Хорижда қидирув бекор қилинди☄️
Фирмамизга мурожаат билан келган фуқаро аслида қидирувда бўлмасада, бироқ Қозоғистон Республикаси ҲМҚОнинг қидирув базасида қидирув бекор қилинмасдан турганлиги, бир неча бор чегарада бу буйича тушунмовчиликлар содир бўлаётганлигини билдириб, амалий ёрдам сўради.
Ўрганиш давомида, гарчи унга нисбатан қидирув 23.12.2023 йил куни тугатилган бўлсада, муаммо бартараф этилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси ҲМҚО томонидан қўшни Республикага сўров хати берилишига қарамай ҳамон қидирув базасидан ечилмаганлиги аниқланди.
Интилганга толе ёр дейишадику, биз бу борада Қозоғистон Республикаси бош прокурори Б.Н.Асылов номига ариза билан муаммоларни ёритган холда 2025 йил 6 март куни мурожаат йўлладик.
2025 йил 27 март куни Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси жавоб хатига кўра, мурожаатчига нисбатан қидирув бекор қилинганлиги ва бугунги кунда фуқарога нисбатан Қозоғистон Республикаси ХМҚО ва махсус органлар базасида ҳеч қандай чекловлар йўқлиги маълум қилинган.
✔️Қўшни Республика Бош прокуратурасининг фуқаронинг мурожаатига тезкор муносабати таҳсинга лойиқ.
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981