Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Prokuratura Departamenti avatar
Prokuratura Departamenti
Prokuratura Departamenti avatar
Prokuratura Departamenti
25.04.202508:22
Вазият 24 | Сурхондарё вилоятида фармацевтика соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
Фарғона вилоятидаги савдо дўконидан 1,7 млрд сўмлик алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “L.U.” МЧЖ раҳбари Б.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, МЧЖнинг Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги савдо дўконида тегиши кирим ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,7 млрд сўмлик 562 турдаги алкоголли маҳсулотлар, шундан 29 турдаги қалбаки акциз маркали ҳамда 14 турдаги тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
22.04.202506:54
Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кўп бора қайд этилишига қарамай, ҳудудларда фуқароларимиз ҳамда айрим тадбиркорлар томонидан сифатсиз, инсон саломатлиги учун хавфли бўлган, яроқлилик муддати ўтган алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси ҳали-хамон учраб турибди.

Шу боис, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси Республикамиз фуқароларини бу каби қалбаки маҳсулотлар савдоси ва истеъмолидан огоҳ бўлишга чақиради.

Ҳақиқий ва контрафакт маҳсулотлар фарқини аниқлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим!

🔹алкоголь маҳсулотларида дастлаб шиша идишда талаб этилган акциз маркасига;

🔹рақамли маркировкаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигига;

🔹яроқлилик муддатига эътибор қаратилганлиги мақсадга мувофиқ.

🔹Шунингдек, тамаки маҳсулотлари савдосида ҳам сигарет қутисида талаб этилган акциз маркаси, рақамли маркировкаси, маҳсулот ишлаб чиқарилган кун, ой ва йил кўрсатилиши;

🔹21 ёшга тўлмаган фуқароларга мумкин эмас белгиси бўлиши ҳамда сигарет қутиси юза қисмининг 65 фоизда тегишли тиббий огоҳлантириш расми бўлиши шарт.

Фуқароларимиз ушбу маҳсулотларни харид қилишларида албатта мазкур жиҳатларга эътибор бериши керак.

Эслатиб ўтамиз, контрафакт маҳсулотларда огоҳлантирувчи расм ва ёзув, шунингдек рақамли ҳамда акциз маркировка бўлмайди.

Бўлганда ҳам ундаги рақамлар бир-бирига тўғри келмаслиги аниқ.
 
Ҳурматли фуқаролар, ишбилармон ва тадбиркорлар!

Агарда сиз шундай ноқонуний ҳаракатларга дуч келсангиз Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциянинг доимий ишонч рақамига (71 202 86 90) қўнғироқ қилинг.

Бу билан биз мамлакатимизда аввало инсон саломатлигини асраш, қолаверса ноқонуний ишлаб чиқариш ҳамда яширин иқтисодий ҳаракатларни олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.
 
👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ғузор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “P.G.” МЧЖ ҳамда “М.Р.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконларида тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги қалбаки акциз маркали жами 1 941 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь ва 417 қути тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Чироқчи туманидаги “L.X.” фермер хўжалигига қарашли савдо дўконида тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги қалбаки акциз маркали жами 1 931 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
24.04.202508:38
Тошкент туманида 917 млн сўмлик сифати кафолатланмаган тиббий буюмлар ва дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.А. “Қизғалдоқ” МФЙ ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бинода хорижда ишлаб чиқарилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 917 млн сўмлик 4 500 дона тиббий буюмларни ҳамда 97 қути “Protamine Sulphate Injection” номли дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
23.04.202507:46
Вазият 24 | Қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи фош этилди

👉@Department_uz
22.04.202513:21
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.B.” МЧЖ масъул шахслари Самарқанд шаҳри, Зармитан кўчасидаги кўп қаватли уйни умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаган 11 та хонадонга газ истеъмоли учун шароит яратиб, “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали манфаатларига 181,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Амударё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро И.П. хонадонида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб 177,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.А. хонадонида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 146,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Repost qilingan:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
22.04.202505:10
Жамиятимизни коррупциядан биргаликда халос этайлик!

Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши муросасиз муҳитни яратишда кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз.

Аввал маълум қилинганидек, коррупциявий ҳолатлар ҳақида Бош прокуратурага хабар бериш имкониятини берувчи туну-кун ишлайдиган "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки “@bpantikoruz_bot” телеграм боти ишга туширилиб, самарали фаолият юритиб келмоқда.

Ўтган вақт давомида мазкур алоқа каналлари орқали 100 дан ортиқ коррупцияга оид ариза ва хабарлар қабул қилиниб, тезкорлик билан кўриб чиқилмоқда.

Хусусан, айрим мансабдор шахсларнинг коррупциявий қилмишлари фош этилиб, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари кўрилди.

Яна бир бор, барча фуқароларимизни жамиятимизда коррупция иллатига қарши курашишда фаол иштирок этишга чақириб қоламиз.

Бу борада, мурожаат қилган фуқароларимизнинг хавфсизлиги тўлиқ кафолатланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Б. фуқаро И.П.дан 3 600 АҚШ долларини 46,3 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, ундан жами 5 640 АҚШ доллари ва 16 000 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Ғ. фуқаро К.Ш.га 3 300 АҚШ долларини 42,3 сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 9 220 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
24.04.202513:40
Вазият 24 | Тошкент шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz
23.04.202513:47
Вазият 24 | Қорақалпоғистон Республикасида фармацевтика соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
Фарғона вилоятида қонунга хилоф равишда этил спирти ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “F.” МЧЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси бекор қилинган бўлса-да, МЧЖ масъул шахслари “Пакана” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида қонунга хилоф равишда 4 500 литр этил спиртини ишлаб чиқарганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@Department_uz
22.04.202509:25
Вазият 24 | Хоразм вилоятида фармацевтика соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
21.04.202512:04
Ахборот 24 | Сирдарё вилоятида яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик табдирлар

👉@Department_uz
Айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда чет эл фуқароси Н.С. фуқаролар З.Э. ва И.С.нинг ишончига кириб, уларни 40 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига чегарадан ўтказиб қўйишини айтиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, фуқаролар Ж.Т. ва Р.Т. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, уни 18 000 АҚШ доллари эвазига айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига юборишини айтиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Шаҳрисабз туманида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.К. “Янги қишлоқ” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода яширин равишда ёғ ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйганлиги аниқланиб, ушбу бинодан 550 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 53 кг. чигит, қўлбола жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган жиҳозлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.C.” МЧЖга масъул шахслари тижорат мақсадида умумий овқатланиш шохобчасидаги электр жиҳозларини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 250 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
23.04.202505:01
Aхборот 24 | Тошкент шаҳрида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Табиий газ таъминотидан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган газ таъминоти бўлими ходими ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.Rashidovtumangaz” газ таъминоти бўлими газчи ходими Б.П. фуқаро У.Т.нинг яшаш хонадони табиий газ тармоғидан узилган бўлсада, 10 млн сўм эвазига янги газ ҳисоблагич ўрнатиб қарздорлигини йўқ қилиб беришини ваъда қилиб, шундан 1 млн сўмини олиб, қолган 9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далилар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навбаҳор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Б. Кармана тумани, “Кумушкон” МФЙ ҳудудидаги 15 сотих ер майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали фуқаро М.Қ.нинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 217 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Чимбой тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Ш. “Кенес” ОФЙ ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 56 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро Х.И.нинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, ундан 54 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 436
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.