* * *
Қалдирғочлар билан келмоқчи эдинг,
Юлдузлар шабнамдек титраган чоғи.
Кипригимни чирмаб олган илонлар
Хазина деб ўйлар кўзимни токи —
Омон ўтармисан нигоҳларидан?
Мактубларим ёмғир хотирасида
Заминга сингар-у, кўкка учгайдир.
Олти ойлик йўл бор,
Ишқдан нарида —
Қаршингдаги маккор дунё — Сурҳайл.
Омон ўтармисан тузоқларидан?
Оқшомлар вақт оқар томирларимда,
Юрагим зарбидан кўпчийди тупроқ.
Манзилим Арш бўлар ёки Жаҳаннам,
Аммо келганингда, эй аҳли Ушшоқ,
Шу ён ўтармисан сўроқларидан?
@Madina_Norchayeva