Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Prokuratura Departamenti avatar

Prokuratura Departamenti

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilmagan
Ishonchnoma
Shubhali
JoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaЛют 06, 2025
TGlist-ga qo'shildi
Серп 01, 2024

Rekordlar

18.02.202513:51
18KObunachilar
28.02.202523:59
243Iqtiboslar indeksi
01.04.202513:51
4.9KBitta post qamrovi
01.04.202513:51
4.9KReklama posti qamrovi
31.03.202523:59
1.87%ER
01.04.202513:51
27.68%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
ЛИСТ '24ГРУД '24СІЧ '25ЛЮТ '25БЕР '25КВІТ '25

Prokuratura Departamenti mashhur postlari

Наманган вилоятида 700 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “K.H.” МЧЖ раҳбари И.А. “Бешкапа” МФЙ ҳудудидаги дорихонасида сифати ва яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 700 млн сўмлик 1 597 турдаги дори воситаларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
11.04.202515:22
Вазият 24 | Зангиота туманидаги ароқ заводида ноқонуний ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
22.04.202509:25
Вазият 24 | Хоразм вилоятида фармацевтика соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида 1,5 млрд сўмлик ҳужжатсиз электрон тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.H.” МЧЖ раҳбари И.Х. савдо дўконида турли номдаги тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,5 млрд сўмлик жами 9 600 дона электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Уйчи туманида 422,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган савдо дўкони аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Уйчи тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “Ж.М.” “Беруний” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 422,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ғузор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “P.G.” МЧЖ ҳамда “М.Р.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконларида тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги қалбаки акциз маркали жами 1 941 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь ва 417 қути тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Сирдарё ва Навоий вилоятларида АҚШ давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Р. фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг танишини 38 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши ва виза олиб беришини айтиб, келишилган пуллар ҳисобидан 52 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Л.Қ.нинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 14 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона вилоятида ҳужжатсиз дорихона ташкил этган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.У. давлат рўйхатидан ўтмасдан “Қапчуғай” МФЙ ҳудудидаги кадастр ҳужжати йўқ бинода дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ундан умумий баҳоси 233,3 млн сўмлик турли номдаги жами 13 439 дона тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
26.03.202511:36
Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ер майдонлари олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.И. фуқаро У.Т.нинг ишончига кириб, “Ота” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 2 гектар ер майдонини гуёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ер майдонини 100 млн сўмга сотишга келишиб, ҳужжатларини кейинчалик расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 100 млн сўм пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. фуқаро Ж.Р.га Вобкент тумани “Латиф Собунгар” МФЙ ҳудудидаги 6 нафар фуқарога деҳқон хўжалиги юритиши учун ажратилган 60 сотих ер майдонини гўёки ўзи раҳбарлик қилаётган “Ш.Ў.” фермер хўжалигига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 90 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қибрай туманидаги хонадондан 1,1 млрд сўмлик тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, ДХХ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Байтқўрғон” ҚФЙ ҳудудидаги хонадон кўздан кечирилганида ноқонуний тиббиёт буюмлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Э.Н. ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш, ташиш, сақлаш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган тиббиёт буюмларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, умумий баҳоси 1,1 млрд сўмлик 25 турдаги 16 780 дона тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.С. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) танишлари ёрдамида фуқаро Д.А. ва унинг икки нафар танишини Қашқадарё вилоятидаги Ахборот технологиялари ва менежмент университетига 3 босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бугун 5 апрель куни Бош прокурор ўринбосари – Департамент бошлиғи Ш. Сохибназаров раҳбарлигида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ тизимида табиий газ узатишларидаги асоссиз йўқотишлар, газ ҳисоби ҳаққонийлигини таъминлаш ҳамда талон-торожликларга чек қўйиш борасида ҳудудларда кўрилаётган чораларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда, газ ҳисобини юритиш имконини бермаётган ҳисоблагичларни ҳамда газ қувурларидан сизиб чиқаётган табиий газларни бартараф этиш борасида кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида, икки ҳафта муддатда алоқага чиқмаётган 157 мингта ҳисоблагичлар созланиб, табиий газ ҳисоби қонунийлиги таъминланди.

👉@Department_uz
Қашқадарё вилоятида фуқаронинг уйида қўлбола усулда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.А. фуқаро И.Х.нинг Шаҳрисабз тумани, “Истиқбол” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 411 дона акциз марка ва ёрлиқлар, 660 литр спирт, 397 дона елим қопқоқлар ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.