Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Асланов билан футбол avatar
Асланов билан футбол
Асланов билан футбол avatar
Асланов билан футбол
25.04.202511:46
Матеус Куньянинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши деярли аниқ бўлиб бормоқда. Вадим Лукомский ушбу трансфер борасида уч хавотир ва бир ижобий жиҳатни санаб ўтибди.

Биринчи хавотир. Кунья “Вулверҳэмптон”да асосий дирижер ҳисобланади, деярли барча ҳужумлар у орқали уюштирилади, Кунья жуда кўп ўйинни ўз қўлига олади, кўп риск қилади, яъни жамоада асосий вазият яратувчи ва асосий тўп йўқотувчи айнан у. Манчестерда эса яна бир шунақа футболчи бор – Бруно Фернандеш. Икки шундай футболчи бир таркиб учун кўплик қилмайдими, роллар қандай тақсимланади, муҳим масала.

Иккинчи хавотир. Матеус Кунья АПЛда энг “дангаса” футболчилар сирасига киради. Бутун ўйиннинг майдонда юриб ўтказган дақиқалари фоизда ҳисобланганда, энг кўп “юрадиган” уч футболчидан бири экан. Қолган икки футболчи марказий ҳимоячилар – Ромеро ва ван Дейк. Уларники тушунарли, аммо олдинги чизиқда кам югурадиган футболчининг бўлиши Аморим системасига панд бериши мумкин. Ёки бу жиҳатдан Куньянинг ўйини ўзгариши керак.

Учинчи хавотир. Ушбу мавсумда Матеусда 14 гол ва 4 ассист бор. Зўр кўрсаткич, аммо аввалги мавсумлар билан ҳисоблаганда, яъни зарбалар ва яратган имкониятлар сони бўйича голга айланган вазиятларни таҳлил қилинганда, бу мавсумда унинг омади келаётганини кўрсатади. Жуда кўп аслида гол бўлиш эҳтимоли кам бўлган зарбалар ҳам голга айланиб кетди. Табиийки, бу кўрсаткичлар пасайиши турган гап, доим шундай кетмайди. У ҳолда Куньянинг илк мавсумидаги сермаҳсулликнинг камайиши ундан кўпроқ гол кутган “МЮ” мухлислари хафсаласини пир қилиши мумкин.

Ижобий томони эса Кунья “Вулверҳэмптон”да 3-4-3 схемасига мукаммал даражада мос тушган ва бу тизим остида жуда фойдали ўйнай олишини исботлай олган. Рубен Аморимда айнан 3-4-3 да олдинги чизиқдаги “10”ликларда муаммога дуч келаётгани ва бу позицияда ҳаммани (Маунт, Майну, Бруно, Гарначо, Зиркзе, Амад, Эриксен) синаб кўриб, ҳалиям энг мосини топа олмаётганини инобатга олсак, жамоадаги муҳим позицияни осонлик билан ёпиши мумкин.

Ўзимдан яна биттадан плюс ва минус қўшадиган бўлсам. Минуси, футболчининг токсик характери – у майдонда ҳам, ташқарида ҳам кўп зиддиятларга боради, мухлислар, жамоадошлари, рақиблар, мураббийлар билан юзага келган кўп воқеалар бор. Бу шундоғам муаммоли жамоада бадтар намоён бўлиши мумкин. Плюс эса клуб доимгидек узоқ хабарлар ва музокаралардан сўнг сентябрга яқин футболчи олиб келиш ўрнига, мавсум тугамасдан амалга оширяпти. Бу эса Куньянинг тезроқ таркибга қўшилиши ва жамоа билан мавсумолди йиғинларини бирга ўтказишига шароит яратиши ва адаптицияни осонлаштириши турган гап.

@aslanov_futbol
24.04.202507:05
Qoidalarsiz futbol. Xato qilishga haqqi yo‘q qahramon.
«OUT» — jarrohlik amaliyotiga pul ishlash va maydonga qaytish uchun hamma narsaga tayyor bo‘lgan futbolchi haqidagi yangi serial.
Bosh rolda Karim Mirxodiyev.

Yandex Plus obunasi bilan Kinopoisk'da tomosha qiling. Promokod orqali 30 kun bepul — OUT2025KP
23.04.202511:38
Шунақа эҳтимол бор эканки, ҳар учала еврокубок Лондонга келиши мумкин. Агар «Арсенал», «Тоттенҳэм» ва «Челси» ғалаба қозонишса.

@aslanov_futbol
Отабек ҳам «маладес», айниқса Ориф учун жуда хурсанд бўлдим. Иккиси ҳам лойиқ. Табриклайман.

@aslanov_futbol
20.04.202516:06
Ислом Исмоилов бу ўйин ҳақида тўрт йил олдин айтиб бўлган. :)

@aslanov_futbol
19.04.202513:32
Абдуқодир Ҳусановнинг захирага олиниши терма жамоа йиғинларидан кейин бошлангани шунчаки ноўрин тайминг холос, яъни Ҳусановнинг гўё формасини йўқотгани ҳақидаги фаразларга йўл очади холос, ортиқ эмас. Аммо менимча, бу фаразлар ноўрин.

Биринчидан, феврал-март тақвимида «Манчестер Сити» «Реал», «Нюкасл», «Ливерпул», «Ноттингем», «Тоттенҳэм» каби жамоаларга қарши ўйнади. У пайтда ҳам «Сити»нинг ўйини у қадар ишончли эмас, ҳам кўпроқ ҳимояланишга тўғри келардики, масалан, Стоунз соғ пайтида ҳам Мадридда Ҳусанов ҳатто қанотга бўлсаям қўйилди. Чунки манчестерликлар ҳимояланишга мухтож эди.

Кейинги рақиблар, «Борнмут», «Лестер», «Кристал Пэлас», «Эвертон», ҳатто «МЮ» ҳам юқорида саналган жамоалар каби хавфлимас ва «Сити» нисбатан ўйинини топиб олди, тўпни кўпроқ назорат қиляпти. Муҳими, жароҳат олган Ҳоланд ўрнига қўшимча яримҳимоячи тушириляпти, яъни энди тўп назорати ҳам Пеп Гвардиола шогирдлари томонига ўтмоқда.

Таққослаш учун, Ҳусанов феврал-март ўйинларида «Манчестер Сити»нинг ўртача тўп назорати 56% бўлган, сўнгги 4 учрашувда эса 65%га кўтарилган. Бу катта фарқ. Энди манчестерликлар кўпроқ тўп билан ўйнаяпти ва Ҳусановга бўлган эҳтиёж пасайган. Жамоа узун паслар эмас, қисқа узатмалар билан ҳужум уюштиришга ўтди. Қисқаси, яққол ҳимоячи Ҳусанов ва яққол ҳужумчи Холанд ўрнига икки яримҳимоячи пайдо бўлди.

Кеча Гвардиола жуда муҳим гап айтди:

«Ҳозир таркибимиз катта. Бу менга ёқмайди. Баъзи футболчилар ҳатто заявкага ҳам киролмай, уйда қолишди. Уйга бориб ойнага қарашади ва «мен бу ерда нима қиляпман?» деб савол беришади. Биз уларга ўз ишини қилишига имкон беролмаяпмиз»

Бир қараганда, анча тушунарсиз, мужмал фикрлар. Аммо давомини эшитганда, ҳаммаси ўрнига тушади. Гвардиола жароҳатлар кўплигини ва баъзи футболчилар мавсумнинг 25 фоиз ўйинларида ҳам тайёр бўлмаганини айтиб, уларни алмаштириш лозимлигини ҳам айтган. Яъни Пепга доим тайёр бўлган, доим ўйнайдиган, маълум даражани сақлаб тура оладиган футболчилар керакки, улар доим қайдномада бўлсин, керак бўлганда, ёрдам бера олсин. Ёзда клуб шу йўналишда иш олиб боради.

Шу жиҳатдан қарасак, бугун Ҳусанов уйда эмас, жамоа билан «Гуддисон»га келган. Гвардиолада нафақат асосий, қайдномага кириш ҳам осон эмаслигини унутиб қўймайлик.

@aslanov_futbol
25.04.202506:59
Агар мамлакатда ўғриларга эътиборсиз қаралса, айтайлик, уларни қамашмаса, жазо муқаррар бўлмаса, ўғирликлар, бундан жабрланганлар кўпайиб кетади. Ёки наркотик савдо қилувчиларга ҳеч ким индамаса, бундан азият чекадиган оилалар, оғуга ем бўлиб умрини хазон қилган ёшлар сони каррасига ошади. Яхшиямки, давлат бор, биз учун бундай иллатларга қарши курашиб, ўзимизни хавфсиз ҳис қилишимизни таъминлаб беради.

Йўлларда машина уриб юбориб вафот этаётганлар, мажруҳлар ҳеч камаймаётган бўлсачи? Бунинг ечими ҳам ўхшаш эмасми аслида?

Биласизми, инсон ўзини ўғрилардан ё наркотикдан хавфсиз ҳис қилиши осонроқ. Манда катта пул йўқ, ўғрилар бойларникига тушади-ю, дерсиз, наркоманлардан узоқроқ юрсам бўлди, дейсиз, уларнинг ўзидаям озгина айб бор. Аммо одам ўлдирувчи машиналардан қаерга қочасиз? Кўчага чиқсангиз, бўлди-ю, ким қутқаради?

@aslanov_futbol
24.04.202503:48
Консейсау «Милан»га келганидан бери 4 марта «Интер» билан ўйнади. Икки ғалаба, икки дуранг. «Интер»ни ҳам Суперкубок, ҳам Италия кубогидан чиқариб юборди. Рақибини требл қилиш имкониятидан маҳрум қилди.

Жамоа натижалари ёки ўйини яхшиланмади ҳали, лекин Консейсау «Интер»ни «ютадиган жин экан».

@aslanov_futbol
23.04.202509:17
Албатта, ўз вақтида Пеп Гвардиола ҳам, Юрген Клопп ҳам мавжуд таркибга мослашган, футболчиларнинг камчилиги ва устунликларидан келиб чиқиб қарорлар чиқаришган, бу борада ҳам малакали эканликларини кўрсатишган.

Ҳамма гап шунда-да. Хаби Алонсонинг мослашиш қобилиятини ҳали билмаймиз. Шу пайтгача у эришган ютуқлари, топ даражада амалга оширган ишлари бошқа йўналишда. Анчелотти ва Моуриньо "Реал"га келгунча, "Милан", "Ювентус", "Интер", "Челси" каби жамоаларда айнан мослашиш, таркибдан максимал фойдаланишни исботлаб бўлгандилар. Ҳаммаси яхши бўлиш эҳтимоли катта албатта, аммо Алонсонинг тайинланишида камида Зиданнинг тайинланиши қадар риск бор.

Зиданни ҳам "Реал"да бош мураббий бўлгунча, "Кастиля"да ёки ёрдамчи эканида тактик гик, ўз тизими ва қарашлари бор мураббий сифатида танигандик. Ҳатто Пеп Гвардиоланинг шогирди экани, кўп нарсани ундан ўрганганини французнинг ўзи ҳам тан олган. Аммо аслида мослашувчанлиги билан янада топ мутахассис экани амалда аниқлашди. Алонсо билан ҳам балки шунақа бўлар.

@aslanov_futbol
CHERY TIGGO 2 PRO - сизнинг замонавий кроссоверингиз муддатли тўловга!

Тўлиқ комплектатсия 214 900 000 сўмга!

Қулай муддатли тўлов шартларини танланг:
🔹 30% бошланғич тўлов - 12 ойга
🔹 50% бошланғич тўлов - 18 ойга
🔹 60% бошланғич тўлов - 2 йилга
🔹 70% бошланғич тўлов - 3 йилга

Нарх ўзгармайди - ҳаммаси адолатли!
5 йиллик кафолат ёки 150 000 км


Автомобиллар сони чекланган - батафсил маълумот учун қўнғироқ қилинг: +998555009055
20.04.202515:13
Расман: «Манчестер Юнайтед» келаси мавсумда ҳам АПЛда тўп сурадиган бўлди.

«Ипсвич» «Арсенал»га ютқазгач, орадаги 17 очко фарқ сақланиб қолди. Мавсум тугашига 5 тур қолганда «Ипсвич» «Манчестер Юнайтед»га етиб олиши имконсиз.

@aslanov_futbol
转发自:
Tribuna.uz avatar
Tribuna.uz
«Ўзимизнинг футбол». Ўзбек классикоси олдидан мозийга назар

Бугун Фарғонада «Нефтчи» «Пахтакор»ни қабул қилади, яъни ўзбек классикоси бўлиб ўтади. Бир ўйиннинг классико номини олиш учун бир неча йил чемпионлик учун курашиши кифоя қилмайди, албатта, тарихий асос – унутилмас учрашувлар ҳам керак бўлади. Қуйида ҳикоя қилмоқчи бўлган ўйин ҳам айнан шу таърифга тушади. Бугунги кунда Европада тилга тушган 5:4 ҳисоби ўттиз икки йил аввал Ўзбекистон Олий лигасида мухлисларни жунбушга келтирганини кўпчилик ҳалигача эслайди. Ўшанда федерация кутилмаганда ғалати қарор чиқарганди.

👉 http://tribuna.uz/14850

Tribuna.uz расмий канали
24.04.202518:45
Боя твиттерда бир фикр устида баҳс бўлиб қолди - Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да захирада ўтиргандан пастроқдаги бирор жамоада доим майдонга тушгани яхшироқ, унинг ўйин амалиёти терма жамоага керак, дейилди.

Аслида мен ҳам шунақа ўйлардим. Тепада ёзганим ҳам бор, «Кристал Пэлас»га ўтиб, ҳар ҳафта майдонга тушса, терма жамоамиз ютади, деб.

Аммо ҳозир унақа ўйламайман. Топ клубда ҳамюртинг ўйнаса, бошқа нарса экан. Футбол фақат терма жамоа ютуғи билан ўлчанмайди-ю, тўғрими? Ҳусанов ўйнаса, ҳар ҳаракати дунё каналларида таҳлил қилинса, топ футболчилар Ҳусановни елкасини қоқиб қўйса, Винисиус,Винисиус, Мбаппе,Мбаппе Салоҳ, Холанд, Сон, эҳҳе... ўзбек, ўзбек, деб гапиришса... Ўзбек бўлса нима, улар мени танишмайди-ку - унақа эмас, мантиқан тушунтириб бўлмайди, қандайдир мансублик деган туйғу бўлар экан, қайсидир яхши нарсага мансуб бўлиш, ижобий кимдир билан нимадир умумий жиҳатинг бўлиш, бошқача ҳис экан, мен сизга айтсам. Айтишим шарт эмас, сиз ҳам тўлиқ тушундингизку, тўғрими?

«Кристал Пэлас»да бу нарсалар бўлармиди? Бунчаликмас, менимча.

Мамлакатни спорт машҳур қилади, ҳа, лекин фақат терма жамоанинг жаҳон чемпионатига чиқиши эмас-да. Масалан, ЖЧ-2006 саралашида Баҳрайндан ўтганимизда плей-оффда Триндад Тобаго билан ўйнашимиз мумкинлиги ҳақида хабарни ўқиганимда шунақа терма жамоа борлигини ва у кучли бўлиши мумкинлигини аллақачон билардим. Ҳамма биларди, чунки аввалроқ «Манчестер Юнайтед»да ўйнаган ҳужумчи Дуайт Йорк ўша ердан эди.

@aslanov_futbol
23.04.202518:49
Португалия нашрларида ёзилишича, агар Дарвин Нуньез 50 марта АПЛ ўйинида асосий таркибда майдонга тушса, «Ливерпул» «Бенфика»га яна 5 миллион евро бонус тўлаши кўзда тутилган экан.

Айни дамда Дарвинда бундай ўйинлар сони 49 та. Агар унча муҳим бўлмаган кейинги турларда «Ливерпул» уни асосий таркибда туширса, демак, ёзда сотиш нияти йўқ

@aslanov_futbol
23.04.202508:09
Карло Анчелоттининг ўрнига ким келади, деган саволга кўпроқ Хаби Алонсо варианти тилга олиняпти. Биринчидан, Алонсонинг кўтарилиш пайти аллақачон келган, иккинчидан, мураббий асосан ўзи ўйнаган жамоаларда ишлаш нияти борлиги ва шу жамоалардан таклиф тушса “Байер” осонгина қўйиб юборишга келишганликлари кўп айтиляпти. “Ливерпул”да Слот билан ҳаммаси жойида, Компани бир мавсумда истеъфога чиқмаса керак, ягона вариант “Реал” қоляпти.

Ҳаммаси яхши, фақат Алонсонинг қисқа муддатдаги барча мураббийлик муваффақиятлари 3-4-3 схемада амалга ошгани ҳам сир эмас. Бу талаб учун “Реал”нинг таркиби қанчалик тайёр? Муҳим масала. Албатта, савияли футболчилар ҳар қандай схемада ўзини кўрсата олади, аммо бу “Реал” даражасида, яъни барча мусобақаларда фаворит сифатида амалга ошириши янада мураккаб, баъзи футболчиларнинг самараси бироз тушиши, умумий натижага таъсир қилиши мумкин. Келинг, бир бошдан.

Марказий ҳимоя: Менимча 3 марказий ҳимоячи “Реал”да бемалол топилади. Алаба, Рюдигер каби футболчиларнинг бироз олдинга чиқиб ўйнай олиши ҳатто 3-4-3 “Реал” ҳимояси учун янада мосроқ деган хулосага олиб келиши ҳам мумкин.

Қанот футболчилари: Бу биринчи муаммо. Ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда бирдек фойдали ҳаракат қиладиган футболчилар керак. Васкес ва Карвахал бу профил учун мос келарди, агар ёшроқ бўлишганида. 33+ ёшда бу ҳажни бериш қийин. Бу схемада қанот футболчилари марказлашиб эмас, майдонни кенгайтириши, яъни янада қанотда ўйнашини эътиборга олсак, Валверде ва Камавингадан ҳозиргидек фойдаланиш қийинлашиб кетади.

Таянч зона. Тўп учун курашадиган ва яхши пасга эга бўлган футболчилар керак. Менимча, Себалиос, Валверде, Беллинҳэм, Камавинга, Тчуаменилар билан энг комплектлашган позиция.

Ҳужумкор яримҳимоячилар. Одатда “Байер”да яққол ҳужумчи ортида икки нафар “ўнлик”лар тўп суради. Вирц масалан бу схема учун идеал футболчи. Нафақат тезкор ва дриблинг билан ўзи гол урадиган, балки ўткир пасларга уста, ўйинни бошқариш хусусияти бўлиши лозим. “Реал”да учликда тўп сурадиган на Вини, на Родри, на Диас тўлиқ бу профилга тушади. Икки “ўнлик”дан бошқачароғи сифатида ўйнашлари мумкин, аммо иккинчи футболчи учун албатта керакли типаж керак. Ҳозирги таркибдан фақат Арда Гулердан керакли футболчи ясаш мумкин. Аммо Гулер қанчалик тайёр, бу мавсум жавоб бермади. Балким Беллинҳэм ҳам ўйнай олар.

Ҳужумчи. Бу системадаям Килиан Мбаппе ҳар қандай ҳужумчидан фойдалироқ бўлишига ишонаман. Аммо бир муҳим жиҳат бор. Бу системада ҳужумчи доим керакли пайтда жарима майдонида очилиши, доим якунлаш учун тайёр туриши лозим. Ортга қайтиб, комбинацияларда иштирок этиш талаб этилмайди. Агар Алонсо тизими Мбаппега ҳар ўйинда 3-4 вазият яратиб беришга қодир бўлса, яъни Мбаппе ҳар ўйинда 1-2 гол уриб турса, мана шу статистика учун ҳам у берилган ролга рози бўлиши, дриблинг ёки чиройли голлар кетидан қувмаслиги мумкин. Масалан кечки Роналду тезлиги ва дриблингни йўқотгач, бунга рози бўлган, яққол ҳужумчига айланган. Аввалгидек “мазза” қилмаган бўлса-да, голлар сони компенсация бўлиб ҳизмат қилган. Ёки Манчестерга келган Эрлинг Холандни олайлик. Бир сафар у бутун ўйин давомида 9 марта тўпга тегиб, 3 гол урганди. Агар Мбаппе футбол ўйнаш эмас, гол уришга рози бўлса, бемалол машинага айланиши мумкин.

Демак. Агар Алонсо келадиган бўлса, камида қанотга икки футболчи, шунингдек, камида бир нафар ҳужумкор яримҳимоячи сотиб олиши шарт. Бу минимал ҳолатда. Аслида 5 футболчи ҳам зарар қилмайди. Клуб ёзда трансфер бозорида фаол бўлишга тўғри келади.

Шу пайтгача клуб ўзи истаган футболчини сотиб олган ва мураббийдан уларни таркибга жойлаштириб, натижага эришиш талаб қилинган. Сўнгги 15 йилда ишлаган мураббийлар – Моуриньо, Анчелотти ва Зидан айнан шундай мураббий эди. Тизимли мураббий Лопатеги ярим йилга ҳам бормади.

Хаби Алонсо ўз услуби ва схемасига эга мураббий. Унинг мослашувчанлиги қай даражада эканини билмаймиз. Перес энди ўзини бошқача ролда синаб кўриши, мураббий тизимидан келиб чиқиб, керакли футболчиларни олиб бериши талаб этилади. Агар Алонсо келса.

@aslanov_futbol
21.04.202506:56
Сўнгги 11 йилда Ўзбекистон футболи ёшлар тоифасида эришган ютуқлар ҳақида

2014-2025 йилларда U17, U20 ва U23 тоифаларида 5 мартадан Осиё чемпионатлари ўтказилди. Бу даврда ҳар бир терма жамоасиз бир мартадан чемпионликни қўлга киритди.

Ўзбекистон U-17: 4 та иштирок, 2 чорак финал, бир ярим финал ва бир чемпионлик

Ўзбекистон U-20: 4 та иштирок, икки чорак финал, бир ярим финал ва бир чемпионлик

Ўзбекистон U-23
: 5 та иштирок, бир марта гуруҳ босқичи, бир ярим финал, икки финал ва бир чемпионлик

Бу даврда фақатгина Япония биздан олдинда. Бу мамлакат ёшлар терма жамоалари 5 марта чемпионликни қўлга киритган. Ўзбекистон иккинчи ўринда.

👉⚽️@futbol_qoidalar
"Manchester Siti" haqida yana bir telegramda kanal topib oldim.

Husanov va klubga oid barcha yangiliklarni joylab boruvchi @mancity_uz_news kanalini sizlarga ham tavsiya qilaman

Kanalga qo’shilish 👇
@mancity_uz_news
19.04.202512:04
Козмин Олариу ўз вақтида Саудия Арабистони терма жамоаси мураббийи сифатида Ўзбекистонга қарши шогирдларини олиб тушганди.

Осиё кубоги -2015 да гуруҳ босқичидаги ўйин 3:1 ҳисобида ҳамюртларимиз ғалабаси билан тугаган. Ўшанда Ўзбекистон бош мураббийи Миржалол Қосимов эди. Ҳозирги мураббийимиз Темур Кападзе эса футболчи сифатида захирадан ўйинни кузатган.

@aslanov_futbol

https://t.me/futbol_qoidalar/986
24.04.202509:23
Қаторасига иккинчи йилки АПЛ га янги чиққан учала жамоа ўша йилиёқ пастга тушиб кетяпти. Чемпионшип ва АПЛ ўртасидаги фарқ шу қадар катталашиб кетяптими, деб аниқ хулоса бериш учун 2 йил етарли эмас, менимча.

Масалан, уч йил олдин биргаликда АПЛга чиққан “Борнмут”, “Ноттингем Форест” ва “Фулҳэм” ҳозир еврокубоклар йўлланмаси учун курашишмоқда.

Менимча, АПЛда мураббийлик лойиҳалари кўпайгани билан ҳам изоҳлаш мумкин. Ираола, Сантуш, Гласнер, Франк, Хурселер, Эмери, Хау, Силва каби мураббийларга етарлича вақт ва имконият берилаётгани туфайли, анча рақобатбардош жамоалар пайдо бўлди. Айни дамда АПЛда топ-клублардан кўра, ўртамиёналар савияси сезиларли даражада ошган. Ҳаммасининг ўз услуби, имзоси бор. Улар учун топ-жамоалардан очко олиш аввалгидек, фақат ҳимоя орқали бўлмаяпти, умуман бундай ғалабалар аллақачон сенсация сифатида баҳоланмаяпти.

Айтайлик, аввал ҳам “МЮ”, “Тоттенҳэм” каби жамоаларда инқирозлар бўлган, аммо топ-6 вакили бўлган клуб энг ёмон ҳолатда ҳам пастдагилардан керакли очколарни олар, жуда борса 7-ўринга тушиб кетиши мумкин эди холос. Ҳозир кучли жамоалар кўплигидан бирданига 14-15 ўринларга шўнғиш хавфи бор. Энди ўртамиёналарни ютиш учун кучли таркибнинг ўзи етарли бўлмайди.

@aslanov_futbol
Неъматиллоҳ Рустамжоновнинг сўнгги сониядаги қош қоқиши машҳур бўлиб кетди, бутун дунёда айланмоқда, қайсидир маънода ташриф қоғозига айланиб кетди.

Бу ерда аввало, транслация режиссёрига тан бериш керак. Унинг ихтиёрида ўнлаб камерадан келаётган тасвирлар бўлади ва вақтида энг зўрини танлаш керак. Баъзи бошқа кадрларни эса такрорий лавҳа сифатида ишлатиши мумкин.

Атайлаб қараб келдим, Рустамжоновнинг қош қоқиши такрорда эмас, жонли кадрда кўрсатилган экан. Яъни нимадир режиссёрни айнан ўша камеранинг ракурсига ўтишга ундаган. Балким, ҳозироқ хуштак чалинади, деб тахмин қилган ва ўша сония эмоциясини тўпни эгаллаб турган дарвозабон орқали чиқариб бермоқчи бўлгандир. Нима бўлсаям, энг омадли кадр чиққан.

Ҳаммаси бўлиб нечта камера бўлса, айнан ўша палла учун энг муҳим, энг зўр кадр айнан ўша камерада эди ва бу топилган. Бундан зўри йўқ эди. Агар ўша саудиялик футболчининг кўзида камера ўрнатилмаган бўлса, албатта :)

@aslanov_futbol
23.04.202502:44
Охирги уч кунда уч муҳим ўйинда ўнг қанот ҳимоячиси сўнгги дақиқада гол уриб жамоасига ғалаба келтиряпти.

Трент Александр-Арнолд «Эвертон» дарвозасига
Федерико Валверде «Атлетик» дарвозасига
Матеус Нуньес «Астон Вилла» дарвозасига

Қизиқ.

@aslanov_futbol
20.04.202517:00
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида 17 ёшли эркакларимиз чемпион бўлишди. Табриклар!

@aslanov_futbol
19.04.202516:23
«Лион» ҳужумчиси Фоффана «Олд Траффорд»даги ўйиндан кейин айтганди:

«4:2 дан кейин биз ҳаммаси тугади деб ўйлагандик. Аммо улар учун тугамас экан»

Италиялик мураббий бир пайтлар 2:0 дан кўра 1:0 ни қўриқлаш осонлигини айтганди. Чунки агар 2:1 бўлиб қолса, руҳий устунлик ютқазаётган томонга ўтиб қолади.

Менимча, «Селта»га учинчи гол ҳалақит қилди. Қаранг, ҳисоб 3:1 пайтида «Барселона» 6 дақиқада 4 зарба йўллади. 3:3 бўлгач, кейинги 25 дақиқада атиги 2 зарба. Яъни ҳисоб тенглашгач, «Селта» одатий, тайёрланган режимда «Барса»ни яхши тўхтатиб турди. То пеналтигача. 3:1 пайтида эса бўшашганди.

Бу рақибга ҳам таъсир қилади. 1:3 бўлгач, «МЮ» 2:4 пайтидаги каби, «Барса»да йўқотадиган нарсаси қолмади, риск қилди, бор имконияти билан ҳужумни ўйлади. 3:3 да ундай ўйнаш қийинроқ.

@aslanov_futbol
19.04.202510:45
Фақат «Арсенал» эмас, бошқа клублар ҳам тўсқинлик қилиши мумкин, масалан, «Барселона» Испания кубоги ё Ла Лигани ютолмаслиги? «Интер» ҳам ички турнирларни, «ПСЖ» кубокни нақдлагани йўқ ҳали :)

@aslanov_futbol
显示 1 - 24 609
登录以解锁更多功能。