
Jizzax viloyati hokimi
记录
06.02.202516:23
38.6K订阅者28.02.202523:59
7900引用指数16.04.202518:15
15.3K每帖平均覆盖率17.04.202523:59
15.3K广告帖子的平均覆盖率09.03.202523:59
1.87%ER16.04.202516:50
55.13%ERR登录以解锁更多功能。
Жиззах шаҳридаги Эски шаҳар деҳқон бозори ҳудудида ҳозирги кунда кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ишлар Жиззах вилояти ҳокимининг бевосита ташаббуси билан амалга оширилмоқда.
Эски шаҳар деҳқон бозори ҳудудида мавжуд муаммоларга ечим топиш, сотувчи ва харидорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида замонавий талабларга жавоб берадиган янги савдо расталари барпо этилмоқда.
Шу билан бирга, ҳудудда кенг кўламли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Айни пайтда бозорда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 2000 та буталар ва 200 га яқин павлония турига мансуб манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Шунингдек, ҳудуддаги фавворалар таъмирланиб, қайта ишга туширилди.
Бозор ҳудудидаги улгуржи озиқ-овқат савдо маркази ҳам замон талабларига мос равишда таъмирланмоқда.
Бозор ичидаги узунлиги 20 метр, эни 3 метр бўлган 3 та айвонда ҳам қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Илгари бу ерда сотувчилар қуёш ва ёмғирдан ҳимоясиз ҳолда, ноқулай шарт-шароитда савдо қилишга мажбур эдилар. Эндиликда эса улар учун барча қулайликларга эга махсус савдо расталари барпо этилмоқда.
Савдо расталари атрофига оқова сув тармоқлари учун кичик бетон ариқлар ҳам ўрнатилди.
Эътиборли жиҳати шундаки, энди сотувчилар маҳсулот турлари бўйича алоҳида жойларда савдо қилишади.
Бозор ҳудудидаги барча савдо расталарининг том қисми янги аликофон материаллари билан тўлиқ қопланди. Қурилиш ишлари якунлангач, бозорда 30 га яқин янги савдо жойлари яратилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, бозорнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 40 киловаттлик қуёш панеллари ўрнатилди. Ҳозирда эса яна 60 киловаттлик қуёш панеллари учун махсус майдон тайёрланмоқда.
Авваллари бозордаги ички йўлаклар таъмирталаб ҳолатда бўлиб, ёзда чанг, қишда эса лой билан қопланган эди. Ҳозирда 1000 квадрат метр майдондаги йўлаклар асфальтланди ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги таъминланди.
150 метр масофада оқова сув тармоғи учун бетон ариқлар ўрнатилди.
Бозор ҳудудида тунги ёритиш чироқлари ва янги баннерлар ҳам ўрнатилди. Шу билан бирга, ҳудудда жойлашган “Олтин Тож” хусусий авто шохбекати ҳам янгиланиш ишларидан четда қолмади.
Бекат раҳбари Асқар Азимов ташаббуси билан бу ерда ҳам кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Сув қувурлари ирригация тармоқларига уланиб, бетон ариқлар ётқизилди.
Эски шаҳар деҳқон бозорида ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркасининг санитария талабларига мувофиқ фаолият юритиши бозор маъмурияти томонидан доимий назоратга олинган.
Айтиш жоизки, Эски шаҳар деҳқон бозорида амалга оширилаётган бу каби қурилиш, таъмирлаш ва пардозлаш ишлари нафақат харидорлар, балки сотувчилар ва маҳаллий тадбиркорлар учун ҳам катта қулайликлар яратаётгани шубҳасиз.
Ташриф доирасида делегацияни Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев қабул қилди. Учрашув доирасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш борасида атрофлича фикр алмашилди.
Делегация таркибидан Хитойнинг саноат ва технология соҳасида етакчи бўлган 13 та йирик компания вакиллари иштирок этди. Улар қаторида:
Zhejiang Jiayi Biotechnology – биотехнология соҳасида фаолият юритувчи компания, Zhejiang Daoyuan Industrial Investment – саноат инвестициялари билан шуғулланувчи компания, Haitian Construction Group – қурилиш соҳасида етакчи холдинг, Chongqing Weilang Technology (Group) – юқори технологияларга ихтисослашган гуруҳ ва Jubo Industrial Technology (Hangzhou) ва бошқалар каби компаниялар бор.
Улар Жиззах вилоятининг саноат инфратузилмаси, технопарклари, логистика имкониятлари ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан танишишдан манфаатдор эканини билдирди.
Учрашувда Ван Юйчэнь, аввало, самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Чжэцзян провинцияси ҳамда Жиззах вилояти ўртасидаги иқтисодий алоқалар йилдан-йилга ривожланаётганини таъкидлади. У, шунингдек, янги инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш, қўшма корхоналар ташкил этиш ва технологиялар алмашинуви юзасидан аниқ таклифлар билан чиқди.
Ўз навбатида, Улуғбек Мустафоев делегация аъзоларига Жиззах вилоятида хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, солиқ ва божхона имтиёзлари, махсус иқтисодий зоналардаги имкониятлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, вилоятда амалга оширилаётган ривожланиш дастурлари, инфратузилмавий янгиланишлар ва саноатни локаллаштириш жараёнлари ҳақида ҳам сўз юритилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар. Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш воситалари ҳамда биотехнология соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ушбу ташриф Жиззах вилоятининг халқаро миқёсдаги инвестициявий нуфузини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. Икки томонлама муносабатларнинг янада ривожланиши эса нафақат ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, балки янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий иқтисодиётни рағбатлантиришга ҳам хизмат қилади.
Жиззах вилоятида жорий йилги пахта экиш мавсуми қизғин паллага кирган. Вилоят бўйича 2 104 та пахтачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари 67 600 гектар майдонда чигит экишни режалаштиришган. Ушбу режалар изчиллик билан амалга оширилмоқда, бугунги кунга қадар 28 381 гектар ерда чигит экиш ишлари тўлиқ якунланди.
Мисол тариқасида, Арнасой туманида 332 та пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари 7 200 гектар майдонда чигит экиш вазифасини ўз зиммаларига олган бўлсалар, бугунгача улар 3 029 гектар ерда чигит экиш ишларини тўлиқ амалга оширишга эришишди.
Шунингдек, Пахтакор туманидаги 241 та фермер хўжалиги 11 500 гектар ерга чигит экишни режалаштирган бўлиб, айни вақтда 4 615 гектар майдонга чигит қадалди.
Фермерлар ўртасида яратилаётган ҳамжиҳатлик, юртимизда агросаноат соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар, қишлоқ хўжалигидаги замонавий ёндашувлар ва илғор тажрибалар – буларнинг барчаси юртимиздаги пахтачилик соҳасида юқори натижаларга эришиш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Меҳнаткаш деҳқон ва фермерларимизнинг соф ният, сидқидилдан қилинаётган заҳматли меҳнати, албатта, ўз мевасини беради.
Қабул жараёнида вилоят ҳокими ўринбосарлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари иштирок этдилар.
Фуқаролар мурожаатларини тўғридан-тўғри эшитиш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида қабул жойлардаги Халқ қабулхоналари орқали ташкил этилди. Қабул давомида мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари эшитилиб, айрим масалалар жойида ҳал этилди, бошқалари бўйича эса қўшимча ўрганиш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Мурожаатларда асосан ижтимоий ҳимоя, коммунал хизматлар, иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, уй-жой масалалари ва инфратузилмани яхшилаш каби долзарб йўналишлар бўйича муаммолар кўтарилди. Барча масалалар қонунчилик доирасида ўрганилиб, белгиланган муддатларда амалий ечим топиш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, масъул раҳбарлар ва маҳаллий ҳокимият органларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Бундай оммавий қабуллар вилоят аҳолиси билан очиқ мулоқотни таъминлаш, муаммоларни манзилли ҳал этиш ва давлат органлари фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга, халқ ва ҳокимият ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашда муҳим омил сифатида хизмат қилмоқда.
Даставвал Устозлар, илмий конференциялар ва танловлар мавзусида янги таклифлар муҳокама қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Жиззах вилоятида вилоятдаги таълим муассасалари раҳбарлари ва устозлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Мулоқотда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ҳам иштирок этди. Тадбирда таълим соҳасининг ривожига қаратилган долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Вазир Ҳилола Умарова мулоқот давомида юртбошимизнинг таълим соҳасига кўрсатаётган алоҳида эътиборига тўхталиб, таълимни ривожлантириш борасида барчанинг бирдек масъулиятли эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, давлат раҳбарининг 51-сонли Фармонида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан фикр алмашилди, мазкур Фармон мазмуни ва моҳияти кенг жамоатчиликка етказишда муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Мулоқотда таълим соҳасидаги барча иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари эътиборга олиниб, шу билан бирга, таълимни ривожлантириш йўлида ҳамкорликда иш олиб бориш борасида келгусидаги режалаштирилган тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди.
Бу каби очиқ мулоқотлар таълим соҳасида юзага келган янги имкониятлар ва инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим ўрин тутади.
Шу билан бирга, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Шароф Рашидов туманидаги 32-мактабда бўлди. Бу ерда Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори асосида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилган.
Уларда математика, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади.
Бундан ташқари Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат институти андозасида қурилаётган Жиззах вилояти педагогик маҳорат маркази биноси, қурилиш ишлари билан танишилди.
Марказда фаолият юритаётган 23 мингдан ортиқ ўқитувчилар, 4 мингдан ошиқ мактабгача таълим мутахассислари малакасини ошириш учун етарли моддий ва илмий имкониятларга эга бўлиши, асосий талаб сифатга қаратилиши кераклиги айтилди.
Жиззах вилоятида ўтказилган мулоқот, таълим тизимини янада такомиллаштириш ва ёш авлодга юқори сифатли таълим беришда янги босқични бошлаб беради албатта..
Вилоятда йўл-транспорт тармоғининг ривожланиши минтақанинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда. Айниқса, 4К-253а йўлининг М-39 "Тошкент-Термиз" магистрал йўлига боғланиши орқали барпо этилган 4 километрлик янги автомобиль йўли ва 700 метр узунликдаги замонавий йўл ўтказгич минтақавий логистика тизимининг тубдан яхшиланишига хизмат қилади.
Мазкур лойиҳалар орқали транспорт ҳаракати тезлашиб, вилоятнинг бошқа ҳудудлар билан боғланиши янада қулайлашди.
Шунингдек, шаҳар ички транспорт тизимини ривожлантириш мақсадида янги автобус линиялари ишга туширилди.
Хусусан, "Янги Ўзбекистон" массивини шаҳар билан боғловчи йўналишда 18 та автобус қатнови йўлга қўйилиб, бу аҳоли ҳаракатланишини осонлаштириш билан бирга, замонавий шаҳар транспорт тизимини шакллантиришга туртки бермоқда.
Жиззах вилоятида амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан бири – "Янги Ўзбекистон" турар-жой массиви. Бу ҳудуд замонавий инфратузилмаси билан нафақат қулай яшаш шароитларини яратмоқда, балки минтақанинг жадал ривожланишига ҳам хизмат қилмоқда.
Мазкур массивда кўп қаватли турар-жой бинолари, замонавий мактаб ва болалар боғчалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, поликлиникалар,
"INNO" технопарки, спорт мажмуалари ва дам олиш масканлари барпо этилмоқда.
Бундан ташқари, массив атрофида кенг кўламли яшил майдонлар яратилиб, пиёдалар учун хавфсиз йўлаклар барпо этилмоқда.
Ушбу ўзгаришлар нафақат экологик муҳитни яхшилайди, балки аҳолининг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ҳам муҳим роль ўйнайди.
Жиззах вилоятида инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар натижасида ҳудуд иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамламоқда.
Транспорт ва яшаш шароитларининг яхшиланиши вилоятга сармоядорларни жалб қилишга хизмат қилмоқда.
Бундан ташқари, янги саноат ва хизмат кўрсатиш марказларининг очилиши орқали янги иш ўринлари яратилмоқда. Бу эса аҳолининг бандлигини ошириш, уларнинг даромадини кўпайтириш ва умуман олганда, Жиззах вилоятини мамлакатнинг етакчи иқтисодий ҳудудларидан бирига айлантиришга туртки бермоқда.
Хулоса қилиб айтганда, Жиззах вилоятида олиб борилаётган инфратузилма ислоҳотлари, хусусан, "Янги Ўзбекистон" массивининг барпо этилиши минтақанинг барқарор ривожланиши ва аҳоли фаровонлигининг ошишига муҳим ҳисса қўшмоқда.
Ушбу ўзгаришлар вилоятнинг замонавий шаҳарлашган ҳудудга айланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.