Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Инсайдер UA
Инсайдер UA
O'limni eslang.! avatar

O'limni eslang.!

— Ўшанда бу ҳолим бўларкин қандоқ?
— Устимга уюм-уюм тушганда тупроқ!😢
Лаззатларни кетгазувчи ўлимни эсланг!
Реклама хизмати йўқ!
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуРосія
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаFeb 06, 2025
TGlistке кошулган дата
Aug 09, 2024

"O'limni eslang.!" тобундагы акыркы жазуулар

🔺 yozasan o'chirasan..🕐
🔺 yozasan o'chirasan..🕐
Nechinchi yilsiz ❔
Өчүрүлгөн20.05.202504:27
🎧 Qurʼon eshitamizmi ?
Керилмагин Ҳудо берган давлатига,
Берилмагин сен ишонган қоматинга.
Бойлик йиғиш айланмасин одатинга,
Вақти келса ҳаётдан ҳам ўтарканмиз.
Тор қабрда қиёматни кутарканмиз..

@ulimni_eslang 🤍
Даҳшатли фожеа!

Эркак кўп йиллар давомида ташлаб қўйилган қўшни уйнинг деразасида ориқ, рангсиз юзни кўрди. Унинг ичида тирик болакай бўлиши мумкин деган фикр унинг хаёлига келди. Полицияга хабар берди ва у ерга кирган эркак ақлдан озишига оз қолди! Уй эшиги олдида... Давоми👇
بسم الله الرحمن الرحيم
💕

Замон тез, фурсат оз, ҳар лаҳза зиқдир,
Ҳар лаҳза зиқлиги билан қизиқдир.
Ҳаёт йўли надир? Қабр тошида,
Икки сана аро қисқа чизиқдир.

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунимиз авфи офиятимизга васила бўлсин..

Аллоҳим, отимиз Юсуф эмас, аммо бу дунёда биз ҳам Юсуф алайҳиссалом сингари қудуққа тушиб қолгандекмиз…

Мўминга бу дунёнинг ҳеч бир бурчагида омонлик йўқдир.
Мўмин абадий омонликни, офиятни фақатгина жаннатда тотади…

Роббим, талабгори бўлмасак ҳам беҳисоб неъматларинг билан ризқлантирганингдек, ашаддий талабгори бўлганимиз жаннатинг билан ҳам ризқлантир!

@ulimni_eslang 🤍
Өчүрүлгөн20.05.202504:27
MULK SURASI 🎧
Өчүрүлгөн20.05.202504:27
Duo yodlashni xohlaysizmi? 🤷🏻‍♂️
Өчүрүлгөн19.05.202519:01
Rashkni keltruvchi rasmlar 😈🤏
Rashkni keltruvchi rasmlar 😈🤏
Өчүрүлгөн19.05.202519:01
https://t.me/faffirruu_illalloh
Аёл эрига овозини баландлатиб деди:
- Нимага энди сиз айтган либосни кийишим керак? Бунақада, одамлар орасида уялтирасизку мени.
Эр секингина табассум қилиб деди:
- Сен мени Аллоҳ ҳузурида уялтиряпсан.

(Уларнинг устиларида яшил сундусдан (юпқа ипакдан) ва истобрақдан (қалин ипакдан) кийимлар бор). Ад даҳр 21.
(Бас, уларга оловдан кийим бичилди) ал-Ҳаж 19.
Сизларни рози қилиб кийинтириши учун, сиз ҳам Роббингизни рози қилдирадиган кийимларни кийинг.

Бу рисола эркак ва аёлга қарата айтилган.
(Ҳаммангиз ҳам парвариш қиласиз ҳамда ўша парваришлаган нарсангизга масъулдирсиз)!!!

Қани энди, яна қанча умримиз қолганини била олсак.

❎ Ҳеч қаерга «ФАҚАТ КАТТАЛАР УЧУН» деб ёзилмаган ахир.
✅ Балки!
(Сен мўъминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар) деб ёзилган.

❎ «ФАЛОН (маъсиятли) ИШНИ БИР МАРТА БЎЛСАЯМ СИНАБ КЎР. БУ БИЛАН КАМАЙИБ ҚОЛМАЙСАН», деб ҳеч қаерда ёзилмаган.
✅ Балки!
(Эй иймон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашманг), деб ёзилган.

❎ «ХИЖОБЛИ КИЙИМЛАРНИ МОДАГА ҚАРАБ КИЙ», деб хеч қаерга ёзилмаган.
У кийимларни хижобли кийим деб бўлмайди. Ҳозирги хижобли кийимлар, оқшомга кийиладиган, тўйларга кийиладиган кўйлаклардан фарқи деярли қолмади. Оталарни, эрларни, акаларни Аллоҳ ҳидоят қилсин.
✅Балки!
(Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар), деб ёзилган.

❎  «МЕНИ ГУНОҲИМ ЕНГИЛ, ШУНИНГ УЧУН МЕН БОШҚАЛАРДАН ЯХШИРОҚМАН», деб ҳеч қаерда ёзилмаган.
✅Балки,
(У(ифк)ни ўзингизга енгил санардингиз. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг наздида буюкдир) деган гап бор.

❎ «ИШ ТОПА ОЛМАГАНИНГ УЧУН ҲАРОМ ЙЎЛ БИЛАН ТОПГАН ПУЛИНГ ҲАЛОЛ», деб ҳеч қаерга ёзилмаган.
✅Балки!
(Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур), деб ёзилган.

❎ «БУ СЕНИНГ ТИЛИНГ, ШУНДАЙ ЭКАН ОҒЗИНГГА КЕЛГАН ГАПНИ ГАПИРАВЕР», деб ҳеч қаерда ёзилмаган.
✅Балки!
( У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир), деб ёзилган.

❎ «ДУНЁГА БИР МАРТА КЕЛИБ, БИР МАРТА ЯШАБ ҚОЛАСАН», деб ҳеч қаерда ёзилмаган.
✅Балки!
(Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубхасиз, ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас), деб ёзилган.

❎ »СЕНИНГ НИМА ИШИНГ БОР. МАСЛАҲАТ БЕРМАСДАН БИР ЧЕККАДА ЖИМГИНА ЎЗ ИШИНГНИ ҚИЛИБ ЮРАВЕР», деб ҳеч қаерда ёзилмаган.
✅ Балки!
(Улар Аллоҳнинг элчилигини етказадиган, ундангина қўрқадиган, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиган зотлардир), деб ёзилган.

(ОЛАМ ҒАРИБДЕК БИР ГАП)..
Ўлим кетидан ўлим. Кетма-кет ЖАНОЗА. ЎЛИМ хақидаги хабар, ҳудди яшин ургандек бир гап. Фалончи автохалокатда, яна кимдир касал бўлиб, яна биттаси юриб турган жойидан йиқилиб ЎЛИБ қолибди. (Нақадар даҳшат).
ДУНЁ эса жимгина уларнинг ортларида қолаверади. Уларни ТУПРОҚ остига кўмдик. Ҳатто мени ва сенинг ҳам КУНИНГ келади. Қайтиб келмайдиган САФАРингга ҳозирдан тайёргарлигингни қилиб қўй.
Эй товбасидан кечикаётган БАНДА, «МЕН ҲАЛИ ЁШМАН», деб БАҲОНАлар қидирма. ЎКИНМА! Аччиқ бўлса ҳам бу ХАҚИҚАТ. Қабрларга фақат КАТТАЛАР учун деб ёзиб қўйилмаган.
Аллоҳим, сендан ХОТИМАмизни гўзал қилиб ЯКУНЛАШИНГни сўраб қоламиз.


Дунё уч кундир.
КЕЧА: биз уни яшаб бўлдик, энди у қайтиб келмайди;
БУГУН: биз уни яшаяпмиз, бироқ у узоқ давом этмайди;
ЭРТА: биз унда қаерда бўлишимизни билмаймиз.!

@ulimni_eslang
Өчүрүлгөн19.05.202507:27
🕺39minga yozgi ko’ynela kargosiz💋
🕺39minga yozgi ko’ynela kargosiz💋

1-kirganga skidkada🎚

O'limni eslang.! популярдуу жазуулары

Өчүрүлгөн19.05.202507:27
19.05.202504:53
Өчүрүлгөн19.05.202507:27
20.05.202501:09
Керилмагин Ҳудо берган давлатига,
Берилмагин сен ишонган қоматинга.
Бойлик йиғиш айланмасин одатинга,
Вақти келса ҳаётдан ҳам ўтарканмиз.
Тор қабрда қиёматни кутарканмиз..

@ulimni_eslang 🤍
Намоз❤️

1. Бомдод намози - Ўлим қийинчилигини қайтаради,
2. Пешин намози - Маҳшардаги қийинчиликдан қутқаради,
3. Аср намози - Зулматдан нурга чиқаради,
4. Шом намози - Сирот кўпригидан тез ўтишимизга васила бўлади.
5. Ҳуфтон намози - Жаҳаннамдаги азобдан қутқаради.

Албатта, буларнинг барчаси, ин шаа Аллоҳ, бўлади.

@ulimni_eslang 🤍
06.05.202507:59
09.05.202522:59
29.04.202501:09
Сабр сўраманг!
Чунки сабр — синов демак. Аллоҳ сизни сабрга эмас, шукрга лойиқ неъматлар билан сийнангизни тўлдирсин. Аллоҳ сизга сабр эмас, саодат ато этсин.

"Сабр сўрашдан қўрқаман…
Чунки сабр — синовларнинг эшиги.
Мен эса Аллоҳдан сўрайман: Мени синовларда эмас, шукр саждаларида адаштирсин.
Кўнглимни оғритадиган сабр эмас, Дилимни нурга тўлдирадиган хотиржамлик ато этгин, Роббим."

@ulimni_eslang 🤍
18.05.202514:57
19.05.202513:31
Роббинг ижобат қилишни истайди...
Сен сўрашни билмайсан...

П/с: Ведиодаги Воқеани эшитиб титраб кетдим СубҳанАллоҳ Ҳеч кимим йўқ деб сиқилма сени буюк Роббинг бор маҳзун бўлма эй қалб...
🎧

@ulimni_eslang 🤍
14.05.202513:58
04.05.202508:59
21.04.202506:29
​​📿Истиғфорнинг 40 хосияти..

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам иймон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...

Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан

Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ!


@ulimni_eslang 🤍
07.05.202512:19
10.05.202508:59
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.