Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Асанов формати avatar

Асанов формати

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради.
Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar
Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilmagan
Ishonchnoma
Shubhali
JoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaNov 30, 2018
TGlist-ga qo'shildi
Aug 09, 2024

"Асанов формати" guruhidagi so'nggi postlar

АҚШда Трамп ҳокимиятга келиши билан ноқонуний муҳожирлар мамлакатдан чиқариб ташлана бошланади. Бу муҳожирларнинг бир қисми Сальвадорга кўчирилганини эшитгандирсиз. Бу маълумот ОАВда айтилди-ю, лекин нега айнан Сальвадорлигига қизиққан медиани кўрмадим.

Гап шундаки, Дональд Трамп ва Илон Маск — бутун дунёда оммалашган янги ўнг ҳаракатнинг вакилларидир; охирги 20 йилларда бошқа давлатларда ҳам уларга ўхшаган қарашдаги янги лидерлар ҳукуматни эгалламоқда. Биз бу ҳаракат вакиллари бўлган Путинни, Эрдўғонни, Орбанни, Нетаньяхуни, Модини, Си Цзинпинни, мана охирги "юлдуз"лардан Хавьер Милейни эшитганмиз. Лекин Сальвадорда ҳам уларга ўхшаган замонавий ўнг лидер ҳокимиятда. Унинг исми — Наиб Букеле.

Букеле Трамп ва Маскнинг дўсти ва иттифоқчиси ҳисобланади. Унинг феъли, сиёсий қарашлари, имижи ҳам бу жуфтликка ўхшаш — ижтимоий тармоқларда жуда фаол, троллинг қилишни, баҳсларга киришни яхши кўради. У ҳам, бу тўлқиннинг бошқа лидерлари каби, бошида катта иқтисодий ютуқлар кўрсатган, аммо охирги йилларда имижи ёмонлашмоқда.

Лекин бу пост унинг сиёсий йўли, таржимаи ҳоли, умуман Сальвадор ҳақида эмас. Букеленинг таржимаи ҳоли эътиборимни тортди.

Букеле — фаластинлик муҳожирлар авлоди. Унинг отаси Армандо Букеле Каттан имом бўлиб, маҳаллий мусулмонларнинг лидерларидан бири бўлган.

Энди бу ғалати исм-фамилияларни ўзимизга таниш кўринишга келтирамиз.

Наиб Букеле — Нажиб Буқайла. Баъзи манбаларда Абу Кейле деб бериляпти, аммо бу хато. Отаси — Армандо Буқайла Қаттон. Буқайла, Қаттон — булар типик фаластинча фамилиялар.

Мени ҳайрон қолдирган нарса — бу фамилиялар кўпроқ фаластинлик/ливанлик/суриялик христианларда учрар эди, Сальвадор президенти эса мусулмон оиладан экан.

Нажиб Буқайла Трампнинг яқинлари ичидаги ягона араб эмас. Қизи Тиффанининг эри Майкл Булосливанлик бизнесмен Массад Булоснинг ўғли.

Бу исмни ҳам таниш қиёфага келтирсак: Массад — Мисъад ёки Масъад. Булос эса лотинча Паулус (Пол, Пауль, Павел) исмининг арабча шакли (Булус).

@AsanovEldar
Qalampir.uz жуда муҳим ва қизиқ мавзуни кўтарибди.

3-4 апрель кунлари Самарқандда бўлиб ўтган Марказий ОсиёЕвропа Иттифоқи I саммитида қабул қилинган декларация Туркияда кескин норозиликка сабаб бўлди. Бунинг сабаби — қўшма баёнотнинг 4-бандида Марказий Осиё давлатлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 541 ва 550-сонли резолюцияларига риоя этишини таъкидлади. Бу резолюциялар Шимолий Кипр Турк Жумҳуриятини (ШКТЖ дейлик қулайлик учун) тан олмайди, Кипр оролидаги ягона ҳокимият деб Кипр Жумҳуриятини тан олади.

ШКТЖни Туркия ҳимоя қилиб келади ва унинг халқаро тан олинишига уринади. Туркия босими остида бу давлат Туркий Давлатлар Ташкилотига ҳам кузатувчи мақомида қўшилган эди. Шу боис Туркиянинг айрим зиёлилари, журналист ва публицистлари Самарқандда қабул қилинган баёнотни "туркий биродарликка хиёнат", "Туркия сиртига урилган пичоқ" деб баҳоламоқда.

Юқоридаги видеода бу масала батафсил ёритилган, кўришни тавсия қиламан.

Баъзиларда "ШКТЖни тан олиш Қрим, ЛДНРни тан олишга прецедент яратади" деган хавотир бор. Халқаро ҳуқуқда нима бўлишини аниқ айтиш қийин — Косово кейси ҳеч нарсага прецедент бўлиб бермади. Шу боис бу масалага халқаро сиёсат профессионаллари ойдинлик киритса яхши бўлади. Мен эса битта нарсани айтиб ўтмоқчиман — ШКТЖ ва ЛДНР масалалари бир-биридан тубдан фарқ қилади.

Украинадан фарқли равишда, Кипрда ростдан ҳам фашизм уруғ соча бошлаган эди. Кипрнинг юнон ҳукуматида доимо Юнонистон билан бирлашиш ғояси бор эди, бу турк аҳолини хавотирга солар эди. Юнонистонда 1967 йилда рўй берган Қора полковниклар тўнтаришидан сўнг мамлакатда ультраўнг хунта ҳокимиятга келди. Улар 1974 йили Кипрда ҳам путч уюштириб, президент Макариосни қувиб, ўзига бўйсунадиган миллатчи режимни ҳокимиятга келтирди. Кипрда Энозис (АншлюсГитлернинг Германия ва Австрияни бирлаштириш ғоясига ўхшаш ғоя) ҳаракати авж олди. Бунга қарши чиққан турк сиёсатчилар ҳибсга олинди; юнон миллатчи гуруҳлари турк қишлоқларига босқинлар уюштириб, тинч аҳолини қатл қила бошлади.

Халқаро ҳамжамият бу ҳолатдан хавотир билдирди, Туркия эса Кипрда ҳарбий операция бошлади. Операция оқибатида оролнинг шимолий қисмидан юнонлар қувилди, оролнинг бошқа қисмидаги турклар бу ҳудудга қочди, ҳудудда ҳалигача Туркиядан бошқа ҳеч ким тан олмаган турк ҳукумати ташкил этилди.

ШКТЖ лидерлари Рауф Денкташ, Эрсин Татарлар, ЛДНРнинг қароқчи ва ҳарбий жиноятчи лидерларидан фарқли, ҳарбий жиноятларда айбланмаган, халқаро санкцияларга тушмаган, халқаро майдонда тадбир ва музокараларда иштирок этган ва этаётган шахслардир.

Ўзи Кипр жуда қизиқ мавзу, янада батафсилроқ гаплашса бўлади.

@AsanovEldar
Аслида бу постда ёзилганлар экологик тоза ва табиий материаллардан тайёрланган буюмлардан фойдаланиш каби каттароқ масаланинг бир қисмидир. Бу борада бизда ҳам тадқиқотлар олиб борилмоқда экан.

Бу постдан сўнг соҳа вакиллари менга алоқага чиқиб, маълумотлар берди. Бизда ҳам кундалик буюмлар, болалар ўйинчоқлари, интерьер ва ҳоказоларни экологик тоза материаллардан тайёрлаш ва уларнинг истеъмолини ошириш бўйича ташаббуслар бор экан.

Бу йўналишдаги ишларга ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз, қуйидаги сўровномада қатнашинг. Бу яқин келажакда бизда ҳам соҳа ривожланишига ёрдам беради.

Линк: https://docs.google.com/forms/d/1CcwQDqG8JCy8IrZut9wEKTc4AKNeSeiCKZWwVlOmKek/edit?usp=drivesdk

@AsanovEldar
Стримерчи қизларда аудитория нега муаммо? Йигитлардан фарқли, қизлар стримда қандай қилиб омадли бўлиши мумкин?

Қўштирноқ подкастда Фезот, Kiber.uz, UPG эгаси Шаҳзод Касимовлар иштирокида стримерлар, геймерлар, PUBG ва дунёнинг бошқа машҳур ўйинлари ҳақида суҳбат.

▶️ https://youtu.be/t7eh8zzuqMw
Ўзим онгли шакллантирган бир қанча ижобий кўникма бор. Шулардан бири, ўзимга анча ёқадигани — дўконларга ўз шопперим (пакетим, тўрвам, кимга қанақа қулай бўлса) билан боришдир.

Ўзбекистонда пластик пакетлар пулли қилиб қўйилиши одамларни кўп марталик экологик тоза пакет ва шопперлардан фойдаланишга ўргатади деб ўйлагандим. Афсус, орадан шунча вақт ўтди, ҳали ҳам пластик пакетлар кўп ишлатилаётганини кўряпман.

Бу масалада ҳужжат қабул қилиш, чеклов чораси кўриш етарли эмас, бундай кўникманинг моҳиятини, аҳамиятини одамларга тушунтириш, ҳамма онгли равишда танлов қилиши муҳим экан. Аслида кичик кўринган бу кўникма экология учун қай даражада аҳамиятли эканини англаган одам пластик пакетлардан имкон қадар воз кечади.

АҚШда мен ёқтирган бир дўконлар тармоғи бор — Whole Foods Market. Улар фақат қоғоз пакетлар ва шопперлар ишлатади. Қолаверса, маҳсулотлари ҳам органик. Нархи бироз қиммат бўлса ҳам, харидори кўп, мен ҳам кўп кирардим.

Ўзбекистонда ҳам шунақа органик маҳсулотлар сотадиган дўконлар пайдо бўлиши ва кўпайишини хоҳлардим.

@AsanovEldar
Ўзи подкастларга чиқишни ёқтирмайман (бу ҳақда анча олдин ёзгандим — кўп гапириш ўзингни такрорлашингга олиб келади), шунинг учун жуда қулай позицияга ўтволгандим — Qurultoy'да тингловчилик позициясига.

Лекин барибир орада чақиришяпти, ҳаммасига ҳам йўқ деб бўлмайди, айниқса суҳбатдошинг ва мавзуинг яхши бўлса.

Янги очилган подкаст — Ўзбекчиликда ана шундай комбо бўлди. Ўзимга қадрдон тил мавзуси, бошловчи эса бу борада жонкуяр, бу ва яна кўп масалаларда ҳаммаслак бўлган таниқли журналист Шуҳрат ака Шокиржонов. Янги подкастнинг биринчи сонига мени муносиб кўришибди, бунисига ҳам алоҳида раҳмат. Қўлдан келганча чиройли суҳбат қилишга уриндик, кўринг, фикрингизни ёзиб қолдиринг.

Линк: https://www.youtube.com/watch?v=6uvq8F4oNJM&ab_channel=O%E2%80%98zbekchilik

@AsanovEldar
Жуфти ҳалол қидираётганда фақат ақлга таянманг, чунки қалбни фақат қалб тушунади. Ақл ҳисоб-китоб қилади, лекин муҳаббат ҳис қилади. Баъзида ақл танламаган юрак бахтли қилади. Чин севги мантиққа эмас, самимиятга суянади.

Xurmo'да янги видео.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/0Vr9jr0Zaq4
Repost qilingan:
Arxeolog kundaligi avatar
Arxeolog kundaligi
#E'LON

Milliy arxeologiya markazi yosh Olimlar kengashi doirasida “Yosh olimlar minbari”ga taklif qiladi!

Ushbu ilmiy uchrashuvda markaz katta ilmiy hodimi E. Asanov "Qadimgi turkiy til resurslari arxeologiya va tilshunoslik kesishmasida" mavzusida ma'ruza qiladi.

📢 Yosh olimlar minbari: Milliy arxeologiya markazi

🎤 Ma’ruzachi: Eldor Asanov

📚 Mavzu: Qadimgi turkiy til resurslari arxeologiya va tilshunoslik kesishmasida

🗓 Sana: 16.04.2025

Vaqt: 15:00

🔗 Bog'lam: Zoom orqali

📍 Joy: Mirzo Ulug'bek 81

Bizni kuzatishda davom eting:
📢 KANAL:
t.me/ArxeologKundaligi
🎬 “Юрувчи Мурдалар” — даҳшат ортидаги инсонийлик

Франк Дарабонт бу сериални фақат даҳшат эмас, балки инсон руҳиятининг туб-тубига тушадиган драма сифатида яратмоқчи бўлган. Зомбилар ўч олиш учун эмас, балки тириклар қандай яшаб қолиши кераклигини кўрсатиш воситасига айланган.

Суратга олиш ишлари Атланта атрофида, зомби апокалипсисини жонли тасвирлай оладиган жойларда бўлиб ўтган. Сериал бошида атиги 6 қисмга буюртма берилган эди, аммо Дарабонтнинг ёндашуви ва Greg Nicotero жамоасининг грим борасидаги инновацияси туфайли лойиҳа томошабинлар эътиборини дарҳол тортди.

Бу фақат бир даҳшатли саргузашт эмас — бу тирик қолиш ва инсон бўлиб қолиш ҳақидаги ҳикоя.

Тўлиқ таҳлил Susambil каналида сизни кутмоқда. Қизиқсангиз, марҳамат: https://youtu.be/murQvA9-254?si=1iX_PUyNcoXwHL1_
Ўтган йили 1000Kitob подкасти бор эди, бир неча ойдан буён тўхтаб қолган эди. Шуни қайта тиклашга қарор қилдик.

Бу йилнинг биринчи сонида ўзимиз тўпланиб, қилинган ишлар бўйича гаплашвордик. Бундан буёғи олимлар, таржимонлар ва бошқа мутахассислар билан илмий ва амалий мавзуларда суҳбатлар қурилиши режалаштирилган. Шунчаки лойиҳа тарғиботи бўлиб қолмасин, кенгроқ мавзулар тўпламини таклиф қилайлик томошабинларга, деган ният бор.

Бошловчи — таниқли журналист, Gazeta.uz ходими Муҳримхон Аъзамхўжаев. Меҳмонлар — мен ва Назир Худоёров.

Қизиқ бўлса, кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=p-huzt3nlmw&ab_channel=1000KITOB

#1000kitob #1000kitobpodcast

@AsanovEldar
1000Kitob'да Таржимон ва муҳаррирлар мактабига ҳужжат топширишнинг охирги куни бугун. Билмай қолганлар, эсидан чиққанлар, топшириб қўйинглар.

Линк: https://forms.gle/hp6RAewTBa3f92976//

#1000kitob #1000kitobmaktabi

@AsanovEldar
Яна бир янги нашр. "Ватан" журналининг бу йил ҳисобидан биринчи сони чиқди. Ундан ўқувчиларим яхши танийдиган ҳамкасбим ва дўстим Рустам Азизийнинг диний радикализм ҳақидаги таҳлилий мақоласи чиқди. Таржимон — каминаи нокамтарин.

@AsanovEldar
Ўзбекистоннинг кенг тармоқли компьютерлар дўкони UPG нега стримерларга ёрдам беради? Нега уларни молиявий қўллаб қувватлайди?

Қўштирноқ подкастда PUBG ва дунёнинг бошқа машҳур онлайн ўйинлари ҳақида суҳбат.

▶️https://youtu.be/t7eh8zzuqMw
Ғайбулла Бобоёровнинг янги китоби. Ўқиб, танишиб чиқамиз.

@AsanovEldar
Анча шовшув бўлган мавзуда Адлия вазирлигидан баёнот чиқди. Давлат тили бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилибди.

Очиғи, мен ҳам баъзан шу масалани аҳоли орасида эшитиб қоламан: баъзилар, масалан, айтиб қолади, "нега Ўзбекистонда бўла туриб фалон жойда тожикча/русча гаплашишади?" деб. Уларга ётиғи билан тушунтираман: "давлат тили дегани фақат ва фақат шу тилда гапирсин дегани эмас, маиший ҳаётда ҳамма ўзига қулай тилдан фойдаланаверади" ва ҳ.к.

Менимча, давлат тили нима, унинг жамият ва бошқарувдаги функциялари нима, шу бўйича тушунтирувчи материаллар етишмайди бизда. Шу боис юқоридаги каби саволлар ва баъзан эътирозлар туғилади.

Аслида аксарият жамиятларда нафақат бир нечта тил, балки ҳар бир тилнинг функционал вариантлари ишлайди. Масалан, маиший ўзбек тили ва давлат тили ўлароқ ўзбек тили грамматикаси, сўз бойлиги, услубияти жиҳатиданам, жамиятдаги функцияси, ишлатиладиган соҳалари (узуси) бўйича ҳам фарқ қилади. Икки тилда гапириш билингвизм деб аталса, бир тилнинг турли шаклларида гапириш диглоссия дейилади. Бунақа нозик жиҳатларни тушуниш ва тушунтириш жуда муҳим — тушунмовчиликларнинг олдини олади.

@AsanovEldar

Rekordlar

24.08.202423:59
14.4KObunachilar
24.03.202523:59
300Iqtiboslar indeksi
09.03.202507:24
7.5KBitta post qamrovi
09.03.202507:25
7.5KReklama posti qamrovi
27.02.202513:57
7.73%ER
08.03.202523:59
43.60%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

Асанов формати mashhur postlari

25.03.202509:11
Эски шаҳарда жудаям яхши туристик кўча ташкил қилинган. Аслида у ҳақда икки йилча олдин эшитгандим, аммо бормаган эдим.

Бу кўчани янада кенгайтириб, бутун Эски шаҳарни шунақа кўринишга келтириш керак.

@AsanovEldar
19.04.202512:26
АҚШда Трамп ҳокимиятга келиши билан ноқонуний муҳожирлар мамлакатдан чиқариб ташлана бошланади. Бу муҳожирларнинг бир қисми Сальвадорга кўчирилганини эшитгандирсиз. Бу маълумот ОАВда айтилди-ю, лекин нега айнан Сальвадорлигига қизиққан медиани кўрмадим.

Гап шундаки, Дональд Трамп ва Илон Маск — бутун дунёда оммалашган янги ўнг ҳаракатнинг вакилларидир; охирги 20 йилларда бошқа давлатларда ҳам уларга ўхшаган қарашдаги янги лидерлар ҳукуматни эгалламоқда. Биз бу ҳаракат вакиллари бўлган Путинни, Эрдўғонни, Орбанни, Нетаньяхуни, Модини, Си Цзинпинни, мана охирги "юлдуз"лардан Хавьер Милейни эшитганмиз. Лекин Сальвадорда ҳам уларга ўхшаган замонавий ўнг лидер ҳокимиятда. Унинг исми — Наиб Букеле.

Букеле Трамп ва Маскнинг дўсти ва иттифоқчиси ҳисобланади. Унинг феъли, сиёсий қарашлари, имижи ҳам бу жуфтликка ўхшаш — ижтимоий тармоқларда жуда фаол, троллинг қилишни, баҳсларга киришни яхши кўради. У ҳам, бу тўлқиннинг бошқа лидерлари каби, бошида катта иқтисодий ютуқлар кўрсатган, аммо охирги йилларда имижи ёмонлашмоқда.

Лекин бу пост унинг сиёсий йўли, таржимаи ҳоли, умуман Сальвадор ҳақида эмас. Букеленинг таржимаи ҳоли эътиборимни тортди.

Букеле — фаластинлик муҳожирлар авлоди. Унинг отаси Армандо Букеле Каттан имом бўлиб, маҳаллий мусулмонларнинг лидерларидан бири бўлган.

Энди бу ғалати исм-фамилияларни ўзимизга таниш кўринишга келтирамиз.

Наиб Букеле — Нажиб Буқайла. Баъзи манбаларда Абу Кейле деб бериляпти, аммо бу хато. Отаси — Армандо Буқайла Қаттон. Буқайла, Қаттон — булар типик фаластинча фамилиялар.

Мени ҳайрон қолдирган нарса — бу фамилиялар кўпроқ фаластинлик/ливанлик/суриялик христианларда учрар эди, Сальвадор президенти эса мусулмон оиладан экан.

Нажиб Буқайла Трампнинг яқинлари ичидаги ягона араб эмас. Қизи Тиффанининг эри Майкл Булосливанлик бизнесмен Массад Булоснинг ўғли.

Бу исмни ҳам таниш қиёфага келтирсак: Массад — Мисъад ёки Масъад. Булос эса лотинча Паулус (Пол, Пауль, Павел) исмининг арабча шакли (Булус).

@AsanovEldar
23.03.202515:20
Миср Александриясида (бугунги Искандарияда) антик дунёнинг энг катта ва бой кутубхонаси бўлган. Милоддан аввалги III асрда Птолемей II даврида ташкил этилган кутубхонада юз минглаб қўлёзма сақланган. Ўша пайтдаги Евросиё цивилизациясининг энг катта билимлари тўпланган бир маскан бўлган у.

Бу кутубхонани VII асрда Мисрни эгаллаган мусулмонлар ёқиб юборган, деган фикр кенг тарқалган. Лекин тадқиқотлар билан танишсангиз, бу анча кеч пайдо бўлган эртак экани маълум бўлади. XIII аср манбаларидагина бу маълумот пайдо бўлади.

Аслида Александрия кутубхонаси Миср мустақиллигини йўқотиб, Римга тобе бўлганидан кейин бир неча аср мобайнида йўқ бўлиб борган. Дастлаб Цезарь шаҳарни қамал қилганида ёнғин чиқиб, қўлёзмаларнинг бир қисми нобуд бўлган. Охирги Птолемейларнинг ўзаро курашлари даврида ҳам кутубхонага эътибор сусайган. III—IV асрларда илк христианлар ўзга дин билимларини йўқ қилиш ҳаракатида аксарият қўлёзмаларни йўқ қилган. Кутубхона амалда йўқ бўлган, қолган қўлёзмалар Серапеум ибодатхонасида сақланган. Император Феодосий I ўзга динларга тақиқ қўйгач, 391 йилда епископ Феофил ибодатхонани вайрон қилган.

641 йилда араблар Мисрга келганида кутубхона аллақачон йўқ бўлиб кетган эди. Араблар, аксинча, қолган юнонча қўлёзмаларни тўплаб, сақлаб, араб тилига таржима қилишни йўлга қўйган.

@AsanovEldar
23.03.202513:40
Номаълум кушон битиклари ўқилгани ҳақида анча олдин ёзгандим. Лекин бу тадқиқотни қайта-қайта ўқиб, аслида ўйлаганимданам каттароқ қадам ташланганини тушуняпман.

Тадқиқотчилар фақат ёзувни дешифровка қилган. Мен эса глобалроқ хулосалар оляпман эришилган натижалардан. Аввало, Марказий Осиёда ёзув маданияти тарихига муносабатим тубдан ўзгаряпти. Шу хулосаларим асосида янги тадқиқот бошладим. Хулосаларимни тўғри шакллантириб, далиллай олсам, илм-фанда катта янгилик бўлади.

Буни бир анонс ўлароқ қабул қилинглар.

@AsanovEldar
26.03.202513:34
Ay Yola номли бошқирд гуруҳининг Homay деган қўшиғи туркий мамлакатларда суперхитга айланди. Туркия, Қозоғистон тушунарли — уларда бунақа йўналишдаги қўшиқлар, гуруҳлар кўпдан бери бор. Бу қўшиқ ўзбекларнинг ҳам диққатини тортгани янгилик бўлди.

Бизда аслида эски туркий фольклор яхши сақланган, уни эстрадалаштиришга ҳаракат ҳам анча олдин бошланган — Маҳмуд Намозовнинг ижоди бунга мисол. Лекин иш ўша босқичда қолиб кетган. Қозоқларда, мўғулларда, олтойларда эшитсангиз, уларда фолк услуби рокка, хаусга, технога қўшилган, қандайдир ўзига хос руҳият берадиган оҳанглар яратилган.

Мана шундай услуб ўзбек фолклорига етишмаяпти. Фолклордан, эски турк мифологиясидан матнлар ва мотивлар олиб, эксперимент қилиб, янгича услублар яратадиган гуруҳлар етишмаяпти.

Ay Yola'ни эшитмаганлар бўлса, мана бу ерда.

@AsanovEldar
29.03.202513:21
Тарихчиларимиз Бахтиёр Алимжонов ва Акбар Замоновдан янги мақола. Кечагина тандирдан узилди.

Мавзу — Шайбонийхон ва Шайбонийларнинг ўзбек миллий тарихидан ва мафкурасидан чиқарилиши. Бу жараён совет даврида рўй берган, унгача Шайбонийхон ва унинг сулоласи юксак қадрланган.

Алимджанов Б., Замонов А. Не Тимуром единым: игнорирование Шибанидов в рамках концепции "централизованного государства"

@AsanovEldar
Жуфти ҳалол қидираётганда фақат ақлга таянманг, чунки қалбни фақат қалб тушунади. Ақл ҳисоб-китоб қилади, лекин муҳаббат ҳис қилади. Баъзида ақл танламаган юрак бахтли қилади. Чин севги мантиққа эмас, самимиятга суянади.

Xurmo'да янги видео.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/0Vr9jr0Zaq4
03.04.202511:23
Qurultoy'нинг янги дўстларини таништирай.

"Миллий тикланиш" партияси раҳбарияти подкастимизни жуда маъқул кўриб, қўллаб-қувватлаш таклифини билдирди. Бугун ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладик.

Qurultoy'ни очганимизда шунчаки подкаст бўлиб қолмай, каттароқ ишлар қилайлик, олимларнинг фикрини керакли инстанцияларга етказайлик, деган ният қилгандик. Фақат суҳбат қурмай, тадқиқотларни чоп этиш, ноёб осори атиқаларни тўплаш ишларига ҳам ёрдам бериш фикримиз бор эди. Шу томон дастлабки қадамларни ташлаяпмиз.

Режаларимиз кўп, секин очиқлаб борамиз, амалга ошса, жуда чиройли ишлар бўлади.

@AsanovEldar
12.04.202506:43
Яна бир янги нашр. "Ватан" журналининг бу йил ҳисобидан биринчи сони чиқди. Ундан ўқувчиларим яхши танийдиган ҳамкасбим ва дўстим Рустам Азизийнинг диний радикализм ҳақидаги таҳлилий мақоласи чиқди. Таржимон — каминаи нокамтарин.

@AsanovEldar
"Менинг отим қирмизи" романи бугун тандирдан узилди. Айтишларича, эртага Book.uz'да сотувга чиқар экан.

Орхан Памук (ёки Ўрхун Помуқ) энг севган муаллифларимдан бири. Услуби ҳам, йўналиши ҳам, ғояси ҳам жуда ёқади. Шунга бўлса керак, таржимага алоҳида эътибор ва меҳр билан қарадим, қайта-қайта ўқиб, тузатдим, ҳар бир сўз устида ишладим. Аслида ҳар ишда перфекционистман — қайта-қайта ўқиб, ёзиб, тузатавераман, шунга ишни бироз чўзвораман. "Менинг отим қирмизи" ҳам нашрга тайёр бўлгунича муҳаррирни безор қилиб юбордим. Шундаям кўнглим тўлмади. Камчилик бўлса, узр, кейинги нашрларда (агар бўлса) тузатамиз.

Дарвоқе. Таржима тилида онгли равишда бир эксперимент қилганман. Памукнинг тилини, руҳиятини максимал даражада оригиналга яқин сақлаш, ўзбек ва турк тилларини яқинлаштириш ҳаракати. Агар бу сизга омадсиз тажриба туюлса, фикр ва таклифларингизни албатта билдиринг. Уни ҳам кўриб чиқамиз.

@AsanovEldar
Ғайбулла Бобоёровнинг янги китоби. Ўқиб, танишиб чиқамиз.

@AsanovEldar
11.04.202511:36
Яқинда бўлиб ўтган Парламентлараро Иттифоқ йиғилишида Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси Улуғбек Шерматов бир неча тилда чиқиш қилиб, кўпчиликнинг эътиборини тортди. У рус ва инглиз тилида эркин гапирди, энг қизиғи — япон тилида ҳам мукаммал нутқ сўзлади.

Шерматов ҳуқуқ соҳасида тажрибали мутахассис, хорижда илмий иш ҳимоя қилган.

Тил биладиган, тажрибали ёш депутатлар кўпаяверсин.

@AsanovEldar
18.04.202516:02
Ўзим онгли шакллантирган бир қанча ижобий кўникма бор. Шулардан бири, ўзимга анча ёқадигани — дўконларга ўз шопперим (пакетим, тўрвам, кимга қанақа қулай бўлса) билан боришдир.

Ўзбекистонда пластик пакетлар пулли қилиб қўйилиши одамларни кўп марталик экологик тоза пакет ва шопперлардан фойдаланишга ўргатади деб ўйлагандим. Афсус, орадан шунча вақт ўтди, ҳали ҳам пластик пакетлар кўп ишлатилаётганини кўряпман.

Бу масалада ҳужжат қабул қилиш, чеклов чораси кўриш етарли эмас, бундай кўникманинг моҳиятини, аҳамиятини одамларга тушунтириш, ҳамма онгли равишда танлов қилиши муҳим экан. Аслида кичик кўринган бу кўникма экология учун қай даражада аҳамиятли эканини англаган одам пластик пакетлардан имкон қадар воз кечади.

АҚШда мен ёқтирган бир дўконлар тармоғи бор — Whole Foods Market. Улар фақат қоғоз пакетлар ва шопперлар ишлатади. Қолаверса, маҳсулотлари ҳам органик. Нархи бироз қиммат бўлса ҳам, харидори кўп, мен ҳам кўп кирардим.

Ўзбекистонда ҳам шунақа органик маҳсулотлар сотадиган дўконлар пайдо бўлиши ва кўпайишини хоҳлардим.

@AsanovEldar
02.04.202505:34
Шок! Шок! Шок!!!

Ўзбек ТВсида кескин баҳс! Мавзу эса сиёсат билан эмас, тарих билан боғлиқ.

Бобуршунос олим Ботирали Йўлдошев ва тарихчи олим Ғайбулла Бобоёров Бобур—Шайбонийхон мавзусида тортишиб кетиб қолди. Бўларкан-у мана!

Кўрсатувни тўлиқ кўрмадим, афтидан нариги лагерь "Бобур яхши, шунга Шайбонийхон ёмон" қабилида аргумент келтирган шекилли. Иккиси ҳам ёмон эмаслигини ва айни пайтда фаришта эмаслигини, иккисига ҳам бирдай юксак баҳо бериш мумкинлигини айтавериб чарчадик.

@AsanovEldar
03.04.202508:17
Йўқ, Ферузхон, ўзбек тили йўқ бўлиб кетмаяпти. 60 млн — энг максимал рақам, унча ўзбек бўлмаса керак. Лекин иккинчи тили ўзбек бўлганлар билан 40 млн, балки ундан кўпроқ чиқар.

Бу ҳам жуда катта рақам аслида. Ўзбек тили йўқолиб кетиши хавфи йўқ. Буни кўп бора айтганман, бошқа олимлар, масалан, Бахтиёр Менглиев ҳам такрорлаб келади. Арзимаган сабаблар билан "тилимиз хавф остида, тилимиз йўқолиб кетяпти" дейдиганлар одатда ё хайп учун гапиради, ё масаланинг моҳиятини тушунмайди.

Ўзбек тилининг муаммоси йўқолиб кетиш эмас, уни керакли йўналишларда ривожлантириш, халқаро кўламда рақобатбардош тилга айлантиришдир.

Тил узуси деган тушунча бор тилшуносликда. Яъни тил қўлланадиган соҳалар, йўналишлар жамланмаси. Ўзбек тили турли соҳаларда қўлланади ва бу соҳаларнинг ҳар бирида ўзига хос, алоҳида муаммолар бор.

Айтайлик, ўзбек тили бизнесда қозоқ ва рус тиллари билан, фанда рус ва инглиз тиллари билан рақобат қилади. Ўзбек тилининг бизнес ва илм-фан терминология ва услубиятини ривожлантириш, қонунчиликни тўғрилаб қўйиш бу рақобатда унга ёрдам беради. Тадбиркор ёки олимларнинг йиғилишига бостириб кириб, ўқрайиб, "ўзбекча гапир ҳамманг, мен ўрисга ўхшайманми?!" деб дағдаға қилиш натижа бермайди.

Маиший сатҳда-чи? Унда ўзбек тили аллақачон рус тили устидан ғалаба қозонган ва кўчада кенг қўлланади.

Сервис қайси тилда кўрсатилади? Мижозларга қулай тилда хизмат кўрсатилаверади. Рус тилли ватандошларимиз кўп эканини инобатга олсак, уларга рус тилида хизмат кўрсатилишидан фожиа ясамаслик керак. Майда-чуйда англашилмовчиликлардан фожиа ясаб, миллий низо қўзғаш ярамайди дўстлар.

@AsanovEldar
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.