Муаллифлик ҳуқуқини бузганлар қийналадиган давр келяпти!
Бундан буён бировнинг ақлий меҳнатини ўғирлаб, ўзини “ижодкор” қилиб кўрсатмоқчи бўлганлар жавобгарликка тортилиши мумкин. Айтишларича, Қонунчилик палатасида интеллектуал мулкка оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда: муаллифлик ҳуқуқини бузганларга жавобгарлик кескин кучайтирилади.
Ҳозиргача ихтирочиларнинг ғоялари ўзларидан тезроқ “муомалага кириб кетар”, ижодкорлар эса ўз меҳнатидан охирида баҳраманд бўлар эди. Энди эса “менга нима қиларди?” деганларга жавоб тайёр — жарима, жиноий жавобгарлик ва халқаро стандартларга мос тартиб!
Қонунчиликдаги бу ўзгаришлар нафақат ижодкорлар, ихтирочилар ва муаллифларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилади балки ўғриларнинг таъзирини ҳам бериб қўяди. Ижод қила олмасангиз ҳам майли, ҳеч бўлмаса ўғирламанг!
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг