Қўлимга бир кейс келди ва танишгач, мен уни “Фуқаро мурожаатининг 365 кунлик сайёҳати” деб номладим..‼️
Орамизда яшаётган содда инсоннинг адолат қидириб, йўлга чиққан изтиробли қиссаси✔️
Ҳаётда баъзи инсонлар ўз орзуларига етаман деб, бор-йўғи билан ҳаракат қилади. Ушбу кейсимиз қаҳрамони — Л.М. шундай инсонлардан бири эди. У йиллар давомида меҳнат қилиб, 3.5 сотих ер устида қурилган кичик хонадонида 3 хўжалик (ака-укаларининг оилалари) билан бирга яшарди.
Бироқ, у яхши ниятда, 40 ёшга келиб, ўз оиласини кенгроқ шароитга кўчириш мақсадида меҳнат қилиб, маблағ ортирди. Ва бир кун келиб, ишонган, таниш деб билган инсон орқали ер сотиб олиш ниятида 3500 АҚШ долларига тенг маблағини ишонган одам қўлига топширди.
— «Ўзимга тегишли, шундоқ катта йўл ёқасида жойлашган ердан сени номингга ўтказиб бераман, арзон, манфаатли», — деган ваъда жозибали эшитиларди. 2024 йилнинг февраль ойидаги керак бўлса тилхат ҳам ёзиб бераман деган гапи содда инсонга бу ишонч калити деб туюлди.
Давоми бор📊
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981