Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Асанов формати avatar
Асанов формати
Асанов формати avatar
Асанов формати
25.04.202515:38
Дубайдаги ҳолат ва унинг эҳтимолий оқибатлари

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида жанжал юзага келган. БАА расмийлари 15 нафар юртдошимизни қўлга олган, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Расмий учрашувларда БАА томони Ўзбекистон фуқаролари содир этаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпайганини таъкидлади. Вазият ўзгармаса, икки давлат ўртасидаги визасиз тартиб ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин. Яъни ҳамма фуқаро зарар кўради.

Вазирлик бу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда иш олиб бормоқда. Хорижга чиқаётган фуқаролардан тартиб-интизомга риоя қилиш ва юртдошлар шаънига доғ туширмаслик сўралмоқда.

Амалда эса шуни унутмаслик керак: чет элда ҳар бир фуқаро ўз юрти, ўз халқи шаънининг ҳимоячисидир. Бир инсоннинг нотўғри хатти-ҳаракати бутун халқ имижига ва дунё кезиш эркинлигига путур етказиши мумкин.

@AsanovEldar
23.04.202509:21
Qurultoy'да Эркинжон ака Ризо Ëқубов ҳақида кўп гапирди. Биз унча яхши танимайдиган бу ҳарбий арбоб ўз вақтида бутун СССР миқёсида эътироф этилиб, юқори лавозимларда ишлаган.

1930-йилларда Ризо Ëқубов бошқа ўзбек зобитлари қаторида қатағонга учраган. Унга қўйилган айблардан бири — Польша жосуси эканликда гумонланган.

Эркинжон ака шу мавзуда бир яхши мақола чиқарган. Ўқишни тавсия қиламан.

Раджабов Э.Г. Был ли Резо Якубов польским разведчиком?

@AsanovEldar
22.04.202507:29
Кипр масаласида билиш керак бўлган яна баъзи тафсилотлар.

Юқорида ЛДНРга ёки Қримга тенглаштириб бўлмаслиги ҳақида ёзгандим. Бошқа фарқлари ҳам бор. Умуман, нега Шимолий Кипр масаласи аслида унақа долзарб эмас, нега Туркия санкцияга тушиб кетмаган, нега қайсидир маънода бу масалага кўз юмилади, тушуниш учун қуйида нарсаларни билиш керак.

Туркия Кипрда тинчлик кафолатчиси бўлган уч давлатдан бири эди (Юнонистон ва Британия қаторида). 1960-йилларда, илк тўқнашувлар бошланганида, бу уч давлатнинг қўшма контингенти оролда жойлаштирилиб, тинчлик ўрнатишга ҳисса қўшган эди. 1974 йилда эса Туркия 1960 йилги уч томонлама келишувга биноан оролга қўшин олиб кириш мандатига эга эди. Турк қўшинлари оролдан чиқиб кетмагач, орол шимолида амалда назорат ўрнатгач, уларни босқинчиликда айблай бошлашди.

Бугунги кунда ШКТЖ, расман тан олинмаган бўлса-да, сиёсий институтлари ишлаб турган барқарор давлатга айланган. У ерда парламент, сиёсий партиялар, демократик сайловлар бор, бошқа институтлар ишлайди. Мамлакат келажаги оммавий муҳокама қилинади, Туркияга яқинлашиш, қўшилиш, Туркиядан мустақил сиёсат юритиш ва ҳатто юнон Кипри билан бирлашиш тарафдорлари бор. 2023 Freedom House уни фуқаро эркинликларига риоя этиладиган, сиёсий тизими демократик давлат сифатида баҳолаган.

ШКТЖ тинчлик ва барқарор ҳокимият ўрнатгач, иқтисодий ривожланишга ҳам эътибор қаратган. Мамлакатда бир қанча соҳалар ривожланиб, даромад келтирмоқда. Уларнинг асосийси банклардир.

ШКТЖда 24 та оншор, 14 та офшор банк мавжуд (2008 йил маълумоти). ШКТЖ муаммоси музлатиб қўйилиши ва Ғарб давлатлари амалда оролнинг бирлашишига эътиборсизлиги шу билан боғлиқ — турк Кипри офшор пул қўйиладиган (солиқдан қочиладиган) ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу давлат расман тан олинмагани учун у солиқ ахбороти алмашиш тизимида эмас, демак, у ерда солиқдан қочиш осон. Туркия, Исроил, Буюк Британия, айрим араб давлатлари (ёки уларнинг резиденти бўлган йирик корпорациялар) бундан фойдаланиб келади. АҚШнинг Financial Crimes Enforcement Network агентлиги бу масалада таҳлиллар чиқариб туради ва америкалик бизнесменларга у ерга пул киритмасликни тавсия қилиб келади.

Кейинги соҳа — олий таълим. Турк Киприда 24 та университет бор. Аҳоли жон бошига (380 минг атрофида) университетлар сони бўйича жаҳонда биринчи ўринларда туради. 2024 йилда у ерда 100 минг талаба ўқиган. Қизиғи, кўп университетлари халқаро аккредитацияга эга эмас, шунга қарамай, хорижлик талабалар бу ерга кўп келади. Аккредитациядан ўтмаган университетларда ўқийдиган талабаларга ҳайрон қолайми, тан олинмаган давлатда ўнга яқин халқаро аккредитацияга эга университет борлигига ҳайрон қолайми, билмай қоламан баъзида.

ШКТЖ иқтисодини кўтариб турган яна икки соҳа бор — туризм ва тиббиёт. Икки соҳаям арзонлиги ва сифати билан одамларни жалб қилади.

@AsanovEldar
19.04.202508:46
Qalampir.uz жуда муҳим ва қизиқ мавзуни кўтарибди.

3-4 апрель кунлари Самарқандда бўлиб ўтган Марказий ОсиёЕвропа Иттифоқи I саммитида қабул қилинган декларация Туркияда кескин норозиликка сабаб бўлди. Бунинг сабаби — қўшма баёнотнинг 4-бандида Марказий Осиё давлатлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 541 ва 550-сонли резолюцияларига риоя этишини таъкидлади. Бу резолюциялар Шимолий Кипр Турк Жумҳуриятини (ШКТЖ дейлик қулайлик учун) тан олмайди, Кипр оролидаги ягона ҳокимият деб Кипр Жумҳуриятини тан олади.

ШКТЖни Туркия ҳимоя қилиб келади ва унинг халқаро тан олинишига уринади. Туркия босими остида бу давлат Туркий Давлатлар Ташкилотига ҳам кузатувчи мақомида қўшилган эди. Шу боис Туркиянинг айрим зиёлилари, журналист ва публицистлари Самарқандда қабул қилинган баёнотни "туркий биродарликка хиёнат", "Туркия сиртига урилган пичоқ" деб баҳоламоқда.

Юқоридаги видеода бу масала батафсил ёритилган, кўришни тавсия қиламан.

Баъзиларда "ШКТЖни тан олиш Қрим, ЛДНРни тан олишга прецедент яратади" деган хавотир бор. Халқаро ҳуқуқда нима бўлишини аниқ айтиш қийин — Косово кейси ҳеч нарсага прецедент бўлиб бермади. Шу боис бу масалага халқаро сиёсат профессионаллари ойдинлик киритса яхши бўлади. Мен эса битта нарсани айтиб ўтмоқчиман — ШКТЖ ва ЛДНР масалалари бир-биридан тубдан фарқ қилади.

Украинадан фарқли равишда, Кипрда ростдан ҳам фашизм уруғ соча бошлаган эди. Кипрнинг юнон ҳукуматида доимо Юнонистон билан бирлашиш ғояси бор эди, бу турк аҳолини хавотирга солар эди. Юнонистонда 1967 йилда рўй берган Қора полковниклар тўнтаришидан сўнг мамлакатда ультраўнг хунта ҳокимиятга келди. Улар 1974 йили Кипрда ҳам путч уюштириб, президент Макариосни қувиб, ўзига бўйсунадиган миллатчи режимни ҳокимиятга келтирди. Кипрда Энозис (АншлюсГитлернинг Германия ва Австрияни бирлаштириш ғоясига ўхшаш ғоя) ҳаракати авж олди. Бунга қарши чиққан турк сиёсатчилар ҳибсга олинди; юнон миллатчи гуруҳлари турк қишлоқларига босқинлар уюштириб, тинч аҳолини қатл қила бошлади.

Халқаро ҳамжамият бу ҳолатдан хавотир билдирди, Туркия эса Кипрда ҳарбий операция бошлади. Операция оқибатида оролнинг шимолий қисмидан юнонлар қувилди, оролнинг бошқа қисмидаги турклар бу ҳудудга қочди, ҳудудда ҳалигача Туркиядан бошқа ҳеч ким тан олмаган турк ҳукумати ташкил этилди.

ШКТЖ лидерлари Рауф Денкташ, Эрсин Татарлар, ЛДНРнинг қароқчи ва ҳарбий жиноятчи лидерларидан фарқли, ҳарбий жиноятларда айбланмаган, халқаро санкцияларга тушмаган, халқаро майдонда тадбир ва музокараларда иштирок этган ва этаётган шахслардир.

Ўзи Кипр жуда қизиқ мавзу, янада батафсилроқ гаплашса бўлади.

@AsanovEldar
18.04.202514:14
Ўзи подкастларга чиқишни ёқтирмайман (бу ҳақда анча олдин ёзгандим — кўп гапириш ўзингни такрорлашингга олиб келади), шунинг учун жуда қулай позицияга ўтволгандим — Qurultoy'да тингловчилик позициясига.

Лекин барибир орада чақиришяпти, ҳаммасига ҳам йўқ деб бўлмайди, айниқса суҳбатдошинг ва мавзуинг яхши бўлса.

Янги очилган подкаст — Ўзбекчиликда ана шундай комбо бўлди. Ўзимга қадрдон тил мавзуси, бошловчи эса бу борада жонкуяр, бу ва яна кўп масалаларда ҳаммаслак бўлган таниқли журналист Шуҳрат ака Шокиржонов. Янги подкастнинг биринчи сонига мени муносиб кўришибди, бунисига ҳам алоҳида раҳмат. Қўлдан келганча чиройли суҳбат қилишга уриндик, кўринг, фикрингизни ёзиб қолдиринг.

Линк: https://www.youtube.com/watch?v=6uvq8F4oNJM&ab_channel=O%E2%80%98zbekchilik

@AsanovEldar
Ўтган йили 1000Kitob подкасти бор эди, бир неча ойдан буён тўхтаб қолган эди. Шуни қайта тиклашга қарор қилдик.

Бу йилнинг биринчи сонида ўзимиз тўпланиб, қилинган ишлар бўйича гаплашвордик. Бундан буёғи олимлар, таржимонлар ва бошқа мутахассислар билан илмий ва амалий мавзуларда суҳбатлар қурилиши режалаштирилган. Шунчаки лойиҳа тарғиботи бўлиб қолмасин, кенгроқ мавзулар тўпламини таклиф қилайлик томошабинларга, деган ният бор.

Бошловчи — таниқли журналист, Gazeta.uz ходими Муҳримхон Аъзамхўжаев. Меҳмонлар — мен ва Назир Худоёров.

Қизиқ бўлса, кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=p-huzt3nlmw&ab_channel=1000KITOB

#1000kitob #1000kitobpodcast

@AsanovEldar
Элбекнинг атамалар луғатини кўп эсга оламан (подкастларда, адашмасам, каналдаям ёзганман). Ўша луғатдан парчалар эълон қилинибди "Тил ва адабиёт таълими" журналида.

@AsanovEldar
#E'LON

Milliy arxeologiya markazi yosh Olimlar kengashi doirasida “Yosh olimlar minbari”ga taklif qiladi!

Ushbu ilmiy uchrashuvda markaz katta ilmiy hodimi B. Alimjonov ""Markazlashgan davlat" konsepsiyasida Shayboniylar sulolasi chetda qolishi masalasi" mavzusida ma'ruza qiladi.

📢 Yosh olimlar minbari: Milliy arxeologiya markazi

🎤 Ma’ruzachi: Baxtiyor Alimjonov

📚 Mavzu: "Markazlashgan davlat" konsepsiyasida Shayboniylar sulolasi chetda qolishi masalasi"

🗓 Sana: 23.04.2025

⏰ Vaqt: 15:00

🔗 Bog'lam: https://us06web.zoom.us/j/83555038169?pwd=cXEaFtqnoemta3AbePaH5rRUCB9upS.1

📍 Joy: Mirzo Ulug'bek, 81
22.04.202504:16
Qurultoy'нинг янги сони чиқди. Меҳмонимиз — Эркинжон Ражабов. У киши билан олдин ҳам гаплашгандик, армия тарихи бўйича. Бу сонда ҳам шу мавзуни давом эттирдик.

Янги сондан Ўзбекистон ССРда армия ташкил топиши, ундаги ички муаммолар, профессионал армия шаклланиши ҳақида билиб оласиз.

Линк: https://www.youtube.com/watch?v=0X5QMeLSL4k&t=4s&ab_channel=QURULTOY

@AsanovEldar
19.04.202506:11
Аслида бу постда ёзилганлар экологик тоза ва табиий материаллардан тайёрланган буюмлардан фойдаланиш каби каттароқ масаланинг бир қисмидир. Бу борада бизда ҳам тадқиқотлар олиб борилмоқда экан.

Бу постдан сўнг соҳа вакиллари менга алоқага чиқиб, маълумотлар берди. Бизда ҳам кундалик буюмлар, болалар ўйинчоқлари, интерьер ва ҳоказоларни экологик тоза материаллардан тайёрлаш ва уларнинг истеъмолини ошириш бўйича ташаббуслар бор экан.

Бу йўналишдаги ишларга ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз, қуйидаги сўровномада қатнашинг. Бу яқин келажакда бизда ҳам соҳа ривожланишига ёрдам беради.

Линк: https://docs.google.com/forms/d/1CcwQDqG8JCy8IrZut9wEKTc4AKNeSeiCKZWwVlOmKek/edit?usp=drivesdk

@AsanovEldar
Жуфти ҳалол қидираётганда фақат ақлга таянманг, чунки қалбни фақат қалб тушунади. Ақл ҳисоб-китоб қилади, лекин муҳаббат ҳис қилади. Баъзида ақл танламаган юрак бахтли қилади. Чин севги мантиққа эмас, самимиятга суянади.

Xurmo'да янги видео.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/0Vr9jr0Zaq4
14.04.202505:07
1000Kitob'да Таржимон ва муҳаррирлар мактабига ҳужжат топширишнинг охирги куни бугун. Билмай қолганлар, эсидан чиққанлар, топшириб қўйинглар.

Линк: https://forms.gle/hp6RAewTBa3f92976//

#1000kitob #1000kitobmaktabi

@AsanovEldar
Демократия тушунчаси Юнонистон ва Римда қадимдан бўлган, лекин у қандай ишлаган?

Помпеи шаҳрида аҳоли овоз бериш орқали бошқарувчини танлаш ҳуқуқига эга бўлган. Бу ўша давр учун демократиянинг бир кўриниши эди. Бундай тизим Рим даври учун катта ютуқ бўлган.

Барчаси ҳақида “Худди шундай” каналидаги янги сонда билиб олинг: https://youtu.be/6j9zz0NUMU8?si=LfslfcKQlg3p-tff
22.04.202516:41
🎮 Technoblade ким эди ва у нима учун Minecraft фильмида пайдо бўлган?

Technoblade — Minecraft ўйинидаги энг машҳур PvP (player vs player) ўйинчиларидан бири бўлган америкалик контент яратувчи. У ўзининг юқори даражадаги ўйин маҳорати, ҳазил қилиш қобилияти ва сарказмга бой услуби билан катта аудиторияни жалб қилган. 2022 йилда суяк саратони (саркома) туфайли вафот этган.

Minecraft анимацион фильмида Technoblade образи (тож кийган чўчқа) эҳтиром сифатида киритилган. Бунга нафақат мухлислар учун эсдалик, балки ўйиннинг ўз тарихига ҳурмат рамзи сифатида ҳам қаралади.

📽 Бундай тафсилотлар Susambil — кино ва анимация таҳлили каналида мунтазам ёритилади. Обуна бўлинг ва саҳна ортидаги чуқур маъноларни биринчилар қаторида билиб олинг.

видео учун ҳавола: https://youtu.be/uI-Ig4A79ao
21.04.202517:16
Шом араб фамилиялари бўйича яна бир қизиқ маълумот эшитиб қолдим арабист танишлардан.

Одатда маълум бир араб қабиласига мансуб аҳоли шу қабила номини ишлатган — Адноний, Тамимий ва ҳ.к. Бундай арабларнинг аксарияти мусулмон бўлган ва келиб чиқиши нуқтаи назаридан ўзини "тоза", аслзода ҳисоблаган.

Қабилавийлигини сақлаган христиан араблар ҳам бўлган — улар исломдан олдин бу ҳудудда яшаб, христианликка эътиқод қилган араблар эди (Лаҳмийлар ва Ғассонийлар).

Араблашганлар (мустаъроб) ёки шаҳарлашиб, қабиласини унутган араблар эса касб-корига қараб фамилия/куня олган: Ҳаддод, Нажжор ва ҳ.к. Уларнинг бир қисми христиан, бир қисми мусулмон бўлган.

Усмонли ҳокимияти даврида аҳолининг бу гуруҳи туркча фамилиялар ола бошлаган: Қошиқчи ашуқжи), Ëзижи (яъни ёзувчи). Масалан, Антиохия патриархатининг ҳозирги патриархи Юҳанно XX нинг асл исми — Ҳони Ëзижи.

Энди юқоридаги бекграунддан келиб чиқиб, пастдаги қизиқарли воқеани тушунишга ва завқ олишга ҳаракат қилинг.

Касб номига қўйилган фамилиялар ичида Фарис дегани ҳам бор — отлиқ/рицарь дегани. Салиб юришлари давридан қолган фамилия дейишади — ё салибчи рицарлар авлоди, ё уларга бириккан маҳаллий христианлар авлоди. Фарислар ўзини аслзода ҳисоблайди.

Фарислар билан аслзодаликда рақобатлашиб, ўзини салибчиларга боғлайдиган яна бир хонадон бор — Фаранжи. Салибчилардан ("франк"лардан) қолиб кетган фамилия деб ҳисоблашади ўзини.

Бу номнинг тарихини ўрганиб кўришса, аслида у туркча fırıncı — печкачи сўзидан олинган экан. Яъни оддий новвой оилага Усмонли даврида берилган касб-ҳунар билан боғлиқ фамилия. Британия мустамлакаси даврида фамилияни бироз тўғрилаб, аслзодалар қаторига қўшилиб олишган экан.

Бунақа айёрона приём иш бериб, Фаранжилар Ливаннинг энг нуфузли оилаларидан бирига айланиб кетган. Улардан ҳатто битта президент ҳам чиққан. Аслзодалик ҳақидаги пиар шу қадар кучли бўлганки, ҳатто инглиз Wikipedia'си уларни ҳалигача франклар авлоди деб ўйлайди.

@AsanovEldar
Стримерчи қизларда аудитория нега муаммо? Йигитлардан фарқли, қизлар стримда қандай қилиб омадли бўлиши мумкин?

Қўштирноқ подкастда Фезот, Kiber.uz, UPG эгаси Шаҳзод Касимовлар иштирокида стримерлар, геймерлар, PUBG ва дунёнинг бошқа машҳур ўйинлари ҳақида суҳбат.

▶️ https://youtu.be/t7eh8zzuqMw
Repost qilingan:
Arxeolog kundaligi avatar
Arxeolog kundaligi
#E'LON

Milliy arxeologiya markazi yosh Olimlar kengashi doirasida “Yosh olimlar minbari”ga taklif qiladi!

Ushbu ilmiy uchrashuvda markaz katta ilmiy hodimi E. Asanov "Qadimgi turkiy til resurslari arxeologiya va tilshunoslik kesishmasida" mavzusida ma'ruza qiladi.

📢 Yosh olimlar minbari: Milliy arxeologiya markazi

🎤 Ma’ruzachi: Eldor Asanov

📚 Mavzu: Qadimgi turkiy til resurslari arxeologiya va tilshunoslik kesishmasida

🗓 Sana: 16.04.2025

Vaqt: 15:00

🔗 Bog'lam: Zoom orqali

📍 Joy: Mirzo Ulug'bek 81

Bizni kuzatishda davom eting:
📢 KANAL:
t.me/ArxeologKundaligi
12.04.202506:43
Яна бир янги нашр. "Ватан" журналининг бу йил ҳисобидан биринчи сони чиқди. Ундан ўқувчиларим яхши танийдиган ҳамкасбим ва дўстим Рустам Азизийнинг диний радикализм ҳақидаги таҳлилий мақоласи чиқди. Таржимон — каминаи нокамтарин.

@AsanovEldar
23.04.202514:06
Жуда бир даҳшат семинар бўлди. Афсус, видеога олмадик, подкаст ёки ТВ кўрсатувдай қизиқ бўларди.

Маърузадан сўнг қизғин муҳокамалар бўлди хуллас. Қуруқ қолиб кетдинглар. Аслида бунақа қизғин муҳокамалар илмий муассасаларда ҳар куни бўлади.

@AsanovEldar
Science Slam деган формат бор. Илмий коммуникациянинг оммабоп шакли ҳисобланади.

Формат стендапдан олинган — 10 дақиқали чиқишлардан иборат. Асосий фарқи — қизиқчилар эмас, олимлар чиқиш қилади, ўз тадқиқоти ҳақида қисқа ва қизиқарли гапириб беради. Қизиқарли гапиради, лекин кулгили эмас, чунки аудиторияни кулдириш ҳам осон эмас, профессионал кўникма ёки "туғма" қобилият талаб қилади. Агар ҳам илмий маъруза қилиб, ҳам кулдира олса, унда янаям зўр.

Бир неча йил олдин Тошкентда Science Slam бўлиб ўтганди, лекин кейинчалик бу иш тўхтаб қолди. Бир гуруҳ ташаббускорнинг ҳаракати билан янги Science Slam ташкил қилинмоқда.

Бу сафар чиқишлар ҳам ўзбек, ҳам рус тилида бўлади. Ўзбек тилли спикерлардан бири мен бўламан. Қизиқиш бўлса, марҳамат, 26 апрель куни сизни кутамиз.

Лекин келинглар аниқ, илмий стендапнинг ўзбек аудиториясини ҳам яратайлик. Ўзбек тилининг қўлланиш доирасини янги форматлар орқали кенгайтирайлик.

Тафсилотлар мана бу ерда.

@AsanovEldar
19.04.202512:26
АҚШда Трамп ҳокимиятга келиши билан ноқонуний муҳожирлар мамлакатдан чиқариб ташлана бошланади. Бу муҳожирларнинг бир қисми Сальвадорга кўчирилганини эшитгандирсиз. Бу маълумот ОАВда айтилди-ю, лекин нега айнан Сальвадорлигига қизиққан медиани кўрмадим.

Гап шундаки, Дональд Трамп ва Илон Маск — бутун дунёда оммалашган янги ўнг ҳаракатнинг вакилларидир; охирги 20 йилларда бошқа давлатларда ҳам уларга ўхшаган қарашдаги янги лидерлар ҳукуматни эгалламоқда. Биз бу ҳаракат вакиллари бўлган Путинни, Эрдўғонни, Орбанни, Нетаньяхуни, Модини, Си Цзинпинни, мана охирги "юлдуз"лардан Хавьер Милейни эшитганмиз. Лекин Сальвадорда ҳам уларга ўхшаган замонавий ўнг лидер ҳокимиятда. Унинг исми — Наиб Букеле.

Букеле Трамп ва Маскнинг дўсти ва иттифоқчиси ҳисобланади. Унинг феъли, сиёсий қарашлари, имижи ҳам бу жуфтликка ўхшаш — ижтимоий тармоқларда жуда фаол, троллинг қилишни, баҳсларга киришни яхши кўради. У ҳам, бу тўлқиннинг бошқа лидерлари каби, бошида катта иқтисодий ютуқлар кўрсатган, аммо охирги йилларда имижи ёмонлашмоқда.

Лекин бу пост унинг сиёсий йўли, таржимаи ҳоли, умуман Сальвадор ҳақида эмас. Букеленинг таржимаи ҳоли эътиборимни тортди.

Букеле — фаластинлик муҳожирлар авлоди. Унинг отаси Армандо Букеле Каттан имом бўлиб, маҳаллий мусулмонларнинг лидерларидан бири бўлган.

Энди бу ғалати исм-фамилияларни ўзимизга таниш кўринишга келтирамиз.

Наиб Букеле — Нажиб Буқайла. Баъзи манбаларда Абу Кейле деб бериляпти, аммо бу хато. Отаси — Армандо Буқайла Қаттон. Буқайла, Қаттон — булар типик фаластинча фамилиялар.

Мени ҳайрон қолдирган нарса — бу фамилиялар кўпроқ фаластинлик/ливанлик/суриялик христианларда учрар эди, Сальвадор президенти эса мусулмон оиладан экан.

Нажиб Буқайла Трампнинг яқинлари ичидаги ягона араб эмас. Қизи Тиффанининг эри Майкл Булосливанлик бизнесмен Массад Булоснинг ўғли.

Бу исмни ҳам таниш қиёфага келтирсак: Массад — Мисъад ёки Масъад. Булос эса лотинча Паулус (Пол, Пауль, Павел) исмининг арабча шакли (Булус).

@AsanovEldar
18.04.202516:02
Ўзим онгли шакллантирган бир қанча ижобий кўникма бор. Шулардан бири, ўзимга анча ёқадигани — дўконларга ўз шопперим (пакетим, тўрвам, кимга қанақа қулай бўлса) билан боришдир.

Ўзбекистонда пластик пакетлар пулли қилиб қўйилиши одамларни кўп марталик экологик тоза пакет ва шопперлардан фойдаланишга ўргатади деб ўйлагандим. Афсус, орадан шунча вақт ўтди, ҳали ҳам пластик пакетлар кўп ишлатилаётганини кўряпман.

Бу масалада ҳужжат қабул қилиш, чеклов чораси кўриш етарли эмас, бундай кўникманинг моҳиятини, аҳамиятини одамларга тушунтириш, ҳамма онгли равишда танлов қилиши муҳим экан. Аслида кичик кўринган бу кўникма экология учун қай даражада аҳамиятли эканини англаган одам пластик пакетлардан имкон қадар воз кечади.

АҚШда мен ёқтирган бир дўконлар тармоғи бор — Whole Foods Market. Улар фақат қоғоз пакетлар ва шопперлар ишлатади. Қолаверса, маҳсулотлари ҳам органик. Нархи бироз қиммат бўлса ҳам, харидори кўп, мен ҳам кўп кирардим.

Ўзбекистонда ҳам шунақа органик маҳсулотлар сотадиган дўконлар пайдо бўлиши ва кўпайишини хоҳлардим.

@AsanovEldar
15.04.202504:24
🎬 “Юрувчи Мурдалар” — даҳшат ортидаги инсонийлик

Франк Дарабонт бу сериални фақат даҳшат эмас, балки инсон руҳиятининг туб-тубига тушадиган драма сифатида яратмоқчи бўлган. Зомбилар ўч олиш учун эмас, балки тириклар қандай яшаб қолиши кераклигини кўрсатиш воситасига айланган.

Суратга олиш ишлари Атланта атрофида, зомби апокалипсисини жонли тасвирлай оладиган жойларда бўлиб ўтган. Сериал бошида атиги 6 қисмга буюртма берилган эди, аммо Дарабонтнинг ёндашуви ва Greg Nicotero жамоасининг грим борасидаги инновацияси туфайли лойиҳа томошабинлар эътиборини дарҳол тортди.

Бу фақат бир даҳшатли саргузашт эмас — бу тирик қолиш ва инсон бўлиб қолиш ҳақидаги ҳикоя.

Тўлиқ таҳлил Susambil каналида сизни кутмоқда. Қизиқсангиз, марҳамат: https://youtu.be/murQvA9-254?si=1iX_PUyNcoXwHL1_
12.04.202506:40
Ўзбекистоннинг кенг тармоқли компьютерлар дўкони UPG нега стримерларга ёрдам беради? Нега уларни молиявий қўллаб қувватлайди?

Қўштирноқ подкастда PUBG ва дунёнинг бошқа машҳур онлайн ўйинлари ҳақида суҳбат.

▶️https://youtu.be/t7eh8zzuqMw
Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 125
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.