10.05.202506:50
“Хотира Нури” — тарихни сақлаб қолишга қаратилган муҳим қадам
“Хотира Нури” — бу фахрийларимизнинг жонли тарихини эшитишга, ёзиб олишга ва келажак авлодга етказишга қаратилган лойиҳа. Бу шунчаки китоб эмас — бу ҳақиқат. Бу одамларнинг ҳаёти, кўрган қийинчиликлари, юрт учун қилган хизматлари.
Китобда Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан биттадан, жами 14 нафар фахрийнинг ҳаётий ҳикояси берилган. Уларни оддий ёшлар — талабалар тинглаган, ёзган. Бу яхши, чунки, ҳақиқий хотира дарсликдан эмас, инсоний мулоқотдан туғилади.
Лойиҳа ташаббускори эса Шаҳноза Мирзиёева. У бу ишни бошлаб, фахрийлар билан шахсан учрашган.
“Хотира Нури” — бу миллат хотирасига юзланиш. Энг муҳими вақтида ишга солинган ғоя!
🧠@nurbekalimov

07.05.202517:15
Интернетда фирибгарлик ҳолатлари, ноқонуний контент борган сари кўпайиб кетяпти. 7 май куни Олий Мажлисда шу масаладаги муҳим мавзу кўтарилди: онлайн платформаларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади?
Давлат органлари, депутатлар, блогерлар, журналистлар — ҳамма йиғилиб, бир фикрга келди: интернетда одамлар нима кўряпти, нимага ишонаяпти — булар қонун билан тартибга солиниши керак. Чунки зарарли контент кўпайяпти, ёлғон ахборотлар авж олаяпти, ҳатто болалар буларнинг ичида ўсиб боряпти.
Янги қонун лойиҳасида нималар бор?
• платформаларда ахборот тарқатиш қоидалари аниқлаштирилади;
• фойдаланувчиларнинг шаъни, обрўсини ҳимоя қиладиган механизм бўлади;
• блогерлар ва инфлюенсерлар масъулияти ажратилади,
• энг муҳими, блогерларнинг айрим мажбуриятлари енгиллаштирилади.
Болаларни зўравонлик ва нопок контентдан ҳимоя қилиш учун алоҳида механизмлар ҳам ишлаб чиқиляпти. Яъни интернет энди шунчаки вақт ўтказадиган жой эмас, балки қонун ишлайдиган майдон бўлади.
Лойиҳа ҳозирча муҳокамада. Лекин барибир бу ҳаракатлар интернетдаги ҳар биримизга тегишли. Чунки онлайн ҳаёт ҳам энди қонун билан яшайди.

07.05.202507:29
Ўзбек халқининг матонатига бағишланган фильм намойиш этилади
9 май, байрам муносабати билан "Россия-Культура" ҳамда "Севимли" телеканалларида ўзбек халқининг матонатига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилади. Фильм Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Россиянинг “Диви” кинокомпанияси ҳамкорлигида суратга олинган.
Фильм "Россия-Культура" телеканалида 8 май соат 16.15да
(Тошкент вақти билан соат 18.15да), "Севимли" телеканалида 9 май соат 16.20да ўзбек тилида намойиш қилинади.
Маълумки, 1941 йилда республикамиз аҳолиси 6 миллион 800 мингдан зиёд кишини ташкил этарди. Уруш бошланиши билан қарийб 2 миллион юртдошимиз фронтга отланди. Ҳар бири том маънода қаҳрамон бўлган бу азиз инсонларнинг 500 мингдан зиёди шафқатсиз жангларда ҳалок бўлди.

06.05.202508:16
“Мазхарабоз қотил” Жон Уэйн Гейси ҳақида
Жон Уэйн Гейси — Америка тарихидаги энг машҳур ва даҳшатли серияли қотиллардан бири. У 1970-йилларда 33 нафар ёш йигит ва ўспиринни зўрлаб, қийнаб ва бўғиб ўлдирган. Энг даҳшатли жиҳати — Гейси ўзини жамиятда яхши инсон қилиб кўрсатган.
У маҳаллий тадбирларда болаларни кулдирувчи “Пого” лақабли мазхарабоз образида қатнашган, сиёсатчилар билан мулоқотда бўлган, ҳатто меҳрибон қўшни сифатида танилган. Лекин айнан шу образ ортида у ўз қурбонларини иш ваъдаси билан уйига олиб келиб, уларни жиноят қурбонига айлантирарди.
1978 йилда унинг сўнгги қурбони — 15 ёшли Роберт Пиест йўқолганидан сўнг, полиция Гейсининг уйини текширади ва ертўлада 29 нафар жасадни топади. Яна 4 нафар қурбон дарёда аниқланади. Бу жиноятлар Америка жамиятини ҳалигача ларзага солади. Суд уни ўлим жазосига маҳкум қилади ва 1994 йилда у инъекция ёрдамида қатл этилади.
Гейси иши жамиятдаги иккиюзламачилик, ишончли юзлар ортида яширинган хавф ва психопат шахсиятлар ҳақида жиддий саволлар туғдирган. Ҳозирги кунда ҳам унинг айрим қурбонларининг шахсияти тўлиқ аниқланмаган, полиция янги ДНК технологиялари ёрдамида изланишларни давом эттиряпти.

05.05.202507:53
“Сиёсий блок” сўзи эскидан бор. Лекин у кўпинча “бирлашайлик” деган гап билан тугаган, натижа эса йўқ. “Тараққиёт блоки” ўзининг дастурий мақсадлари, ечимлари ва аниқ устуворликлари билан бу тенденцияни ўзгартирмоқчи.
Бу шунчаки умумий ҳаракатмас — сиёсий ёндашувларни мувофиқлаштириш, Президентимизнинг тўғри сиёсатини татбиқ қилиш, парламент ичидаги реал бошқарув кучи яратиш ҳаракати бўляпти. Иккита партия — бир-бирига рақибмас, ҳамкор сифатида чиқишяпти. Бу уларнинг электорати олдидаям масъулиятиниям оширади.
Ҳамкорлик уларнинг дастурий мақсадлари, мафкуравий уйғунлиги ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига содиқлик асосида шаклланяпти.
“Тараққиёт блоки” таълимда рақобат, тиббиётда рақамлаштириш, солиқда тенглик, матбуотда эркинлик тарафдори эканини очиқ айтаяпти. Бунинг орқасида эса ҳукумат дастурини парламент орқали таъминлаш, халқ манфаатини қонун билан мустаҳкамлаш мақсади бор.
Ҳозирги кунда халқ шунчаки “блок” сўзини ўзига ишонмайди. Ишонч фақат натижа билан шаклланади. Агар Тараққиёт блоки амалда ўзини кўрсатса — халқ бу трендга биттада эргашади.

03.05.202514:31
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия-4 чиқибди.
Энг қизиғи ўртада, ҳалиги сериалларни 2-3 сезонида тушунарсиз йўқ бўбқолиб, кейин бирдан кейинги сезонда пайдо бўбқоладиган братлар бўладию. Шу эсга тушкетти😁

09.05.202512:32
Энг Катта Ўзгариш – Роль Тизими! 📈
Kiber Uz видеосида энг муҳим янгиликни айтишди: Oblivion'нинг машҳур (ва кулгили даражада бузуқ) роль тизимини бутунлай ўзгартиришибди! 🤯 Энди сичқон сиздан кучли бўлмайди! "Прокачка" энди мантиқли! Бу ҳақда видеода жуда батафсил тушунтиришган – ўтказиб юборманг!
Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=uCAvTSKf6Dc

07.05.202515:51
Иккиюзламачи инқилобчи ва буюк провокатор Евно Азеф ҳақида
Евно Азеф — тарихдаги энг зиддиятли шахслардан бири. У ҳам инқилобчи, ҳам жосус, ҳам террорчи бўлган. Азеф эсерлар партиясининг жанговар ташкилотига раҳбарлик қилган, шу билан бирга, Россиянинг империя маҳфий полицияси учун маълумотлар ташиган.
У 1860 йилда Гродно губерниясининг камбағал яҳудий оиласида туғилган. Ёшлигиданоқ революция ғояларига қизиқиб, ҳатто қочиш учун савдогардан 800 рубл ўғирлаб, Германияга кетган. У ерда муҳандис бўлиб ўқийди ва шундан сўнг рус талабалари ҳақида маълумот бериб, Охранкага (империя махсус хизмати) хизмат қила бошлайди.
Азефнинг икки томонлама ўйини аянчли оқибатларга олиб келади: у кўплаб давлат амалдорлари — князь Сергей Александрович, ички ишлар вазири Плеве ва бошқаларнинг ўлимига сабабчи бўлади. Лекин Охранкага ҳам кўплаб инқилобчилар ҳақида маълумот бериб, катта маошлар олади.
Унинг ҳикояси 1918 йилда Германияда ниҳоя топади: шубҳали шахс сифатида қамалади ва озодликка чиққанидан кейин бир йил ўтмасдан буйрак етишмовчилигидан вафот этади.

06.05.202511:12
Айиқлар томошаси ҳақида
Айиқлар билан кўча-кўйда томоша қилиш афсона эмас, ҳақиқий тарих! Бу расмлар 20-йиллар, ўтган асрнинг бошларига тегишли. Уларда биз Россия шаҳарларидаги бир ажиб ва архаик «касб» – айиқбозликни кўрамиз. Айниқса, бу ҳолат шу даражада кенг тарқалганки, “Руслар кўчада айиқ боқади” деган машҳур клише айнан шу одатдан келиб чиққан.
Айиқларни одатда болалигида овчилардан сотиб олишган. Кейин эса махсус одамлар – айиқбозлар уларни турли фокус ва трюкларга ўргатишган. Улар шаҳарма-шаҳар юриб, халққа томоша кўрсатишар, шундан тирикчилик қилишарди. Томошалар халқ орасида оммалашган бўлса-да, бу иш ҳайвонларга нисбатан жуда ноҳақ ва шафқатсиз муносабатга тўла эди: айиқларни ароқ бериб маст қилишар, баъзиларининг ҳатто пайларини шикастлашарди. Бу эса жониворнинг ҳаракатини чеклаш, ҳатто юра олмаслигига олиб келиши мумкин.
Айниқса, бу усул айиқ тўлиқ итоат қилмаса, уни тинчитиш учун ишлатилган. Бундай зўравонлик — жуда шафқатсиз ва ёввойи йўл ҳисобланади, бугунги кун мезонлари бўйича бу ҳайвонларга нисбатан қийноқ саналади.
1867 йили император Александр II бу касбни расман тақиқлайди. Қонуннинг номи ҳам анча аниқ: “Халқнинг кўнгилхушлиги учун айиқлар савдосини тақиқлаш бўйича”. Бу қонундан сўнг кўплаб айиқбозлар ўз «касб»ларидан айрилади. Лекин энг оғири дрессировка қилинган айиқларга бўлади – уларни табиатга қайтариб бўлмасди, кўпини йўқ қилишга мажбур бўлишган.
Шунингдек, айиқбозлик айрим жойларда ҳатто авлоддан авлодга ўтувчи касбга айланган. Масалан, Нижний Новгород губерниясидаги Сергач шаҳарчаси айниқса бу билан ном чиқарган. У ерликлар айиқбозликни турмуш тарзига айлантирган, ҳатто уларнинг шаҳар гербида ҳам айиқ тасвири бор. Қизиғи, 1812 йилда Наполеонга қарши урушда бу шаҳарда айиқлардан ташкил топган “полк” кўрсатма учун намойиш этилгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.
Бугун бундай томошаларнинг ўрнини зоопарклар ёки цирклар олган бўлса-да, тарихдаги бу воқелик инсон ва ҳайвон муносабатларининг ўзига хос, лекин қайғули саҳифаси бўлиб қолди.

05.05.202515:23
Гельголанд — портлашлардан тирик қолган орол
Шимолий денгизда жойлашган Гельголанд ороли ҳозирги кунда тинч ва сокин немис курорти. Лекин сўнгги икки асрда у Европанинг энг портловчи нуқталаридан бирига айланганди.
1807 йили оролни Британия эгаллаб олади, 1890 йилда эса Занзибар ороли билан алмашув эвазига орол Германияга ўтади. Кейин орол Кайзер флотининг ҳарбий базасига айлантирилади. Нацистлар ҳукмронлигида у янада мустаҳкамланади: бункерлар, туннеллар, денгиз қўшинлари учун инфратузилма барпо этилади. Лекин авиатехниканинг тез ривожланиши билан орол афзаллик эмас, нишонга айланади.
1945 йилнинг апрелида Британия авиацияси Гельголандни ер билан яксон қилади. Омон ыолган бункерларда 2000 киши тирик қолади, лекин орол бўшатилади. 1947 йилда эса “Катта портлаш” операцияси уюштирилади — миналар, торпедалар, бомбалар портлатилиб, ҳарбий база йўқ қилинади. Бу тарихдаги энг кучли ядровий бўлмаган портлашлардан бири эди. Оролнинг географияси абадий ўзгаради.
Лекин немислар Гельголанддан воз кечмайди. 1950 йилда икки талаба оролни эгаллаб, “оқсоқ орол”ни қайтаришни талаб қилади. Бу тинч ишғол катта жамоатчиликни ўйга солади ва 1952 йили орол расман Германияга қайтарилади.
Бугун Гельголандда тинч ҳаёт ҳукм суради. Лекин ҳарбий портлашлар излари — кратерлар ва портламаган миналар ҳақидаги огоҳлантирувчи белгилар унинг шиддатли ўтмиши ҳақида ҳали ҳам эслатиб турибди.

04.05.202506:27
Ўзи ихтиро қилган жойда қатл этилган амалдор ҳақида
1315 йил 30 апрель куни Франция қироли Филипп «Чиройли»нинг энг яқин маслаҳатчиси ва бош молиячиси Ангерран де Мариньи Монфокон деб аталган қатл қилиш учун махсус қурилган иншоотда осиб ўлдирилади. Энг қизиғи — айнан шу иншоотни де Мариньининг ўзи таклиф қилган ва қурдирган эди.
Монфокон XIII аср охирида қурилган. Бу П ҳарфи шаклидаги 3 қаватли улкан тош иншоот бўлиб, бир вақтнинг ўзида 50 дан ортиқ одамни осиш имконини берган. Қатл қилинганларнинг жасадлари ойлар, ҳатто йиллар давомида осилиб турарди. Улар шамол, қарғалар ва ёмғирлар туфайли титилиб кетмагунча туширилмасди. Қолдиқлар махсус қудуққа ташлаб юбориларди.
Ангерран де Мариньи қиролнинг вафотидан кейин янги ҳокимиятга ёқмай қолиб, хиёнат ва жодугарликда айбланиб, ўзи қурган Монфоконда осиб ўлдирилади. Айтишларича, унинг танаси икки йил осилиб турган.
Франсуа Вийон, Виктор Гюго ва бошқа адиблар бу жойни ўз асарларида тилга олишган. Жумладан, Гюго “Notre-Dame de Paris” романида ушбу жойни ҳам таърифлаган.
Бу иншоот Францияда қонунга бўлган “ҳурмат”ни кучайтирган, ҳатто кейинчалик Лондонда ҳам шунга ўхшаш “Тайберн дарахти” қурилган. Яхшиямки, бу каби даҳшатли жойлар XVIII асрга келиб йўқ бўлган. Аммо бу даврга келиб, Францияда қатл учун бошқа бир даҳшатли “Ўлим маликаси” келган эди. Бу —Гильотина. Биз унинг қизиқарли ва муфассал тарихини Ютюб каналимизда ёритганмиз. Кириб, кўриб, қўрқворадиган ери.

03.05.202512:38
Ўзини ёқиб юборган подшоҳ ҳақида
Агар ҳаётингда бирор аҳмоқона иш қилиб қўйсанг, тасодифан ўзини ёқиб юборган подшоҳ ҳақида эсла.
Станислав Лещинский — икки марта Речь Посполитая подшоҳлигига сайланган, лекин икки марта ҳам тахтни йўқотган шахс. Охири Францияда яшашга мажбур бўлади ва қирол Людовик XV нинг қайнотаси сифатида унга Лотарингия герцоглиги берилади. Бу герцоглик унинг шахсий мулкига айланади, лекин амалда Франция назоратида бўлади.
1766 йилда, қарийб 90 ёшида Лещинский камин ёнида ухлаб қолади. Оловдан чиққан учқун кийимига тушади ва у ёниб кетади. Уни қутқаришга улгуришмайди — ўзи ҳалок бўлади. Бу воқеадан кейин Франция ҳеч қандай дипломатик муаммосиз Лотарингияни ўзиники қилиб олади ва герцоглик титулини ҳам йўққа чиқаради.
Шундай қилиб, танаси ёниб ҳалок бўлган собиқ подшоҳ билан бирга бутунбошли бир ҳудуд ҳам тарихдан чиқиб кетади.

08.05.202514:56
“Бир маданиятга тегишли нарсанинг номи бошқа тилга таржими қилинмайди”- эколингвист Намоз Расулов.
Кўришни тавсия қиламан: https://youtu.be/2yBkn7wrCe0?si=RqPt0DTVHrgHR2DO

07.05.202511:59
“Чақалоқда ҳали иммун система ривожланмаган бўлади. Шу сабабли ҳам бизда азалдан қирқ кун чилла бўлган”- педиатр Мафтуна Раҳматуллаевна.
Она ва бола 40 кун уйда ўтириши керакмас.
https://youtu.be/tIgoph_c684?si=IOj8LYBnHl7ag9Db

06.05.202510:37
Агробанк халқаро "Best Corporate Bank 2025" унвонига сазовор бўлди
Халқаро "Global Banking & Finance Review" нашри Агробанкни "2025 йилда Ўзбекистондаги энг яхши корпоратив банк" (Best Corporate Bank Uzbekistan 2025) деб топди.
Мукофот Агробанкнинг корпоратив мижозларга тақдим этган ечимлари ва мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссаси натижаси сифатида баҳоланади.

05.05.202513:11
"Болага ноқулай шароитни ўзимиз яратамиз”- блогер Феруза Жамалдинова.
Бизни жамиятда болани ўпиш, қучоқлаш бу-севги. Аммо тиббиёт бунга қандай қарайди? Парда Подкастда болаларнинг иммунитети нега заиф бўлиши, оддий шамоллаш қандай хавф туғдириши ва ота-оналар қандай қилиб фарзандига бегона одам тегинишидан ҳимоя қилиши кераклиги ҳақида гаплашган.
Тўлиқ версия: https://youtu.be/tIgoph_c684?si=IOj8LYBnHl7ag9Db

03.05.202516:38
Кеча «генерал», бугун воиз. Жошуа Блайи ҳақида
Либерияда 1989–1996 йиллар орасида бўлиб ўтган фуқаролик урушида Жошуа Мильтон Блайи исми анча даҳшат билан тилга олинган. Унинг лақаби ҳам оддий эмас — "Яланғоч генерал". Чунки у жангга тўлиқ яланғоч ҳолда чиқарди — гўёки бу уни ўқдан асрайди, деб ишонган.
Блайининг отрядлари асосан ўсмир йигитлардан иборат бўлиб, улар жанг орасида алкоголь ва наркотиклар истеъмол қилишган, ҳатто баъзан каннибализмгача боришган. Унинг ўзи тан олишича, 11 ёшида қурбонлик маросимида қатнашган ва урушда Либерия президенти Сэмюэл Доу томонида жанг қилган.
1997 йилга келиб, Блайи ҳаётида «тавба қилганини» айтади ва Ганага кетиб, у ерда воизга айланади. Ҳозирда у “Охирзамон евангел хизмати” черковида маънавият, тавба ва гуноҳдан узоқлашиш ҳақида тарғибот қилади. Лекин у раҳбарлик қилган отряд қурбонлари сони 20 минггача етган, деб тахмин қилинади.

03.05.202504:49
Баҳор – янгиланиш фасли. Баҳорда янги мақсадлар, янгича фикрлар, қизиқарли мавзулар ва яхши кайфиятга эҳтиёж сезилади. Биз сизга кундалик ҳаётда тўхтаб қолмаслик ва энг муҳим ҳамда қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлишингизга ёрдам берадиган Telegram каналларни бир жойга жамладик.
Бу ерда сиз батафсил лонгридлар, мемлар, кино, футбол ва видео ўйинлари янгиликлари, таҳлилий мақолалар, долзарб воқеалар шарҳлари, сунъий интеллект соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг намуналари, ҳазил-мутойиба, спорт шарҳлари ва муаллифларнинг шахсий фикрларини топасиз. Бу каналлар сизни ўйлашга, кулишга, ҳайратланишга ва янги нарсаларни ўрганишга ундайдиган барча унсурларга эга.
Баҳор – ўзгаришлар учун энг қулай фасл. Telegram каналларингизни янгилаб, муҳим воқеа ва жараёнлар марказида бўлинг!
👉 https://t.me/addlist/ygY5mEEiqo0wNjEy

08.05.202510:23
“Тонгда ҳалок бўлганлар” ёдгорлиги ҳақида
Суратда — Стаффордширда жойлашган, Биринчи жаҳон уруши пайтида “қўрқоқ” ёки “дезертир” деб ўққа тутилган 306 нафар Буюк Британия ва унинг доминионларига мансуб аскарларга бағишланган монумент.
Уруш бошланган пайт британ жамиятида хизматдан бош тортган эркаклар, айниқса, ёшларга нисбатан аёвсиз танқид кучайган. Улар газеталарда масхара қилиниб, кўчаларда камситилар эди. Шу босим остида кўпчилик армияга кўнгилли бўлиб ёзилишга мажбур бўлди. Лекин фронтда уларни ҳеч ким урушга тайёрламаган психологик даҳшатлар кутар эди: дўстларининг ўлими, инсон ҳаётининг қадрсизланиши, зўравонлик. Шу сабабли урушдан юраги вайрон бўлган кўплаб йигитлар дезертирлик йўлини танлади.
Улар орасида 17 ёшли Ҳерберт Бурден ҳам бор эди. У фронтга тушиш учун ёшини яшириб, аскар бўлган, лекин урушни кўргач, қочишга уринган. Натижада, ҳарбий трибунал томонидан ўққа тутилган. Бугун Стаффордширдаги монумент марказида кўзлари боғланган ҳолда айнан Ҳербертнинг ҳайкали турибди. У ёлғиз эмас эди.

07.05.202509:18
Кончак – “қўшиқ”да тилга олинган таниқли қипчоқ хони
Кончак — машҳур қипчоқ хони бўлиб, у ҳақда “Игорь полки ҳақида қўшиқ” (Слово о полку Игореве) асарида ҳам сўз борган. Унинг бобоси — Шарукон 1068 йилда рус қўшинларини мағлуб этган. Отаси Ўтроқ Кавказга жойлашиб, аланлар билан иттифоқ тузган. Афсонага кўра, ватандан узоқда юрган Ўтроқни далаларнинг эски ҳиди Дон томонга қайтишга мажбур қилган.
Кончакнинг онаси грузин княжнаси бўлган. Ёшлигидан жанг санъатини ўрганган Кончак отасининг орзусини давом эттирган ва мақсади бутун қипчоқларни бирлаштириш ва шимолдаги рус князликларига қарши ягона кучга айлантириш бўлган. У рус князлари орасидаги келишмовчиликлардан оқилона фойдаланган ва 1170-йилларга келиб катта иттифоқ тузишга муваффақ бўлган.
Унинг юришлари кўп бор муваффақиятсиз тугаган. Лекин 1185 йилда Кончак Игорь Святославичнинг қўшинларини мағлуб этган ва уни асир олган. Шу юриш “Игорь полки ҳақида қўшиқ”да тасвирланган. Кейинчалик, Игорьнинг ўғли Владимирни ўз қизи Свобода (Настасия)га уйлантириб, сулҳга эришган. Бу никоҳдан сўнг уларнинг уруғлари Кончак ерларига юриш қилмаган.
Кончак ҳақида охирги марта 1203 йилда Киевни эгаллашда иштирок этгани ёзилган. Орадан кўп ўтмай вафот этган. Лекин унинг орзуси — қипчоқларни бирлаштириб, ягона давлат барпо этиш амалга ошмаган. Ўғли Юрий Кончакович даврида эса рус қипчоқлари тарих саҳнасидан абадий йўқ бўлади.

06.05.202509:12
“Агар аёлни етарлича севмасанг, кейин шеъриятни, ватанни, китобни севишни бошлайсан.” Бу — ҳазил, албатта. Аммо ҳазил ичида ҳам рост сўз яширинган бўлади.
Тарихни кўрганда ҳам шундай: инсон қалбидаги алам, изтироб ёки бўшлиқ кўпинча бошқа бир образга ёки воқеага “жойлаштирилади”. Кимдир ўз ғамгинлигини Бобур билан ўртоқлашади, кимдир ўзини Шайбонийхон билан оқлайди. Тарих — ичимиздаги аламни қайта яратишнинг энг холис майдонига айланади.
Бироқ муаммо шундаки, бу алам тўғри йўналтирилмаса, тарих воситасига эмас, қуролга айланади. Ҳар бир образга юклаётган ғамимиз, умидимиз ёки ғазабимиз онгли бўлиши керак. Акс ҳолда, тарихни нотўғри баҳолаш қийинлашиши мумкин.
🟡 Шу мазмундаги чуқур мулоҳазалар “Қурултой” подкастининг Шайбонийхон, антропология ва сиёсатга бағишланган сонида ҳам муҳокама қилинган.
Ҳавола: https://youtu.be/Q-J1bCUWPbs?si=Aw28OvXxzjFIG7RA

05.05.202512:11
Гитлернинг ўлими ва Германиянинг таслим бўлиши ҳақида
1945 йил 30 апрель куни Адольф Гитлер Берлинга кириб келаётган Совет армияси қўлига тушишдан қўрқиб, турмуш ўртоғи Ева Браун билан бирга ўз жонига қасд қилади. Уларнинг танаси бункер ёнидаги бомба тушган чуқурда, ерга чала кўмилган ҳолда 5 май куни СМЕРШ гуруҳининг гвардия катта лейтенанти Алексей Панасов бошчилигида топилади. 1970 йили КГБ раҳбари Юрий Андропов ташаббуси билан қолдиқлар йўқ қилинади.
Гитлер ўлганидан сўнг, унинг ўрнини Йозеф Геббельс эгаллайди, лекин у ҳам 1 май куни оиласи билан бирга ўз жонига қасд қилади. Нацизм партияси — НСДАПга Мартин Борман раҳбарлик қилади, у эса 2 май куни ёки ўлдирилган ёки ўзи жонига қасд қилган. Германия флоти бошлиғи Карл Дёниц эса Гитлер томонидан рейх-президент этиб тайинланиб, май ойи давомида мамлакатни бошқаради.
Дёниц урушни Совет Иттифоқига қарши давом эттириб, Ғарб давлатлари билан алоҳида тинчлик тузишга уринади, лекин бу амалга ошмайди. 7 май куни Германия таслим бўлиш актини Франциянинг Реймс шаҳрида имзолайди. 8 май куни (Москва вақти билан 9 майда) Берлин яқинидаги Карлсхорстда фельдмаршал Вилҳелм Кейтель Германиянинг тўлиқ таслим бўлишини расман имзолайди.
Куни кеча, Россия ФСБ си гитлернинг жағ тишлари қолдиғини оммага намойиш қилди. Улар Гитлернинг шахсий стамотологи томонидан тан олинган. Шу билан, уни Аргентинага қочиб кетгани ҳақидаги конспирологияни унутсангиз ҳам бўлади.

03.05.202516:13
Юртимиз тарихини китобдан эмас, ўзимизнинг юриш-туришимиздан кўрсата олаяпмизми?
“Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилган мунозара клубида айнан шу руҳдаги масалалар муҳокама қилинди. Гап шунчаки ахлоқ ва одоб ҳақида эмас — юрт, миллат, тарих ва келажак олдидаги шахсий масъулият ҳақида кетди.
Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек, Навоий – бу номлар китобларда қолиб кетган эмас. Улар биздан фикр, маданият ва одоб билан давом кутмоқда.
Самарқанд, Бухоро, Хива – бу шаҳарлар фақат тарихий обида эмас, балки ақл ва маърифатнинг тимсоли.
Бугун ҳам изланиб, ютуқларга эришаётган ёшлар бор. Лекин хорижда ўзини номақбул тутаётган айрим фуқароларнинг қилмишлари туфайли бутун авлод ҳақида нотўғри хулосалар шаклланаётгани ташвишли ҳолат сифатида қайд этилди.
Масала шу ерда:
Биз қайси юзимиз билан танилаяпмиз – ўтмишнинг даҳолари юзи биланми ёки интернетда “контент” қилаётганларнинг?
Тарих билан фахрланиш осон. Унинг давомчиси бўлиш — масъулият.
Миллат номи — ҳар биримизда. Ва буни унутиб бўлмайди.

02.05.202517:44
Биринчи ҳаводаги дуэль ҳақида
Кўпчилик ҳаводаги биринчи жанг 1916 йилда, Биринчи жаҳон круши саҳнасидаги Сомма шаҳри осмонида бўлган деб ўйлайди. Лекин тарихдаги илк “ҳаво жанги” бундан анча аввал — 1808 йилда, Парижда ва жуда романтик ҳолда рўй берган.
Икки француз йигити — де Грандпре ва Ле Пик бир опера қўшиқчиси мадемуазель Тиреви учун жанжаллашиб қолишади. Қизнинг бағрида қайси бирига жой борлигини аниқлаш учун улар осмонда дуэль қилишга қарор қилишади.
Қоидалар шундай бўлган:
— Ҳар бири алоҳида шарда (монгольфьер) 1 км баландликка чиқади;
— Қўлида пистолет;
— Жентльменларга хос тарзда, осмонда “гаплашишади”.
Де Грандпре биринчи бўлиб отади. Оқибатда ўқ рақибининг шарига тегади. Ле Пик ва унинг ёрдамчилари пастга қулаб тушишади.
Бир қарашда ғалаба де Грандпреники. Лекин мадемуазель Тиреви унга шунчаки кулиб жавоб беради ва бошқа бир ҳарбий билан кетиб қолади.
Қиссадан ҳисса, тарихдаги биринчи ҳаво дуэлини ютган бўлишинг мумкин. Лекин бу севгида ҳам ғолиб бўласан деганимас.🙃

दिखाया गया 1 - 24 का 277
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।