SAFAR
Жамиятдаги долзарб ижтимоий воқеаларга муносабат, илм-фан янгиликлари ва шахсий кузатишлар.
P.S. Каналнинг Нозим Сафарига алоқаси йўқ.
ҳамкорлик учун: @safar_reklama_bot
админ: @safarblog_bot

关联群组
"SAFAR" 群组最新帖子
27.04.202512:55
Видеодаги братларнинг бири хитойлик, иккинчиси эса рус. Ўзбекча гапиришга мажбурлаш эмас, тил жозибадорлигини ошириш, яна бошқача айтганда, ўзбек тилини ўрганишдан манфаат келтирувчи омилларни кўпайтириш керакми дейман?)
@safarblog
@safarblog

27.04.202503:28
Альфа авлоди офисда ишлашни ва ҳатто олий маълумотга эга бўлишни хоҳламайди. Йиллар давомида влог ва летсплейлар орқали миллионлаб пул топган блогерларни кўриб улғаяётган болалар ҳамда ўсмирлар улар каби бўлишни истайди.
12 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларнинг 30%дан кўпроғи ютюбер бўлишни орзу қилади, 21% эса ТикТокка видеолар ёзишни режалаштирмоқда. Энг ёши кичик альфалар Леди Гага клипида дарахт ролини ўйнашни ёки рақсида қатнашишни хоҳлашмоқда.
Ҳеч йўқ, футболист ёки ҳоким бўламан, демаптия бирортаси.

26.04.202516:22
Швейцариянинг Noonee компанияси Chairless Chair инновацион қурилмасини тақдим этди.
У тананинг пастки қисмига тақиладиган енгил экзоскелет бўлиб, вертикал ҳолатда, масалан ишлаб чиқариш линияларида кўп вақт ўтказувчиларга мўлжалланган.
У нафақат оёқларга таянч бўлади, балки уларни керакли баландликда ушлаб туриб, бўғимларга тушадиган оғирликни камайтиради.
Киборг-одамлар тобора реалликка айланмоқда.

26.04.202504:27
Жанубий Кореяда компаниялардан бири ходимларини ҳар куни чўмилиб юришга чақирди
Ижтимоий тармоқда тарқалган хизмат хатига кўра, ходимлардан қатъий равишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, аниқроқ айтганда кунига камида бир маротаба душ қабул қилиш сўралган.
Душдан ташқари:
— тоза кийимда юриш
— дезодорантдан фойдаланиш
— ўзи билан нам салфетка олиб юриш
— хонани мунтазам шамоллатиб туриш талаб қилинган.
Хат охирида раҳбарият алоҳида қайд этган: «Мендан ёмон ҳид келмайди, деб ўйламанг. Ҳамкасбларингиз сизга буни айтишмайди, холос».
Бу хабарни секингина ҳамкасблар гуруҳига юбориб қўямиз.

26.04.202504:21
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Огулжаҳон Гурбангулиевна билан Самарқандга ташрифи ҳақида
Сиз илгари кўрмаган кадрларни айнан шу роликда кўришингиз мумкин.
@safarblog
Сиз илгари кўрмаган кадрларни айнан шу роликда кўришингиз мумкин.
@safarblog
26.04.202503:32
Bella Ciao қўшиғи бутун дунёда машҳур, аммо унинг пайдо бўлиш тарихи ҳақида кўпчилик билмайди. Хўш, унинг бу даражада танилишига сабаб нима?
ХIX аср охирида Шимолий Италиянинг шоли далаларида лой кечиб ишлаган аёллар мана шу қўшиқ билан машаққатли меҳнат ва адолатсизликка дош беришган. Уларнинг қўшиғи фақат инқилоб эмас, оғриқ, қийинчиликдаги ҳаёт, қуролсиз овоз ва сўз орқали қаршилик кўрсатиш ҳақида эди.
Иккинчи жаҳон уруши вақтида Bella Ciao янгича мазмун касб этди — уни фашизмга қарши курашувчи партизанлар ўзига мадҳия қилиб олди. «Агар ўлсам, мени тоғда, гул тагига кўм» деган жумла уларнинг қатъиятини ифодалаган.
Шу тариқа бу қўшиқ фақат кураш эмас, эркинликка муҳаббат, ўзидаги бор нарсани қурбон қилишга тайёрлик рамзига айланди.
Шундан бери Bella Ciao оғиздан-оғизга, юракдан-юракка кўчиб яшамоқда. У митингларда, норозилик ҳаракатларида, озодлик байрамларида, масалан, 25-апрел — Италиянинг озод этилиши кунида жаранглайди. Бу шунчаки қўшиқмас, адолатсизликка қарши бўлганларнинг мадҳиясидир.

25.04.202517:24
Хитой фабрикалари "Хитойга бойкот" деган ёзувли 100 мингта футболка ва кепка ишлаб чиқариб, ҳаммасини АҚШга сотворибди.
Бу мамлакатни енгиб бўлмайди.
Бизнес-режага неччи?
@safarblog
Бу мамлакатни енгиб бўлмайди.
Бизнес-режага неччи?
@safarblog

25.04.202505:47
Ҳамма эрталабдан Дубай шоколадидаги зарарли бактериялар билан овора бўлган бир пайтда йўлларимиз пиёдалар учун ҳақиқий уруш майдонига айланмоқда.
Самарқандда ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган бир гуруҳ пиёдаларни босиб кетибди.
Охирги пайтда бошқарувни йўқотиш, пиёдалар устига юриб кетиш, наркотик модда таъсирида автомобил рулига ўтириш ҳолатлари ҳаддан зиёд кўпайди.
Йўлларимиз мактаб ўқувчилари, қария ёки ногирон инсонлар у ёқда турсин, югуриш бўйича жаҳон чемпиони учун ҳам хавфли. Шунчаки дўкондан нон олиб келмоқчи бўлган ёки фарзанди билан сайрга чиққан одам ўпкасини босолмаган террористни деб ўлиб кетавериши ақлга сиғмайди.
Бундай давом этиши мумкин эмас.

24.04.202516:10
Хитойда дунёдаги илк дрон-шеринг пайдо бўлди
Хитойнинг Юнъан провинциясида ўзингизни суратга олиш учун дронни ижарага олиш мумкин.
Ижара нархи 15 дақиқага 19,9 юан (35 минг сўм атрофида) ва ярим соатга 39,9 юанни (70 минг сўм атрофида) ташкил этади. Муддат тугаши билан қурилмани жойига қайтариш ёки ижара вақтини узайтириш керак бўлади.
Тўлов биздаги электр самокатлар каби QR-код орқали амалга оширилади.
Хитой — бутунлай бошқа сайёра.

24.04.202512:06
Одамлару, одамлар! Эшитмадим деманглар!
Ҳамёнбоп реклама қилсаям бўларкану мана.
@safarblog
Ҳамёнбоп реклама қилсаям бўларкану мана.
@safarblog

24.04.202511:34
Ўзбекистоннинг қардош мамлакатлар билан алоқани мустаҳкамлаётгани ҳақида
Кеча Туркманистондан ташриф буюрган Огулжаҳон Aтабаевани президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева кутиб олибди.
Улар биргаликда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва Самарқанддаги инклюзив таълим марказидаги шароитлар билан танишиб, болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма ташаббусларни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашибди.
Икки мамлакат ўртасида мана шундай лойиҳалар йўлга қўйилса, тажриба алмашилса, кўпчилик учун фойдали ва аҳамиятли бўларди.

24.04.202509:40
Пластик инсульт хавфини ошириши мумкин
Нью-Мексико Университети олимлари атеросклеротик бляшкалари бўлган беморларнинг бўйин қон-томирларида пластик зарралар концентрацияси соғлом одамларникига қараганда 51%га кўпроқ эканлигини аниқлашди.
Инсульт ва микроинсультни бошидан ўтказганларда бляшкалардаги микропластик миқдори 2888 мкг/г.га етган, симптомсиз инсонларда эса кўрсаткич 895 мкг/г.ни ташкил этган. Бунда соғлом артерияларда пластик деярли аниқланмаган. Унинг концентрацияси 57 мкг/г.ни ташкил этган
Натижада, олимлар, микропластик зарралари иммун ҳужайралари гени фаоллигида ўзгаришлар, қон-томирлардаги шамоллашга қарши жараёнлар сусайиши ва атеросклеротик бляшкалар барқарорлигининг бузилишига сабаб бўлади, деган хулосага келишди.

23.04.202510:42
Шу гап.
@safarblog
@safarblog

转发自:
Бургут

23.04.202510:41
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанддаги Мотамсаро она ҳайкали пойига нега рус тилида ёзилмаган деб сўрабди...
Босқинчи давлат вакили келиб, русларига умуман алоқаси йўқ ҳайкал тагига нега рус тилида ёзилмаган деган саволни берибди. «Сенга нима?» десангда...🤬🤬🤬🤬
@burgutuzb

23.04.202505:29
Шу кунларда тошкентликлар.
Сизда-чи, сизда иссиқ сув борми? ©
Ҳа — 👍
Йўқ — 👎
Тошкентда яшамайман — ❤
@safarblog
Сизда-чи, сизда иссиқ сув борми? ©
Ҳа — 👍
Йўқ — 👎
Тошкентда яшамайман — ❤
@safarblog
记录
06.02.202510:35
18.3K订阅者22.04.202523:59
100引用指数14.02.202507:22
8K每帖平均覆盖率14.02.202507:22
8K广告帖子的平均覆盖率07.04.202517:16
6.71%ER07.02.202510:35
52.89%ERR频道变更历史
登录以解锁更多功能。