Депрессия, диққат тарқоқлиги ёки чарчоқ сабаби магний етишмовчилиги бўлиши мумкин.
Магний кайфият, энергия, уйқу, мушаклар, шамоллаш — деярли ҳамма нарсага таъсир қилади.
Аммо 99% магний қонда эмас, ҳужайралар ичида бўлади. Бу дегани, шифокор қон таҳлилини сўраганда, организмда етишмовчилик бўлса ҳам у “меъёр”ни кўрсатиши мумкин.
Магний миқдорини қандай тиклаш мумкин?
1. Овқатланиш
Исмалоқ, қовоқ уруғи, авокадо, қора ловия, қора шоколад, бодом, киноа —
буларнинг барчаси магний манбаи.
Бироқ кўпинча кундалик овқатлар билан уни керагича қабул қилмаймиз.
2. Қўшимчаларни ақл билан истеъмол қилинг.
Магний оксидидан эҳтиёт бўлинг — у организм томонидан деярли ўзлаштирилмайди.
Қуйидаги турларидан бирини 200–500 мг.лигидан бошланг:
- L-треонат — мия функцияларини қўллаб-қувватлайди
- Малат — энергия даражасини оширади ва мушакларни қўллаб-қувватлайди
- Глицинат — хотиржамлик, уйқу ва яхши кайфият учун жавобгар
Кичик дозалардан бошлаган маъқул, ортиқчаси ични бўшаштириб юбориши мумкин.
3. Кофакторлар билан биргаликда қабул қилинг:
Магний қуйидагилар билан жуфтликда яхшироқ ишлайди:
- Витамин D3
- Витамин B6
- Селен
- Электролитлар (айниқса, калий)
Бу моддалар организмга магнийни яхшироқ ўзлаштиришга ёрдам беради.
4. Стресс, кофеин, алкогол, шакар ва кучли чарчоқ магний захираларини камайтиради.
Агар у қаердандир “сизиб” чиқаверса, «бак» тўлмайди.
Ўз шифокорингиздан эритроцитлардаги магний (RBC magnesium) ёки ҳужайрааро Magnesium EXA-тестига йўлланма беришни сўранг. Бу таҳлиллар ҳужайралар ичидаги магний миқдорини аниқроқ кўрсатиб беради.
Магний — барча муаммоларнинг ечими эмас.
Бироқ жиддий сабабларсиз чарчоқ, ҳолсизлик ёки асабийлик ҳис қилсангиз, сизга айнан магний етишмаётган бўлиши мумкин.
@safarblog