СИРТҚИДА ЎҚИЙМАН, ЭРТАГА ЯКУНИЙ НАЗОРАТ, ЛЕКИН МЕНИ ИМТИҲОНГА ҚЎЙИШМАЯПТИ...
САВОЛ.
Мен давлат олий таълим муасасасида сиртқи таълимда 4 курсман. Бизга бу семестр 3 февральдан дарслар бошланган эди, лекин касаллигим сабабли дарсларга 12 февраль кунигача бора олмадим. Касаллик варакаси очилган. 12 февраль кунидан дарсларга тулик катнашдим ва хамма фандан берилган топширикларни уз вактида бажариб бахоларимни олдим. Касаллик варакасидан нусхани топширмокчи булдим, лекин декан қайта топширишга қоласан деб аризамни хам касаллик варакамни хам кабул килмади. 24 февралдан имтихонларимиз бошланади. Мен имтихонга киришим керак, хамма фанлардан оралик ва жорий бахоларимни олиб бўлганман. Мени имтихонга киргизмасликка хақлари борми?
ЖАВОБ.
Мен саволга эътибор берганим, сиз кеч бўлсада, дарс жараёнларида қатнашгансиз ва тегишли фанлар бўйича берилган ўқув топшириқларини бажариб, баҳоларингизни олгансиз.
Қаранг, Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 10 июлда 1981-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Олий таълим ташкилотларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.
Мазкур Низомнинг 19-бандига асосан "фан бўйича жорий ва оралиқ назоратларга ажратилган умумий баллнинг 55 фоизи саралаш балл ҳисобланиб, ушбу фоиздан кам балл тўплаган талабалар якуний назоратга киритилмайди".
Саволингиздан тушуняпмизки, сиз дарслар ўтилган ўқув фанлари бўйича жорий ва оралиқ назорат синовларини топшириб, якуний назоратга кириш учун етарли баҳоларни олгансиз ва бу бўйича энг минимал балл талабларини бажаргансиз. Шундайми?
☝️Менимча, сиз айтган декан 1981-сонли юқоридаги Низомнинг 23-бандидаги мана бу икки қоидани чалкаштираётган бўлиши мумкин:
➖жорий ва оралиқ назоратларда саралаш балидан кам балл тўплаган ва узрли сабабларга кўра назоратларда қатнаша олмаган талабага қайта топшириш учун, навбатдаги шу назорат туригача, сўнгги жорий ва оралиқ назоратлар учун якуний назоратгача бўлган муддат берилади.
➖касаллиги сабабли дарсларга қатнашмаган ҳамда белгиланган муддатларда жорий, оралиқ ва якуний назоратларни топшира олмаган талабаларга факультет декани фармойиши ёки факультет тузилмаси бўлмаган олий таълим ташкилотларида ўқув бўлими (ўқув-услубий бошқарма) ёки ўқув ишлари бўйича проректорнинг рухсатномаси асосида, ўқишни бошлаганидан сўнг икки ҳафта муддатда қайта топширишга рухсат берилади.
Биринчи қоиданинг сизга тушмаслиги, сиз жорий ва оралий назоратларида қатнашгансиз ва ўзингизнинг айтишингиз бўйича етарлича балларни тўплагансин. Иккинчи қоиданинг тушмаслиги, гарчи орада касал бўлган бўлсангизда, “дарсларга қатнашмаган” эмассиз, аксинча, сиз дарсларнинг асосий қисмларида қатнашгансиз ҳамда юқорида айтганимиздек, сизга жорий ва оралиқ назоратларини топширишга руҳсат беришган. Шу сабабли ҳам, ушбу иккинчи қоидадаги “касаллиги сабабли, қайта топширсин” деган талаблар сизга тегишли бўлмаслиги керак.
▪️Фикримча, ўтилган фанлар бўйича сиз топширган жорий ва оралиқ назорати натижаларингиз амалдами ва улар бекор қилинмаганми, демак, якуний назорат имтиҳонига қўйилишингиз керак.
👉@yuristkadr