Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Bektosh Khatamov avatar

Bektosh Khatamov

Do not prepare to live a life, just live it.
Advokat xizmati: +998935096663
Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot
instagram.com/khatamov.bektosh
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Черв 13, 2021
添加到 TGlist 的日期
Груд 25, 2024

记录

17.12.202407:00
11.9K订阅者
29.03.202512:35
1400引用指数
09.04.202509:55
38.6K每帖平均覆盖率
09.04.202509:55
38.6K广告帖子的平均覆盖率
07.03.202513:08
9.97%ER
09.04.202512:11
331.81%ERR

Bektosh Khatamov 热门帖子

09.04.202504:33
Эрингиз ягона муҳаббатга содиқ инсон бўлганида катта эҳтимол билан у сизгача етиб келмаган бўлар эди. Бўрига гўшт ема деб таъқиқлаб бўлмайди, барибир еб қўяверади.

@bektoshkhatamov
09.05.202518:55
Ким ғалаба қозонган ўзи?

Мен учун бугунги кун аслида қандайдир ғалаба куни эмас, балки ютқизиш куни деб қабул қиламан. 80 йилдан бери совет ҳукумати фашизм устидан ғалаба қозонди деб сингдириб келишади. Аслида урушда фақат қора халқ қийналган, қора халқ ўлган.

Ҳатто урушдан кейинги асоратлар, қамоқлар, гулаглар, бутун бир халқларнинг қолоқлигига олиб келди. Бугун ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун йиғилганлар катта эҳтимол билан немиснинг зирҳли мерседес автомобилида келишган. Ўзи аслида ғалаба кимники эди?

Биз ҳеч қанақа урушда ғалаба қозонмаганмиз, биз халқ сифатида уруш пайтида ҳам, урушдан кейин ҳам азобланишга, қулоқ қилинишга, партиянинг гапига қарши чиқдинг дея қатағон қилинишга маҳкум бўлганларнинг авлодимиз.

Шунчаки ракурсни бошқа томондан қарашингиз учун бир пост деб қабул қиласиз.

@bektoshkhatamov
20.04.202517:06
Ўзбекистон U17 – Осиё чемпиони!

Йигитларимиз 9 киши бўлиб қолганига қарамай, Саудия Арабистонига устидан ғалаба қозонди ва Осиё чемпионига айланди. Бу тарихий воқеа бўлди, ҳа, азизлар, барчангизни мана шундай олтин авлод билан табриклайман.

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0

@bektoshkhatamov
09.05.202503:20
Дунё бир диктатордан қутулиб иккинчи диктаторга тутилганига 80 йил бўлибди, яна бир диктатор шуни ғалаба дея улуғлаб, ўзи бошлаган урушни хаспуслаш учун пиар қилишда давом этмоқда.

@bektoshkhatamov
11.04.202503:57
Матватса.

Эрталабдан бир обуначи “мен сиқилиб кетяпман, менга мотивация беринг” деб ёзибди. Мендан ҳам мотиватор чиқар эканми деб ўзимча ўйлаб қолдим, кейин шу пайтгача мотиваторлар айтган гапларни ёзиб чиқиб қўя қолдим:

Ҳаётда фақат ғолиблар ғалаба қозонади.

Сув 100 градусда исийди, 50 градусда у илиқ бўлади.

Ҳаётда қийналганлар қийинчилик кўрган бўлади.

Ҳаётда ё ютасан, ё мағлуб бўласан, учинчи йўл йўқ.

100 доллар букилади, эгилади, аммо синмайди, доллардай бўл.


Хуллас интернетни титкиласангиз, бир-биридан кулгули ажойиб мотиваторларни айтган гаплари бор, қулоққа жуда ёқади, лекин на бир маъно, на бир матра бор, лекин шуларни ўқиб туриб… шунчаки кулиб қўйдим… 😂

Эрталабдан кайфиятингизни кўтаринг, бугун билан яшанг, ҳозир яшанг, қолгани бекор… барчага хайрли тонг тилаб қоламан.

@bektoshkhatamov
20.04.202509:17
Ўзбекистон аҳолиси янада камбағаллашади.

2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг қуйидаги нормалари белгиланди:

ҳаво транспортида - 1000 доллар (амалда 2000 доллар);

➖темир йўл ва дарё транспортида - 500 доллар (амалда 1000 доллар);

➖автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали - 300 доллар;

➖халқаро курьерлик жўнатмалари орқали - 200 доллар (амалда бир чоракда 1000 доллар);

➖халқаро почта жўнатмалари орқали - 100 доллар (ўзгармаган).

Бундан ташқари, божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак.

——-

Буни яна оддий тилда тушунтирадиган бўлсам, энди четдан товар олиб кириш янада қимматлашади, масалан, оддий iphone нархлари тахминан 20 фоизга қимматлайди, бундан ташқари олиб кирилган телефонларга яна UzIMEI олиш керак, бу эса яна харажатни орттиради.

Шу пайтгача,масалан, Дубайга борган фуқаро ўзи билан иккита телефон олиб келиши мумкин эди, энди эса фақат битта олиб кела олади, ундан ташқари бугун Дубайга бориб эртага қайтиб келсангиз, ўша биттани ҳам олиб ўта олмайсиз. Камида 3 кун Ўзбекистондан ташқарида бўлишингиз керак.

Бир нарсага тушунмайман, шу бир кун олдин Президент йиғилишда солиқ ва божхона соҳаларидаги камчиликлар бу тизимларда навбатдаги ислоҳотларни талаб қилаётгани қайд этиб ўтган эди, бир кундан кейин эса Божхона қўмитаси бу қарорни чиқариб турибди. Бизникилар айтилган топшириқни тескари тушунишади шекилли.

P.S. Яна бир нарсани аниқ ва тиниқ қилиб айтиб ўтиш керак, бу ҳар қандай иқтисодиётнинг бошланғич китобида оқга қора билан ёзиб қўйилган: ҳар қандай божлар халқ гарданига тушади ва халқни қашшоқлаштиради. Шуни тушуниш учун Камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташкил этиш шарт эмас аслида.

@bektoshkhatamov
Умар.

Бу шогирдим, укам Шоҳруҳнинг ўғли Умар. Жуда ажойиб бола, ўзига хос болаликни юқтирувчи энергияси бор, йиллар ўтмоқда, у билан уч йил олдин селфи қилган эканмиз, бугун тарих учун яна бир селфи қилиб қўйдик.

Уч йил олдин шу пайтларда қандай дунёқарашга эга инсон бўлган эканман, уч йилда дунёқарашимда нималар ўзгарди? Кичкина Умар ўсмоқда, менинг дунёқарашим-чи?

@bektoshkhatamov
Янада…

Миллий ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларни самарали қўллаб-қувватлаш, ички бозорда адолатли рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрель куни “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 244-сон қарори  қабул қилинди.

Божхона қўмитаси нега божсиз олиб кириладиган нормаларни пасайтирилганлигига изоҳ берибди.

Унга кўра “ташмачилик” билан шуғулланаётган фуқаролар барчасига айбдор экан. Бир ойда 100 марталаб чегарани кесиб ўтиб турли товарларни олиб ўтаётганлар аслида ўз эҳтиёжлари учун эмас, тижорий мақсадда товарларни олиб келишмоқда экан.

Оббо, ярамаслар-эээ, шунақа қилишар эканми? Оббо “ташмачилар-ээ”… энди билиб қолдингларми? Бунинг сабаби ўзи нима экан-а? Шу ҳар куни лукиллаб Дубайга қатнаш бизнинг одамларга қандай кайф берар экан-а?

Балки улкан божлар бунга сабабдир? Шуни ҳеч ўйлаб кўрмадингларми, мободо? Мен бир нарсадан безиллаб қолганман, ҳалиги қарор, фармонларни чиқаришади-ку, шунда қарор ёки фармоннинг номига қарасангиз, бир нималар, бир нималарни янада ривожлантириш мақсадида деб қўйишади…

Шу, барака топгурлар, янада деб ёзманглар, ўша янада деган сўзи янада халқни қашшоқлаштириш учун дегандек туюлаверади менга…

Кейин яна бир гап: “ташмачилик” фаолиятини жиноят деб ҳисоблаш керак ва бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланиши керак, совет даврида тадбиркорлик қилиш чайқовчилик қилиш ҳисобланар эди ва жиноят эди. Янги Ўзбекистонда ташмачилик деган жиноят деб ҳисобласак нима бўлар экан-а?

Янадааа деб бир қонун қабул қилиб юборасизлар, олам гулистон…

@bektoshkhatamov
转发自:
Xushnudbek.uz avatar
Xushnudbek.uz
06.05.202515:41
❗️Sirtqi ta’limga qabul butunlay yopildi. Hamma yo’nalishda. Joriy o’quv yilidan. Hozirgi sirtqi talabalar o’qishini davom ettiraveradi

Prezident farmoniga ko’ra, 2025/2026-o’quv yilidan boshlab ta’limning sirtqi shakliga qabul tugatildi. Ya’ni joriy yilda sirtqiga hech kim olinmaydi. Boshqacha aytganda, 1 yarim oydan keyin boshlanadigan qabul jarayonlarida sirtqiga kvota berilmaydi;

• mazkur talab davlat oliygohlari uchun ham, nodavlat (xususiy) oliygohlar uchun ham birdek amal qiladi;

• bunda sirtqi ta’limga qabul barcha yo’nalishlarda tugatiladi. Ya’ni falon yo’nalishda sirtqi bor, piston yo’nalishda sirtqi yopildi, degan gap yo’q. Endi hech qaysi yo’nalishga sirtqi uchun talaba qabul qilib bo’lmaydi;

• hozir o’qiyotgan yuqori bosqich talabalari o’qishini sirtqida davom ettiraveradi. Ya’ni sirtqi uchun qabul to’xtatildi, sirtqiga boshqa yangi talaba olinmaydi, ammo sirtqilarning o’zi yopilgani yo’q;

• sirtqining o’rniga kunduzgi ta’limdan boshqa muqobil ta’lim shakllari bo’yicha qabul kvotalari bosqichma-bosqich oshirib boriladi. Bu ko’proq masofaviy ta’lim shakli bo’lishi mumkin. Shuningdek, maqbullashtirilgan kunduzgi ta’lim shakli (part-time education) bo’yicha o’qitishga ruxsat beriladi;

• oliygohlarda muqobil ta’lim shakllari bo’yicha umumiy qabul kvotasini kunduzgi ta’lim shakli qabul natijasining 50 foizidan oshirishga yo’l qo’yilmaydi. Ya’ni kunduzgiga 100 kishi qabul qilsa, unda muqobil ta’lim shakliga 50 kishidan ko’p qabul qila olmaydi. Bu avvalgidek, faqat kvota e’lon qilish bilan o’lchanmaydi, balki avval kunduzgining qabulini tugatib, olgan talabalari sonidan kelib chiqib, keyin 50% muqobilga olishi mumkin bo’ladi;

magistratura bosqichida muqobil ta’lim shaklida o’qitishga ruxsat beriladi. Bungacha faqat kunduzgiga ruxsat edi. Endilikda, masalan, magistraturada masofaviy ham o’qitsa bo’ladi.


👉 @xushnudbek 👈
10.04.202516:03
Қурбон бўламан.

Бугун университетда яна ўша “Сиқилма” таронаси қўйилди, дарҳол кириб радиобошловчимиз Ўғилойдан сўрасам, талабалар жуда кўпчилиги шу таронани сўрашган экан.

Бу каби қурбон психологиясини тарғиб қиладиган қўшиқлар авторитар тузумларнинг асосий тарғибот қуролларидан бири ҳисобланади. Бундай мусиқаларда қашшоқлик олқишланади, сабр қилишга чорланади, ёрқин келажак сотилади.

Энг асосий сигналлардан бири чидаш, ҳаракатсизлик, ўзидан бошқа ҳамма айбдор: у эрга тегиб кетди, мен қолиб кетдим, пистончи бойиб кетди, мен эса йўқ, ҳали келажакда кўзига кўрсатиб қўяман каби ўзига хос мессежлар инсонлар миясига қўйилади.

Бундай қўшиқларни эшитган инсонларда активлик тушиб кетади, улар кам ҳаракат бўлиб бораверади, чунки қурбон ролига кириб олиш ва мослашиш осон.

Шунинг учун бунақа қўшиқлардан узоқроқ турган яхши, мен радиобошловчимизга ҳам айнан мотивация берадиган, ҳаракатга ундайдиган, ўзгариш қилишга чорлайдиган мусиқалар қўйишни тавсия қилдим.

P.S. Агар жуда ҳам қурбон бўлишни хоҳласангиз, Абдулазиз Каримнинг “Қурбон бўламан” клипини томоша қилинг ва изоҳларда барибир ўзгармайман деб ёзиб қўйинг. 😂

@bektoshkhatamov
21.04.202514:04
Туяқуш бўл.

Ўрмонда ҳайвонлар ва қушлар ўртаси уруш бошланибди. Қушлар бир тараф, ҳайвонлар бир тараф эмиш. Урушнинг боришига қараб фақатгина туяқуш ўз позициясини ўзгартириб турар эмиш.

Агар урушда ҳайвонлар ютаверса, туяқушлар биз ўзи ҳайвонлармиз, қанотимиз бўлгани билан фақат ерда юрамиз, емишимизни ҳам ердан топиб еймиз, ҳайвонлардан фарқимиз йўқ деяр эмиш.

Агар қушлар ғалаба қилаётгандек бўлса, шартта қушлар томонга ўтиб биз ерда юрганимиз билан аслида қушмиз, чунки қуш бўлишнинг асосий белгиси қанотдир ва биз уча олмасак ҳам қанотимиз бор деяр эмиш.

Бунинг отини мослашувчанлик дейдилар, бизнесда ҳам айнан шундай бозорга мослашувчанлик жуда муҳим ҳисобланади, бозор бошқа нарсани талаб қилса-ю, лекин сиз ўзингизникида туриб олсангиз, яқин орада синишга тайёр туринг.

@bektoshkhatamov
19.04.202502:12
“Бизда мижоз йўқ” – энг катта ёлғон!

Кеча бир тадбиркор ёнимга келиб, “бизда бозор бор, лекин мижоз йўқ” деди. Савол бердим:

– Контент яратяпсизми?
– Ҳа, сммчи олганмиз.
– Сотув воронкаси борми?
– Йўқ.
– Рақобатчиларни таҳлил қилганмисиз?
– Йўқ.
– Мижозларга қайта алоқа йўли борми?
– Йўқ.

Мижоз йўқ эмас, СИСТЕМА йўқ!

Бизда “ҳамма нарса барибир рекламага боғлиқ” деган психология бор. Лекин бизнесда фақат реклама эмас, “ижро тизими” муҳим. Айнан шунга эътибор қаратганлар – бренд бўлади, қолганлар эса бошқа брендларга муҳтож бўлиб қолади.

@bektoshkhatamov
25.04.202504:29
Олаааа…

Техник назорат инспекцияси “Дубай шоколади”да хавфли бактериялар аниқлади

Fix Dessert Chocolatier бренди остида сотилаётган “Дубай шоколади” номли маҳсулот инсон саломатлиги учун хавфли, деб топилди. Бундай хулосага Техник тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси келган.

Маълумотларга кўра, инспекция мутахассислари назорат мақсадида маҳсулот хариди амалга ошириб, намуна синовдан ўтказиш учун UzTest лабораториясига юборган.

Текширув давомида техник регламент талабларига қуйидаги зидликлар аниқланган:

• мезофиль аэроб ва факультатив анаэроб микроорганизмлар (МАФАМ), шунингдек, хамиртармоқ замбуруғлар миқдори меъёрдан ошган;

• ичак таёқчаси гуруҳи бактериялари (БГКП) ва Salmonella 25 г миқдорда мавжуд бўлган — бу ҳолат меъёрий ҳужжатлар билан қатъиян тақиқланган.

UzTest деган лабораторияси хоҳлаган товарни бракка чиқариш бўйича ҳозир-у нозир бўлиб қолдими?

@bektoshkhatamov
23.04.202512:06
Саёҳат ёқмаса, 100 фоиз пулингиз қайтади.

Охирги пайтларда кўпчилик тур фирмаларнинг ишларини кузатмоқдаман, асосий иш имкон борича арзон турни сотиш билан шуғулланишар экан, лекин саёҳатнинг ўзи, учиш вақтлари ва бошқа майда-чуйда деталлари борки, қанчалик қиммат саёҳат бўлса ҳам дам олишингизни бир тийин қилиб ташлайди.

Дам олиш ҳам расво бўлади, йўқотилган вақт, пул ва кайфиятингиз билан бировнинг иши бўлмайди. Яқинда ҳам бир дўстим Таиландда самолёт рейси ўзгарганлиги туфайли қолиб кетди, чунки рейс ўзгаргани ҳақида турфирма хабар бермаган.

Мана шунақа ҳолатларни олдини олиш учун бугун @unituruz саёҳатчилари учун ажойиб янгилик тайёрладик. Агар сиз @unituruz орқали саёҳат қилсангиз ва саёҳатингиз кўнгилдагидек ташкил қилинмаса, дейлик сизга ваъда берилган нарсалар бўлмаса, 100 фоиз пулингизни қайтариб олсангиз бўлади.

Саёҳат сиз ўйлагандек бўлмаслиги мумкин, аммо бунинг учун кимдир жавоб бериши керак. Сиз ҳақиқий профессионаллар билан ишланг, саёҳатдек масъулиятли ишни фақат @unituruz орқали амалга оширинг.

@bektoshkhatamov
25.04.202508:53
18 дақиқа усули.

Кунига 18 дақиқа ўз соҳангиз бўйича ишласангиз, бир йилда шу соҳадаги билимларингиз 95 фоизга ошар экан.

Ростан шунақа экан, тасаввур қилинг, сиз ошпазсиз, кунига 18 дақиқа сарфлаб ҳар куни қандайдир янги рецептларни ўргандингиз, уларни синаб кўрдингиз, яъни бир кун масалан, ютубда бир рецептни томоша қилдингиз, 18 дақиқа кетди, кейинги куни шуни тайёрлаб кўрдингиз, шунақа қилиб ўзингизнинг шу соҳадаги билимларингизни ошириб бордингиз, қарабсизки бир йилда шу соҳадаги билимингиз ўтган йили шу вақтдаги билимингизга қараганда 95 фоиз кўпроқ бўлар экан.

Худди шу нарса ҳар қандай соҳага тегишли экан, атиги 18 дақиқа ва сиз бир йил олдингига қараганда 95 фоиз билимлироқсиз. Дейлик кунига 18 дақиқа инглиз тилини ўрганиш бир йилда инглиз тилидаги билимларингизни 95 фоизга оширар экан.

Умуман спорт, мобилография, дастурчилик, айти ва бошқа барча соҳаларда 18 дақиқа усули аниқ натижа берар экан. Бир синаб кўринг, натижани бир йилдан кейин айтасиз.

@bektoshkhatamov
登录以解锁更多功能。