Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
SAFAR avatar
SAFAR
SAFAR avatar
SAFAR
Иккичи синфдошинг Эшмат сомсахона очганда:

@safarblog
Акула ҳужумлари сони ортишига ижтимоий тармоқлар сабабчи

Таҳлилларга кўра, ҳар йили акула ҳужум қилиши оқибатида 5–6 нафар одам вафот этади.


Денгиз биологлари ва тадқиқотчиларининг фикрича, одамларнинг акула ҳужуми қурбонига айланишида ижтимоий тармоқларнинг (Instagram, TikTok ва б.) ҳам таъсири бор.

Одамлар “вирусли” контент қилиш мақсадида акулаларга яқинроқ бориш, сузгичини ушлаб суратга тушишга ҳаракат қилишади ва эҳтиёткорликни унутиб қўйишади.

Яқинда француз олимлари эълон қилган тадқиқот натижасига кўра, ижтимоий тармоқлар ва айрим машҳур инсонларнинг контенти ёввойи ҳайвонлар билан яқин контакт қилишни оммалаштирган.

Атроф-муҳит орол тадқиқотлари ва обсерваторияси марказининг (CRIOBE) катта илмий ходими Эрик Клуанинг айтишича, акулалар аслида одамларга ҳужум қилишга мойил эмас, тажовузларнинг асосий қисми қўрқиб кетган йиртқичнинг ҳимоя усулидир. 2023 йилда қайд этилган 69та акула ҳужумидан 22таси одамнинг ўзи томонидан келтириб чиқарилган экан.

Мабодо яқин орада саёҳатни режалаштираётган яқинларга юбориб қўямиз, акула билан селфи тушаман деб юришмасин)

@safarblog
Ширинлик, снеклар ва газли ичимликлар туфайли ҳар йили вафот этадиганлар сони наркотик истеъмоли оқибатида ўладиганлардан кўпроқ

Кучли қайта ишланган маҳсулотлар — газли ичимликлар, снеклар, яримфабрикатлар истеъмол қилиш эрта ўлимга олиб келиши мумкин. Бразилиядаги Сан-Паулу университети олимлари 240 минг нафардан ортиқ одамни кузатиш наиижасида шу хулосага келган.

Бундай маҳсулотлар таркибида яхлит ингредиентлар кам бўлиб, улар арзон хомашёдан тайёрланади ва камига синтетик қўшимчалар билан ишлов берилади. Бундай маҳсулотларни истеъмол қилиш оқибатида 30-69 ёшли инсонларнинг ўлим хавфи ўртача 3%га ошади.

Эҳтимол Ўзбекистонда инсульт, инфаркт, қандли диабет каби касалликлар ёшариб бораётгани сабаби ҳам шундадир?

@safarblog
Семизлик ақлий қобилиятга салбий таъсир кўрсатади

Олимлар Британия биобанкининг 50 мингга яқин қайдлари ва 45 мингта бош мия МРТ ёзувларини таҳлил қилди. Натижа ҳайратланарли бўлди — семизлик мияни том маънода суюлтирар экан.

Оддий қилиб айтганда, танада ёғ кўпайгани сари нейрон боғлар шунча ёмон ишлайди. Хотира ёмонлашиб, моторика секинлашади, мантиқ зарар кўради.

Бироқ буларни тўғрилаш имкони бор: озиш ва жисмоний фаоллик аста-секин мияни одатий ҳолатга қайтаради.

Бу хабарни кимга юборишни аниқ биласиз.

@safarblog
Альфа авлоди офисда ишлашни ва ҳатто олий маълумотга эга бўлишни хоҳламайди. Йиллар давомида влог ва летсплейлар орқали миллионлаб пул топган блогерларни кўриб улғаяётган болалар ҳамда ўсмирлар улар каби бўлишни истайди.

12 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларнинг 30%дан кўпроғи ютюбер бўлишни орзу қилади, 21% эса ТикТокка видеолар ёзишни режалаштирмоқда. Энг ёши кичик альфалар Леди Гага клипида дарахт ролини ўйнашни ёки рақсида қатнашишни хоҳлашмоқда.

Ҳеч йўқ, футболист ёки ҳоким бўламан, демаптия бирортаси.


@safarblog
Bella Ciao қўшиғи бутун дунёда машҳур, аммо унинг пайдо бўлиш тарихи ҳақида кўпчилик билмайди. Хўш, унинг бу даражада танилишига сабаб нима?

ХIX аср охирида Шимолий Италиянинг шоли далаларида лой кечиб ишлаган аёллар мана шу қўшиқ билан машаққатли меҳнат ва адолатсизликка дош беришган. Уларнинг қўшиғи фақат инқилоб эмас, оғриқ, қийинчиликдаги ҳаёт, қуролсиз овоз ва сўз орқали қаршилик кўрсатиш ҳақида эди.

Иккинчи жаҳон уруши вақтида Bella Ciao янгича мазмун касб этди — уни фашизмга қарши курашувчи партизанлар ўзига мадҳия қилиб олди. «Агар ўлсам, мени тоғда, гул тагига кўм» деган жумла уларнинг қатъиятини ифодалаган.

Шу тариқа бу қўшиқ фақат кураш эмас, эркинликка муҳаббат, ўзидаги бор нарсани қурбон қилишга тайёрлик рамзига айланди.

Шундан бери Bella Ciao оғиздан-оғизга, юракдан-юракка кўчиб яшамоқда. У митингларда, норозилик ҳаракатларида, озодлик байрамларида, масалан, 25-апрел — Италиянинг озод этилиши кунида жаранглайди. Бу шунчаки қўшиқмас, адолатсизликка қарши бўлганларнинг мадҳиясидир.

@safarblog
Йил отаси
Твиттер фойдаланувчиларидан бири уйда ишлатилмай йиғилиб қолган тангалар билан болаларни бутун кунга банд қилиш усулини топибди.

У бир қоп эски танга сотиб олиб, болаларга чиройли афсона тўқиган:

— қўшни виллада жуда бой одамлар яшаган ва улар ҳақида газеталарда ҳам ёзишган (бу газеталарни ота интернетдан топиб, чоп қилган)
— мана шу ҳудудда уларнинг тангалари кўмилган.

Болаларги бу ҳикоя шу даражада ўзига ром қилганки, улар танга қидириб, кеч кирганини сезмай қолишган.

Катта эҳтимол билан бу кунни улар бутун умр эслаб юришса керак.

Ҳурматли оталар, амалиётда қўллаш учун блокнотга ёзиб оламиз)

@safarblog
01.05.202511:20
Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш кунини ҳалигача Ғалаба байрами сифатида нишонлаш, ҳатто буни мактаб, боғча ёшидаги болалар орасида тарғиб қилиш ҳолатлари учраб турибди.

Аммо чуқурроқ мулоҳаза қилинса, бу ғалаба уруш майдонига ўз хоҳишига қарши олиб кетилган ва қурбон бўлган ўзбек ўғлонларининг қони, фарзандидан айрилиб, зор йиғлаган минглаб оналар, турмуш ўртоғидан айрилган аёллар, отасиз қолган болалар кўз ёши эвазига келганини англаш қийинмас.

“Юксалиш” ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ўзининг расмий Телеграм-каналида бу ҳолатга муносабат билдириб, 9 май санасида Собиқ Иттифоқни эслатувчи рамзлардан фойдаланиш амалдаги конституциявий тузумимизга зид бўлган, ёт коммунистик ғояларни ёқлаш сифатида қабул қилиниши лозимлигини таъкидлаб ўтибди.

@safarblog
24-29 апрел кунлари пойтахтимизда “Рақамли авлод қизлари—2025” IT-ҳафталиги бўлиб ўтди.

2021 йилдан буён ўтказиб келинадиган мазкур лойиҳанинг мақсади — аёл-қизларнинг ахборот технологиялар соҳасидаги ролини ошириш, уларни замонавий касбларга йўналтириш ҳамда ишлаб чиқилган ғоя ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Лойиҳа доирасида ўтказилган танловда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам қатнашиб, иштирокчилар билан шахсан учрашибди. Бу давлатимизда қизларнинг таълим олиши ва ривожланишига қаратилаётган эътибор кўлами қанчалик катта эканлигини кўрсатади.

@safarblog
28.04.202515:50
Европанинг бир нечта мамлакати 5 соатдан ошиқ вақт давомида электр энергиясиз қолибди.

Светофорлар ишламаётгани сабабли чорраҳаларда тирбандликлар юзага келган, пиёдалар йўлни кесиб ўтишга қийналаётган экан.

А бу шунчалик ҳам ҳаётга мослашмаган бўладими одам? Ўзбекистонга келишсин, чироқ ўчганда кўриладиган чора-тадбирлар йўл харитаси бўйича мастер-класс ўтиб берамиз.

@safarblog
Швейцариянинг Noonee компанияси Chairless Chair инновацион қурилмасини тақдим этди.

У тананинг пастки қисмига тақиладиган енгил экзоскелет бўлиб, вертикал ҳолатда, масалан ишлаб чиқариш линияларида кўп вақт ўтказувчиларга мўлжалланган.

У нафақат оёқларга таянч бўлади, балки уларни керакли баландликда ушлаб туриб, бўғимларга тушадиган оғирликни камайтиради.

Киборг-одамлар тобора реалликка айланмоқда.

@safarblog
Хитой фабрикалари "Хитойга бойкот" деган ёзувли 100 мингта футболка ва кепка ишлаб чиқариб, ҳаммасини АҚШга сотворибди.

Бу мамлакатни енгиб бўлмайди.

Бизнес-режага неччи?

@safarblog
02.05.202507:22
Йўл ҳаракати қоидалари сунъий интеллект талқинида.

Бизда штрафлардан кўра шу тизим самаралироқ ишлаган бўларди.

@safarblog
Гарвард профессори доктор Дэниел Либерман саломатлик ҳақидаги биз эшитган айрим гапларнинг асоссизлигини аниқлаган.

Телеграм-канал ва инстаграмда тарқаладиган «экспертлик» маслаҳатларининг кўпи сафсата экан. Ва баъзида бу сафсаталарни шифокорлардан ҳам эшитиш мумкин, дейди Либерман. Қуйида 7та шундай нотўғри қараш билан танишасиз:

1. Сизга 8 соат уйқу керак эмас

Либерман замонавий технологиялар — чироқ ва будилникларсиз яшайдиган одамларни ўрганган.

Улар суткада атиги 6–7 соат ухлашади. Ва шунда ҳам ўткир ақл ва мустаҳкам соғликка эга.

Аслида «8 соат ухлаш» қоидаси саноат инқилоби даврида пайдо бўлган экан.

У ҳеч қачон илмий асосга эга бўлмаган.

Кўплаб тадқиқотлар кўрсатадики, аксарият одамларга 7 соат уйқу етарли.

Энг муҳими барқарор уйқу режими.

2. Ўтириш — зарарли эмас

Муаммо ўтиришда эмас, кўп вақт ҳаракатсиз қолишда.

Қабила ҳаётида ҳам одамлар кўп ўтиради — бироқ ҳар 10–15 дақиқада туриб, ҳаракатланишади.

Бу қисқа фаоллик танани уйғотиб, саломатликни қўллаб-қувватлайди.

3. Жисмоний машқлар тез вазн ташлашга ёрдам бермайди (агар фақат шу билан чекланилса)

Жисмоний фаолликнинг юрак, мия ва кайфият учун ижобий таъсири беқиёс.

Бироқ у ортиқча вазнга қарши мўъжизавий дори эмас.

Организм жисмоний юкламага мослашиб, вақт ўтиши билан камроқ калория "ёқа" бошлайди.

Бироқ бир афзаллик бор: машқлар озгандан кейин вазнни ушлаб туришда муҳим.

Жисмоний фаол инсонлар парҳездан кейинги натижани каррасига кўпроқ сақлаб қолади.

Тўғри овқатланиш ёғдан халос бўлишга, машқлар эса натижани мустаҳкамлашга ёрдам беради.

4. Пенсияга чиқиш хавфли бўлиши мумкин

Либерманнинг фикрича, пенсияга чиққан одамларда ҳаракат камаяди, улар кўп ишсиз ўтиришади ва мушак массасини йўқотади.

Бу ҳам жисмоний, ҳам ақлий қариш жараёнини тезлаштиради. Албатта, агар кун бўйи офисда ўтирадиган ишда бўлсангиз, аксинча, нафақага тезроқ чиққан яхши😁

5. Шакар бевосита саратонга сабаб бўлмайди

«Шакар саратонга озуқа беради», деган иборани эшитгандирсиз. Бу гап ҳақиқатдан узоқ эмас, бироқ айни ҳақиқат деб бўлмайди.

Гап шундаки, шакар еганда, энергияни сақлаш учун инсулин миқдори ошади. Агар у кўпайиб кетса, ёғ ҳужайралари шишиб, ёрила бошлайди. Бу яллиғланишга сабаб бўлади.

Сурункали яллиғланиш эса — кўплаб касалликларнинг яширин сабабидир.

6. Югуриш тиззага зарар етказмайди

Кўпчилик югуриш бўғимларни зарарлайди, деб ўйлаб, ундан воз кечади. Лекин муаммо югуришнинг ўзида эмас.

Либерманга кўра, югуриш тиззаларни мустаҳкамлаб, артрит хавфини камайтириши мумкин. Оғриқнинг асл сабаби эса бошқа.

Кўп одамлар амортизацияли пойабзал туфайли оғирликни товонга туширади. Бунда зарба айнан тиззага келади.

Таги ингичка оёқ кийим ёки яланг оёқ югуриш юкламани бутун оёққа тенг тақсимлашга ёрдам беради.

7. Сизга 10 000 қадам керак эмас

Бу рақам — 1960 йиллардаги Япониянинг маркетинг усули. Бунинг замирида илмий асос йўқ.

Бир кунда 7000–8000 қадамдан сўнг юришнинг фойдаси камаяди.

Либерман айтадики, қадамлар сони эмас, юришнинг мунтазамлиги муҳим.

Либерманнинг тадқиқотлари саломатлик ҳақидаги кўп тасаввурлар илмий асосланмаган, балки маданий одатлар, анъана ва фаразлар эканлигини кўрсатади.

Саломатлик эса ҳамма нарсада меъёр ва онгли муносабатдан бошланади.

@safarblog
Бошқирдистоннинг Туймази шаҳри мэри шаҳарда баҳорги "ямаларни" таъмирлаш ишлари бошланаётгани ҳақида чиройли чиқиш қилмоқчи бўлган.

Фонда йўл ямайдиган техника, ишчилар, мотор товуши — ҳаммаси бинойидек.

Аммо шу йўлдан велосипедда ўтиб кетаётган оддий шаҳарлик фуқаро жараённинг парда ортидаги кўринишини суратга олган. Аслида ишчилар эски асфальт қопламаси устидан шунчаки белкуракларни юрғизиб, ўзларини гўёки йўлни таъмирлаётгандек тутаётган экан.

Бу кадр тарқалиб кетгач, мэр аслида ҳаммаси "чиройли тасвир" учун уюштирилганини тан олиб, узр сўраб чиқибди.

Ҳаммаси ўзимиздагидек😁

@safarblog
💀 Оксфорд олимлари ўн йиллар давомида XIX асрга тегишли чўри аёлнинг бош суягидан қадаҳ ўрнида фойдаланиб келган

Оксфорд Вустер коллежи олимлари 2015 йилга қадар одам бош суягидан ясалган қадаҳдан ичимлик ичиб юришган.

Радиоуглерод таҳлили натижасида бош чаноғининг ёши тахминан 225да эканлиги аниқланди. Суяк ҳажмидан унинг Кариб ҳудудидан келтирилгани ва чўри аёлга тегишли бўлгани тахмин қилинган.

Бу қадаҳни 1946 йилда Оксфорд университетига собиқ талаба Жорж Питт-Риверс совға қилган, унинг бобоси эса бу "ноёб буюм"ни аукционда харид қилган экан.

Мана шунақа, азизлар, инсон ҳуқуқлари ҳақида бонг уриш ва қурт-қумурсқаларга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга осонликча етиб келинмаган.

@safarblog
Жанубий Кореяда компаниялардан бири ходимларини ҳар куни чўмилиб юришга чақирди

Ижтимоий тармоқда тарқалган хизмат хатига кўра, ходимлардан қатъий равишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, аниқроқ айтганда кунига камида бир маротаба душ қабул қилиш сўралган.

Душдан ташқари:

— тоза кийимда юриш
— дезодорантдан фойдаланиш
— ўзи билан нам салфетка олиб юриш
— хонани мунтазам шамоллатиб туриш талаб қилинган.

Хат охирида раҳбарият алоҳида қайд этган: «Мендан ёмон ҳид келмайди, деб ўйламанг. Ҳамкасбларингиз сизга буни айтишмайди, холос».

Бу хабарни секингина ҳамкасблар гуруҳига юбориб қўямиз.

@safarblog
Ҳамма эрталабдан Дубай шоколадидаги зарарли бактериялар билан овора бўлган бир пайтда йўлларимиз пиёдалар учун ҳақиқий уруш майдонига айланмоқда.

Самарқандда ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган бир гуруҳ пиёдаларни босиб кетибди.

Охирги пайтда бошқарувни йўқотиш, пиёдалар устига юриб кетиш, наркотик модда таъсирида автомобил рулига ўтириш ҳолатлари ҳаддан зиёд кўпайди.

Йўлларимиз мактаб ўқувчилари, қария ёки ногирон инсонлар у ёқда турсин, югуриш бўйича жаҳон чемпиони учун ҳам хавфли. Шунчаки дўкондан нон олиб келмоқчи бўлган ёки фарзанди билан сайрга чиққан одам ўпкасини босолмаган террористни деб ўлиб кетавериши ақлга сиғмайди.

Бундай давом этиши мумкин эмас.

@safarblog
Пиёдалар ўтиш йўллари борган сари экшн фильмлар учун тайёр декорацияга айланяпти.

@safarblog
30.04.202511:11
«Оскар» ҳакамлари бундан кейин ҳам ўзлари овоз берадиган фильмларни кўрмоқчи эмас

Гап шундаки, бир неча кун олдин киноакадемия аъзолари кўп фильмларни улар жуда узоқ давом этгани сабабли кўрмаслиги маълум бўлгани орқасидан жанжалли вазият юзага келган эди.

Ҳа, тўғри тушундингиз: «Оскар» ҳакамлари спорт билан шуғулланган, сайр қилган, ухлаган, хуллас, ўзлари баҳолайдиган фильмларни кўришдан бошқа ҳаммасини қилган. Бюллетенларни эса уларнинг ўрнига фарзандлари ва ёрдамчилари тўлдирган. Бу сир ошкор бўлгач, ташкилотчилар кўрилган фильмлар сонини қайд этиб борувчи ва ҳар бирининг якунида мажбурий тестдан ўтказувчи иловани ишга туширишди. Аммо бундан фойда бўлмади.

Кинони ўлгудек ёмон кўрадиган академикларнинг журналистларга аноним равишда берган маълумотига кўра, улар фильмларни овозсиз режимда ёқиб қўйиб, ўз ишлари билан банд бўлишади, тестларга эса гугл ёрдамида жавоб топишади.

Қаерга қарама ёлғон ва фирибгарлик. Биз эса бу ерда "Анора" фильмидан чуқур маъно излаб юрибмиз.

@safarblog
29.04.202510:18
Қайга бормай, бошда дўппим,
Ғоз юрарман гердайиб,
Олам узра номи кетган
Ўзбекистон, ўзбегим.

🇺🇿 Саида Мирзиёева дўппида кўриниш берди.

@safarblog
Видеодаги братларнинг бири хитойлик, иккинчиси эса рус. Ўзбекча гапиришга мажбурлаш эмас, тил жозибадорлигини ошириш, яна бошқача айтганда, ўзбек тилини ўрганишдан манфаат келтирувчи омилларни кўпайтириш керакми дейман?)

@safarblog
26.04.202504:21
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Огулжаҳон Гурбангулиевна билан Самарқандга ташрифи ҳақида

Сиз илгари кўрмаган кадрларни айнан шу роликда кўришингиз мумкин.

@safarblog
24.04.202516:10
Хитойда дунёдаги илк дрон-шеринг пайдо бўлди

Хитойнинг Юнъан провинциясида ўзингизни суратга олиш учун дронни ижарага олиш мумкин.

Ижара нархи 15 дақиқага 19,9 юан (35 минг сўм атрофида) ва ярим соатга 39,9 юанни (70 минг сўм атрофида) ташкил этади. Муддат тугаши билан қурилмани жойига қайтариш ёки ижара вақтини узайтириш керак бўлади.

Тўлов биздаги электр самокатлар каби QR-код орқали амалга оширилади.

Хитой — бутунлай бошқа сайёра.

@safarblog
显示 1 - 24 214
登录以解锁更多功能。