Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Асланов билан футбол avatar

Асланов билан футбол

Журналист Қаҳрамон Аслановнинг футбол мавзусидаги фикрлари, қарашлари, қизиқарли факт ва маълумотлар.
Тижорий ҳамкорлик учун: @Muhammadsalah7
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Лист 11, 2019
添加到 TGlist 的日期
Серп 10, 2024

记录

20.04.202519:39
43.1K订阅者
28.02.202523:59
550引用指数
30.12.202406:54
135.2K每帖平均覆盖率
30.12.202406:54
135.2K广告帖子的平均覆盖率
02.02.202512:52
1.23%ER
16.10.202423:59
421.42%ERR
订阅者
引用指数
每篇帖子的浏览量
每个广告帖子的浏览量
ER
ERR
ЖОВТ '24СІЧ '25КВІТ '25

Асланов билан футбол 热门帖子

04.04.202517:25
Бугунги кун Кевин де Брюйнега бағишланган экан, мана бу вилеони кўриш шарт бўлса керак. 15 дақиқангизни аяманг.

@aslanov_futbol
转发自:
1% Bilim avatar
1% Bilim
18.04.202515:17
Sun’iy intellekt (ChatGPT, Claude, Grok, DeepSeek va hokazolar bilan qanday “gaplashish” kerak?

😉 ChatGPT javoblarini 5-10 karra yaxshilash yo’li.

@birfoizbilim
«Намоз масжиддан чиққач, ҳаж Маккадан чиққач, Рамазон рўза тугагач бошланади»

Нажиб Фозил

Ҳайит муборак бўлсин!

@footballsays
Русларда шундай голларни таърифлаш учун «снял паутину» деган ибора бор. Яъни дарвозанинг шу бурчагига одатда тўп боравермайди, «ўргимчак ин қурган» бўлади, дейишади. Деклан Райс зарбаси билан ўргимчак инини бузворди.

@aslanov_futbol
Ҳусанов таркибда энг паст баҳо олган ўйинда ҳам Ўзбекистон Эронда ютқазмапти, дейилса, «Манчестер Сити» бутун таркибимизни сотиб олса керак. :))

@aslanov_futbol
Форматни кўп гапирдигу, лекин қаранг, биринчи босқичда энг яхши бўлган топ-4 нинг учтаси яримфиналгача етиб келди.

Агар «Ливерпул» «ПСЖ»га пеналтилар сериясида ютқазмаганда, тўлиқ бўларди ҳам.

@aslanov_futbol
25.03.202518:03
Хўш, агар БАА бугун Шимолий Кореяга ютқазса, биз жаҳон чемпионатига расман чиқамиз.

Агар БАА Шимолий Корея билан дуранг ўйнаса, биз кейинги икки ўйиндан 1 очко олишимиз етарли бўлади.

БАА корейсларни ютган тақдирда ҳам, кейинги ўйинда БАА билан дуранг ёки Тошкентда Қатарни ютишимиз кифоя.

@aslanov_futbol
25.03.202515:38
Қирғизистон Қатарни енгди.

Бу дегани, агар Ўзбекистон Эронни енгса ва БАА Шимолий Кореяни юта олмаса

ёки

Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнаса, БАА Шимолий Кореяга ютқазса,

шу бугуноқ расман жаҳон чемпионатига чиқамиз.

@aslanov_futbol
28.03.202518:47
Бобур Акмаловнинг бир жиҳатига тан бераман: интервью олар экан, аста секин меҳмонни комфорт зонасидан сездирмай чиқарадики, меҳмон бироз ўтиб экран қаршисида, миллионлар кўз ўнгида эмас, шунчаки, чойхонада Бобур билан ўтиргандек гапиришни бошлайди. Бироз эркин муҳит, бироз провакация, бир икки қизиқ савол, тамом, парда кўтарилади, ҳаммаси унутилади, самимий суҳбат бошланади. Томошабин беихтиёр Бобурни айблаб, меҳмон томонга ўтишни бошлайди, бемалол, муҳими ахир меҳмон, унинг нималар дейиши, шундай эмасми?

Темур Кападзе суҳбат бошида Машариповнинг бошқа бир подкастда шериклари кайфиятига тушиб қолганда айблаб, ҳамма гапни ҳар ерда айтавермаслик кераклигини таъкидлаб, бироз ўтиб, айниқса, Катанец ҳақидаги қисмда ўзи ҳам ўша қопқонга тушиб қолади. Бобур, браво!

Умуман олганда эса мазза қилдим. Эсимни таниб, терма жамоада шунча мураббийни, уларнинг турли интервю ва матбуот анжуманларини кўриб, бунчалик мазмунли, тўлиқ, самимий ва бой чиқишни кўрмаганман. Кападзе иш режимидан тортиб, тактик услубигача, танаффусдаги кўрсатмаларигача, ташвишларию, қачон ухлашигача ҳаммасини айтиб берган. Тавсия қиламан. Темурга ҳам албатта, браво.

@aslanov_futbol

https://youtu.be/iML4CA1n5tg?si=OrUsGSNucfmOusdV
08.04.202520:45
«Арсенал» ҳозиргача ҳаммаси бўлиб 12 марта дарвозага тепган бўлса, ҳаммаси тўғри йўналтирилди. Бирортаям ноаниқ эмас.

1 зарба блокка учради, 3 гол ва 8 марта Куртуа қайтарди.

@aslanov_futbol
23.03.202509:27
1998/1999 йилги мавсумда Дуайт Йорк

- Чемпионлар Лигаси тўпурари
- Чемпионлар Лигасида энг кўп ассист қилган футболчи
- АПЛ тўпурари
- АПЛда энг кўп ассист қилган футболчи бўлган экан.

Шунингдек, жамоаси билан требл қилган. Чемпионлар Лигасини, АПЛ ва Ангшия кубогини ютган. Лекин «Олтин тўп» Ривалдога насиб этганди. Ундан ҳам қизиғи, Йорк ҳатто ўнликдан ҳам жой олмаган экан.

Бу фактни билдингиз, энди, «Олтин тўп» ҳақидаги баҳсларда Иньеста, Снайдер, Риберини эслаб қоласизлар-у, ўшанда Йоркниям қўшиб юборсангиз, янада ақлли, билимли кўринасиз :)

@aslanov_futbol
«Деклан Райс аслида 150 миллион фунт туради, лекин атиги 100 миллион тўлашган.

«Арсенал» мухлислари мендан 50 миллион қарз»

Давид Мойес

@footballsays
20.04.202515:13
Расман: «Манчестер Юнайтед» келаси мавсумда ҳам АПЛда тўп сурадиган бўлди.

«Ипсвич» «Арсенал»га ютқазгач, орадаги 17 очко фарқ сақланиб қолди. Мавсум тугашига 5 тур қолганда «Ипсвич» «Манчестер Юнайтед»га етиб олиши имконсиз.

@aslanov_futbol
19.04.202513:32
Абдуқодир Ҳусановнинг захирага олиниши терма жамоа йиғинларидан кейин бошлангани шунчаки ноўрин тайминг холос, яъни Ҳусановнинг гўё формасини йўқотгани ҳақидаги фаразларга йўл очади холос, ортиқ эмас. Аммо менимча, бу фаразлар ноўрин.

Биринчидан, феврал-март тақвимида «Манчестер Сити» «Реал», «Нюкасл», «Ливерпул», «Ноттингем», «Тоттенҳэм» каби жамоаларга қарши ўйнади. У пайтда ҳам «Сити»нинг ўйини у қадар ишончли эмас, ҳам кўпроқ ҳимояланишга тўғри келардики, масалан, Стоунз соғ пайтида ҳам Мадридда Ҳусанов ҳатто қанотга бўлсаям қўйилди. Чунки манчестерликлар ҳимояланишга мухтож эди.

Кейинги рақиблар, «Борнмут», «Лестер», «Кристал Пэлас», «Эвертон», ҳатто «МЮ» ҳам юқорида саналган жамоалар каби хавфлимас ва «Сити» нисбатан ўйинини топиб олди, тўпни кўпроқ назорат қиляпти. Муҳими, жароҳат олган Ҳоланд ўрнига қўшимча яримҳимоячи тушириляпти, яъни энди тўп назорати ҳам Пеп Гвардиола шогирдлари томонига ўтмоқда.

Таққослаш учун, Ҳусанов феврал-март ўйинларида «Манчестер Сити»нинг ўртача тўп назорати 56% бўлган, сўнгги 4 учрашувда эса 65%га кўтарилган. Бу катта фарқ. Энди манчестерликлар кўпроқ тўп билан ўйнаяпти ва Ҳусановга бўлган эҳтиёж пасайган. Жамоа узун паслар эмас, қисқа узатмалар билан ҳужум уюштиришга ўтди. Қисқаси, яққол ҳимоячи Ҳусанов ва яққол ҳужумчи Холанд ўрнига икки яримҳимоячи пайдо бўлди.

Кеча Гвардиола жуда муҳим гап айтди:

«Ҳозир таркибимиз катта. Бу менга ёқмайди. Баъзи футболчилар ҳатто заявкага ҳам киролмай, уйда қолишди. Уйга бориб ойнага қарашади ва «мен бу ерда нима қиляпман?» деб савол беришади. Биз уларга ўз ишини қилишига имкон беролмаяпмиз»

Бир қараганда, анча тушунарсиз, мужмал фикрлар. Аммо давомини эшитганда, ҳаммаси ўрнига тушади. Гвардиола жароҳатлар кўплигини ва баъзи футболчилар мавсумнинг 25 фоиз ўйинларида ҳам тайёр бўлмаганини айтиб, уларни алмаштириш лозимлигини ҳам айтган. Яъни Пепга доим тайёр бўлган, доим ўйнайдиган, маълум даражани сақлаб тура оладиган футболчилар керакки, улар доим қайдномада бўлсин, керак бўлганда, ёрдам бера олсин. Ёзда клуб шу йўналишда иш олиб боради.

Шу жиҳатдан қарасак, бугун Ҳусанов уйда эмас, жамоа билан «Гуддисон»га келган. Гвардиолада нафақат асосий, қайдномага кириш ҳам осон эмаслигини унутиб қўймайлик.

@aslanov_futbol
转发自:
FUTGOAL avatar
FUTGOAL
⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️ FINALGA TENG O'YIN ! 😍

🎥 Uchrashuv boshlandi🎥

🇪🇸 "Real Madrid" - "Arsenal" 🇬🇧

⭕️ Jonli efir quyidagi kanalda‼️

🔥 Telegram orqali JONLI EFIR sifatli formatda quyida👇 Obuna boʻling 👇
https://t.me/+9Zez0LXvJIM0NjE6
https://t.me/+9Zez0LXvJIM0NjE6
登录以解锁更多功能。