Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
АОКА | Сурхондарё avatar

АОКА | Сурхондарё

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали
Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал.
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilmagan
Ishonchnoma
Shubhali
JoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaЛют 07, 2025
TGlist-ga qo'shildi
Вер 09, 2024

Rekordlar

25.11.202423:59
7.8KObunachilar
28.02.202523:59
767Iqtiboslar indeksi
07.03.202502:07
32.9KBitta post qamrovi
10.04.202517:53
21.4KReklama posti qamrovi
10.03.202523:59
3.76%ER
07.03.202502:07
442.33%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
ЖОВТ '24СІЧ '25КВІТ '25

АОКА | Сурхондарё mashhur postlari

Бойсун тумани, “Даштиғоз” маҳалласи, “Ажрим” қишлоғининг лолақизғалдоқлар билан тўлиб-тошган бепоён кенгликлари.

Табиатга ошно бўлинг, унинг гўзаллигидан баҳра олинг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Зайнилобиддин Низомиддинов Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

📣 Аёллар учун ҳарбий хизмат имконияти!

❗️
Миллий гвардиянинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бўлинмаларидаги бўш лавозимларга аёллар (қизлар)ни ҳарбий хизматга қабул қилиш юзасидан танлов эълон қилади!

🔰 Номзодларга қўйилган талаблар:
Маълумоти: ўрта, ўрта-махсус ёки олий
Жинси: аёл
Бўйи: 175 см ва ундан баланд
Ёши: 30 ёшгача

🪪 Номзодлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан Миллий гвардия кадрлар бўлимига бевосита мурожаат қилишлари сўралади.

📍Локация

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида неча кун дам олади?

Рамазон ҳайити муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади, яъни:

🔸 29 март – Шанба.
🔸 30 март – Якшанба.
🔸 31 март – Душанба.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса ҳозирча кетма-кет 2 кун дам олишади:

🔸 30 март – Якшанба.
🔸 31 март – Душанба.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
#motivatsiya

🎗️Ҳамма гап сени йиқилишингда эмас, балки йиқилгандан сўнг оёққа тура олишингда.

🎗️Мағлубиятга учраганинг, бу сени ҳеч нарсага арзимаслигингни билдирмайди.

🎗️Агар сен мағлубиятдан сабоқ олган бўлсанг, ўтган воқеани эсдан чиқар!

🎗️Ҳали ниманидир амалга оширишга ҳаракат қилаётган экансан, сен омадсиз одам эмассан.

🎗️Мўлжалдаги ишни бажаришдан тўхташ - ҳаётдаги энг катта мағлубият.

🎗️Инсоннинг энг катта хатоси эрта таслим бўлишидир.

🎗️Токи тирик экансан, таслим бўлма.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
“Алпомиш” достонида зикр этилган, таърифи бахшилар тилидан тушмайдиган Боботоғ кўкламда мафтункор ва қалбни тетиклантирувчи манзара касб этган.

Тўқ қизил лолақизғалдоқ адирлар, баланд тоғлар ва кенг текисликларга бахмалдек гилам тўшаган.

Гўзалликни севувчи, табиатни ардоқловчи воҳадошларимизни Боботоққа таклиф қиламиз!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Вақтинчалик ишсизларга нафақа тўланади

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунга кўра, ишсиз деб тан олинган шахсга ишсизлик нафақаси маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ҳисобланади ва тўланади.

Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳавола орқали онлайн ариза бериш мумкин:
https://www.my.gov.uz/uz/service/903

——————
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
30 март — Рамазон ҳайити байрами 

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” Қарор қабул қилди.

Унга кўра, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон маданияти ва санъати оғир жудоликка учради. Театр санъати дарғаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мансур Равшанов 88 ёшида оламдан ўтди.

Мансур Равшанов 1937 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган. Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида аввал актёр, кейинчалик режиссёр, бош режиссёр бўлиб ишлаган. Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрининг вужудга келишига катта ҳисса қўшган.

М.Равшанов “Алпомиш“, “Бой ила хизматчи“, “Майсаранинг иши“, “Жононга бордим бир кеча“, “Алишер Навоий“, “Парвона“, “Келинлар қўзғолони“, “Алпомишнинг қайтиши“ каби юзлаб спектаклларни саҳналаштирган.

Ўзбек маданияти ва санъати дарғаси Мансур Равшановнинг вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
16.04.202508:09
🌿 "Сумбулазор" – табиат мўъжизаси!

Деновдаги бу гўзал макон ҳақида эшитганмисиз?

Унинг сир-синоатли табиати, гўзал манзаралари ва бетакрор муҳити билан танишишга тайёрмисиз? "Сумбулазор" нафақат табиатнинг муъжизаси, балки тинчлик ва ҳузур маскани ҳисобланади. Келинг, уни яқиндан кашф этинг!

Агар сиз табиат қўйнида ҳузур ва сукун излаётган бўлсангиз, "Сумбулазор" сиз учун идеал танлов!

Ҳақиқий табиат муҳитини ҳис этиш, ҳордиқ чиқариш ва ҳаётга янги руҳ билан қайтишни хоҳласангиз – Деновдаги бу ажойиб маконни албатта зиёрат қилинг.

"Сумбулазор"– табиат мўъжизаси ҳақида эса "Чағониён" газетасининг навбатдаги сонида танишинг.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
#ибрат

• Камтар бўлинг — ҳурмат қозонасиз;
• Меҳнаткаш бўлинг — насибаланасиз;
• Нозиктаъб бўлинг — эсланасиз;
• Саховатли бўлинг — ризқланасиз;
• Қизиқувчан бўлинг — ўрганасиз;
• Ишончли бўлинг — қадрланасиз;
• Кечиримли бўлинг — хотиржам бўласиз;
• Аслингиз каби бўлинг — бахтли бўласиз.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Ҳаёт ҳикматлари

Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди: Вақт. Айтилган сўз. Имконият.

Уч нарсани йўқотиб бўлмайди: Тинчлик. Умид. Ғурур.

Уч нарса қадрли: Севги. Ишонч. Ҳалоллик.

Уч нарса ўткинчи: Мансаб. Омад. Барқарорлик.

Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди: Меҳнат. Тўғрилик. Эришилган натижа.

Уч нарса одамни хароб қилади: Кибр. Ҳаром. Зулм.

Учта гапни айтиш қийин: Сени севаман. Кечир. Ёрдам бер.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Яхшилик ва ёмонлик.

Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сиз бировга яхшилик қилсангиз, жавобини кутманг. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади. Биров сизга ёмонлик қилса, жавоб берманг. Сиздан қайтмаса, бошқадан қайтади!

Ҳаётга кулиб қаранг. Ҳамма нарсани яхшиликка йўйинг. Кечиримли бўлинг! Шунда ўзингиз ҳам хурсанд юрасиз! Оқил инсоннинг қалби гўзал ва юзи нурли бўлади.

Сиз ҳам олижаноб инсонсиз. Бу номга доғ туширманг...

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
06.04.202518:10
#хулоса_сиздан

Аслида ҳақиқий дўст ота-она бўлади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
📚 Бугундан мамлакатимизда  “Kитобхонлик ҳафталиги” бошланди

“Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остидаги V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” мамлакатимиз бўйлаб 21-27 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Ҳафталик дастуридан янги китоблар тақдимоти, китоб савдо кўргазма-ярмаркалари, турли акция ва викториналар, маҳорат дарслари, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирлар ўрин олган.

Ҳафталик доирасидаги тадбирлар воҳамизда Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ҳамда туманлар ахборот-кутубхона марказларида ўтказилади.

Барча китобсевар воҳадошларимизни “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирларига таклиф этамиз!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.