
Rahimjon Hakimov
Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi.
Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot
Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot
关联群组
登录以解锁更多功能。
Қонунчилик палатасида Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
• 0-10% бўлган ставкалардаги товарларга – 5%;
• 10-20% бўлган ставкалардаги товарларга – 10%;
• 20-30% бўлган ставкалардаги товарларга – 15%;
• 30% ва юқори бўлган ставкалардаги товарларга – 20%.
🗞Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализацияси жадаллаштирилади
❗️Ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий этилади
🔸барча ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектлари мажбурий тарзда шартнома асосида технологик аудитдан ўтказилади;
🔸босқичма-босқич ҳудудий инспекцияларда Қурилиш объектларини онлайн кузатиш маркази ташкил этилади;
🔸тажриба-синов тариқасида 2025 йилда Қашқадарё вилоятидаги Давлат бюджети маблағлари ҳисобига янгидан қуриладиган объектларга видеокамералар ўрнатилади;
🔸қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини амалга оширишда мобил видеокамералар (бодикамера) ва махсус планшетлардан фойдаланилади.
❗️Хусусий назорат тизими механизмлари шакллантирилади
🔹якка тартибдаги уй-жойлар ва кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан қурилиш назорати хусусий сектор томонидан олиб борилади;
🔹хусусий қурилиш назорати объектларида қурилиш якунига етгандан сўнг лойиҳачи томонидан “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида хулоса шакллантирилади ва буюртмачига тақдим этилади;
🔹қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тегишли туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан амалга оширилади;
🔹хусусий қурилиш назорати олиб борилмаганда ёки назоратни олиб борган лойиҳачининг ижобий хулосаси мавжуд бўлмаганда объектларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.
▪️2 қаватдан юқори бўлмаган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар;
▪️қурилиш ҳажми 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлар ҳамда енгил турдаги (конструкцияли) қурилмалар.
❗️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати самарали ташкил этилади
🔹Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясини (Инспекция) мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида шакллантириш;
🔹қурилиш, кўп квартирали уйларни бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида назорат функцияларини тўлиқ рақамлаштириш;
🔹хусусий сектор томонидан амалга ошириладиган назорат тизими механизмларини шакллантириш.
🔸тадбиркор ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари ўртасида шартнома тузилган бўлса, тадбиркорларнинг қурилиш объектларида қисқа муддатли давлат қурилиш назорати тадбирлари шартнома шартлари доирасида амалга оширилади ва “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмайди;
🔸Инспекцияга хўжалик юритувчи субъектларнинг молиялаштириш манбаларидан қатъи назар молия-хўжалик фаолиятига аралашиш қатъиян тақиқланади.
🔺Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади
▶️табиий ва техноген офатлар;
▶️ёнғин;
▶️ўсимликларнинг зараркунандалар ва касалликлардан зарарланиши;
▶️қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари тарқалиши ва заҳарланиши;
▶️ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларнинг пайҳон қилиниши ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказилиши;
▶️учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари.
1. Консуллик уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг хорижий мамлакатларда Республика фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширган ишлари ҳамда 2020 – 2024 йиллар давомида фаолиятида юз берган ўзгаришлар тўғрисида;
2. Консуллик муассасалари томонидан хизматлар кўрсатиш тартибини замонавий талабларга мувофиқлаштириш мақсадида ахборот тизимлари имкониятларидан фойдаланиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар;
3. Хорижий мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада ривожлантириш юзасидан норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
🟢Туҳмат (40-модда);
🟢Ҳақорат қилиш (41-модда);
🟢Шаҳвоний шилқимлик қилиш (41-1-модда);
🟢Ҳужжатлар билан танишиб чиқишни асоссиз равишда рад этиш (44-модда);
🟢Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш (45-модда);
🟢Фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш (46-модда);
🟢Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш (46-1-модда);
🟢Енгил тан жароҳати етказиш (52-модда);
🟢Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (61-2-модда, бундан корхона, муассаса, ташкилотлар мустасно);
🟢Нотариал ҳаракатни амалга оширишни қонунга хилоф равишда рад этиш (193³-модда);
🟢Ёлғон ахборот тарқатиш (202²-модда).
🟢Жабрланувчи вояга етмаган ёки ҳуқуқбузарга қарам ҳолда бўлса, бундай ҳолатда ваколатли органлар аризасисиз ҳам иш юритишни бошлаши шартлиги қайд этилмоқда;
🟢Устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахслар мулкига нисбатан ходим томонидан оз миқдорда талон-торож қилиш (61-модда, биринчи ва иккинчи қисмлари) ва мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (61-2-модда) ҳуқуқбузарликлари содир этилган ҳолатида ҳам иш мулкдор ёки ваколатли шахснинг мурожаатига кўра бошланади;
🟢Маъмурий баённома тайёрланганда, унга жабрланувчининг ёзма аризасини илова қилиш мажбурияти белгиланмоқда.
🔹Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида суд қарорларининг сўзсиз ва тезкор ижро этилишини таъминлаш, шунингдек, фойдасига суд қарори қабул қилинган фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
🔹Ижро бўйича кафолат маблағлари – мулкий характердаги суд қарорлари (алимент ундириш бундан мустасно) бўйича қарздорнинг мажбуриятларини бажаришини таъминлаш учун мажбурий ижро органининг депозит ҳисобварағига пул маблағларини киритиш тизимидир.
🔹қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашганда ёки ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан шикоят ёки протест киритилиши муносабати билан ушбу суд ҳужжати қайта кўриб чиқилаётганда;
🔹 давлат ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда.
Ушбу қонун лойиҳаси суд тизимидаги шаффофлик ва адолатни мустаҳкамлайди, қарздорларнинг мажбуриятларини тез ва тўлиқ бажаришига ёрдам беради.
Қонунчилик палатасида ахборотлаштириш соҳасига оид бир қатор ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
🟢“Сунъий интеллект” тушунчасининг ҳуқуқий таърифи илк бор қонунчилик даражасида аниқ белгиланмоқда;
🟢Давлат сиёсатининг асосий йўналишлари: сунъий интеллектни ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш, кадрлар тайёрлаш ва соҳада ҳуқуқий кафолатлар яратиш;
🟢Ахборот ресурсларига нисбатан этик ва ҳуқуқий талаблар – инсон ҳуқуқлари ва шаънини ҳурмат қилиш, қарор қабул қилишда фақат сунъий интеллект хулосаларига таянмаслик;
🟢Маъмурий жавобгарлик нормаси: шахсга доир маълумотларга сунъий интеллект орқали ноқонуний ишлов бериш ва тарқатиш учун жавобгарлик механизми жорий этилмоқда;
🟢Ахборот ресурсларига мажбурий маркировка – сунъий интеллект орқали яратилган маълумотлар махсус белгилар билан ажратиб кўрсатилиши лозим.
Бугунги кунда сунъий интеллект нафақат технология, балки иқтисодиёт, таълим, ҳуқуқ, ахлоқ, хавфсизлик ва ҳаётимизнинг бошқа муҳим соҳаларига оид мураккаб масалаларга кириб бормоқда. Интернетда тарқатилаётган сунъий равишда яратилган, сохта овоз ва тасвирларга асосланган контентлар шахс шаъни, обрўси ва ҳуқуқлари учун жиддий таҳдид солмоқда.
Қонун лойиҳаси ушбу таҳдидларга нисбатан ҳуқуқий ечимлар таклиф этади, жумладан: сунъий интеллект ёрдамида тарқатилган ахборотнинг ҳақиқий манбасини ажратиш, уни инсоннинг ҳуқуқларига қарши қўллашга йўл қўймаслик ва бундай ҳаракатлар учун жавобгарликни белгилаш.
Қонунчилик палатасида “Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Муддатлар– ҳуқуқий эксперимент 6 ойдан 3 йилгача бўлган даврда ўтказилиши мумкин.
Иштирокчилар ҳуқуқлари ҳимояси– жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари бузилган тақдирда, улар ваколатли орган ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳисобот ва баҳолаш- эксперимент натижалари тўғрисида ҳисобот тайёрланади ва унинг асосида нормалар умуммажбурий ҳуқуқий ҳужжатга айлантирилади ёки рад этилади.