Xo‘jayin
Ўзбекистон ва жаҳон миқёсидаги раҳбар шахслар ҳақида муҳим воқеалар ҳамда энг сара хабарлар
Админга ёзиш учун махсус бот — @xojayinuzbot

订阅者
7 337
24 小时
5-0.1%一周
6-0.1%一个月
871.2%
引用指数
0
提及2频道上的转发0频道上的提及2
每帖平均覆盖率
3 314
12 小时3 2800%24 小时3 3140%48 小时3 586
22%
参与率 (ER)
0.91%
转发30评论0反应0
覆盖率参与率 (ERR)
45.17%
24 小时
0.03%一周
22.95%一个月
17.17%
每则广告帖子的平均覆盖率
3 314
1 小时1 68850.94%1 – 4 小时65219.67%4 - 24 小时1 83755.43%
"Xo‘jayin" 群组最新帖子
25.04.202507:46
Бундай [нозик] вазиятларда «дежурний» муносабат билдирувчи расмийларнинг лавозими гарчи юқори бўлмасада, муносабат билдирганининг ўзига дўппини осмонга отадиган жиҳати бор. Сабаби улар ҳеч қачон «тепа» билан келишмасдан туриб, уларнинг рухсатини олмасдан ўзича муносабат билдирмайди. Рухсат берилади ва сўнг улар тилган киради. «Дежурний состав» нима деётганига қараб, улардан юқорида турувчиларнинг кайфиятини билиш мумкин.
@xojayinuz
@xojayinuz

24.04.202512:22
Солиқ қўмитаси раисининг яқинларига тегишли боғчада болалар мунтазам равишда калтаклаб келинган
Жорий йил февраль ойида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Танзиландия» номли хусусий боғчада болалар мунтазам равишда калтаклаб келингани ҳақида хабар тарқалганди. Бунинг ортидан «ишни босди-босди қилишаётгани» айтилди.
Бироқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги текширув ўтказиб, қўпол камчиликлар учун боғчанинг лицензиясини бекор қилиш мақсадида судга мурожаат қилди. Вазирлик судда ютди, боғча эса апелляция киритди ва бунда ҳам ютқазди.
Давлат реестрига кўра, «Танзиландия» («YUKSALISH CONSTRUCTION» НТМ)нинг уч нафар таъсисчиси бор: Кудбиева Максуда Муталиповна (66%), Каршиева Мухиба Исроиловна (27%), Турсунова Дилрабо Давлатбой қизи (7%).
Таъсисчилардан бири ва боғча директори — Турсунова Д.Д. солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиевнинг синглиси ҳисобланади. Кудбиева М.М. ҳам бегона эмас.

23.04.202515:59
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров уни кутиб олишга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан қучоқлашиб кўришишни истамади.
Саидов ўзича қанақадир яқинликни ифодалашга уриниб, Лавров кабиларга ялтоқланмасдан расмий протоколга амал қилишни ўрганиши керак.

23.04.202508:07
Гулнора Каримова озодликка чиққани ҳақидаги хабарлар ёлғон. Ҳалиям қамоқда.
Лекин яқинда у 21-сонли жазони ўташ колониясидан 42-сонли манзил колонияга ўтказилган.

19.04.202507:32
«OCCRP» журналистлари қўшни Қирғизистонда қурилаётганган, битганидан кейин Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлиши кутилаётган стадионнинг қурувчиси президент Садир Жапаров ва унинг оиласига алоқадор эканини аниқлашибди.
Қирғизистон ҳукумати стадион 2026 йилда, яъни 2031 йилда бўладиган Осиё Футбол Конфедерацияси кубоги ўйинларига қадар қуриб битказилишини маълум қилган. Мезбонлик учун Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон қўшма ариза топширган.

16.04.202512:15
Схема
Шартли равишда банк номи «А» деб олинмоқда.
«А» банк бирор хизмат учун тендер эълон қилади. Қиймати, масалан, 8 млрд сўм. Йўқ, бу боши эмас, энг охири, мева пишган жойи, аслида.
Демак, бошидан.
«А» банк «зампреди» ўзига яқин фирма эгаси билан келишади. Қанча суммалик тендер чиқишию, ундан қанчаси «узатилиши» кераклиги аниқ қилинади.
Илк иш ўхшади. Пулни босиб олишди. Йил чиройли тугайди, фақат бу тендердаги рақобатга зид ҳолатлар ҳақидаги жамоатчиликка эълон қилинган хабарлар ҳисобга олинмаганда.
Энди янги йилдаги тендерни янада «тозароқ» қилиш учун бошқа режа тузишга тўғри келади.
Тендер эълон қилингунча бир неча ой бор, бунинг устига эски тендер ҳали тўлиқ «еб бўлинмаган», лекин шубҳа уйғотмаслик учун вақт борида янги фирма очиб қўйилади.
Баҳор ойларида, масалан, 8 млрд сўмлик тендер эълон қилинади. Буни ҳалиги янги очилган фирма «қўлга киритади». Яъни шунда «А» банкнинг 8 млрд сўмлик тендерини 9 ойлик фирма ютиб кетади.
Янада ишонарли чиқиши учун бу тендерда рақиб сифатида олдинги йили худди шу мақсадда ўтказилган тендерни ютган фирма ҳам қатнашиб беради. Аслида, ғолиб ҳам, мағлуб ҳам бир чўнтакка қарашли бўлади.
Юридик томонлама шу даражада тозза иш қилинадики, «прокси» номлар ишлатилади. 19-20 ёшли йигитчалар таъсисчи ва директор қилиб танланади.
Бу битта ҳолатда шундай. Тағин ҳамма банклар ва раис ўринбосарлари биздан хафа бўлиб юришмасин. Ўша «айрим»лар ҳеч кимдан қўрқмайди, чунки кимдир текширмаслигини, текширса қўлидан ҳеч нима келмаслигини яхши билишади.
Яна бир гап: ҳамма нарса келишилиб, тендерда иштирок этиш шартларидан бири ўлароқ кўрсатилган «Иштирокчи оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши керак» деган жойи келишилмай қолгани чатоқ бўлибди.
Шўринг қурғур 9 ойлик ғолиб фирма шоша-пиша тендер тугашидан 3 кун олдин ОАВ гувоҳномасини олибди. АОКА эса ҳали йўқ сайтга ОАВ гувоҳномасини бериб қўяверган. Фақатгина домен олинган, холос. Сайтнинг ўзи эса ҳали мавжуд эмас.

已删除19.04.202518:31
16.04.202509:06
Монопол мавқейидаги «Payme»да янги махинация
«Payme» иловасида мониторинг хизмати учун ойлик тўлов 2 000 сўмни ташкил этар эди. Бироқ 15 апрель куни илова фойдаланувчиларга билдиришнома юбориб, 16 апрелдан тарифга ўзгартириш киритилгани, эндиликда бу хизмат нархи 4 990 сўм бўлганини маълум қилган.
Тариф нархи 2,5 баравар қимматлагани ҳақида бир кун аввал огоҳлантириш юборганлар нима учун бу ўзгариш амалга оширилганига изоҳ бермаган. Бугундан ошган нархда тўлов ечиб олинмоқда.
Жорий йил январь ойида Рақобат қўмитаси томонидан онлайн тўлов тизимлари бозорида «Payme» АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори, деб эътироф этилганди.
«TBC Bank»га ўтган бу илова ўйин қоидасини хоҳлаганда ўзгартириши, ўзгартирибам бу ҳақида бир кун аввал огоҳлантириш беришига тайинли изоҳ бормикан?

15.04.202512:30
Отабек Бакиров «Инфинбанк» кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди
«Инфинбанк» асосий акциядори (56,42%) Маматджанов Фарход Фахриддинович ўз хоҳишига кўра «Инфибанк» кузатув кенгаши аъзолигини тарк этди. Унинг ўрнига иқтисодчи Бакиров Отабек Орифович сайланди.

14.04.202514:08
«AUTODOC» and «SSD»: янги тафсилотлар
Йўл ҳаракати жарималари ҳақида маълумот бериш бўйича эксклюзив ҳуқуқ эгасига айланган «Safe Road» иловаси «Play Market»да «SSD SOFTWARE SOLUTIONS» номидан тақдим этилган. Олдинги постда илова «App Store»да «AUTODOC» МЧЖ номидан чиқарилгани ҳақида сўз борганди.
«SSD SOFTWARE SOLUTIONS» ёки «SMART SOFT DEVELOPMENT» МЧЖ
Қидирув тизимлари орқали текширганда, «SSD» ортидан «SMART SOFT DEVELOPMENT» МЧЖ келиб чиқади. Ушбу корхонада 2013 йил 26 апрелда давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди — 4,6 млрд сўм. Директори Ғофуров Эъзоз Каримович ҳисобланади. Таъсисчилари сифатида Байметов Ровшан Камалович (40%), Ғофуров Эъзоз Каримович (30%) ва Хан Алексей Русланович (30%) кўрсатилган.
Ушбу корхона 2022 йилда Ички ишлар вазирлиги Марказий аппарати ўтказган «E-MUHOKAMA» Комплекс ахборот тизими яратиш бўйича тендерда ғолиб бўлган (548 млн сўм). 2023 йилда ИИВнинг «E-HIMOYA» мобил иловасини яратиш бўйича ўтказган тендер ғолиби бўлган (1 млрд 540 млн сўм). 2023 йил ИИВнинг «E-PATRUL» ахборот тизимини яратиш бўйича ўтказган тендерида ғолиб бўлган (1,5 млрд сўм). 2023 йил ИИВнинг криминалистика бўйича ўтказган яна бир тендери ғолиби бўлган (1 млрд 550 млн сўм). 2024 йилда ИИВнинг «NarkoUz» платформасини яратиш бўйича ўтказган тендерида ғолиб бўлган (1 млрд 440 млн сўм).
Демак, очиқ маълумотлар таҳлил қилинса, «AUTODOC» МЧЖ ва «SMART SOFT DEVELOPMENT» МЧЖ ўзаро аффилланган бўлиши мумкин. Тендерлар ҳақидаги маълумотлардан эса ИИВнинг қатор платформалари яратувчиси ҳисобланган корхона энди йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот берувчи платформанинг ҳам эгаси экани ойдинлашади.
Шахсларга чуқурлашилмади. Очиқ манбалардаги «прокси» шахсларнинг номини зикр қилиш билан чекланилди.

14.04.202511:19
«Road24» and «Safe Road»: eks-эклюзив ҳуқуқ эгаси ким эдию, янгиси ким?
Кутилмаганда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати «Road24» иловаси ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилгани, эндиликда «Safe Road» иловасидан фойдаланишни тавсия қилиб, эълон жойлади.
Иловалар кимга тегишли?
1. «Road24». Ушбу илованинг оммавий оферта бўлимида унинг ишлаб чиқарувчиси «Kash App» МЧЖ экани кўрсатилган. Корхона 2016 йил 17 март куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди — 165,4 млн сўм. Раҳбар сифатида Фаткулина Линиза Халиловна кўрсатилган. Фирманинг 90% улушига Хасанова Наима Мухаммаджоновна, қолган 10% улушга эса Фаткулина Линиза Халиловна эгалик қилади.
2. «Safe Road». Жарималар ҳақида маълумот бериш бўйича янги эксклюзив ҳуқуқ эгасига айланган мазкур илованинг оммавий оферта бўлими ишламаяпти. Шундай бўлсада, «App Store»да «AUTODOC» МЧЖ номидан илова тақдим этилган.
Ушбу корхона 2022 йил 27 июнь куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди — 500 минг сўм. Раҳбар сифатида Содиқов Сайёдбек Сиддиқжон ўғли кўрсатилган. Фирманинг 100% улуш билан таъсисчиси Каримов Билол Баҳодир ўғли ҳисобланади. Шунингдек, у «ORIENT IT» МЧЖнинг ҳам 100 фоиз улуш билан таъсисчисидир.
Жарималар ҳақида маълумот беришни бемалол эксклюзив ҳуқуқ, деб аташ мумкин. Чунки бу имкониятдан фойдаланишга барчага ҳам «доступ» берилмаган.
Ишлаб турган иловани даб-дурустдан «ўйиндан чиқариб», ўрнига янгисини тиқиштиришга нима сабаб бўлгани маълум эмас. Рақобат муҳитини қолдириб, иккиси ҳам ишлайверса-чи? Бошқа иловаларга ҳам шундай «доступ» берилсачи? Ҳа, шунақа қилса ҳам бўлади. Банкларнинг иловалари, тўлов иловалари туппа-тузук ишлаб турибди, рақобат бор.
«Road24» иловаси расмий телеграм каналида жойланган постдаги «ЙХХ ва ИИВга келсак, давлат ташкилоти бўлиб ҳаммага тенг имкон бериш ўрнига дадаси кучли шунга йўл беради» деган жумлалар мавзуни янада қизиқ қилади.

Мавзуга алоқаси бўлмаса ҳам қизиқ кўринди: «ORIENT IT» МЧЖ 2022 йил ноябрда Ички ишлар вазирлиги Марказий госпитали ўтказган 1,1 млрд сўмлик тендерни ютган.
Жарималар ҳақида маълумот беришни бемалол эксклюзив ҳуқуқ, деб аташ мумкин. Чунки бу имкониятдан фойдаланишга барчага ҳам «доступ» берилмаган.
Ишлаб турган иловани даб-дурустдан «ўйиндан чиқариб», ўрнига янгисини тиқиштиришга нима сабаб бўлгани маълум эмас. Рақобат муҳитини қолдириб, иккиси ҳам ишлайверса-чи? Бошқа иловаларга ҳам шундай «доступ» берилсачи? Ҳа, шунақа қилса ҳам бўлади. Банкларнинг иловалари, тўлов иловалари туппа-тузук ишлаб турибди, рақобат бор.
«Road24» иловаси расмий телеграм каналида жойланган постдаги «ЙХХ ва ИИВга келсак, давлат ташкилоти бўлиб ҳаммага тенг имкон бериш ўрнига дадаси кучли шунга йўл беради» деган жумлалар мавзуни янада қизиқ қилади.
@xojayinuz
10.04.202507:18
Мусаев ўрнига Зоҳидов
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори Мусаев Беҳзод Анварович «Микрокредитбанк» кузатув кенгаши аъзолигидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.
Унинг ўрнига камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Зоҳидов Ботир Эркинович кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди.

07.04.202512:13
Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланибди.
З.Низомиддинов ҳақида доим яхши гаплар айтилган. Туман ҳокими этиб тайинланиши эса ишончни оқлаш учун берилган яна бир имконият бўлса ажаб эмас.

已删除10.04.202516:15
06.04.202517:04
Солиқ тўловчиларнинг миллиардлаб пуллари хориж нашларида PR мақола чоп этишга ўтказиб берилди
Ислом цивилизацияси маркази яқинда нуфузли «CNN» нашрида бир нечта PR мақола чоп эттирди. Сўнгра «CNN»да шунақа нарса чоп этилибди» деган мазмундаги хабарни ўзбек медиасида айлантирди. Бунга тўлов қайси манбадан амалга оширилгани кўпчиликка қизиқ бўлиши табиий ҳолат.
Очиқ жойлардаги манбаларнинг кўрсатишича:
1. Дубайдаги «Adspace Sales Corporation» реклама агентлигига қарийб 2 млрд ўтказиб берилган. Бу компания Ислом цивилизацияси марказининг PR мақолаларини «The Economist», «The Guardian», «Washington Post», «Nyu-York Times», «The Wall Street Journal» каби нуфузли нашрларда чоп этиши керак бўлган.
2. Англиядаги «FGR15 LTD TRADING AS BELGRAVE EUROPE» компаниясига эса 925 млн сўм ўтказиб берилган. Бу компания «Le Figaro», «La Reppublica» ва «ABC»да Ислом цивилизацияси марказининг PR мақолаларини чоп этиш мажбуриятини олган.
3. Рус оғалар ҳам эсдан чиқмабди. ООО «ТЕЛЕКОМПАНИЯ ДИВИ» компаниясига 775 млн сўм ўтказиб берилган.
Шартномалар билан юқорида келтирилган ҳаволалар орқали батафсил танишиш мумкин.

02.04.202512:55
Иқтисодиёт ва молия вазири Қўчқоров Жамшид Анварович, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бошқарув раиси Аннакличев Сахи Сапармухамедович ва «Infrasia Capital» компанияси бош директори Исаков Одилбек Рустамович «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ кузатув кенгаши аъзолари этиб сайланди.
@xojayinuz
@xojayinuz

01.04.202515:17
«Қувасойцемент»нинг эгалари ўзгарганми?
myorg.uz сайтининг кўрсатишича, бугунги кунда «Қувасойцемент» АЖнинг 43,7% улушига «Onevizion Inc». ва 9,6% улушига «Afc. Af Limited» (бу компаниянинг кўп жойда улуши бор) эгалик қилмоқда. Мазкур сайтда маълумотлар 31.03.2025 санасида янгиланган. Бугунги кун ҳолатига актуал.*
Охирги марта 09.01.2024 санасида янгиланган orginfo.uz сайтидаги маълумотда эса «Қувасойцемент»нинг 30 фоизи «Raybird Limited», 30 фоизи «Rayblock limited», 29 фоизи «Rayeross limited», 1 фоизи «Ansher finance llр+Ansver investm»га ва қолган 10 фоизи эса жисмоний шахсларга тегишли эди. Бу маълумот бугунги кун ҳолатига актуал эмас.
Очиқ порталдаги ёпиқ ишлар. Бугун корпоратив ахборот ягона порталидан «Қувасойцемент» АЖнинг профили, эълонлари, муҳим фактлари ва бошқа барча очиқ маълумотлари ғойиб бўлди. Бунга КорпИнфо канали эътибор қаратгач яна пайдо бўлди.
Олдинги акциядорлар ичида «Onevizion Inc.»нинг «О»си йўқ эди. Шунда Марказий Осиёда энг йирик ҳисобланган цемент заводнинг эгаси яна ўзгарганми? Ёки очиқ маълумотлар бу каби жиддий адашувга йўл қўймоқдами?
Улушларда баъзи номутаносибликлар бор.*

记录
17.04.202523:59
7.4K订阅者16.04.202500:00
400引用指数24.03.202523:59
6.3K每帖平均覆盖率24.03.202523:59
6.3K广告帖子的平均覆盖率09.03.202514:36
4.81%ER24.03.202523:59
88.03%ERR频道变更历史
登录以解锁更多功能。