Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Prokuratura Departamenti avatar
Prokuratura Departamenti
Prokuratura Departamenti avatar
Prokuratura Departamenti
30.04.202511:00
no comment | Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

👉@Department_uz
Қарши шаҳрида 697,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ў.Э. “G.” нодавлат мактабгача таълим муассасасини давлат рўйхатидан ўтказиб, фаолиятига норасмий раҳбарлик қилиб келиб, ушбу муассаса биносида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, жами 697,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.С” МЧЖ таъсисчиси О.Ў. ва иш бошқарувчиси С.Р. интернет ижтимоий тармоғида хорижий давлатларга ишга юборишлари ҳақида эълон бериб, 6 нафар фуқарони Германия ва Англия давлатларига ишга юборишлари эвазига уларнинг жами 12 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Е.М. фуқаро И.С. ва унинг 4 нафар танишларини 12 000 АҚШ доллари эвазига Германия давлатига бориши учун виза олиб беришини айтиб, шундан 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Вазият 24 | Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини савдога қўйиш ҳолатлари фош этилди

👉@Department_uz
30.04.202510:00
Вазият 24 | Фарғона вилоятида фармацевтика соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
30.04.202505:02
Вазият 24 | Самарқанд вилоятида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси аниқланди

👉@Department_uz
29.04.202510:01
Вазият 24 | Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

👉@Department_uz
29.04.202505:00
Aхборот 24 | Сирдарё вилоятида яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик табдирлар

👉@Department_uz
Олтинсой туманида қонунга хилоф равишда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарган корхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинсой тумани бўлими ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “М.” хусусий корхонасининг ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси бекор қилинган бўлса-да, корхона масъул шахслари “Дегрес” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида умумий қиймати 2,2 млрд сўмлик алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариб реализация қилганликлари, шунингдек 116,1 млн сўм солиқ тўловларни тўлашдан бўйин товлаб келганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@Department_uz
Repost qilingan:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
26.04.202515:05
Бугун, Бош прокуратурада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора - тадбирларига бағишланган республика идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Парламент ва Ҳукумат аъзолари, соҳага масъул вазирлик ва идоралар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлар, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари, Республика ва ҳудудий идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори жорий йил биринчи чораги якунлари бўйича ижроси аҳволи, йўл қўйилган хато ва камчиликлар бирма бир кўриб чиқилди.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда йўл қўйилган хато-камчиликлар аниқ рақамлар ва мисолларда кўрсатиб ўтилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, намунали хавфсиз йўлак ва кўчаларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, ҳар бир “қизил” ва “сариқ” тоифали маҳаллалар бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, худудий штаб раҳбарларига барча ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган қарор ижросига қаратилган вазифларнинг ижросини назорат қилиб бориш, уларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан яна  бир  бор масъулият  ва  қатъий  вазифалар  ўрнатилди.

Тадбир давомида ҳудудлар ҳамда республика идора ва вазирликларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари тушунтириш ва ахборотлари эшитилди.

Республика идоралараро йиғилиш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва муҳокама қилинган соҳаларда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
30.04.202507:30
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқарувчи корхоналарда учрашувлар ташкил этилиб, унда тадбиркорларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда соҳада яширин иқтисодиётни олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Самарқанд вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда ўтказилган навбатдаги учрашувларда ҳам соҳага оид қонунчилик ижроси, хусусан, лизенция талаб ва шартлари асосида фаолиятни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш қувватларини бажарилиши, соҳада замонавий технологиялардан унумли фойдаланишнинг самарадорлиги билан яқиндан танишилди.

Тарғибот тадбирларида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сонли Фармони ва ПҚ–204-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги 1034-сон Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
 
Маълумот ўрнида, бугунги кунда алкоголь ишлаб чиқарувчи 55 та корхонада лицензия мавжуд бўлиб, 31 таси ароқ ва ликёр-ароқ, 8 таси вино ва коньяк, 16 таси виноматериал ва коньяк дистиллияти ишлаб чиқаради;  
– 139 та алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар фаолият юритмоқда.

Инспекция ходимлари томонидан корхоналарда ўтказилаётган ўрганишлар жараёнида ишлаб чиқариш фаолияти, техник ва технологик нормаларнинг ижроси, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиш ҳолатлари ҳамда ишчи-ходимларга яратилган шароитлар яқиндан ўрганилди.

Асосийси, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми тўғрисида ахборот берувчи электрон ҳисоблагичлар белгиланган тартибда муҳрланиши таъминланди.

Соҳада бу каби замонавий рақамлаштириш тизимининг жорий этилиши тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан бирга, яширин иқтисодий фаолиятни олдини олиш, жараёнларни оптималлаштириш ва харажатларни камайтириш, таъминот занжири бўйлаб маҳсулотларнинг ҳаракатланиши тўғрисидаги маълумотларни доимий назорат қилиш имконини яратади.

Инспекция томонидан мазкур йўналишдаги тарғибот тадбирлари тизимли давом эттирилмоқда.

👉@Department_uz
29.04.202512:04
no comment | Қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига чек қўйилди

👉@Department_uz
Фарғона туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро С.Т.нинг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган 1 535 қути “Esse change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
28.04.202513:49
Aхборот 24 | Алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилмоқда

👉@Department_uz
28.04.202507:05
no comment | Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйилмоқда

👉@Department_uz
Repost qilingan:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
29.04.202511:01
Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Ш.И. ва А.Х. фуқаро Р.Ш.дан жами 5 700 АҚШ долларини 73,4 млн сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 63,4 млн сўмни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Департаментнинг Бувайда тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айрибошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Д.У. фуқаро Х.Ш.га 3 500 АҚШ долларини 45 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўка тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Б. фуқаро Қ.Ш.га 3 300 АҚШ долларини 42,7 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 4 750 АҚШ доллари, 307 минг Россия рубли ва 65,1 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
29.04.202506:23
Сифати кафолатланмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува тумани бўлим томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “N.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси Д.Х. фуқаро М.Х.га “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз 600 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли кирим ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 34 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.У. фуқаро М.Х.га 2 турдаги 270 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 14 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган “Spark” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автомашина олд ўриндиғида келаётган фуқаро А.У. 40 дона “Зардекс” номли инсон руҳиятига кучли таъсир дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
28.04.202512:47
Вазият 24 | Наманган вилоятида фармацевтика соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
28.04.202506:03
Aхборот 24 | Тошкент шаҳрида яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик табдирлар

👉@Department_uz
Repost qilingan:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 469
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.