Схема
Шартли равишда банк номи «А» деб олинмоқда.
«А» банк бирор хизмат учун тендер эълон қилади. Қиймати, масалан, 8 млрд сўм. Йўқ, бу боши эмас, энг охири, мева пишган жойи, аслида.
Демак, бошидан.
«А» банк «зампреди» ўзига яқин фирма эгаси билан келишади. Қанча суммалик тендер чиқишию, ундан қанчаси «узатилиши» кераклиги аниқ қилинади.
Илк иш ўхшади. Пулни босиб олишди. Йил чиройли тугайди, фақат бу тендердаги рақобатга зид ҳолатлар ҳақидаги жамоатчиликка эълон қилинган хабарлар ҳисобга олинмаганда.
Энди янги йилдаги тендерни янада «тозароқ» қилиш учун бошқа режа тузишга тўғри келади.
Тендер эълон қилингунча бир неча ой бор, бунинг устига эски тендер ҳали тўлиқ «еб бўлинмаган», лекин шубҳа уйғотмаслик учун вақт борида янги фирма очиб қўйилади.
Баҳор ойларида, масалан, 8 млрд сўмлик тендер эълон қилинади. Буни ҳалиги янги очилган фирма «қўлга киритади». Яъни шунда «А» банкнинг 8 млрд сўмлик тендерини 9 ойлик фирма ютиб кетади.
Янада ишонарли чиқиши учун бу тендерда рақиб сифатида олдинги йили худди шу мақсадда ўтказилган тендерни ютган фирма ҳам қатнашиб беради. Аслида, ғолиб ҳам, мағлуб ҳам бир чўнтакка қарашли бўлади.
Юридик томонлама шу даражада тозза иш қилинадики, «прокси» номлар ишлатилади. 19-20 ёшли йигитчалар таъсисчи ва директор қилиб танланади.
Бу битта ҳолатда шундай. Тағин ҳамма банклар ва раис ўринбосарлари биздан хафа бўлиб юришмасин. Ўша «айрим»лар ҳеч кимдан қўрқмайди, чунки кимдир текширмаслигини, текширса қўлидан ҳеч нима келмаслигини яхши билишади.
Яна бир гап: ҳамма нарса келишилиб, тендерда иштирок этиш шартларидан бири ўлароқ кўрсатилган «Иштирокчи оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши керак» деган жойи келишилмай қолгани чатоқ бўлибди.
Шўринг қурғур 9 ойлик ғолиб фирма шоша-пиша тендер тугашидан 3 кун олдин ОАВ гувоҳномасини олибди. АОКА эса ҳали йўқ сайтга ОАВ гувоҳномасини бериб қўяверган. Фақатгина домен олинган, холос. Сайтнинг ўзи эса ҳали мавжуд эмас.
@xojayinuz