Бугун Рим империяси туғилган кун
Бугун тарихдаги энг машҳур шаҳарлардан бири, “Абадий шаҳар” деб номланган Римга асос солинган кун. Афсонага кўра, 753 йил 21 апрель куни Ромул томонидан Римга асос солинган. Бу сана қадимги олим Марк Теренций Варрон томонидан ҳисоблаб чиқилган ва минг йиллар давомида римликлар айнан шу санани ўз тарихларининг боши деб билишган.
Ромул — наинки шаҳар асосчиси, балки илк рим армиясининг ташкилотчиси ҳам бўлган. Унинг ёлланма жангчиларидан иборат отрядидан кейинчалик кучли ва машҳур Рим легионлари шаклланган. Ромул ҳукмронлик йилларида сабинлар билан урушган, ҳатто бир куни Римда аёллар етишмагани учун сабин аёлларини ўғирлаб келгани ҳақида афсона бор. Бу воқеа Рим тарихида “Сабин аёлларини ўғирлаш” номи билан машҳур бўлиб қолган.
Рим тарихи тўрт минг йилга яқин давом этади — бу даврда у подшоҳлик, республика, империя ва яна бошқа турли шаклларда мавжуд бўлган. “Сенат ва Рим халқи” шиори ҳанузгача шаҳар рамзи сифатида кўчаларда, фаввораларда ва деворларда учрайди.
Шунингдек, архитектурадаги кўпгина элементлар — аркалар, колонналар, амфитеатрлар, ҳатто замонавий стадионлар айнан Римдан илҳомланган ҳолда қилинади. Илк юридик нормалар – “12 жадвал қонуни” айнан Римда пайдо бўлган ва бу дунё ҳуқуқ тизимининг асоси бўлиб қолган.
Рим фақат тарих эмас — у тамаддун пойдевори. Бугунги қонунлар, давлат бошқаруви, тил (лотин тили орқали кўп европа тиллари), шаҳарсозлик, алифбо ва ҳатто тақвим ҳам Рим мероси билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам Римни унутиб бўлмайди.
Эркак киши уй қуриши, дарахт экиши, фарзанд кўриши ва Рим империяси ҳақида ўйлаши шарт)
🧠@nurbekalimov