Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Отабек Артиков avatar

Отабек Артиков

ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️
💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot
🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Трав 09, 2025
添加到 TGlist 的日期
Жовт 07, 2023
关联群组

"Отабек Артиков" 群组最新帖子

Мана бу ўқув йили ҳам тугаяпти.
Ўқув йили давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қарашли боғча ва мактаблар ҳақида кўп танқид қилдик.

Келинг бу тизим ҳақида ҳақиқий баҳони халқ берсин, вазирликнинг ҳудудий бошқармалари фаолиятига баҳо бериш учун бир сўровнома ўтказмоқчиман, шу билан қайси бошқарма мудири ўз ҳудудида қандай ишлаётгани ҳақида ҳам билиб оламиз.
Биз сўров қўямиз, баҳони халқ берсин.
Розимисизлар?

🇺🇿@Otabek
Тармоқда битта зўр видео кўриб қолдим;
Унда Самарқанддаги Ҳазрати Довуд зиёратгоҳида "Довуд Алайҳиссалом қабри йўқ" деб понятка берган.

Ўзи мен ҳам ёшлигимдан кўп ўйлаганман шу нарсани Довуд пайғамбар ўзи милоддан аввалги 1000 йилларда Қуддусда яшаб, Қуддусда вафот этган бўлса уни қабри қандай қилиб самарқандга келиб қолди деб, кўп чала диндорлар мени атеистга чиқариб баҳслашган ўшанда, лекин факт шуки Довуд пайғамбар биз томонларни тушида ҳам кўрмаган.

Ҳозир ўша самарқанддаги Довуд пайғамбар қабри дейиладиган жой майовка қиладиган жойга айланиб кетган.

🇺🇿@Otabek
Адашмасам, 19-20 ёш эдим, бир яқин дўстимиз Россияда ишлаб юрган вақти буёқда севган қизини бошқа бир йигитга эрга беришмоқчи бўлиб тўйни бошлашган.
Биз 3 та миясиз тентак оғайнилар бошимизни дорга тикиб, катта тўй бўлаётган ресторанга бориб келинни оғайнимиз учун ўғирлаб кетмоқчи бўлганмиз😁

Ваҳоланки тўйхонадаги 500-600 киши биттадан тупурса ҳам чўкиб кетардик.
Лекин дўстнинг кулфатидан чўкиб ўлишни маъқул кўрган бўлсак керакда ўшанда...

Ҳозирги дўстлар эса дўстини запалини видеога олиб тармоққа тарқатади, оқибат хуета қилиб бурчакда сигарет чекиб ўтирибди...

🇺🇿@Otabek
Андижондаги сув тошқини оқибатлари ҳақида жамоатчиликнинг саволлари канал суви каби тўлиб-тошиб кетди. Ниҳоят депутатларимиз ҳам саҳнага чиқди.

Экология партияси фракцияси аъзоси, депутат Ботирали Шодиев томонидан Бош прокурор ва Сув хўжалиги вазирига йўлланган депутатлик сўрови ҳақиқий қадам бўлди.

Сўровда ГЭС қурилишида хавфсизлик талабларига амал қилинганми, сув чиқишининг асл сабаби нима, зарар қопланадими — деган жуда муҳим саволлар қўйилган.

Шундай давом этинглар!

🇺🇿@Otabek
Ишга Тошкент шоҳбекатдан кетаман.
Ҳар куни таксичилар "Тошкент борми?" деб ёнимга келади.
Асабим чиқиб турганди бир таксичи келиб, "Тошкент борми?" деди.
"Ҳа тошкент бор, фақат 500 километр нарида жойлашган!" дедим.
Таксичи братни миясида жуда катта мажлис бошланиб, жим қараб қолди...

🇺🇿@Otabek
Яқинда аёллар эркаклар ўрнига армияга борса ҳам ҳайрон бўлмайман.

Нега жамиятда кучли аёллар кўпайиб боряпти?
Сабаби жамиятда кучсиз эркаклар кўпайиб кетди.

Эркак ожизлашгани сабаб аёл эркаклашиб бораверади.
Аслида аёл кучли эмас, бахтли бўлиши керак.

Баъзи чала эркакларимизни бу кетишда эрга бериб бошласак ҳам ажаб эмас...
Кучсиз эркаклар, кучли аёлларни пайдо қилади.
Кучли бўлинглар эркаклар, асосийси эркак бўлинглар.

Жамиятга кучли аёллар эмас, бахтли аёллар керак...

🇺🇿@Otabek
Янги чақириқда депутатлар фаолликка интилиб, турли сўровлар юбориб, чиқишлар қилиб, парламент аҳамиятини оширишга урғу беришаётгандек эди. Жараён ростдан ҳам изчил тус олаётган кўринади.

Халқ демократик партияси фракцияси парламентдаги кўпчилик билан бир хил позицияда эмаслигини, мухолиф фракцияга айланишини билдирибди.

Юқорида айтганимдай биз энди амалий натижани кўришни хоҳлаймиз. Албатта, таълим сифатида ёки тиббий хизматда ёки бўлмаса ижтимоий ҳимоя тизимида аниқ янгилик, реал ўзгариш кўришимиз керак. Шундагина бу ишлар шунчаки пиар эмас, балки изчил олиб борилаётган ислоҳотларнинг узвий давоми, деган хулосани келтириб чиқаради.
Пушкин тушингга кириб қоқиб кетсин, шу даражада ҳам саводсиз бўласанми боғча момо?

🇺🇿@Otabek
🇺🇿@Otabek
Ҳар инқиллатиб юрган жононларимизни ҳалиги жойидан бир донадан жунидан юлиб ҳам берармиз балки?

🇺🇿@Otabek
11 минг километр масофага учадиган 800 килотонна қувватга эга "ТОПОЛЬ-М" баллистик ракетасида Ўзбекистон байроғи ўрнатилгани жуда қизиқ.

Бизда шундай қуроллар бормикан, кўрган душманниям юраги ёрилгандир😄

Россиядаги парад вақтида тасвирга олишибди.

🇺🇿@Otabek
Онангни қози инқиллатса, дардингни кимга айтасан?
Бу соққачи қози бутун бошли суд биносини сотмоқчи бўлган шекилли😂

🇺🇿@Otabek
Бугун ўзи ўта гўзал аммо қўлидаги шприц билан ҳар қандай одамни юрагини ёрадиган ҳамширалар куни экан.

Оқ либоси ярашиб турадиган гўзал ҳамшираларни бугунги кун билан табриклаймиз😘

🇺🇿@Otabek
"Реал Мадрид"ни мухлисларини фолга ишонадиган содда одамларга ўхшатаман;
Ҳар гал йўқ нарсадан умид қилиб бориб, барибир натижасиз қайтишади...

Реал реальный ютқазди😆...

🇺🇿@Otabek
Бутун дунёдаги ҳамма фолбин қулоғимни ебди.

Дунёда фолга, иссиқ-совуқ ва шунга ўхшаган фуйна нарсаларга ишонадиган одамларни жинимдан баттар ёмон кўраман.

Душанбеда 45 ёшли фолбин унга фол очтиришга келган эркак мижозларни зўрлаб келгани аниқланибди.
Эркак фолбин ўрғочи мижозларни чиллахонага қамаб оёғини чиллахонани деворига тираб қоқади, аёл фолбин эркак мижозларни зўрлайди.
Аввалги замонлардан бу ҳорами усул урф бўлиб келган.

Мижозни тўшакка тортишни энг осон йўли "Жинларим мен билан тўшакда алоқа қилишингни исташяпти, шундан кейин бахтинг очилади" деса бўлди.
Фолбинни худо деб билган лохлар иштонни ечиб, тўнқайиб келаверади.
Бу аҳмоқ ва ишонувчан қатламни ҳам пулини олишади, ҳам ўзини панада инқиллатишади.

Мободо ёшроқ кетворган аёл фолбин бўлса айтинглар ўзим бориб ҳар замонда ўзимни зўрлатиб келаман.

Эй одамлар фолга ишонманглар, фолбинман деган барчасига айтинглар ҳаммаси қулағимни ебди...

🇺🇿@Otabek

记录

04.05.202512:51
22K订阅者
29.03.202500:10
433引用指数
25.04.202512:28
13.1K每帖平均覆盖率
25.04.202512:28
13.1K广告帖子的平均覆盖率
10.09.202423:59
29.41%ER
25.04.202510:08
58.17%ERR
订阅者
引用指数
每篇帖子的浏览量
每个广告帖子的浏览量
ER
ERR
ЖОВТ '24СІЧ '25КВІТ '25

Отабек Артиков 热门帖子

Ҳиндистонлик талаба бизнинг таълим тизимимиз ҳақида хуета қилиб шикоят билан чиқибди:

Тошкент Тиббиёт Академияси – шунчаки даҳшат. Бу ерга келманг.

Мен Ҳиндистонданман, 2025-йил февралида Тошкент Тиббиёт Академиясига (ТТА) 1-курсга ўқишга кирдим. Ростини айтсам, бу жой яхши бўлади деб ўйлагандим — арзон контракт, чет элда MBBS, яхши муҳит ва ҳоказолар. Лекин бу бутунлай нотўғри фикр бўлиб чиқди. Бу ерда таълим сифати айниқса биз, хорижий талабалар учун, жуда паст даражада.

Биринчидан, ўқитувчилар деярли инглиз тилида гаплашишмайди. Ҳазиллашмаяпман — гўёки GOOGLE TRANSLATEдан ўқиётгандек, ғалати мумтоз гаплар қилишади. Биз қандай қилиб тиббиёт ўрганамиз, агар ўқитувчини тушунмасак? Улар бизни 4 СОАТ инглиз тили дарсларига тиқиб қўйишади — ака, мен бу ерга алифбо ўрганишга келмаганман-ку, анатомияни ўрганишга келганман! Анатомиядан 1 соат 20 дақиқа дарс бўлади, лекин у ҳам кулгили. Улар ҳеч нима ўқитмайди. Ўқитувчи келади, дарсликни кўрсатади, ва “мана мавзу, ўрганинглар”, деб чиқиб кетади. Баъзида: “кейинги дарс онлайн бўлади” дейишади, лекин албатта — ҳеч қандай онлайн дарс бўлмайди. Биз асосан ўзимиз мустақил ўқимоқдамиз, улар эса ойлик олиб, истаган пайтларида йўқолишади.

Кейин декан бор. Бу одам тўлиқ телба. Доим соқолимиз ҳақида гапираверади, “вазирлик қоидалари” деб. Лекин, ака, тинчланинг — соқолим имтиҳонлардан йиқитмаяпти-ку! У деканнинг ўзи ҳам бефойда — муаммоларни ҳал қилмайди. Талабалар ётоқхонаси эса қулаб тушяпти. Айниқса ҳинд талабалар учун. Ётоқхонадаги ҳожатхоналар ойда бир марта тозаланади — омадимиз келса. Ҳамма жойда моғор, сув оқиб кетган, қувурлар синиб ётибди. Ҳар ҳафтада кимдир қизамиқ (кор) билан касалланади. Уларнинг “ақлли” ечими — бизни навбатга қўйиб, ихтиёрий вакцина қилишади, худди мол бозорга олиб келингандек. Бу ерда гигиена деган нарса йўқ.

Дарслар шу даражада ёмонки, қаердан бошлашни билмайман. Ўқитувчилар келишса ҳам, фақат слайдлардан ўқиб беришади ёки “ўзинглар ўрганинглар” дейишади. Қандай қилиб яхши шифокор бўлишимиз керак, агар ҳеч нарса ўргатишмаса?

Имтиҳонлар эса тўлиқ спектакл. Уларга керакли 50 та саволли PDF файл беришади, ёдлаб оламиз, кейин компютерда тест топширамиз. Саволлар деярли тўлиқ PDFдан. Фақат ёд олиш, бошқа ҳеч нарса. Билим йўқ, тушуниш йўқ. Осон дейишингиз мумкин, лекин маъно йўқ. Мен бу ерга фақат ёдлаб олиш учун келмаганман — ҳақиқий тиббиёт ўрганиш учун келганман. Бу жой эса ярми пишган “шифокорлар”ни ишлаб чиқарадиган заводга ўхшайди. Бу “шоу”ни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши қандай қилиб тан олган? Кимдир бу жойни текшириши керак.

Бу Ҳинд соҳиб, ниҳоят тушунгандир Бизга Буюк Бобурдан фақат шоҳона яшаш, овқат ейиш, хотинди пақиллатиб ворис қолдириш функцияларигина мерос бўлиб қолганини.

Бизнинг дардимиз ойликни тезроқ олиш, яхши еб, яхши кийиб, уй-жой ва мошина қилиш, катта тўй қилиш ва иложи бўлса бирор давлатга саёҳат қилиб ҳаммани қойил қолдирсак бўлди бошқасига кундаланг қўйган жойимиз бор, қўпол қилиб айтганда биз йилдан-йилга ЕБ ЧИЧАДИГАН ЖОНЗОТга айланиб қоляпмиз.

Изланиш йўқ, масъулият йўқ, бурч ва касбга садоқатни эса ошга қўшиб еб, давно чичиб ҳам ташлаганмиз уже...


🇺🇿@Otabek
27.04.202515:12
Менга баъзида "адолатсиз блогерсан" деб ёзиб қолишади шунда рости жаҳлим чиқади.

2018-йилдан бери таҳминан 5000 дан ортиқ мурожаат чиқарганман.
Одатда мурожаатларни каналга чиқармасдан масъулларни ўзи билан ечаман (вазирликлар ва ҳокимликлар билан) ва шу кунгача бошқа баъзи бир блогерлар каби мурожаатчилардан пул олмаганман.

Агар мен ҳам ўша мурожаатни пулга ўрганадиган блогерлардек ҳар бир мурожаатдан ўртача 300 доллардан олганимда ҳам ҳозир подъездимдаги етим тараканларни ҳам шахсий ҳайдовчиси бўлиб, манаман деган топ модел қизлар джакузи ваннада бир жойимни массаж қилиб ўтирган бўларди.

Бундан ташқари пул эвазига заказ мақола ёзадиган ва хайриялардан фоиз оладиган блогерлар ҳам бор мен эса заказ мақола ёзмаганман ва бирор хайриядан фоиз олмаганман (доим касалларни ўзини пластик картасини қўяман) агар мана шу барча нарсадан моддий фойда кўзлаганимда ҳозир Дубайдаги жононлар билан кайфандо қилиб фикдинг-диштинг қилиб юрган бўлар эдим.

Мен бир ойлик барча харажатларимга етадиган пулни бемалол топа оламан (эҳтиёжим ҳам у даражада кўп эмас) шу сабаб ортиқча бойликка хушим йўқ.

Так что менга адолат, виждон ҳақида гапирманглар оғизларингга 46 чи размердаги патинкам билан бир ураман, бир умр овқатни чайнаб ейиш ўрнига ялаб ейдиган бўлиб ўтиб кетасизлар. Хоппи айнанайлар?..

🇺🇿@Otabek
09.05.202501:17
9-май шубҳасиз унутилмас кун, ахир бугун онажонимни туғилган кунлари.

Бизни ҳеч бир манфаатларсиз сева оладиган ягона инсон бу она, табриклайман онажон🫡

🇺🇿@Otabek
04.05.202518:22
Ҳали у ҳинд талаба соҳиб бизда Тиббиёт академиясига супер контракт билан ўқишга кириб, сессияни ChatGPT билан ёпиб юрган талабалар ўқишни тугатаётганини эшитса ўзини капельницани системасига осиб ўлдиради.

🇺🇿@Otabek
Яккасарой туман ҳокими...

🇺🇿@Otabek
Памперс чекловлари бекор қилинар экан, демак таглик нархи арзонлайди.
Энди бехижолат чичаверасизлар жиянлар...

🇺🇿@Otabek
Баъзи боғчалар энасиникига калла ташлаб кириб кетган деб танқид қилсам баъзи боғча мудиралари иштонини байроқ қилиб "Нега бизга ёпишасан" деб ўкириб келади.

Боғчаларни аҳволи бу бўлса менда нима айб?

🇺🇿@Otabek
19.04.202515:58
Уй олдида ёш болалар ўйнаб ўтирибди, 3-4 ёшлардаги бир ўзбек қизалоқ рус тилида гапиряпти.
Ундан бироз каттароқ қиз "Нега ўзбекча гапирмайсан?" деб сўраган эди "Потому что, скучно" деган жавоб олди.

3-4 ёшли бола учун нега ўзбек тили зерикарли бўлиши мумкин деб ўйлаб қолдим.

Жавоби оддий, ҳозирги болалар тинмай ютюб кўради.
Ютюбда эса бирорта яхшироқ болалар учун ўзбек тилида контент йўқ, телеканалларнику кўргулик эмас.
Тан олиш керак, рус контентлар, дубляжлар бошқа даража. Кафега кирволиб "менга русча гапирди" деб додлаб тилни қутқариб бўлмайди, тилни қутқариш учун рақобатлаша оладиган яхши ўзбекча телеканаллар, мултфильм ва контентлар керак.

Бир вақтлар олтин овозларга эга бўлган ўзбек дубляж санъати бугунга келиб ўлиб бўлди. Аксарият телеканаллар келинини зўрлаган қайнота-ю, хотинини синглиси билан юриб кетган долбоёб сериаллар билан банд.
Қолганиям 20 дақиқа реклама, 10 минут қандайдир эфир.
Улар томошабин учун эмас, даромад учун ишлашга ўтиб олишди.

Қайтараман токи биз ўзбекча чиройли дубляжли томошалар, рақобатбардош миллий контент қилмас эканмиз, ёш авлодга ўз она тили зерикарли кўринаверади.

Бунга ёш авлод айбдор эмас, бунга болажонларга мос миллий контент қилиб бера олмаган, телеканалларда уларга қизиқ бўлмаган кўрсатув ва эфирлар бераётган катта авлод айбдор.
Хулоса қиладиган вақт келди менимча...

🇺🇿@Otabek
28.04.202517:25
Бир вилоятнинг, бир туман РАЙОНО мудири (эркак) ўша тумандаги бир мактабнинг бева аёл директорининг уйидан чиқиб келаётганини видеосини ташлашди.

Ҳа энди Мудир балки бева директорни уйига беваликда қийналиб қолмадимикан деб кўнгил сўрагани бориб, "Oh my god yeah-yeah yes-yes" деб кўнгил сўраб чиқаётгандир, ахир бу савобку.

Ишқилиб таълимни ҳам бувийни амбулаториясига тиқишяпсанлар...

🇺🇿@Otabek
16.04.202516:20
У изоҳларда "миллат бузилиб кетяпти, миллат бузилиб кетяпти" деб дод-вой қилиб турганди, эри сафарга кетган жазмани "Болаларни ухлатдим келасизми?" деб ёзган СМСини ўқиди-ю, хотинига "Ишхонадан чақириб қолишди, тонгда келаман" деб уйидан чиқиб кетди.

У йўл бўйи миллат айниб кетаётганидан қайғурганча жазманини уйига шошарди...

🇺🇿@Otabek
Бу Фемида (Адолат опа) казо-казолар постаянкаси, яъни ўйнашчаси ҳисобланади.

Опани кўзи бежизга боғланмаган, орқадан келиб пули борлар иттариб кетганда опа "Кўрмадим, билмадим" дейиши учун.

Ишқилиб кимни пули бўлса опани оёғини антенна қилиб қоқаверади.

🇺🇿@Otabek
29.04.202504:09
Таълим нега онасиникига калла ташлаб кириб кетди?

Чунки 250 грамм хом гўштга ишқибоз баъзи мудирлар билимли кадрлар қолиб, фигураси зўр, маҳ деса тиззалаб келиб сурнай чаладиган жонкаларни ишга ола бошлади. Таълимга сурнайини қўйганча баъзилари кайфини қилиб юрибди.

Ким зўр кайф қилдирса ўша яхши ўсади, қанча кексуални бўлса мартабаси шунчалик улуғ бўлади.

Таълимни мана шундай қилиб тўнқайтириб иттаришди йиллар давомида.
"@мим бор қайси билимлидан камим бор" деб юмшоқ жойига шаппатлаб, мактабдаги таълим сифатини тиқадиган жойига тиқди баъзилари.

Бу тизимни тубдан, чуқур ислоҳ қилиш керак.
Мудир ўйнашини эмас билимли кадр ишга олиниши керак, йўқса 8-синф қизлар ҳомиладор, 9-синф йигитлар ота бўлиб, таълим сифати тубанликни бачадонигача кириб кетади...

🇺🇿@Otabek
Она тили аттестацияси машмашалари.

Тест жараёни онлайн транслация бўлиши керак бўлган бир вақтда жонли эфирда тест жараёнида дeб кўрсатилган ўқитувчи аслида ташқарида бўлгани айтилмоқда.
Шу сабаб ўқитувчилар аттестация жараёнларида таниш-билишчилик ҳолатига йўл қўйилган деб даъво қилишмоқда.
Шунда онлайн эфир соҳта бўлганми, нега жонли эфирда аттестация жараёнида деб кўрсатилаётган одам ташқарида юрибди бу жуда қизиқ ва тушунарсиз.

Тестларни аҳволига эса маймунлар банан отиб йиғлаган, 90 фоиз ўқитувчи аттестациялардан йиқилгани айтилмоқда.

Вазирлик нима дейиши қизиқ...

🇺🇿@Otabek
Пушкинни гўрида тик турғизадиган рус тили дарси.

Раҳматли патаксоч Пушкин бово тирик бўлганида бу боғча опани бир жойига таёғини туфламай тиқиб олган бўларди.

Менга қолса буларни вазирлиги билан қўшиб тугатиб юборар эдим...

🇺🇿@Otabek
"Дутор чалиб ўлтурсам, казёл келди ёнимға"

Мана бунақа камера кўтарган терпилаларни дастидан ҳамма блогер ёмонотлиқ.
Эй! Кимга қарасанг, телефонини камераси қўшилган, стартда туради.
Нима шифокорни маданий ҳордиқ олишга ҳаққи йўқми, нима ишда дегани 12 соат кимнидир кўтига шпирцни улаб, қимирламай ўтириши керакми?

Мана шу камера кўтарган одамни ўзини шифокрларни обрўсизлантирди деб қамаб юбориш керак.

Эй барака топкур блогер ва хуёгерлар, танқид қилиш дегани дуч келган нарсани камерага олиб, тарқатиш дегани эмас.
Камерасиз ҳам тўрт қатор сўз билан ҳар қандай масъулни тиззасини қалтиратса бўлади аслида.

Бу ҳамшираларга тағин чора кўриб юрманглар, малла гамажимни кийиб қулоғингизга шпагат қилиб тепаман, шпирц билан жгутни фарқига бормай ўтиб кетасизлар.

Эй жамият эркак бўлиш вақти келди, шахсан мени юзимга кимдир камера тутиб келса, телефонини вазелинсиз бир жойига тиқиб қўярдим.
Бўлдида энди, шифoкор ҳам одам, у ҳам маданий ҳордиқ олишга ҳақли бла...

🇺🇿@Otabek
登录以解锁更多功能。