
ЖАДИД медиа | расмий
“Жадид” газетасининг расмий каналлари:
©Lotin > @Jadid_media
©Кирилл > @Jadidmedia_rasmiy
Мурожаат: @jadidgamurojaat_bot
©Lotin > @Jadid_media
©Кирилл > @Jadidmedia_rasmiy
Мурожаат: @jadidgamurojaat_bot
登录以解锁更多功能。
...Ҳасанхўжа Нисорийнинг “Музаккири аҳбоб” тазкирасида дуч келдим. Унда ёзилишича, ўша замон шоирларидан бири, ўзбек адабиёти тарихига “Қиссайи Сайфулмулук” асарининг ёзувчиси бўлиб кирган Мажлисий Бобурга бағишлаб қасида ёзади. Мақтов ҳар кимга ёқади. Жумладан, қасида Бобурнинг таъбига хуш-маъқул келади ва шоирга шу мақтовли шеъри учун етти минг танга инъом қилмоқчи бўлади. Бироқ...
Тилда, фикрда, ишда бирлик!
“Ўткан кунлар” романининг “Мажбурият” фаслида шундай эпизод бор: “Кечлик ошни ўтказгач, Ҳасанали ўз ҳужрасидан кийиниб чиқди-да, Отабек ёниға кирди. Отабек “Бобурнома” мутолааси билан машғул эди”.
Тилда, фикрда, ишда бирлик!
Хаёлга нималар келмайди. "Мен шоирман" ёки "фалончиман" дея дилига нима келса, шеърга солиб ёки саҳифалаб элга дастурхон қилавериш – нодонлик белгиси. Ёш шоирлар шеърларида кўзга ташланиб турадики, уларда Худо ҳақидаги тушунча исломий эмас, қайсидир манбалардан олинган қийшиқ, қоришиқ, қуюшқондан ташқари тушунча.
Тилда, фикрда, ишда бирлик!
Ўзбек драматургиясида Алишер Навоий образининг илк бадиий талқини яратилганига 85 йил бўлди. Шу оралиқда Навоий образининг ўндан зиёд талқинлари пайдо бўлди. Афсуски, саналганлар ичида бирор саҳна асарини Иззат Султон ва Уйғуннинг "Алишер Навоий" драмасига тенглаша олади, деб айтиш мушкул. Бунинг сабабларини қуйида изоҳлашга ҳаракат қиламиз.
Тилда, фикрда, ишда бирлик!
Нақлга кўра, ҳазрат Навоий "Кўкрагимдур субҳнинг пироҳанидин чокрок" деб бошланадиган ўта машҳур ғазалнинг илк байтини бир тиланчидан бир қанча олтин баҳосига сотиб олади. Мажзуб гадо шоир эшигига келиб, бу байтни ўқиб, тиланчилик қилган экан.
Tilda, fikrda, ishda birlik!
Тўрт жилддан иборат мазкур энциклопедия буюк шоир ва мутафаккир, йирик давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий мансуб бўлган XV асрнинг II ярми Хуросон ва Мовароуннаҳрдаги тарихий, ижтимоий, сиёсий, маданий ва адабий ҳаёт, улуғ шоирнинг таржимаи ҳоли, фаолияти, яқинлари, дўстлари, ижодиётининг маънавий сарчашмалари, салафлари, адабий мероси ва унинг жаҳоншумул аҳамияти, қолаверса, мумтоз адабиётимиз тарихида тутган беқиёс ўрни хусусида атрофлича маълумотларни қамраб олган.
Тилда, фикрда, ишда бирлик!
"Шарқ дурдоналари" (Pearls of the East) номли ушбу китоб, ана шу жавоҳиротнинг энг кичик дурларидан тизилган маржон – ҳазрат Алишер Навоийнинг 100 дона ҳикматли сўзлари ва уларнинг турк, инглиз ва хитой тилларига таржималаридан иборат мўъжазгина тўпламдир.
Тилда, фикрда, ишда бирлик!
⚫️ 1882 йил 22 мартда Россия империяси Астрахан вилоятида туғилган.
⚫️ Тошкент шаҳрида биринчи рус-татар мактабига асос солган. Қўқон шаҳрида чоп этиладиган “Эл байроғи” газетасининг бош муҳаррири сифатида уни Туркистон Мухторияти ҳукумати нашрига айлантиришга катта ҳисса қўшган.
⚫️ 1938 йил 13 октябрда советлар томонидан отувга ҳукм қилинган.
Янглишмасам, 2009 йили беназир адиб Расул Ҳамзатовнинг “Менинг Доғистоним” бадиасини илк маротаба яхлит тўплам ҳолида нашр этдик. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, шоир Асрор Мўминнинг таржимачилик борасидаги бир неча йиллик машаққатли меҳнати самараси эди бу. Китоб, катта таваккалдан тийилган ҳолда, минг нусхада чоп этилди. Абдулла Орипов сўзбошиси билан нашр этилган китобни адабий жамоатчилик катта мамнунлик билан қаршилади, ҳамкасблардан ҳам илиқ сўзлар эшитдик. Аммо молиявий жиҳатдан қувончимиз узоққа чўзилмади...