27 апрель куни Ички ишлар вазири Азиз Ташпулатовнинг фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди. Айтилишича, бу қабул давомида жами 698 та фуқародан 475 та мурожаат қабул қилинди. Улардан 441 таси ички ишлар органлари фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлиб, шулардан 246 таси, яъни ярмидан кўпи – хизматга қайта тикланиш масаласи экан.

Мурожаатчиларнинг ярмидан кўпи ишга тиклаш масаласида келганлиги тизимда меҳнат муносабатлари йўналишида қилинадиган ишлар кўплигидан далолат беради.

Фикримча, ички ишлар органларида (ҳудудларда) ходимларни хизматдан бўшатишда бироз шошилишади. Аслида низоли бўшатишлар муайян ҳужжатлар пакетини талаб қилади. Бу дегани, асосий хатолик, низоли бўшатишларда ҳужжатларни тўлиқ расмийлаштирмасдан, шошилинч иш қилишдир. Яна бир камчилик нима бўляпти биласизми? Ходим бўйича гўёки жиноят (масалан, “олди-берди”) содир қилганлиги ҳақида шикоят келиб тушганда, хизмат текшируви ўтказиб, материал прокуратурага чиқарилади, лекин ҳали прокуратура ёки суднинг якуни бўлмасдан туриб ходим ишдан бўшатиляпти. Кейин нима бўляпти? Орадан 10-15 кун ўтиб, прокуратура ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этяпти. Табиийки, шундан кейин ходим вилоят бошқармасига келиб “ана, прокуратура рад қилди, энди мени ишга қайтаринглар” деб талаб қўйяпти. Мана, асосий меҳнат низоси қаердан келиб чиқяпти.

Аттестация жараёнлари ўтказилганда ҳам, ишдан бўшатиладиган ходимлар сони бирдан кўпайиб кетади. Албатта, аттестация ўз-ўзидан бўладиган тадбир эмас, ҳеч ким бекорчиликдан ўйлаб топмаган буни. Қолаверса, ички ишлар органлари тизимида аттестация ўтказиш зарурати ва аттестация ўтказиш тартиби Президентнинг ПҚ-3413-сонли қарори билан белгилаб қўйилган. Бироқ, кўряпмизки, аттестация жараёнларида, айниқса, навбатдан ташқари аттестация ўтказиш чоғида айрим хатоликлар кузатилмоқда. Жойлардаги мутасаддилар томонидан аттестация ўтказиш чоғида Президент қарори билан тасдиқланган ва аттестацияга доир ички тартибда кўрсатилган талабларга ҳар доим ҳам тўлиқ риоя қилинмаяпти. Табиийки, бу нарса аттестация натижаси билан бўшатилган ходимларнинг эътирозларини келтириб чиқармоқда. Бу эътирозлар эса бориб-бориб суд низоларига айланиб кетяпти.

Жойлардаги айрим ички ишлар органлари масъуллари “биз Меҳнат кодекси билан ишламаймиз, бу кодекс бизга тегишли эмас” деб ўйлашади, баъзан судларда ҳам бу фикрларни эшитамиз. Аслида, бу Кодекснинг 11-моддасига асосан ички ишлари органлари фаолиятига уларнинг махсус қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган қисмида меҳнат қонунчилиги, жумладан, Меҳнат кодекси нормалари қўлланилади. Айрим масъуллар мана шу нарсани тушунишни исташмаяпти.

Бугун фуқаролик судларида ишга тиклашга оид низолар бўйича Ички ишлар вазирлиги “юқори” ўринларда турибди. Тўғри, бу нарса тизимдаги ходимлар таркибининг кўплиги ва интизомий қилмишларга нисбатан кескин чоралар кўриш зарурияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Яъни, қуйида ходимлар сони қанча кўп бўлса, муаммо ҳам, жумладан, чора кўриладиган ходимлар ҳам ва табиийки, суд низолари ҳам бошқаларга нисбатан кўпроқ бўлади. Лекин судлар фақат қонунларга риоя қилишини ҳисобга олсак, улар йўл қўйилган хатоларни кечирмайди, бундай ҳолатларда судлар ўз ишини қилади: қарор чиқаради ва ходимларни ўз ишига тиклаб қўяди.

Тизимдаги бўмагир ходимларнинг ишдан олинишига ҳеч ким қарши эмас, лекин орада фидоий ва ватанпарвар ходимларнинг кетиб қолиши ёмон. Менимча, ички ишлар органларида хизматдан бўшатишга оид тартиб-қоидаларни қайтадан кўриб чиқиш керак. Иложи бўлса, ҳар бир ички ишлар ходимининг хизматдан бўшатилишини юқори даражадаги масъуллар томонидан кўриб чиқиладиган механизм жорий қилиш зарур.

👉@yuristkadr
14.04.202514:07
МЕН УНИВЕРСИТЕТДА 3-КУРСДА ЎҚИЙМАН, ШУНДА МЕН ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИМАНМИ?

САВОЛ.

Мен университетда 3-курсда ўқийман. Сизга саволим шуки, менинг ҳозирги ўқиётган 3-курсдаги вақтим олий маълумотга ўтадими? Агар ўтса, қайси қонунлар билан белгиланган бу?

ЖАВОБ.

Президентнинг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-345-сонли “Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бор.

Мана шу қарорнинг 1-иловаси билан “Ўзбекистон Республикасининг миллий малакалар рамкаси” тасдиқланган ва ушбу Миллий малакалар рамкасининг энг қуйидаги изоҳ қисмига қарасак ундай шундай дейилган:

“...тугалланмаган бакалавриат босқичи — ўрта махсус профессионал таълимга тенглаштирилади”.

Демак, сизнинг айни пайтдаги олий ўқув юртидаги 3-курсдаги ҳолатингиз олий маълумот даражасини билдирмайди. Ҳозирги вазиятингиз ўрта махсус профессионал таълим даражаси билан теппа-тенг ҳолатда.

👉@yuristkadr
13.04.202514:28
#йўлйўлакай

➖МК 102-моддасига биноан иш берувчи қисқартириш деб бўшатилган ходимни агар 6 ой ичида унга тўғри келадиган бўш иш пайдо бўлса ишга қабул қилиши шарт. Лекин ходим бу имтиёздан қандай қилиб фойдаланади? Агар иш берувчи уни ишга олмасачи?

👉@yuristkadr
21.04.202511:18
Мукофотлар ва ойлик устамаларни тўлаш мажбурийми?

Дўстлар, шу савол атрофида ҳам турлича фикрлар бўлмоқда, хатто бу турдаги меҳнат низоларини кўриб чиқадиган судларда ҳам.

Тўғри, бизда мукофотлар ва ойлик устамаларни тўлаш ташкилотнинг ички молиявий имкониятидан келиб чиқиб, иш берувчининг ҳуқуқи деган қарашлар бор.

Бироқ дўстларим, Меҳнат кодексининг 252-моддаси олтинчи қисмида “мукофотлаш, иш ҳақи асосий қисмига доир қўшимча тўловлар ва устамалар, бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тизимлари иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра белгиланади” дейилган.

Ушбу Кодекснинг 13-моддаси биринчи қисмида эса “меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланганига нисбатан қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар назарда тутилиши мумкин”.


Шундан келиб чиқсак, агар жамоа шартномаси ёки иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси (ходимларнинг вакиллик органи) билан келишилган ички ҳужжатларида тўланиши иш берувчи учун мажбурият сифатида белгиланган бўлса, ходимларга мукофотлар ва ойлик устамаларни бериш мажбурий бўлади.

Бу дегани, судлар бу турдаги меҳнат низоларини кўрар экан, иш берувчилардан жамоа шартномаси ёки иш ҳақи тўлашга доир ички ҳужжатларини талаб қилишлари ва бу ҳужжатлардан келиб чиқиб бир тўхтамга келшилари тўғри бўлади.

👉@yuristkadr
登录以解锁更多功能。