«Бу ойлар «Манчестер Сити»даги футболчилик фаолиятимнинг сўнгги ойлари бўлади.
Бу ҳақида ёзиш жуда оғир. Ҳар бир футболчи бу кун албатта келишини билади. Ва мана у келди. Сиз бу ҳақида биринчилардан бўлиб эшитишга лойиқсиз.
Футбол мени сизга, бу шаҳарга, бу клубга, бу одамларга олиб келди. Мен орзуларим ортидан қувиб юрган эдим, лекин бу йўл ҳаётимни бутунлай ўзгартиришини тасаввур ҳам қилмаганман. Бу шаҳар. Бу клуб. Бу одамлар... менга ҳамма нарсани берди. Мен ҳам буни эвазига боримни бердим. Ишонасизми, йўқми, биз ҳаммасига эришдик.
Манчестер фақат фарзандларимизнинг паспортида эмас, балки ундан ҳам муҳими — юрагимизда абадий қолади. Бу жой ҳар доим бизнинг уйимиз бўлиб қолади.
Шаҳарга, клубга, ходимларга, жамоадошларимга, дўстларимизга ва оиламизга ўтган ўн йил учун катта раҳмат.
Ҳар бир ҳикоянинг якуни бор, аммо бу боб — энг яхшиси бўлди.
Келинг, бу сўнгги лаҳзаларни бирга ўтказайлик. Чексиз муҳаббат билан,
Кевин де Брюйне
@footballsays