转发自:
Mehnat huquqi

25.04.202513:01
#savolimbor
Assalamu alaykum
Men sirtqi ta'limda o'qiyman davlat tashkilotida ishlayman menga har yilgi mehnat ta'tili berilmayapti mehnat ta'tilini o'qish davringda olasan deyishdi?
Javob
Umuman olganda har bir ta'tildan ko'zlangan maqsad mavjud. Xususan, har yilgi mehnat ta’tili dam olish va ishlash qobiliyatini tiklash uchun berilsa (MK 216-modda), o‘quv ta’tillari esa oliy va o‘rta maxsus, kasb-hunar ta’limi tashkilotlarida kechki yoki sirtqi ta’lim shakli bo‘yicha o‘qiyotgan xodimlarga laboratoriya-imtihon sessiyalarida ishtirok etgan davr uchun beriladi (MK 385-modda).
Mehnat kodeksining 229-moddasiga asosan, xodimlar har yilgi mehnat ta’tili o‘quv ta’tiliga to‘g‘ri kelib qolganda har yilgi mehnat ta’tilini uzaytirish yoki boshqa muddatga ko‘chirish huquqiga ega.
Shunday ekan ushbu vaziyatda ish beruvchining harakatlari noqonuniy, siz uning ustidan yuqori turuvchi tashkilot yoki davlat mehnat inspeksiyasiga murojaat qilishingiz mumkin.
Batafsil ma'lumot olish uchun videoni tomosha qiling. https://youtu.be/CqT4srbF2xw?si=dCSl4KVLAIVZYeRM

YURISTKADR

23.04.202516:15
Бугун мана бу ажойиб тингловчиларимизга малака оширганлик ҳақида сертификатлар топширдик.
Турли ташкилотлардан келган HR ва кадрлар хизмати ходимлари, юристлар ва бухгалтерлар қарийб 10 кун давомида меҳнат соҳаси ва кадрлар иши бўйича малакаларини оширдилар.
Якунда илиқ фикрлар ва яхши тилаклар билдирилди, фойдали таклифларни ҳам қабул қилдик.
Шу 10 кун давомида бу иштирокчилар бир оиладек бўлиб кетишди, умид қиламизки, бу алоқалар бардавом бўлади. Барчалари соғ бўлишсин, ишларига омад тилаб қоламиз!
Мабодо курсларимизга ёзилмоқчи бўлганлар бўлса, ушбу контактларга чиқишлари мумкин:
👩💻@yuristkadr_menejer
📲+99890-010-86-15
+99897-731-40-30
+99833-993-18-80
👉@yuristkadr

23.04.202506:33
Мураббийлик деганда ташкилотнинг энг тажрибали ходимлари, яъни мураббийлари муайян бир меҳнат вазифасини амалга ошириш учун зарур бўлган билимлар, кўникмалар ва малакаларни тажрибаси камроқ бўлган ходимларга режали равишда етказишни таъминлаши тушунилади.
Мураббийлик ташкилот ходимлари ўртасида амалга оширилади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув ёки мураббий билан тузилган меҳнат шартномаси, агар унга аввалбошданоқ мураббийлик қилиш тўғрисидаги тегишли шартлар киритилган бўлса, мураббийликни амалга ошириш тўғрисида буйруқ қабул қилиш учун асос бўлади.
Мураббийлик қилишга оид шартлар деганда мураббийнинг камроқ тажрибага эга бўлган ходимни ўқитиш учун сарфлайдиган иш вақти, мураббийлик вазифаларини бажарганлик учун тўланадиган ҳақ (қўшимча ҳақ) миқдори ва бошқа қонунлар ва жамоа шартномасида назарда тутилган меҳнат ҳуқуқи нормаларини ўз ичига олган ўзга шартлар тушунилади.
Мураббийликни амалга ошириш даврида мураббий камроқ тажрибага эга бўлган ходимнинг бевосита раҳбари ҳисобланади ҳамда ундан меҳнат вазифасини лозим даражада бажаришни ва меҳнат интизомига риоя этишни талаб қилишга ҳақли.
Мураббий тайинланган тақдирда, камроқ тажрибага эга бўлган ходимнинг меҳнат шартномасида мазкур шарт ҳақида ҳамда мураббийлик даврига оид тегишли белги қўйилади.
Мураббийликни амалга ошириш тартиби меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланади.

22.04.202510:34
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари
Ногиронлиги бўлган шахс (кейинги ўринларда – НБШ) одатдаги меҳнат шароитларига эга ташкилотларда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи ихтисослаштирилган корхоналарда, цехларда ва участкаларда ишлашга, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган якка тартибдаги меҳнат фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга оширишга ҳақли (ЎРҚ 641, 15.10.2020 й. 42-модда).
Демак, ташкилотда меҳнат шароитлари яратилган бўлса, бу тоифа ходимларнинг соғлиғига тиббий қарама-қаршиликлар бўлмаган касб (лавозим)да ишлашлари тўғри бўлади.
❗️Меҳнат кодексида ҳам бу тоифадаги ходимларга бир қанча имтиёз ва кафолатлар берилган. Жумладан,
✅Меҳнат ва машғулотлар соҳасида ходимларнинг ҳуқуқларини меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги алоҳида ғамхўрлик билан боғлиқ ҳолда асосланган тарзда фарқлаш, истисно этиш, уларга афзаллик бериш, шунингдек уларни чеклаш камситиш деб ҳисобланмайди. (4-модда);
✅НБШларга «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланган иш ўринларининг энг кам сони ҳисобидан захирадаги иш ўринларига маҳаллий меҳнат органлари йўлланмасига кўра ишга жойлашиш кафолатланади (423-модда);
✅НБШлар фақат дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ўтганидан кейин ишга қабул қилинади ва кейинчалик ҳар йили мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиб турилиши лозим. НБШларнинг мажбурий тиббий кўриклари иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади (360, 426-моддалар);
✅I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак. Яъни I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади (427-модда);
✅I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларнинг меҳнатига иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида ҳақ тўлаш тегишли касб ва лавозимлардаги ходимларга тўлиқ иш вақти давомийлигидаги миқдорда амалга оширилади (431-модда);
✅ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга 30 календарь кундан иборат бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади ҳамда бу тоифадаги ходимларга биринчи иш йили учун уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили олти ой ўтгунига қадар берилади ва уларнинг хоҳишига кўра меҳнат таътили уларга қулай бўлган вақтда берилиши керак (218, 227, 228-моддалар);
✅I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди (429-модда);
✅ Иш берувчи I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда ҳар йили давомийлиги 14 календарь кунгача бўлган таътил бериши шарт (241, 430-моддалар);
✅ Ногиронлиги бўлган ходимларни хизмат сафарига юборишга, тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ҳамда дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилишга фақат уларнинг розилиги билан, бундай ишлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси тавсияларида тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади (428-модда);
✅Ногиронлиги сабабли НБШ билан меҳнат шартномаси тузишни ёки ишда унинг юқори лавозимга кўтарилишини рад этишга, у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди, бундан тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг хулосасига кўра НБШнинг соғлиғи ҳолати касбий вазифаларини бажаришга монелик қиладиган ёхуд унинг ёки бошқа шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига, меҳнат хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳоллар мустасно (425-модда).
❗️Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида ҳам имтиёз ва берилган:
✅ I ва II гуруҳ НБШлар қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) солиқ солишдан озод этилади. Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади (380-модда).
Экспертимиз Раъно Исамитдинова

19.04.202513:05
#maqola Kadrlar uchun tayyor shpargalka)) Ushbu maqolamizda mehnat shartnomasini bekor qilish toʼgʼrisida ogohlantirish muddatlari amaldagi va Yangi Mehnat kodeksi boʼyicha qiyoslandi. Yangi Mehnat kodeksida ogohlantirish muddatlari bo'yicha tub o'zgarishlar bo'lgan. Аyrim toifa xodimlar uchun alohida ogohlantirish muddatlari belgilangan. Yangi Kodeks bo'yicha pulli kompensatsiyaga almashtirish masalasi faqat ish beruvchi xohishi asosida amalga oshiriladi. Amaldagi qonunchilik bo'yicha ogohlantirish muddatlarini pulli kompensatsiyaga almashtirish kelishuv, kelishuvsiz, ish beruvchining xohishi asosida amalga oshiriladi.
Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
转发自:
Mehnat huquqi

25.04.202511:01
Xorijda xususiy OTMda sirtqida o'qiydigan xodimlarga ham ish beruvchi ta'til va yo'l kira berishi shartmi?
#savolimbor Assalomu alaykum. Men qo’shni Qirg’izistonda xususiy universitetda sirtqida o’qiyman. O’qish joyimdan sessiyada qatnashish uchun ish joyimga chaqiruv qog’ozi olib keldim va ish haqi saqlangan ta’til so’radim. Lekin ishxonam aytyaptiki, birinchidan xorijiy OTM, ikkinchidan xususiy universitet ekan shuning uchun kafolatlar taqdim qilinmas ekan?
https://t.me/mehnathuquqi javobi 📤:
❗️MK 383-387-moddalarida ishni ta’lim bilan birga olib boruvchi xodimlar uchun kafolatlar va kompensatsiyalar nazarda tutilgan.
✅ MK 383-moddasiga ko’ra,
ish beruvchi mehnat shartnomasi bo‘yicha ishdan ajralmagan holda ta’lim tashkilotlarida o‘qitilayotgan, qayta tayyorlashdan yoki malaka oshirishdan o‘tayotgan, shuningdek ishlab chiqarish ta’limini o‘tayotgan xodimlarga ish va o‘qishni birga olib borish uchun zarur shart-sharoitlarni yaratishi shart.
⚠️ Diqqat! Yuqoridagi imtiyozlar oliy ta'lim muassasasining mulkchilik shaklidan qat’i nazar ya’ni davlat OTMsi yoki xususiymi, O’zbekistondami yoki xorijdami farqi yo'q, taqdim qilinadi.
❗️Demak, Siz Qirg’izistonda xususiy universitetda sirtqida o’qiyotgan bo’lsangiz, Sizga ham ish beruvchi MK 383-387-moddalardagi kafolatlatni taqdim qilishi shart.
✅Ya’ni MK 385-moddasiga ko’ra ish haqi saqlangan ta’til (ta’til muddati kursingizga qarab farqlanadi) va Qirg’izistonga borib-kelishingiz uchun yiliga bir marta yo‘l kiraning 50 foizdan kam bo‘lmagan qiymatini to‘lab berishi shart.

24.04.202508:25
"Тошкент метрополитени" ДУКда кадрлар хизмати ходимлари иштирокидаги малака ошириш курси якунланмоқда.
Ўтилган мавзулар юзасидан якуний тест топшириш жараёни кетмоқда. Бироздан сўнг, сертификатлар топширилади.

23.04.202504:01
Ассалому алайкум, бугун МКнинг 21-бобидаги ХОДИМЛАРНИ КАСБГА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ мавзуси бўйича МКнинг 367-372-моддаларини ўрганамиз, ШУ МОДДАЛАР ЮЗАСИДАН маълумотлар ва тестларни каналимизга жойлаймиз.
21.04.202511:34
❗️ 18 ёшга тўлмаган шахсни новвой сифатида ишлатиш мумкин эмас
Ҳукумат қарори билан (290-сон, 14.07.2023й.) Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланган.
🔰 Рўйхатга кўра, қуйидаги ишларда 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади, жумладан:
▫️Кўмирни бойитиш аппаратчиси;
▫️Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш аппаратчиси;
▫️Ер ости кон ишчиси;
▫️Таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи;
▫️Қора металлар ишлаб чиқариш назоратчиси;
▫️Олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;
▫️Иссиқлик тармоғидаги ускуналарни таъмирлаш бўйича чилангар;
▫️Нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор;
▫️Газ тақсимлаш станцияси оператори;
▫️Тиббий препаратларни дозаловчи;
▫️Тиббий маҳсулотларни тахловчи;
▫️Юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;
▫️Гипсни қиздирувчи;
▫️Асфальтбетончи;
▫️Новвой;
▫️Хамир қорувчи;
▫️Гўшт маҳсулотларини кесувчи;
▫️Музқаймоқ тайёрловчи;
▫️Наққош;
▫️Йўловчи ташувчи поезд механиги-бригадири;
▫️Тез тиббий ёрдам станцияларининг навбатчи тиббиёт ходими.
Telegram I Instagram I Youtube

19.04.202510:04
СУД АЖРИМИДАН КЕЙИН ХОТИН ҚИЗЛИК ФАМИЛИЯСИГА ҚАЙТАДИМИ?
САВОЛ:
Мен никоҳдан суд орқали ажрашдим, фамилиям яна эски фамилиямга қайтадими ёки эримнинг фамилиясида қоламанми? Қарорда бу ҳақда ҳеч нима кўрсатилмаган?
ЖАВОБ.
Қисқача тушунтираман. Оила Кодексининг 46-моддасида никоҳдан ажратилганда эр (хотин)нинг ўз фамилиясини ўзгартириши белгиланган. Унга асосан:
➖никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин.
Шу билан бирга Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 30-бандида ҳам “никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли эканлиги, бироқ, унинг хоҳишига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда суд томонидан унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкинлиги, агар мазкур масала суд томонидан қарор чиқариш пайтида ҳал қилинмаган бўлса, фамилияни ўзгартириш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд этиш пайтида ҳал этилиши белгиланган.
Демак, сизнинг масалангиз суд томонидан қарор чиқариш пайтида ҳал қилинмаганлиги сабабли, фамилияни ўзгартириш ФҲДЁ томонидан ҳал этилади.
Ҳозирги холатда 2 холатдан бирини танлаш, яъни қайси фамилияда қолишингиз ўзингизнинг ихтиёрингизга ҳавола.
Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева
Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

24.04.202511:36
#savolimbor
Assalomu alaykum. Biz ikki nafar OTM professor-o‘qituvchilari AQShning Faculty Enrichment Program (FEP) ta’lim dasturi doirasida o‘tkazilgan tanlov yakunlariga ko‘ra grant yutdik. Unga ko‘ra biz 2024-yil yanvar oyidan boshlab, 4 oy davomida (birinchi guruh) hamda avgust oyidan boshlab, 4 oy davomida (ikkinchi guruh) AQSh universitetlarida stajirovka o‘taymiz. Oliy ta’lim vazirligi stajirovka o‘tashimizga qarshi emasligini aytib universitimizga xat yozgan. Bizni qiziqtirayotgan masala bu davrda bizni universitetdagi ishimiz nima bo‘ladi? Ish joyimiz va ish haqimiz saqlanadimi?
🔰Javob
Faculty Enrichment Program (FEP) AQSH ta’lim tizimini o‘rganish uchun ajoyib imkoniyat. Programma sizning yo‘lkira, yashash, turar-joy xarajatlaringizni qoplaydi, oylik stipendiya bilan ta’minlaydi va boshqalar. Agar sizning aytishingiz bo‘yicha Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi AQShga yuborilishingizga qarshilik ko‘rsatmagan bo‘lsa, ish beruvchi mazkur stajirovkani ta’minlab berishi mumkin. Buni ikki xil usulda rasmiylashtirsa bo‘ladi.
Birinchi usul. Ish beruvchi sizni amaldagi Mehnat kodeksining 287-moddasi hamda O‘zbekiston Respublikasi moliya vazirining 2015-yil 19-oktabrdagi 92-son buyrug‘i asosida xizmat safariga yuboradi. Ushbu kodeskning 279, 280-moddalariga asosan, ish beruvch xodimga u xizmat safarida bo‘lgan davrda kafolatli to‘lovlarni amalga oshirishi shart.
Ikkinchi usul. Eski Mehnat kodeksida mavjud bo‘lmagan biroq yangi
Mehnat kodeksining 373, 375-moddalarida mustahkamlab qo‘yilgan ishlab chiqarish ta’limi shartnomasi tuzish orqali sizni chet elga yuborish mumkin. Unga ko‘ra ishlab chiqarish ta’limi shartnomasi ish beruvchi va ish beruvchida ishlayotgan shaxs o‘rtasida mehnat shartnomasi bo‘yicha ishdan ajralgan yoki ajralmagan holda ta’lim olish uchun tuzilgan, kasbiy bilimlar, malakalar va ko‘nikmalarni o‘rganish to‘g‘risidagi yoki qayta tayyorlash haqidagi kelishuvdir.
Mehnat kodeksining 379-moddasiga asosan, o‘quvchilarga ishlab chiqarish ta’limi davrida stipendiya to‘lanadi, uning miqdori ishlab chiqarish ta’lim shartnomasida belgilanadi va olinayotgan malakaga bog‘liq bo‘ladi.
Sizni xorijga yuborish orqali ish beruvchi ya’ni OTM faqat yutadi. Zero O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 07.06.2019 yildagi 467-son qarori bilan tasdiqlangan “Oliy ta’lim muassasalari reytingini aniqlash tartibi to‘g‘risida”gi nizomda xalqaro hamkorlikka e’tibor qaratilgan.

24.04.202506:31
Ишлаб чиқариш таълими шартномаси ҳақида.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексидаги ажойиб янгиликлардан бири шубҳасиз, ишлаб чиқариш таълими шартномасидир. Бу амалиётга оид нормалар янги МКнинг 373-382-моддаларидаги 9 та моддадан ўрин олган.
☝️Айтмоқчи, қулайроқ бўлиши учун ушбу постда биз ишлаб чиқариш таълими шартномасини қисқартириб “ИЧТШ” деймиз, ишлаб чиқариш таълимини “ИЧ таълими” деймиз, қаршиликлар йўғ-а?
1. ИЧТШ кимлар билан тузилади? ИЧТШ иш берувчи ва ўқувчи ўртасида тузилади. Ўқувчи деганда, мактаб ёки коллежлардаги ўқувчини тушунманг. Шартноманинг бир тарафи корхона, яъни иш берувчи бўлса, иккинчи тараф ўқувчи бўлади. Шу иш берувчида ишлаётган ходим (масалан, бошқа лавозимга талабгор бўлган ходим) ёки ташқаридан келган иш қидираётган шахс, яъни бўш иш жойига талабгор шахс шартноманинг бир тарафи сифатида ўқувчи бўлиши мумкин.
2. ИЧТШни тузишдан мақсад нима? ИЧТШдан асосий мақсад ўқувчига шу корхонадаги муайян касб ёки лавозим бўйича таълим бериш, унга касбий билимлар, малакалар ва кўникмаларни ўргатиш ёки ўқувчини касбга қайта тайёрлашдир. Мисол учун, компания ташқаридан иш қидириб келган ва етарли тажрибага эга бўлмаган талабгорни бўш лавозимга ишга олишдан аввал, айни шу лавозим бўйича уни ўқитади, билим ва кўникмаларини оширади. ИЧ таълими якуни муваффаққиятли тугаса, ўқувчини шу бўш лавозимга ишга қабул қилиши мумкин. Яъни, иш берувчи ишни билмаган тажрибасиз номзодга аввал иш ўргатиб, ана ундан кейин уни ишга қабул қилади: ИЧТШ бундай мақсад учун айни муддао бўлмоқда.
3. ИЧТШнинг мазмунига қўйилган талаблар қандай? ИЧТШ ёзма равишда тузилади. Шартномада тарафларнинг номи, ўқувчига бериладиган аниқ малака, иш берувчининг ўқувчига яратадиган шарт-шароитлари, ўқувчининг ИЧТШда белгиланган муддат давомида иш берувчида ишлаб бериш мажбурияти, ИЧ таълими муддати, ўқиш даврида меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, тарафларнинг реквизитлари ва бошқа шартлар кўрсатилади.
4. ИЧ таълимининг вақти қандай? Ўқувчининг ҳафта давомидаги ИЧ таълими вақти ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасидан ошмаслиги керак. Масалан, ўқувчи бош мутахассис лавозими бўйича таълим ўтаётган бўлса ва бу бош мутахассиснинг иш вақти хафтасига 40 соат ва кунига 8 соат бўладиган бўлса, демак ўқувчининг таълим вақти ҳам максимум ана шундай бўлади.
5. Ҳақ тўлаш масаласи. Ўқувчига ИЧ таълими даврида стипендия тўланади, унинг миқдори ИЧТШда белгиланади ва олинаётган малакага боғлиқ бўлади. Бироқ тўланадиган ҳақ миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Бу бир ой учун назарда тутилмоқда.
6. ИЧ таълими тугаганда, ўқувчининг ҳуқуқий ҳолати. ИЧ таълимини муваффақиятли тамомлаган ўқувчи агар иш қидираётган шахс бўлса, иш берувчи уни ишга қабул қилади ва бундай ҳолатларда дастлабки синов муддати белгиланмайди. ❗️Мабодо, ИЧ таълими тугаганидан кейин ўқувчи ИЧТШ бўйича мажбуриятларини узрли сабабларсиз бажармаса ва шартномада белгиланган ишга киришмаса, у ИЧ таълими вақтида олинган стипендияни иш берувчига қайтариб беради. Бундан ташқари, иш берувчининг ИЧ таълими билан боғлиқ ҳолда қилган бошқа харажатларини қайтаради.
7. ИЧТШни бекор қилиш. ИЧТШ шартномада кўрсатилган таълим муддати тугаши билан бекор бўлади, ёки шартномада кўрсатилган асослар бўйича ҳам муддатидан аввал бекор қилиниши мумкин.

23.04.202510:33
Мураббийлик ҳақидаги буйруқдан намуна.
Янги Меҳнат кодексидаги асосий янгиликлардан бири мураббийлик ҳақидаги 368-моддасидир.
Мураббийлик деганда ташкилотдаги тажрибали ходим (мураббий)ни муайян билимлар, кўникмалар ва малакаларни етказиш учун тажрибаси камроқ ходимга бириктирилишини тушунамиз.
Мураббийлик иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Бунинг учун меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув бўлиши ёки мураббийнинг меҳнат шартномасида олдиндан мураббийлик шарти киритилган бўлиши керак.
❗️Асосий талаблардан бири мураббий ходимнинг мураббийлик даври ва мураббийлик учун тўланадиган ҳақ (устама) албатта белгиланиши керак.
Мураббийлик даврида мураббий шогирд ходимнинг бевосита раҳбари ҳисобланади ҳамда ундан меҳнат вазифасини лозим даражада бажаришни ва меҳнат интизомига риоя этишни талаб қилишга ҳақли бўлади.
☝️Юқорида мураббийлик ҳақидаги буйруқдан намуна берилмоқда.

22.04.202515:32
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!
Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2025 йилдаги 212-сонли қарорига асосан жорий йилнинг май ойидан бошлаб 3 ойлик муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари (шу жумладан, ҳокимликларнинг ташкилий-кадрлар гуруҳлари) раҳбарлари аттестациядан ўтказилади.
Шу муносабат билан аттестацияга жалб этиладиган ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишлари учун малака ошириш курсларимизга таклиф этамиз.
📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.
Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.
Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:
👩💻@yuristkadr_menejer
☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

20.04.202513:34
БОБОМ ХАДЯ ҚИЛГАН АВТОМАШИНАДА ТУРМУШ ЎРТОҒИМНИНГ ҲАМ ҲАҚҚИ БОРМИ?
САВОЛ:
Фарзандсизлигимиз сабабли мени турмушим бузилиш арафасида. Менга бобом тўйимдан кейин машина хадя қилганди. Хозир мен билан ажрашаётган аёлим машинада мени ҳаққим бор, никоҳ давомида орттирилган мулк ҳисобланади дея, сотиб ярим пулини беришимни талаб қиляпти. Ростан ҳам ушбу машинада аёлимнинг ҳам ҳаққи борми.
ЖАВОБ:
Оила Кодексининг 25-моддасида эр ва хотиннинг ҳар бирининг мулки белгилаб қўйилган.
▪️Унга кўра:
➖эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
Маълум қилишингизча, сизга бобонгиз томонидан машина хадя тарзида берилган экан, демак, юқоридаги моддага асосан бу машина сизнинг ўз мулкингиз ҳисобланади, бунда аёлингизни ҳаққи йўқ деб ҳисоблаймиз.
Агар машинани никоҳ давомида олди-сотди шартномаси асосида сотиб олганингизда эди, ушбу машина никоҳ давомида орттирилган мулк ҳисобланарди ва унда аёлингизни ҳам албатта ҳаққи бўлар эди.

19.04.202505:09
Ассалому алайкум,ШАНБА ВА ЯКШАНБА ЯХШИ ДАМ ОЛИНГЛАР 😊😊😊
Мавзуни душанба кунидан давом эттирамиз.
ХАММАГА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ХАЙРЛИ ЎТСИН😊

24.04.202510:29
“Toshkent metropoliteni” ДУК кадрлар билан ишлаш хизмати, барча хизмат ва деполардаги кадрлар билан ишловчи ходимларнинг малакасини ошириш курсимиз ҳам якунланди.
Тизим мутахассислари соҳадаги амалиётлари давомида ўзларини қийнаб келган муаммоли вазиятларга ечим топа олишди.
Уларга ўтилган барча мавзуларга оид ҳужжатлар намуналари, дарс материаллари ва албатта малака оширганликлари тўғрисида сертификат берилди.
Сиз ҳам меҳнат ҳуқуқини биз билан ўрганмоқчимисиз? Ундай бўлса, биз сизларни ўқув курсларимизда кутиб қоламиз. Мурожаат учун ушбу ҳаволани босинг: @yuristkadr_menejer
📱 +99890-010-86-15
+99890-993-18-80
+99897-731-40-30
📍Ўқув маркази локацияси
TelegramIInstagram IYoutube

24.04.202504:03
Ассалому алайкум қадрдон обуначилар!
Ҳаммамизга кун хайрли бўлсин! Мавзуларни давом эттирамиз.
Бугунги мавзу МКнинг 22 боби, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАЪЛИМ ШАРТНОМАСИ (МК 373-382 моддалар)

+4
23.04.202508:44
Бу ҳафтада кадрлар хизмати ходимлари учун мўлжалланган офлайн дарс машғулотларимиз якунига етди. Суратлардан ҳам билиб олиш мумкинки, курсимиз ҳақидаги тингловчиларимиз томонидан билдирилган фикрлар жуда ижобий бўлди.
Тингловчиларга янги Меҳнат кодекси талаблари асосида ишлаб чиқилган ҳужжатлардан намуналар ҳам берилди. Ўқув курси якунида одатдагидек тингловчиларга малака оширганлик тўғрисида сертификатлар топширилди.
Жорий йилнинг 12 майидан навбатдаги офлайн ҳамда 19 майидан онлайн ўқув курсларимиз бошланади. Сиз ҳам курсларимизга ёзилиб, ўз билимларингизни оширинг.
"Юрист ва кадр" ўқув марказида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин👇🏻
👩💻@yuristkadr_menejer
📲+99890-010-86-15
+99897-731-40-30
+99833-993-18-80
🗺Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй.
Мўлжал: М.Улуғбек метро бекати
📍Ўқув маркази локацияси
TelegramI Instagram I Youtube

22.04.202513:34
#savolimbor
Men o’n yetti yarim yoshdaman. Parda tikish sexiga tikuvchi bo‘lib ishga kirganman. Rahbarim har yili meni tibbiy ko’rikdan o’tib kelishimni talab qiladi. Tibbiy ko’rik xarajatlarini o’z hisobimdan qoplattiradi. Shu asoslimi?
Javob
Rahbaringizning birinchi talabi to’g’ri. Siz o‘n sakkiz yoshga to‘lgunga qadar har yili majburiy tibbiy ko‘rikdan o‘tishingiz lozim. Ikkinchi masala bo’yicha majburiy tibbiy ko‘riklar ishxonagizning mablag‘lari hisobidan amalga oshiriladi. Siz tibbiy ko’rik uchun yoningizdan xarajat qilmaysiz.
Mehnat kodeksi 412-modda
Batafsil ma'lumot uchun
https://youtu.be/rqJaRr-APiQ?si=VtFLa0e2PY98Pjrx
https://youtu.be/iDzs3OsXReA?si=A8vIRVfIKhJwOpqG

20.04.202506:10
АГАР ОТАДА МОДДИЙ ИМКОНИЯТ ЯХШИ БЎЛСА, У БОЛАНИ ОНАДАН ОЛИБ ҚЎЙИШГА ҲАҚЛИМИ?
САВОЛ.
Хотиним билан ажрашдим, ҳозир фарзандимиз у билан қолган. Собиқ хотиним отасини уйида яшаяпти. Менинг моддий аҳволим анча яхши боламни яхши боқа оламан, собиқ хотинимни ота уйида етишмовчилик кўп. Савол, мен судга бериб болани ўзимга олишим мумкинми? Суд мени имкониятларимни ҳисобга оладими?
ЖАВОБ.
Алоҳида-алоҳида турадиган ота-оналар томонидан болани тарбиялашга оид ишларни кўришда судлар эътибор берадиган турли жиҳатлар бор.
Бу бўйича Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори (3-банди)да алоҳида кўрсатмалар берилган.
Бу қарорга кўра, ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслиги назарда тутилади.
▪️Бунда судлар:
➖боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;
➖ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини;
➖болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини;
➖ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;
➖ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;
➖болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади.
Яъни, фақатгина моддий аҳволнинг яхшилиги ёки онага нисбатан отада молиявий вазият бўйича устунлик борлигининг ўзи болани отага олиб беришга асос бўлмайди.
Кўриб турганингиздек, ўртада масаланинг маънавий ва меҳр билан боғлиқ бўлган ўта муҳим бўлган томонлари ҳам бор.

18.04.202516:36
🗣ДИҚҚАТ!!!
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн гуруҳ учун ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!
Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. Айтганча, бизнинг ўқув марказимизда янги иш бошлаган адвокатлар ҳам ўз билимларини мустаҳкамлаш мақсадида малакаларини ошириб кетишлари қувонарли ва уларнинг тингловчи сифатида бериб бораётган қизиқарли саволлари дарсларда юқори асмосферани яратмоқда.
☕️Офлайн тингловчилар учун дарслар оралиғида "Сoffee break" танаффуслари ҳам ташкил этилган. Энг муҳими тингловчилар таҳсил олиши учун қулай муҳит яратилган.
🗂Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали юристлар ҳамда амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади.
Талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻
👩💻@yuristkadr_menejer
☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30.
"YURIST VA KADR" NTM

显示 1 - 24 共 333
登录以解锁更多功能。