Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Uzdiplomat | Расмий канал avatar

Uzdiplomat | Расмий канал

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар
UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади
•facebook.com/uzdiplomat
•instagram.com/uzdiplomat.uz
•youtube.com/@uzdiplomat
Реклама: +99893 571 72 35
Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomatbot
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置
语言其他
频道创建日期Feb 06, 2025
添加到 TGlist 的日期
Sep 29, 2024
关联群组

记录

23.01.202516:45
110.3K订阅者
04.02.202522:24
550引用指数
01.03.202514:04
20K每帖平均覆盖率
04.03.202505:18
28.1K广告帖子的平均覆盖率
12.02.202504:23
8.37%ER
14.01.202519:06
29.58%ERR

Uzdiplomat | Расмий канал 热门帖子

07.04.202504:46
30.03.202512:03
Президент оиласи Ҳайитни қандай нишонламоқда?

Шаҳноза Мирзиёева Рамазон ҳайити билан табриклаб, оилавий сумалак тайёрлаш жараёнидан видео эълон қилди.

“Бу ёруғ кун бир ойлик маънавий юксалиш ва янгиланиш даврининг якунланишини англатади. Рамазон ойи бизга яхшилик қилиш ва сабрли бўлишни ўргатди, бугун эса яқинларимизга меҳр ва эътибор улашмоқдамиз.

Ушбу муборак байрам оила аъзолари ва яқинлар билан ўтказилган ҳар бир лаҳзани қадрлаш, бир-биримизни қўллаб-қувватлаш ва ҳар куни ғамхўрлик кўрсатиш қанчалик муҳим эканлигини эсга солади”, деб ёзди Шаҳноза Мирзиёева.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
Жиззахда Россия қурувчилари иштирокида АЭС қурилиши бошланмоқда

Жиззахда кам қувватли атом электр станцияси лойиҳаси учун биринчи ишлаб чиқариш бинолари қурилиши бошланди.

Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги маълум қилди.

Бугун қурилиш-монтаж базасини қуриш ишлари бошланган. У маъмурий бинолар, ишлаб чиқариш хоналари, омборлар ва йиғма корхоналарни ўз ичига олади.

Қурилишга старт бериш жараёнида АЭС қурилиши дирекцияси директори Отабек Омонов ва Россиянинг “Атомстройэкспорт” компанияси вице президенти Павел Безруков иштирок этган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2024 йил 27 майда имзоланган шартнома асосида, Жиззахда умумий қуввати 330 MW бўлган, ҳар бири 55 MW қувватга эга 6 та реактордан иборат кам қувватли АЭС қурилиши кўзда тутилган.
Станция асосини ҳозиргача музёрар кемаларда қўллаб келинган РИТМ-200 сув-сувли ядро реакторларининг қуруқликда ишлашга мослаштирилган РИТМ-200Н версияси ташкил этади. Ҳозиргача бу технология ер устида ишлатилмаган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
#dunyo_xalqlari_hayoti

100 ёшида одамларга хизмат қилаётган аёл ҳикояси

«Мен 100 ёшман, лекин ҳали ҳам 60 ёшли аёлдек ишлашим мумкин!» Италиялик Анна Посси ўз барини 1958 йилда очган ва шу пайтгача у ерда ишлаб келмоқда. У ҳафтанинг 7 кунида ҳам 12 соатдан ишлайди. Ва у тўхташни режалаштираётгани йўқ! Узоқ яшаш сирини сўрашганда Анна миясининг доим ишлаб туриши кераклиги, кам овқатланиб, кўп ҳаракатда бўлганини айтади.

«Мен бирон кун дам олмаганман, бирон маротаба таътилга чиқмаганман. Бекор бўлсам меланхолияга(ғам, тушкунлик) дучор бўлишим мумкин. 105 ёшимгача ишлашни режа қилаяпман», дейди Анна.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook |
Расман: Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланади

Бу ҳақида президент қарори чиқди.

Унга кўра, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилди.

Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмаслиги белгиланди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
uzdiplomat иқтибоси:🖍

“Менинг гапларимдан кавак қидирмаларинг, қўлларингдан бало ҳам келмайди”



Шуҳрат Абдураҳмонов

Андижон вилояти ҳокими

2024 йил, август.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
16.04.202510:20
Шавкат Мирзиёев Андижонда таъзияда қатнашди

Давлат раҳбари Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўл-йўлакай таъзияли хонадонга кириб ўтган.

Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.

Президент таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
Педагогларнинг аттестация тест синовлари санаси эълон қилинди

2025 йил январь-июнь ойларида мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун малака тоифа синовлари ўтказилади.

Синовлар фанлар бўйича қуйидаги кунларга белгиланган:

15–16 апрель — Рус тили, География;
17 апрель — Тарбия, Ҳуқуқ асослари, Психологлар;
18–21 апрель — Чет тиллари (инглиз, француз, немис ва бошқалар);
22–24 апрель — Ўзбек тили ва адабиёти;
25–26 апрель — Жисмоний тарбия, Мусиқа, Санъат, Технология;
28–29 апрель — Математика;
30 апрель – 1 май — Биология, Кимё, Физика;
2–7 май — Бошланғич таълим;
8 май — Тарих;
10 май — Қўшимча фанлар ва махсус педагоглар;
12 май — Информатика;
13–14 май — Мактабгача таълим ходимлари;
15–16 май — Қорақалпоқ тили;
15 май куни — Касбий сертификат синови ҳам ўтказилади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
ДХХ Бош бошқармаси бошлиғи вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарияти ДХХ Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган полковник Избосаров Агзам Фахриддиновичнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Маълумот учун, Избосаров Агзам Фахриддинович техника фанлари номзоди (PhD), техника фанлари доктори (DSc) илмий даражаларига эга. У 2005 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими” фахрий унвони ҳамда 2021 йилда “Мардлик” ордени билан тақдирланган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
06.04.202512:09
1 апрелдан газ ва электр нархи кескин ошади

Газ ва свет ҳисобингизни тўлдириб олинг, эски тарифлар 2 ойгача амал қилади

Уч кундан кейин газ ва электр энергияси тарифлари кескин ошади. Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлайди.

Иқтисодчи Отабек Бакировни эслатишича, агар газ ва свет ҳисобингизда 2 ойлик истеъмолга етарли маблағ бўлса ёки 1 апрелгача ҳисобингизни тўлдириб олсангиз, камида 2 ой эски тарифда пул ушланади.

Чунки электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми ва электр энергияси учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 майдан электр энергияси ва газ нархи оширилди ва энергоресурслар истеъмоли бўйича ижтимоий норма жорий этилди.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
21.04.202509:49
Ёш футболчиларга Cobalt, мураббийларга Chevrolet Tracker совға қилинади

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги ғалабаси учун президент совғаси сифатида Chevrolet Cobalt, мураббийларга эса Chevrolet Tracker автомобиллари совға қилинади.

Жамоа бугун соат 19:00 да Тошкентга етиб келади.

Маълумот учун, Ўзбекистон U17 жамоаси Осиё чемпиони бўлди. Ҳамюртларимиз 9 киши бўлиб қолганига қарамай, Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
Ўзбекистонда энди таълим тизими 5 кунлик ўқиш режимига ўтиши мумкин

Қонунчилик палатаси депутати Шаҳноза Холмахаматовага кўра, “Таълим тизимини тўлиқ 5 кунлик ўқиш вa иш режимига ўтказиш” мавзусида эълон қилинган ташаббус, бугунгача 153 829 та кўрилган ҳамда фуқаролар томонидан 657 та изоҳ қолдирилган.

Мазкур мурожаат 6 кун ичида ичида жами 12 660 та овоз тўплаган. Овозларнинг 12 527 таси (98,9) қўллаб-қувватловчи, 133 таси (1,1%) қарши овозни ташкил этган.

Бугунги кунда ушбу мурожаат 10 мингдан зиёд овоз тўплагани боис, Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборилган. Қабул қилинадиган қарор веб-порталда эълон қилинади.

Ўйлаймизки, тез кунларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан мазкур ташаббус атрофлича ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
Қирғизистон ва Тожикистонда Рамазон ҳайитининг илк куни 30 мартда нишонланиши маълум қилинди

Тожикистон Уламолар кенгаши 30 март куни Рамазон ҳайити нишонланишини маълум қилган.

- Муфтий Саидмукаррам Абдулқодирзода буни тасдиқлаб, расман 26 март куни йиғиндан сўнг бу эълон қилинишини маълум қилди», деб ёзмоқда Sputnik.tj.

Шунингдек Қирғизистон нашри  Kaktus.media ҳам мамлакат Мусулмонлар идорасига таяниб, бу йил 29 кун рўза тутилиши ва 30 март, якшанба куни Ҳайит айёми нишонланиши ҳақида хабар берди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
Асоссиз дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-оналар ҳатто қамоқ жазосига тортилиши мумкин...

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи Хуршид Асроров фарзандлари сабабсиз дарс қолдирган ота-оналарни огоҳлантирган эди(2024 йил, сентябрь).

Ҳозирда ҳам бу тартиб амалда.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
登录以解锁更多功能。