Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Bektosh Khatamov avatar

Bektosh Khatamov

博客
Do not prepare to live a life, just live it.
Advokat xizmati: +998935096663
Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot
instagram.com/khatamov.bektosh
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Jun 13, 2021
添加到 TGlist 的日期
Dec 25, 2024

记录

17.12.202407:00
11.9K订阅者
29.03.202512:35
1400引用指数
09.04.202509:55
38.6K每帖平均覆盖率
09.04.202509:55
38.6K广告帖子的平均覆盖率
07.03.202513:08
9.97%ER
09.04.202512:11
331.81%ERR
订阅者
引用指数
每篇帖子的浏览量
每个广告帖子的浏览量
ER
ERR
JAN '25APR '25

Bektosh Khatamov 热门帖子

Қумнинг заррасисиз.

Ўзи битта чанг бўронига чидай олмаймиз, лекин пишқиришимиз оламни бузадиган инсониятмиз-да.

Инсон ўзи жуда арзимас майда бир зарра эканлигини тушунмайди ҳам. Агар муаммоларингиз бошингиз ошиб тошиб кетаётган бўлса, мана шу видеони бир томоша қилинг.

Аслида коинот ичида ернинг қанчалик майда зарра эканлигини шунда тушуниб етасиз.

Бир-бири билан ер талашиб урушаётган руслар ва украинлар ҳам, бири иккинчисини кўрарга кўзи йўқ дин вакиллари ҳам, лаганбардор, порахўр амалдорлар ҳам, бири иккинчисидан зўрман деяётган подшоҳлар ҳам, демократлар, диктаторлар, либераллар, миллатчилар ҳам, халқ бойликларини талаётганлар ҳам, денгизлар, океанлар, ўрмонлар, чўллар хуллас жамийки мавжудот мана шу кичиккина ерда кун кўриб юрибди.

Шунинг учун арзимас нарсалар учун асло хафа бўлманг, бир-бирингиз асранг, муаммоларим катта, ечими йўқ деб ўйласангиз, шу видеони сақлаб қўйинг, аслида қумнинг бир заррасиз, чўлни елкангизда ташийман деб чиранманг.

@bektoshkhatamov
Ҳалол насия.

Мана икки ойдан бери @unituruz агентлигимизда Япониянинг Наюта компанияси билан саёҳат турларини ҳеч қандай фоизларсиз, жарималарсиз, пеняларсиз бўлиб тўлашга йўлга қўйдик.

Аслида биз шунчаки бозор талабидан келиб чиқиб бу нарсани йўлга қўйдик, ҳа, тўғри ҳеч қандай фоиз йўқ, аммо иш сиз ўйлаганчалик эмас…

Масалан, сиз насия савдо ёхуд ҳалол насия дейсизми бошқасими, хуллас, саёҳат пакет сотиб олмоқчисиз, саёҳат нархи, дейлик 1000 доллар, биз буни олдиндан сизга айтамиз ва сизнинг маълумотларингиз, яъни иш жойингиз, картангиздаги пуллар айланмаси ҳақидаги маълумотларни Наютага юборамиз, улар ўз навбатида Марказий банк орқали сизнинг тўловга қобилиятингизни баҳолаб чиқади.

Ҳаммаси яхши бўлса, Наюта розилик беради ва биз турни Наютага 1000 долларга сотамиз, у эса ўз навбатига уни сизга 1250 долларга сотади ва сиздан ҳар ой шу пулни бўлиб-бўлиб олади.

Мен шу бир нарсага тушунмайман, айлантириб келса, бошланғич сумманинг устида 40-50 фоиз пул ўтирибди, лекин фоизсиз ҳалол насия дейилади. Тўғри, шартномада фоиз йўқ, жарима йўқ, пеня ҳам йўқ, лекин бу пулни ўзига қўйилган-ку…

Менга қолса, бундан кўра банкдан истеъмол кредити олиб тўласа, анча арзон тушади, лекин айнан ҳалол насияга тур сотиб оламан деган мижозлардан эшигимиз тинмаяпти, лекин мен нимага бу насиянинг ҳалол дейилишига ҳалиям тушунмаяпман, ўртоқлар.

Ҳалол насия деса, расмдаги қиз хаёлимга келадиган бўлиб қолди.

P.S. Ўзи қилаётган ишни ўзи устидан ёзадиган тентак мен бўлсам керак.

@bektoshkhatamov
Қўлимдан келмайди.

Уч кундан бери телефонимни полет режимига қўйиб қўйганман. Бегона рақамлардан ёзилса ёки қўнғироқ қилинса, дарҳол блоклаб қўйишни бошладим. Ҳаммаси душанба куни @profiuniversity кириш имтиҳонлари жавоблари чиққач бошланди.

Имтиҳонда 3000 дан ортиқ абитуриент иштирок этган имтиҳонда жавоблар варақаси инобатга олинганларнинг атиги 19 фоизи ўқишга қабул қилинибди, 81 фоиз абитуриент эса йиқилибди.

Шунга телефоним тинмаяпти. “Ака, палончи ўртоғингиздан чиқяпман, бизни ўғилга 2 балл етмабди…”, “ака, мен палончи аканинг қудаси бўламан, сиз билан улфатчилиги бор экан, шу бизнинг қизга 7 балл етмабди…”

Ўртоқлар, мен ўзи университетда жуда катта одам эмасман, мен унақа ишларни бажара олмайман ҳам, ўзи қабул тартиби еттита бир-биридан мустақил одамларга боғланган, бирининг хабарисиз бири бир иш қилолмайди…

Мен-ку уларга кириб палончига балл қўшиб қўй деб умуман айта олмайман, чунки текширув тўлиқ автоматлашган… мен ўзи энг яқин ўртоқларимнинг жиянларини ҳам ўқишда олиб қололмадим, талабалар сафидан чиқариб юборишди…

Шунинг учун, дўстлар, тўғри тушунинглар, мен ўзи қўлимдан келмайди, мободо қўлимдан келади деб бирор жойда кариллаб қўйсам ҳам билингки, мен ўзи қўлимдан келмаган ишни айтган бўламан, яна менга ишониб умид қилиб юрманглар-а…

@bektoshkhatamov
17.05.202509:16
Хусусий қамоқхона.

Ўзбекистонда хусусий қамоқхона қилиш керак деган фикр келиб қолди, ростан ҳам мана шу соҳада инновацион ечимлар керак деб ўйлайман. Ҳа, бир қарашда тентак бўлиб қолибсан дейишингиз мумкин, аммо масалани бир неча жиҳатлари бор… бир ўқиб кўринг…

Бир қамоқхонани қўриқлаш, маҳбусларни овқатлантириш, чироқ, газ, қўриқлаш учун молиявий харажатлар жуда қимматга айланади, оддий мисол бир одамни уч маҳал овқатлантириш, кийим-кечак ҳаммаси буларнинг пул ва бу пуллар ҳаммаси давлат бюджетидан кетади.

Энди тасаввур қилинг, хусусий қамоқхона. Кимнинг пули бўлса, хусусий қамоқхонага катта пул тўлаб ўша ерда жазони ўташи мумкин, лекин бунинг учун бутун жазо муддати учун пулни депозитга қўйиш керак. Дейлик бир кунлик нарх 500 000 сўм, одам уч йилга қамалган, 500000*365*3=547 500 000 шунча пулни тўлайди.

Бу депозит пул давлат ҳисобига ўтказилади, ана ундан кейин ойма-ой қамоқхона пулини тўлаб боради.

Агар қамоқхона қоидаларига бўйсунмаса ёки қочишга ҳаракат қилса, тўланган депозит пул давлат ҳисобида қолади ва маҳбус давлат қамоқхонасига ўтказилади.
Қамоқ даврида эса бир тилни ўрганиб чиқиш шарти қўйилади, ҳар ҳафтада битта китоб ўқиш… умуман олганда маҳбус қайта тарбияланади ва бунинг учун ўз ёнидан давлатга пул тўлайди. Пули йўқ бўлса, оддий қамоқхонага кетаверади.

Бир калькуляторга ташлаб кўринглар-ааа…

@bektoshkhatamov
09.05.202518:55
Ким ғалаба қозонган ўзи?

Мен учун бугунги кун аслида қандайдир ғалаба куни эмас, балки ютқизиш куни деб қабул қиламан. 80 йилдан бери совет ҳукумати фашизм устидан ғалаба қозонди деб сингдириб келишади. Аслида урушда фақат қора халқ қийналган, қора халқ ўлган.

Ҳатто урушдан кейинги асоратлар, қамоқлар, гулаглар, бутун бир халқларнинг қолоқлигига олиб келди. Бугун ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун йиғилганлар катта эҳтимол билан немиснинг зирҳли мерседес автомобилида келишган. Ўзи аслида ғалаба кимники эди?

Биз ҳеч қанақа урушда ғалаба қозонмаганмиз, биз халқ сифатида уруш пайтида ҳам, урушдан кейин ҳам азобланишга, қулоқ қилинишга, партиянинг гапига қарши чиқдинг дея қатағон қилинишга маҳкум бўлганларнинг авлодимиз.

Шунчаки ракурсни бошқа томондан қарашингиз учун бир пост деб қабул қиласиз.

@bektoshkhatamov
Трамп Бирлашган Араб Амирлигига келибди. Лекин бир нарсага ҳайронман, нега икки томонда қизлар сочларини ўйнашмоқда? Шунақа урф борми? Ҳеч кўрмаган эканман.

@bektoshkhatamov
15.05.202504:04
Физика қонунларига кўра…

НАСА тадқиқотлар марказига кираверишда “Физика қонунларига кўра асалари учмаслиги керак, лекин яхшиямки, асалари физика қонунларини билмайди….” деб ёзилган экан. Баъзан бизга ҳам бу мумкин эмас, имконсиз, сен қила олмайсан, қўлингдан келмайди, буни қилиш учун катта таниш-билиш керак, пул керак дейишади… Асаларидай бўлинг, бу қонуниятларга тупуриб қўйинг ва парвоз қилинг.

@bektoshkhatamov
Ҳайранеее.

Ҳаммаси яхшику-я, “лекин таргетга бир доллар ҳам сарфламасдан кўтарилишни ўргатмоқчи бўлган одамнинг ўзи таргет ёқиб реклама қилмоқдами? Мен шунга сал ҳайронман-да…

@bektoshkhatamov
转发自:
Xushnudbek.uz avatar
Xushnudbek.uz
06.05.202515:41
❗️Sirtqi ta’limga qabul butunlay yopildi. Hamma yo’nalishda. Joriy o’quv yilidan. Hozirgi sirtqi talabalar o’qishini davom ettiraveradi

Prezident farmoniga ko’ra, 2025/2026-o’quv yilidan boshlab ta’limning sirtqi shakliga qabul tugatildi. Ya’ni joriy yilda sirtqiga hech kim olinmaydi. Boshqacha aytganda, 1 yarim oydan keyin boshlanadigan qabul jarayonlarida sirtqiga kvota berilmaydi;

• mazkur talab davlat oliygohlari uchun ham, nodavlat (xususiy) oliygohlar uchun ham birdek amal qiladi;

• bunda sirtqi ta’limga qabul barcha yo’nalishlarda tugatiladi. Ya’ni falon yo’nalishda sirtqi bor, piston yo’nalishda sirtqi yopildi, degan gap yo’q. Endi hech qaysi yo’nalishga sirtqi uchun talaba qabul qilib bo’lmaydi;

• hozir o’qiyotgan yuqori bosqich talabalari o’qishini sirtqida davom ettiraveradi. Ya’ni sirtqi uchun qabul to’xtatildi, sirtqiga boshqa yangi talaba olinmaydi, ammo sirtqilarning o’zi yopilgani yo’q;

• sirtqining o’rniga kunduzgi ta’limdan boshqa muqobil ta’lim shakllari bo’yicha qabul kvotalari bosqichma-bosqich oshirib boriladi. Bu ko’proq masofaviy ta’lim shakli bo’lishi mumkin. Shuningdek, maqbullashtirilgan kunduzgi ta’lim shakli (part-time education) bo’yicha o’qitishga ruxsat beriladi;

• oliygohlarda muqobil ta’lim shakllari bo’yicha umumiy qabul kvotasini kunduzgi ta’lim shakli qabul natijasining 50 foizidan oshirishga yo’l qo’yilmaydi. Ya’ni kunduzgiga 100 kishi qabul qilsa, unda muqobil ta’lim shakliga 50 kishidan ko’p qabul qila olmaydi. Bu avvalgidek, faqat kvota e’lon qilish bilan o’lchanmaydi, balki avval kunduzgining qabulini tugatib, olgan talabalari sonidan kelib chiqib, keyin 50% muqobilga olishi mumkin bo’ladi;

magistratura bosqichida muqobil ta’lim shaklida o’qitishga ruxsat beriladi. Bungacha faqat kunduzgiga ruxsat edi. Endilikda, masalan, magistraturada masofaviy ham o’qitsa bo’ladi.


👉 @xushnudbek 👈
Муҳим сармоя.

Америкалик машҳур инвестор Уоррен Баффет шундай деган:
“Яхши одамлар билан учрашувларингиз – бу энг яхши сармоядир.”

Бугун ҳаётимдаги энг яхши сармоялардан бири қилганлигимга ишонаман. Бугун мен ҳақиқий ўзбек ўғлони, мард ва жуда камтарин инсон Отабек Маҳкамов билан учрашдим, дилдан суҳбат қурдим.

Суҳбатимиздан жуда катта энергия олдим ва энг асосийси ҳаётимдаги тасодиф бўлмаган учрашувлардан бирини ўтказдим ва бу ҳар икки томон учун манфаатли учрашув бўлганлигига ишончим комил.

Яна бир фикрдошимни, дардкашимни топганимдан бағоят хурсандман.

@bektoshkhatamov
12.05.202515:39
Сиртқи ёпилиши қанча ишчи ўрни қисқаришига олиб келади?

Биласиз, жорий йилдан барча йўналишлар бўйича ҳам давлат, ҳам нодавлат олийгоҳларда сиртқи таълим шаклида ўқитиш тўхтатилмоқда.

Мен ўртача ҳисобда бу қанча иш ўрни йўқолишига сабаб бўлади деган саволга жавоб қидириб кўрдим.

Давлат ОТМларида 348548 нафар, хусусий ОТМларда 361461 нафар, хорижий ОТМ филиалларида 4036 нафар талаба сиртқи таълим шаклида таҳсил олмоқда.

Умумий ҳисобда 348548+361461+4036=714 045 нафар талаба сиртқи таълимда таҳсил олмоқда. Агар ВМ 80-қарори талаблари бўйича оладиган бўлсак, бакалаврда ҳар 16 талабага бир нафар педагог ўқитувчи тўғри келиши керак.

Ҳа, энди қарор билан ҳаёт бошқа-бошқа деймиз, майли борсин ана, ҳар 100 талабага бир педагог тўғри келсин дейлик. Шунда 714045/100=7 140,45 нафар фақат педагог ўқитувчиларнинг иш ўрни қисқарар экан.

Бундан ташқари бунча талабага хизмат кўрсатувчи ходимлар, фаррош, қоровулдан тортиб, кутубхоначи, тюторлар, кординаторларгача қўшадиган бўлсак, биргина ўйламаган қабул қилинган қарор билан ўрта ҳисобда 15 000 дан ортиқ ишчи ўрни қисқариб кетар экан.

Ўзи иккита ишчи ўрни яратиш катта жасорат бўлиб турган замонда буниси қандай бўлди?

@bektoshkhatamov
30.04.202505:25
Оилада гап кўп...

Ғарб давлатлари ва Россия кўп муаммоларнинг сабаби оила институтининг йўқолиб бораётгани эканини тушуниб етган кўринади. Шахсий кузатувларимда шундай хулосага келяпман.

Масалан, Россиянинг ички ишлар ходими ҳақида ишланган "Биринчи бўлим" сериалининг охирги қисмларида оила, фарзанд тарбияси ҳақида эпизодлар кўпайтирилган. Яқинда "Нетфликс" томонидан ишланган "Балоғат даври" сериали ҳам айнан оилавий қадриятларнинг муҳимлигини тарғиб қилмоқда. Яъни, оила институти энди медиа орқали тарғиб қилинмоқда.

Францияда ўтказилган тадқиқотлар эса оилалардаги муаммоларнинг 25%и ортиқча иш вақти билан боғлиқ низолар туфайли пайдо бўлаётганини аниқлаган. Бу- жиддий сигнал!

Ҳақиқатан, оила инсонни жуда кўп масалада тартибга, масъулиятга ўргатади. Шуни мунтазам тутиб туради. Оиласи йўқларни бир кузатинг. Уларни тийиб турадиган ҳеч нарса йўқ, топганини пала партиш ҳаётга сарфлаган, руҳий толиқиш, турли касалликлар...

Оила муҳитидаги одамлар эса дардлашадиган, суянадиган, меҳр кўрадиган одамлари борлигини билади ва хотиржам бўлади. Айнан оиласида ҳаловати борлар ҳаётдан завқ олиб яшай оладилар. Оиласиз ёки оиласида муаммо бўла туриб, ўзини маза қилиб яшаётгандек кўрсатадиганлар эса, усти чиройли лекин ичидан чириган олма кабидирлар. Ташқаридан ҳамма уларга ҳавас қилгандек, лекин ичи тамом бўлган.

Оилага кўпроқ вақт ва маблағ сарфлаш керак. Уни мустаҳкамлашдан тўхтамаслик керак. Чунки у бизнинг бир умрлик манзилимиз. Қолгани эса шунчаки вақтинчалик ҳаваслардир...

@hamzajumayev
25.04.202508:53
18 дақиқа усули.

Кунига 18 дақиқа ўз соҳангиз бўйича ишласангиз, бир йилда шу соҳадаги билимларингиз 95 фоизга ошар экан.

Ростан шунақа экан, тасаввур қилинг, сиз ошпазсиз, кунига 18 дақиқа сарфлаб ҳар куни қандайдир янги рецептларни ўргандингиз, уларни синаб кўрдингиз, яъни бир кун масалан, ютубда бир рецептни томоша қилдингиз, 18 дақиқа кетди, кейинги куни шуни тайёрлаб кўрдингиз, шунақа қилиб ўзингизнинг шу соҳадаги билимларингизни ошириб бордингиз, қарабсизки бир йилда шу соҳадаги билимингиз ўтган йили шу вақтдаги билимингизга қараганда 95 фоиз кўпроқ бўлар экан.

Худди шу нарса ҳар қандай соҳага тегишли экан, атиги 18 дақиқа ва сиз бир йил олдингига қараганда 95 фоиз билимлироқсиз. Дейлик кунига 18 дақиқа инглиз тилини ўрганиш бир йилда инглиз тилидаги билимларингизни 95 фоизга оширар экан.

Умуман спорт, мобилография, дастурчилик, айти ва бошқа барча соҳаларда 18 дақиқа усули аниқ натижа берар экан. Бир синаб кўринг, натижани бир йилдан кейин айтасиз.

@bektoshkhatamov
26.04.202516:29
Эртак.

Бир бор экан бир йўқ экан, бир мамлакатда подшоҳ бўлган экан, ҳаммаси яхши экан-ку, лекин шу подшоҳнинг даврида халқни бир нарса қийнар эмиш. Гап шундаки, кимдир ўлса, мурдани эшикдан эмас, деразадан чиқариш керак экан. Подшоҳ шундай фармон чиқарган экан, бундан бутун халқ азият чекар эмиш.

Бир куни подшоҳ вафот этибди, бутун халқ золим подшоҳдан қутулганига шукроналар айтибди, ана энди мурдани деразадан чиқаришдай азобдан қутуламиз деб ўйлашибди.

Бироздан кейин янги подшоҳ фармони олий чиқарибди, унга кўра эски подшоҳнинг мурдаларни деразадан олиб чиқиш қарори бекор қилинибди. Ўрнига янги фармони олий қабул қилинибди, энди барча мурдалар мўридан чиқариш мажбурий бўлибди.

Бу шунчаки эртак, яна бир нималарни ўйлаб юрманглар-а?

@bektoshkhatamov
20.04.202509:17
Ўзбекистон аҳолиси янада камбағаллашади.

2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг қуйидаги нормалари белгиланди:

ҳаво транспортида - 1000 доллар (амалда 2000 доллар);

➖темир йўл ва дарё транспортида - 500 доллар (амалда 1000 доллар);

➖автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали - 300 доллар;

➖халқаро курьерлик жўнатмалари орқали - 200 доллар (амалда бир чоракда 1000 доллар);

➖халқаро почта жўнатмалари орқали - 100 доллар (ўзгармаган).

Бундан ташқари, божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак.

——-

Буни яна оддий тилда тушунтирадиган бўлсам, энди четдан товар олиб кириш янада қимматлашади, масалан, оддий iphone нархлари тахминан 20 фоизга қимматлайди, бундан ташқари олиб кирилган телефонларга яна UzIMEI олиш керак, бу эса яна харажатни орттиради.

Шу пайтгача,масалан, Дубайга борган фуқаро ўзи билан иккита телефон олиб келиши мумкин эди, энди эса фақат битта олиб кела олади, ундан ташқари бугун Дубайга бориб эртага қайтиб келсангиз, ўша биттани ҳам олиб ўта олмайсиз. Камида 3 кун Ўзбекистондан ташқарида бўлишингиз керак.

Бир нарсага тушунмайман, шу бир кун олдин Президент йиғилишда солиқ ва божхона соҳаларидаги камчиликлар бу тизимларда навбатдаги ислоҳотларни талаб қилаётгани қайд этиб ўтган эди, бир кундан кейин эса Божхона қўмитаси бу қарорни чиқариб турибди. Бизникилар айтилган топшириқни тескари тушунишади шекилли.

P.S. Яна бир нарсани аниқ ва тиниқ қилиб айтиб ўтиш керак, бу ҳар қандай иқтисодиётнинг бошланғич китобида оқга қора билан ёзиб қўйилган: ҳар қандай божлар халқ гарданига тушади ва халқни қашшоқлаштиради. Шуни тушуниш учун Камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташкил этиш шарт эмас аслида.

@bektoshkhatamov
登录以解锁更多功能。