Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Kun mavzusi avatar

Kun mavzusi

#kun_mavzusi
Xabardor bo'ling:
➖ O'zbekiston hayotidagi dolzarb siyosiy jarayonlar;
➖ Parlament va mahalliy Kengashlarning faoliyati;
➖ Qonunchilikdagi so'nggi o'zgarishlar;
➖ Partiyalar faoliyatiga oid yangiliklar va muhim siyosiy voqealar.
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Jul 02, 2024
添加到 TGlist 的日期
Jul 29, 2024

记录

19.01.202519:40
13.4K订阅者
31.03.202523:59
300引用指数
31.07.202423:59
620.1K每帖平均覆盖率
22.09.202423:59
874广告帖子的平均覆盖率
12.09.202423:59
5.77%ER
31.08.202423:59
337.99%ERR

Kun mavzusi 热门帖子

✔️Бўлажак саммит муносабатларимизда муҳим босқич бўлади

Аввал хабар берганимиздек, 3-4 апрель кунлари Самарқандда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев саммит олдидан “Euronews”га интервью берди.

Президент Шавкат Мирзиёев:
Минтақаларимизни чуқур тарихий илдизлар, бир-бирига мос манфаатлар ва яқин шерикликка объектив интилиш боғлаб туради. Бугунги кунда биз Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг қарийб ўттиз йиллик самарали тажрибага асосланган аниқ кун тартибини шакллантирганмиз.
Бизнинг Европа Иттифоқи билан шериклигимиз – бу икки томонлама ҳаракат, ундан иккала томон ҳам манфаат кўриши лозим.


🌀 Батафсил

Kun mavzusi
❗️Ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни бўладиПрезидент

Сўнгги йилларда ички туризмга эътибор туфайли маҳаллий сайёҳлар сони 23 миллионга етди (2017 йилда 5 миллионта эди).

Лекин ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўп. Шу боис, ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади.

Ёшлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини совға қилиш йўлга қўйилади.

Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.

Kun mavzusi
5 кунлик ўқиш вa иш режими кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига юборилди

Қонунчилик палатаси депутати Шахноза Холмахаматовага кўра, “Таълим тизимини тўлиқ 5 кунлик ўқиш вa иш режимига ўтказиш” мавзусида эълон қилинган ташаббус, бугунгача 153 829 та кўрилган ҳамда фуқаролар томонидан 657 та изоҳ қолдирилган.

Мазкур мурожаат 6 кун ичида ичида жами 12 660 та овоз тўплаган. Овозларнинг 12 527 таси (98,9) қўллаб-қувватловчи, 133 таси (1,1%) қарши овозни ташкил этган.

Бугунги кунда ушбу мурожаат 10 мингдан зиёд овоз тўплагани боис, Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборилган. Қабул қилинадиган қарор веб-порталда эълон қилинади.

✅ Ўйлаймизки, тез кунларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан мазкур ташаббус атрофлича ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.

Kun mavzusi
16.04.202515:43
Ота-оналарга ҳавас, ёшларга зўр намуна.

Kun mavzusi
05.04.202518:21
🤟🤦‍♀️🧔

🏢 Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессиясидан махсус репортаж.

Kun mavzusi
Рамазон ҳайити байрами муборак бўлсин!

Жамоамиз номидан сиз ва якинларингизга саломатлик, бахт-саодат, хотиржамлик ва ижобий ўзгаришлар тилаймиз.

Бу муқаддас байрам сизга мехр-муҳаббат, бирдамлик ва яхшиликлар олиб келсин.


Иймонгиз мустаҳкам, ибодатларингиз қабул бўлсин! Рамазон байрамингиз муборак бўлсин!

Kun mavzusi
10.04.202512:35
✔️ АЙРИМ ИШЛАРДА ЭНДИЛИКДА НИКОҲДАН АЖРАШАЁТГАНДА МУҲЛАТ ТАЙИНЛАНМАЙДИ

Қонун (ЎРҚ-1053-сон, 09.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди


🔴 Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

🔴 Бундан ташқари, Уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, турар-жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар-жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар-жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар-жой мулкорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар-жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди.

🌀 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Kun mavzusi
Янги қарор: 1 майдан 201 кВт⋅соатдан 500 кВт⋅соатгача электр энергиясига 900 сўмдан эмас, 800 сўмдан тўлайсиз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида” 194-сон қарори қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ ишлаб чиқилган мазкур қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16-апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига аҳоли учун енгиллик яратадиган ўзгартишлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, қарор билан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланмоқда.

Kun mavzusi
11.04.202511:38
❗️
Пробацияни амалга оширишга кўмаклашган шахслар рағбатлантирилиши мумкин

Фармон (ПФ-65-сон, 10.04.2025 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🌀 Унга кўра, Ички ишлар вазирига қуйидаги рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳуқуқлари берилди:

✍️ пробацияни амалга оширишга кўмаклашган давлат органларининг, муассасаларининг ва ташкилотларининг ходимларини, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳамда фуқароларни рағбатлантириш;

✍️ жамоат хавфсизлигини таъминлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ички ишлар органлари ходимларини лавозим маошининг 1 бараваригача бўлган миқдорда бир марталик мукофот билан рағбатлантириш.

Kun mavzusi
💧 Дарахтлар тақдири депутат эътиборда!

🌀 Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Тузел МФЙ, Тузел-1 мавзесида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларидан тушган мурожаат асосида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Борий Алиханов томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирига, Тошкент шаҳар ҳокимига "Депутатлик сўрови" юборилди.

✔️ Аҳоли томонидан қилинган мурожаатда Тузел-1 мавзесида 15 ва 16-кўп қаватли уйлар орасидаги дарахтларга шикаст етказилгани, хусусан, дарахтлар кесилгани ва яшил майдон асфальтланиб, бетонлаштирилгани қайд этилган.

🔴 Депутат томонидан юборилган сўровда масъулларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинган:
✅ Мазкур ҳудуддаги дарахтлар хатловдан ўтказилганми?
✅ Ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари юзасида лойиҳа ҳужжатларига тегишли хулоса олинганми?
✅ Йўл қўйилган ҳолат бўйича ким жавобгар?

✅ Депутат шу каби саволлар билар мутасадди ташкилот раҳбарларига мурожаат қилган.

📌 Ўйлаймизки, масъул идоралар депутат томонидан кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиб, тегишли хулоса чиқаради ва келгусида бу каби ҳолатларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтиради.

Kun mavzusi
🤟🤦‍♀️🧔

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясида сўзлаган нутқи юзасидан Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Р.Ҳакимов ўз фикрини билдирибди.

Давлатимиз раҳбарининг нутқи ва билдирган ташаббуслари Ассамблеяда иштирок этаётган жаҳон парламентарийлари томонидан кенг қўллаб-қувватланди. Парламентлараро Иттифоқ Президенти Тулия Эксон таъбири билан айтганда Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари Парламентлараро Иттифоқнинг доимий эътиборида бўлади ҳамда мазкур ташаббусларнинг амалга оширилиши, шубҳасиз, парламентлар ҳамжамияти ва депутатлар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.


Kun mavzusi
07.04.202510:54
🤔 Ассамблея доирасида ёш парламент вакилларининг форуми бўлиб ўтди

Унда дунё давлатларидан келган ёшлар вакиллари ўз нутқлари билан иштирок этишди.

Kun mavzusi
Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 12 млрд евролик инвестиция пакетини эълон қилди.

Kun mavzusi
15.04.202508:02
✔️ Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров: Қонун лойиҳасини қўмитага қайтариш керак!

✍️ Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси жуда қизғин баҳс-мунозарага бой ўтмоқда.

🤔 Кузатиш учун: https://www.youtube.com/watch?v=D35weSVRsH0

Kun mavzusi
🤟🤦‍♀️🧔

🏢 Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси

"Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати”

мавзусидаги умумий мунозараларда Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов ҳам нутқ сўзлади.

Kun mavzusi
登录以解锁更多功能。