03.05.202512:07
Қўлимга бир кейс келди ва танишгач, мен уни “Фуқаро мурожаатининг 365 кунлик сайёҳати” деб номладим‼️
Муқаддам ўтказилган ижтимоий сўровномада, 42 фоиз фуқаролар муаммоларини давлат идораларига мурожаат қилиш йўли билан ҳал этишга ишонишлигини билдиришган.
Ушбу мурожаат ҳам бир фуқарони давлат идорасига ишониб, йўллаган мурожаати эди
📌 Келинг бу ишдаги энг асосий муаммоларни таҳлил қилсак:
✔️Тизимли чўзилиш ва расмийлаштирмаслик: оғзаки гаплар билан фуқарони чалғитиш, вақт ўтказиш.
✔️102 рақами орқали "муддатни янгилаш" синови: фуқаронинг ҳақиқий мурожаатини техник йўл билан "янги ариза" сифатида кўрсатиш.
✔️Профилактика инспектори роли: у текширувни тезлаштириш ўрнига, иложи борича узайтирган.
‼️Натижада фуқарода— тизимга оқибатда эса қонунга нисбатан ишончсизликни англатади.
“Ҳар бир инсон қонун олдида тенгдир. Лекин қонун фақат амал қилса, тенглик рўёбга чиқади”. Фуқаро мурожаати бу шунчаки ариза эмас. У — ички овоз. У адолат излайди, ислоҳотни тезлаштиради, давлатни халққа яқинлаштиради.
Ўйлайманки бу мақолани ўқиётган ИИОнинг тегишли маъсуллари айбни кимдан қидиришни албатта билади.‼️
P.S Ҳа айтганча, хозирда ой якуни бўлганлиги, жиноятчилик хажми бу ой учун ортиб кетганлиги учун материал юзасидан май ойида жиноят иши қўзғатилиши хақида хабар келиб тушди. Ишониб турайликчи📊
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981

27.04.202506:01
📅 Бугун — 2025 йил 27 апрель, якшанба.
🔵 Янги ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов аҳоли учун шахсий қабул ўтказмоқда. Республика бўйлаб 500 га яқин фуқаро навбатда турибди ва қабул жараёни давом этмоқда.
👥 Мурожаат этувчиларнинг аксарияти ўз ҳудудларида муаммолари етарлича ўрганилмагани, шикоятлари тингланмагани ва масалалари ечимсиз қолгани сабабли янги вазирдан умидвор бўлиб келган.
🖋 Бунда ҳақиқат бор: тубдан ўзгаришга ва ҳақиқатни топишга бўлган интилиш сезилмоқда.
⚖️ Бизнинг ҳуқуқий каналимизда ёритиб борилаётган 365 кун сарсон бўлган фуқаро мурожаати каби, бу ерда ҳам шундай узоқ йиллар давомида ечим тополмаган муаммолар билан келган инсонлар йўқ эмас.
🕰 Айтганча, ушбу мурожаатчилардан бири — бизнинг каналимиз орқали ёритилган фуқаро ҳозир вилоят ИИБ бошлиғининг қабул навбатида ўтирибди.
🤲 Ушбу фуқаронинг мурожаати ҳам адолатли ҳал этилади ва айрим мансабдорлар томонидан «торайтирилган йўллар» очилади.

26.04.202514:22
"A child has the right to remain silent.
The Fifth Amendment protects him too."
“Бир бола ҳам сукут сақлаш ҳуқуқига эга.
Унга ҳам АҚШ Конституциясининг бешинчи тузатиши тегишли.”
“Мижоз” (The Client, 1994) фильмидан.
“@Himoyachi1981 билан изланинг ва ғалаба қозонинг! ”
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
The Fifth Amendment protects him too."
“Бир бола ҳам сукут сақлаш ҳуқуқига эга.
Унга ҳам АҚШ Конституциясининг бешинчи тузатиши тегишли.”
“Мижоз” (The Client, 1994) фильмидан.
“@Himoyachi1981 билан изланинг ва ғалаба қозонинг! ”
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981

24.04.202511:49
Бож чекловларини жорий қилаётганлар мана шу одамлар тимсолида ташмачиларни эмас, инсонларни, Ўзбекистон халқини тушуниши керак. Улар яхши ҳаётидан колбаса олиб келмаяпти.
@generalissimo_marshal
@Himoyachi1981 билан изланинг ва ғалаба қозонинг!”
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
@generalissimo_marshal
@Himoyachi1981 билан изланинг ва ғалаба қозонинг!”
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
24.04.202504:35
Алимент тўлаш вояга етмаганни бобо ва бувиси зиммасига ҳам юкланиши мумкинлигидан хабарингиз борми ❓
Оила Кодекснинг 123 моддасига кўра ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга етмаган невараларига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган бобо ва бувига суд томонидан юклатилиши мумкин.
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
Оила Кодекснинг 123 моддасига кўра ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга етмаган невараларига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган бобо ва бувига суд томонидан юклатилиши мумкин.
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981

23.04.202516:15
Биз уддаладик....Каттакон рахмат☄️
3000 нафарлик давонга етиб келдик.
Катта ғалаба кичик қадамдан бошланади.
Албатта, бу бир бўлган Сиз каби жамоани ғалабаси. Давом этамиз....
Дўстларга улашамиз📊

27.04.202515:36
#Биласизми
Бугунги кунда йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун белгиланган жарима миқдорлари
✅ хавфсизлик камарини тақмаслик – 187 500 сўм;
✅ техник кўрикдан ўтказилмаган ёхуд тиббиёт қутичасисиз ҳаракатланиш – 187 500 сўм;
✅ автотранспорт воситасини ҳужжатсиз бошқариш – 375 000 сўм;
✅ суғуртасиз ёки муддати ўтган суғурта полиси учун – 375 000 сўм;
✅ тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш – 750 000 сўм;
✅ светофорнинг қизил ишорасига бўйсунмаслик – 1 125 000 сўм;
✅ транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш – 1 125 000 сўм;
✅ транспорт воситасини давлат рақами белгисисиз бошқариш – 1 875 000 сўм;
✅ тезликни ошириш (20км/соат) – 375 000 сўм;
✅ тезликни ошириш (20-40км/соат) – 1 875 000 сўм;
✅ йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиш – 3 750 000 сўм;
✅ автотранспорт воситасини маст ҳолатда бошқариш – 15 000 000 сўм;
✅ рухсатсиз ойналар тусини ўзгартириш – 9 375 000 сўм.
@advokatjumaboyev

27.04.202505:36
Қўлимга бир кейс келди ва танишгач, мен уни “Фуқаро мурожаатининг 365 кунлик сайёҳати” деб номладим‼️
Тушунтиришлар, ваъдалар ва сузиб юрган адолат
Бутун йил давомида сарсон бўлган фуқаро Л.М. учун, ниҳоят, “ҳаракатлар бошлангандек” туюлди.
✔️Туман прокуратураси Л.М.дан батафсил ҳолат ҳақида тушунтириш хати ёздириб олди.
✔️Туман ИИБ ҳам мурожаат асосида, унинг ҳолатини ҳудудий профилактика инспектори орқали ўргана бошлади.
✔️Тилхатга имзо чеккан гувоҳлар чақирилиб, улардан ҳам тушунтириш хатлари олинди.
Пулни олган фуқародан дарак йук... Бу орада ариза берилганига хам 1 ой тўлди.. Бу муаммо бошланганига эса 365 кун бўлди. Аризалар, ИИБ ходимларини суриштирувидан сўнг пулни олган фуқаро 10 кун муддат ичида етказилган зарарни қоплаш ҳақида оғзаки ваъда берди..
Суриштирув олиб бораётган ИИБ ходими фуқарога 102 рақамига яна қўнғироқ қилиш, шу билан суриштирув муддатини янгилаш, ва "ҳужжатларга асос бўлади" деб маслаҳат берган.
Бу ҳолат — қонуний жараён эмас, балки ҳуқуқий сузиб юриш ҳолати. Фуқаро, бир йилдан бери адолат излаётган бўлса ҳам, иш расман жиноят ишига айланмаган, зарар қопланмаган, расмий қарор қабул қилинмаган. Аксинча, оғзаки ваъда — “яқин кунларда зарарни тўлайман” деган гаплар билан чегараланмоқда.
✅ Келинг, энди таҳлил қиламиз:
🧷 Бу ишда қандай ҳуқуқий асослар мавжуд?
✔️Тилхат — фуқаролар ўртасидаги шартнома деб қаралади. Агар унда маблағ, объект ва шартлар ёзилган бўлса, у судда далил сифатида қаралади.
✔️Фуқаронинг пулини олиб, мулкни бермаслик — Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жавобгарликка олиб келиши мумкин.
✔️Суриштирув муддати белгиланган тартибда юритилиши керак. Унга қандай асосда узайтириш ёки қайта бошлаш ҳақида фуқарога ёзма хабар берилиши шарт.
🧷 ИИБ ходимининг “102 га қайта қўнғироқ қилинг” дегани тўғрими?
❌ Йўқ. Бу жараённи сунъий равишда “янгидан бошлаш” ва масъулиятдан қочиш усули бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда, фуқаро ўз мурожаати асосида расмий жавоб талаб қилишга тўлиқ ҳақли.
Давоми бор📊

25.04.202515:23
Биз уддаладик....Каттакон рахмат☄️
4000 нафарлик давонга етиб келдик.
Катта ғалаба кичик қадамдан бошланади.
Албатта, бу бир бўлган Сиз каби жамоани ғалабаси. Давом этамиз....
Дўстларга улашамиз📊
@Himoyachi1981
4000 нафарлик давонга етиб келдик.
Катта ғалаба кичик қадамдан бошланади.
Албатта, бу бир бўлган Сиз каби жамоани ғалабаси. Давом этамиз....
Дўстларга улашамиз📊
@Himoyachi1981
24.04.202509:23
✔️Энди Сиз давлатдан хеч кандай фоизсиз 75 млн сўмгача қарз олишингиз мумкин.
➡️ Ушбу видео орқали батафсил билиб олинг.
🌐 @verumlf_uz
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
➡️ Ушбу видео орқали батафсил билиб олинг.
🌐 @verumlf_uz
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981

24.04.202503:48
Кун ҳикмати:
“Сиз ҳимоя қилган ҳар бир ҳақ — кимдир учун адолат нуридир.”
🌱Кунингиз хайрли бўлсин!

23.04.202513:12
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб чиққан шахслар учун янги имкониятлар
➡️ Ушбу видео орқали батафсил билиб олинг.
🌐 @verumlf_uz Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
➡️ Ушбу видео орқали батафсил билиб олинг.
🌐 @verumlf_uz Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
Медиа контентке кире албай жатабыз
27.04.202511:48
Судланмаганлик ҳақида маълумот олиш учун нима қилиш керак ‼️
Ўзб.Рес.Олий суди Пленумининг 2015-йил 18-сентябрдаги 13-сонли “Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 4-қисми 1-бандига кўра судланганлик ҳолати тугалланиши шахснинг судланганлиги факти билан боғлиқ барча оқибатларнинг жазо тури ва муддатидан келиб чиққан ҳолда ЖК 78-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтганлиги натижасида автоматик тарзда (ўз-ўзидан) барҳам топишини англатади.
Эсда тутинг📊
Судланганлиги тугалланган шахс, унинг вориси, қонуний вакили ёки адвокати илтимосига кўра маҳкумнинг яшаш жойидаги суд томонидан судланганлик ҳолати мавжуд эмаслиги фактини тасдиқловчи маълумотнома берилади. Бунинг учун манфаатдор шахс томонидан судга тақдим этилган ички ишлар органлари ахборот маркази маълумотномаси ва жазо ўталганлиги (ижро этилганлиги) фактини тасдиқловчи ҳужжатлар асос бўлади.
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
Жиноят кодекси 78-моддасида судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгилаб қўйилган.
Ушбу моддага кўра, шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:
а) шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;
б) мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
в) жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;
г) озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;
д) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;
э) беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;
ж) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.
Ўзб.Рес.Олий суди Пленумининг 2015-йил 18-сентябрдаги 13-сонли “Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 4-қисми 1-бандига кўра судланганлик ҳолати тугалланиши шахснинг судланганлиги факти билан боғлиқ барча оқибатларнинг жазо тури ва муддатидан келиб чиққан ҳолда ЖК 78-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтганлиги натижасида автоматик тарзда (ўз-ўзидан) барҳам топишини англатади.
Эсда тутинг📊
Судланганлиги тугалланган шахс, унинг вориси, қонуний вакили ёки адвокати илтимосига кўра маҳкумнинг яшаш жойидаги суд томонидан судланганлик ҳолати мавжуд эмаслиги фактини тасдиқловчи маълумотнома берилади. Бунинг учун манфаатдор шахс томонидан судга тақдим этилган ички ишлар органлари ахборот маркази маълумотномаси ва жазо ўталганлиги (ижро этилганлиги) фактини тасдиқловчи ҳужжатлар асос бўлади.
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981

27.04.202504:39
Кун ҳикмати:
““Қонун – барчадан устун, ҳатто уни яратганлардан ҳам.”.”
©️ Томас Фуллер. (Инглиз ёзувчиси)
🌱Кунингиз хайрли бўлсин!
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
““Қонун – барчадан устун, ҳатто уни яратганлардан ҳам.”.”
©️ Томас Фуллер. (Инглиз ёзувчиси)
🌱Кунингиз хайрли бўлсин!
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
25.04.202511:28
Қўлимга бир кейс келди ва танишгач, мен уни “Фуқаро мурожаатининг 365 кунлик сайёҳати” деб номладим‼️
Тилхат бор, ҳақиқат қаерда?
2025 йил 15 февраль. Соддалигидан “ишонч”ни имзога тенг билган Л.М.ни қўлида тилхат бор эди холос.
Ушбу тилхатда: “Мен, Б.Ж., Юқори МФЙда жойлашган уйимни 7200 АҚШ долларига Л.М.га сотдим. Олдиндан 3500 АҚШ доллари олдим. Қолгани ҳужжати тайёр бўлганда берилади. Қолди 4200 АҚШ доллари” — дейилган эди.
Тилхатни 4 киши — тарафлар ва гувоҳлар чиройли имзо билан тасдиқлаган. Аммо…Имзо бор — адолат йўқ.
"Сизнинг 2024 йил 10 октябрь кунги ёзган аризангиз қонуний хал этиш учун Вилоят ИИБга юборилган" мазмундаги 2024 йил 13 октябрда келган жавоб хатига хам 3 ой бўлди.
У умид қилди. Аммо 3 ойлик сукутдан кейин суриштирганда маълум бўлдики:
• Вилоят ИИБ аризани туман ИИБга юборган.
• Туман ИИБ эса ариза келмаган, деб оғзаки айтди.
Яна ўша — классик сценарий: “Юбордик” – “Олмадик”.
Л.М. тўхтамади. 2025 йил феврал ойида, у туман прокурори номига расмий шикоят юборди. Умид бор эди. Шу билан бирга, шикоятнинг нусхасини туман ИИБ бошлиғига ҳам йўллади.
Орадан кўп ўтмай, Л.М. вилоят ИИБ бошлиғи қабулига ҳам чиқди.
Унга айтар гап жуда содда ва оғриқли эди:
— “Мен пул бердим. Тилхат бор. Имзо бор. Ер йўқ. Ҳужжат йўқ. Адолат қани?”
Мурожаатлар, шикоятлар, қабуллар…
Ниҳоят, 2025 йил февраль ойининг охирида, прокуратура ва ички ишлар органлари бу иш билан шунчаки “бўлиб ўтган ҳолат” сифатида эмас, расмий ариза сифатида шуғуллана бошлади.

24.04.202505:42
Эрингиз ишсиз ва унинг бошқа даромади аниқланмаса, алимент тўлаш қандай тартибда бўлади?
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 140-моддаси иккинчи қисмига кўра:
✅ Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Бундай ҳолда :
📌 бир бола учун -1 592 039 сўм;
📌 икки бола учун - 2 122 719 сўм;
📌 Уч ва ундан ортиқ бола учун - 3 184 079 сўм алимент ундирилади!
Алимент тўловларини ўзингиз мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюросининг сайтидаги алимент хисоблаш калькулятори орқали хисоблаб олишингиз ҳам мумкин.

24.04.202500:51
Мушоҳада учун дақиқа
“5778 градус...”
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
“5778 градус...”
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
23.04.202511:12
Алимент миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш мумкинми❓
Оила кодексининг 99-моддасига асосан алимент тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.
Оила кодекси 105-моддасига кўра, алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногиронлиги бўлган шахс бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

27.04.202508:28
Уйингизда пропискада турган бегона шахсларни битта ариза билан пропискадан чиқариш мумкин‼️
‼️ Бунинг учун мулкдор ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
✔️мулкдорнинг ёки мулкдорларнинг аризаси ;
✔️ уй-жойга эгалик қилишини тасдиқловчи ҳужжат.
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
‼️ Бунинг учун мулкдор ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
✔️мулкдорнинг ёки мулкдорларнинг аризаси ;
✔️ уй-жойга эгалик қилишини тасдиқловчи ҳужжат.
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
Медиа контентке кире албай жатабыз
27.04.202502:14
Мушоҳада учун дақиқа
“Сабр қилиш курашиш демакдир..”
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
“Сабр қилиш курашиш демакдир..”
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981

24.04.202514:58
Хорижда қидирув бекор қилинди☄️
Фирмамизга мурожаат билан келган фуқаро аслида қидирувда бўлмасада, бироқ Қозоғистон Республикаси ҲМҚОнинг қидирув базасида қидирув бекор қилинмасдан турганлиги, бир неча бор чегарада бу буйича тушунмовчиликлар содир бўлаётганлигини билдириб, амалий ёрдам сўради.
Ўрганиш давомида, гарчи унга нисбатан қидирув 23.12.2023 йил куни тугатилган бўлсада, муаммо бартараф этилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси ҲМҚО томонидан қўшни Республикага сўров хати берилишига қарамай ҳамон қидирув базасидан ечилмаганлиги аниқланди.
Интилганга толе ёр дейишадику, биз бу борада Қозоғистон Республикаси бош прокурори Б.Н.Асылов номига ариза билан муаммоларни ёритган холда 2025 йил 6 март куни мурожаат йўлладик.
2025 йил 27 март куни Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси жавоб хатига кўра, мурожаатчига нисбатан қидирув бекор қилинганлиги ва бугунги кунда фуқарога нисбатан Қозоғистон Республикаси ХМҚО ва махсус органлар базасида ҳеч қандай чекловлар йўқлиги маълум қилинган.
✔️Қўшни Республика Бош прокуратурасининг фуқаронинг мурожаатига тезкор муносабати таҳсинга лойиқ.

24.04.202505:25
Юзлаштириш тергов ҳаракатига тайёрмисиз‼️
🌐 @verumlf_uz адвокатлик фирмаси-Сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси !
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
🌐 @verumlf_uz адвокатлик фирмаси-Сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси !
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
23.04.202517:48
Оилавий муносабатларга оид саволлар ва уларга қисқача жавоблар‼️
✅ Шаръий никоҳдан туғилган бола учун ҳам алимент ундириш мумкинми?
Албатта мумкин. Ота ёки она ўз фарзандини моддий томондан таъминлашга мажбур. Лекин шаръий никоҳ асосидаги эр-хотин бир-биридан таъминот талаб қилолмайдилар.
✅ Оталик хуқуқидан маҳрум қилиш алиментдан озод қиладими?
Оталик хуқуқидан маҳрум қилиш алимент тўлашдан озод қилмайди.
✅ Никоҳдан ажрашмай туриб бошқа никоҳдан ўтса бўладими?
Йўқ. Ўзбекистон Республикасида фақат битта никоҳга рухсат берилади ва тан олинади.
✅ Эримни мендан бошқа шаръий никоҳ асосидаги хотини бор.Бунинг учун жавобгарлик борми?
Агар эрингиз сиз билан ҳам шаръий никоҳ асосидаги хотини билан ҳам бир том остида ва бир рўзғор асосида яшаётган бўлса, бу "кўп хотинлилик" сифатида баҳоланиши ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Акс холда йўқ.
✅ Никоҳдан ажрашганда эр хотини ва болаларига алохида уй олиб бериши керакми?
Хозирги кунда қонунчилик нормаларимизда бундай тартиб белгилангани йўқ.
✅ Қайнонам келинлик сепимдаги нарсаларни бермасликка хаққи борми?
Йўқ. Талаб қилиб олишингиз мумкин. Бунинг учун судга даъво ариза киритасиз.
✅ Никоҳдан фақат суд ажратадими?
Агар фарзандингиз ва ўртангиздаги мулкий низо бўлмаса, ФХДЁ орқали ҳам ажрашиш мумкин.
✅ Никоҳдан ажратишга қачон ариза қилиб бўлмайди.
Хотин хомиладорлик вақтида ва бола бир ёшга киргунча бўлган вақтда никоҳдан ажратиш учун аризалар қабул қилинмайди.

23.04.202508:45
Қўлимга бир кейс келди ва танишгач, мен уни “Фуқаро мурожаатининг 365 кунлик сайёҳати” деб номладим..
2024 йил 13 октябрь
2024 йил октябр ойида худудий профилактика инспекторига фирибгарлик содир булганлиги, қишлоқ хўжалиги ерларига мўлжалланган ер участкаси унга алдаб сотганлигини, гувохлар, ёзма тилхат, кадастр бўлимидан берилган маълумотлар мавжудлиги тасдиқлансада, худудий профилактика инспектори суриштирув материалларини тергов бўлимига ўтказиш ўринга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 345 моддаси (жиноят ишини терговга тегишлилиги) тартибида қонуний хал этишлик учун Вилоят ИИБ ЖҚБга юборилганлиги ҳақида мурожаатчига жавоб хати юборган.
Фуқаро Л.М.нинг мурожаатининг саёхати ана шу кунлардан бошланди.
Октябрь-ноябрь-декабрь.
2024 йил хам якунланди фуқаро Л.Мнинг аризаси шу билан қай бир ҳуқуқни мухофаза қилиш идорасини стол тортмасида қолиб кетди ҳеч ким хабар бермади.
Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.
Таклиф давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно бўлиб, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.
Аризага жавоб ҳам бўлмади....
Берилган пул маблағи қайтмаган....
Ваъда қилинган кадастр хужжатидан дарак йўқ...
Ерни сотган фуқарони эса "мени кутиб, ИИБга мурожаат қилмаганизда кадастр хужжати қилиб берган бўлардим" деб дўқ-пўписасидан нарига ўтмади...
Ерни олишда ишонтирган дўстлари эса томошабин......

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунни 28-модда. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари
Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.
Таклиф давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно бўлиб, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.
Аризага жавоб ҳам бўлмади....
Берилган пул маблағи қайтмаган....
Ваъда қилинган кадастр хужжатидан дарак йўқ...
Ерни сотган фуқарони эса "мени кутиб, ИИБга мурожаат қилмаганизда кадастр хужжати қилиб берган бўлардим" деб дўқ-пўписасидан нарига ўтмади...
Ерни олишда ишонтирган дўстлари эса томошабин......
Давоми бор📊
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 280
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.