Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Журналистика.уз avatar
Журналистика.уз
Журналистика.уз avatar
Журналистика.уз
post.reposted:
Ishonch.uz avatar
Ishonch.uz
Бухорода матбуотга муносабат ачинарли аҳволдаАбдусаид Кўчимов, Ўзбекистон Республикасида
хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси


"…Бухоро йўқотилган қадимий шон-шавкатини тиклаб боряпти. Аммо камчиликлар, тузатиш, тўғрилашга муҳтож ўринлар ҳам оз эмас.

…Ислоҳотлар кўзгуси бўлмиш матбуотга муносабат эса... Вилоятнинг отахон газетаси ҳисобланган «Бухоронома» бор-йўғи 1000 нусха атрофида чоп этиляпти. «Когон ҳаёти»нинг адади 200 та... Маҳаллий амалдорлар ичида «Бизга газета-журналларнинг кераги йўқ» дейдиганлари кўпайиб бормоқда. Коррупция, порахўрлик каби иллатлар урчишининг сабабларидан бири шунда эмасмикан?"...

📝 «Ishonch» газетасининг 2025 йил 24 апрелдаги 51-52-сонидан.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3768

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
3 май куни "Олтин қалам" халқаро танлови ўтказилмайди

«Олтин қалам» мукофоти нега бу йил берилмаяпти деган саволлар очиқ қолаётганди. Ҳанузгача уюшмадан мужда келмади.

Лекин, эгаси номаълум @kasprouzнинг ёзишича:

Ҳар йили анъанавий равишда 3 май - Жаҳон матбуоти эркинлиги куни арафасида Ўзбекистонда журналистлар ўртасида «Олтин қалам» Миллий мукофоти учун Халқаро танлов бўлиб ўтар эди.

Жорий йилдан бошлаб мазкур халқаро танлов ушбу санага бағишлаб ўтказилмайди.

Маълумотларга кўра, мутасаддилар томонидан 2025 йилдан бошлаб "Олтин қалам" танловини "27 июнь - Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" байрамида ўтказиш мақсадга мувофиқ, деб топилган.

Ҳамма кутадиган танловам секин секин йўқолиб кетмаса бўлди.

Охири ўзбек журналистикаси қандай дейилса аноним каналларнигина кўрсатамизов🧐 эксклюзив маълумотлар шундай каналлар орқали тарқатилаяпти😂 Эгаси кучсизроқ таҳририятлар тарғибот машинаси бўлишади бўлмаса, суд пуд билан ўралашиб, ёпилиб кетади...

@jurnalistikauzbek
Йўлдош Эшбекка икки хонали уй совға қилинди

Фарруҳ Жабборов ёзишича, Туркий дунёнинг катта шоири — Йўлдош Эшбекка икки хонали уй совға қилинди.

“Академнашр” нашриёти Йўлдош Эшбек таржимаси билан чиққан “Турк шеърияти антологияси”нинг 690 донасини хайрия учун ажратган. Шу пайтгача мисқоллаб йиғилган сумма 90 миллион сўмга яқинлашди. Яхшилар кўмагида Йўлдош аканинг соғлигига кўмак берилган, Дори-дармон билан таъминлаб турилибди.

«Улар орасида тадбиркор Марат Ҳамдамов ҳаммадан ўзиб кетди (лекин бошқалар шу билан бўлди, дея қўл силтаб кетмаслигидан умидворман).
Кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Йўлдош Эшбекка “Сергели сити” мажмуасидан икки хонали уй ҳужжатлари топширилибди. Эшитиб бехад хурсанд бўлдим. Насиб этса, сентябр ойида шоирни оиласи билан бирга янги уйга кўчириб ўтказамиз», дейди у. Маҳмуд Намозов ҳам бунга алоҳида хисса қўшган.

@jurnalistikauzbek
Тошкент давлат юридик университетининг икки ўқитувчиси инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановни судга берди. Улар Ташанов томонидан ёзилган постда ишчанлик обрўсига путур етгани ҳақида шикоят киритган. ОАВдан ташқари, АҚШ, Франция, Германия, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва ЕИ делегацияси вакиллари ҳам суд залига киритилмади. Даъвогарлар Ташановдан 200 млн сўм товон пули тўлашни талаб қилмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/11/sud/

Telegram | Instagram | YouTube
Юридик университет домлалари ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановни судга берди

«Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод тумани судидан Тошкент Давлат юридик универитети профессор-ўқитувчилари Р. Алтиев ва О. Нарзиевнинг даъво аризаси нусхаси ва судга чақирув қоғози олдим. Муҳтарам домлаларимиз мени ўзларининг шаън ва қадр-қиммати, ишчанлик обрўйини тўкишда айблабди...», деб ёзди ҳуқуқ фаоли.

Абдураҳмон Ташанов домлалар томонидан ўзига нисбатан қилинган виртуал тақибларга эътибор қаратмагани, уларнинг постлари аноним сайтлар, телеграмм каналлар ва троллинг билан шуғулланувчи махсус гуруҳларда юз минглаб нусхаларда тарқатилгани ҳақида ёзган. Бундай троллинг ҳалига қадар давом этмоқда.

«Шу йилнинг 28 февраль куни Фейсбукда “Сизга ачинаман, жаноблар” деган кичиккина пост қолдирдим. Постим охирида профессорларимизга саломатлик тиладим. Домлаларнинг гўё мана шу постдан сўнг ишчанлик обрўйи тўкилиб, 200 миллион сўм маънавий зарар кўрибди».

Суд 11 апрель куни соат 11.30 да бошланади.

@junalistikauzbek
Яна бир журналист оламдан ўтди

“O‘zbekiston 24” телеканали журналисти Алишер Хошимовнинг вафот этгани маълум қилинди.

Марҳумнинг жойи жаннатда бўлсин...

@jurnalistikauzbek
Яхши хабар! Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ғалабаси сабабли нафақат спортчилар балки шарҳловчилар ҳам тақдирланди!

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси бош мутахассиси Отабек Джураев ва «Футбол ТВ» телеканали муҳаррири Орифжон Толипов «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

Ҳамкасбларимизни табриклаймиз!

@jurnalistikauzbek
«Агробанк»да коррупция аломатлари кузатилаётгани ҳақида бир йил аввал эълон қилинган материал учун Uzdiplomat.uz нашри ва журналист Нодир Нортўраевга чора кўрилди. Улар банкнинг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатишда айбдор деб топилди. Нашрга раддия чиқариш мажбурияти юкланди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/17/sud/

Telegram | Instagram | YouTube
Effect.uz сайтида судьялар фаолиятига оид материаллар эълон қилингач, Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров нашр устидан Бош прокуратурага тақдимнома киритганди. Шундан сўнг сайт раҳбари Акмал Эшонхоновга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Иш биринчи инстанция судида кўриб чиқилди. Батафсил.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/15/effect/

Telegram | Instagram | YouTube
Миллий телерадиокомпания ходимлари ойликлари яна ошади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.04.2025 йилдаги 211-сон қарорида бу киритилган.

Унга кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 бараваригача рағбатлантириш ҳам берилади.

@jurnalistikauzbek
post.reposted:
platforma.uz avatar
platforma.uz
08.04.202506:24
Ҳукумат журналистларни алдаб кўчада қолдирди...ми?

"Айтишларича" феъли қаламкашлар томонидан бугун кўп ишлатилади. Сабаб оддий: биринчидан, маълумотлар тақчиллиги бўлса. икинчидан, айни истилоҳ ёзарман учун ҳимоя воситаси вазифасиниям яхши ўтайди. Хуллас, бугун бизда ҳам унга эҳтиёж бор. Бундан бир неча йиллар илгари кўп шов-шувларга мавзу бўлган Матбуотчилар кўчасидаги 32-уй, яъни пойтахтнинг қоқ марказидаги "Матбуотчилар уйи" ҳақида кўп гаплар бўлганди. Мунозаранинг асоси шу эдики, бу бинодан газитчилар чиқарилиб, кимгадир сотилган...

Журналист ва зиёлиларнинг узоқ норозиликларидан кейин бу ерга Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳам келган ва вазиятни ўрганганди. Хулоса шундай бўлгандики, бино ҳеч кимга сотилмайди, қайта таъмирланиб, журналистлар ихтиёрига берилади. Бу ҳақда ҳатто Президентнинг махсус қарори ҳам чиққанди. 

Аммо, айтишларича, бугун бу иншоот журналистларга эмас, қандайдир инвесторга берилган. Бино таъмир учун ёпилганига бир йилдан ошди. Орада бу ерда жойлашган нашрлар турли жойларга кўчирилди. Вақт ўтди, масала совуди.

Айтишларича бугун бу бинога эгалик ҳуқуқи берилган ЎзА ва бошқа марказий нашрларнинг бу қарор ва бинони "унутиш" тўғрисидаги "розиликлари" олинган... Хуллас, масала бошида ҳал бўлган, бино пулланган экан. Фақат "оч баччағардан, қоч баччағар" дегандай ижодкорларнинг овозини ўчириш учун озроқ вақт ўтказиб, масаланинг совишини кутишган экан, деган қарорга келади одам бу гап-сўзларни эшитиб.

@platformauzb
05.04.202519:06
Доим қувноқ, позитив кайфиятда юрадиган Жасурнинг орамизда йўқлигига ишонгим келмайди. У 2025 йилни шундай сўзлар билан қарши олган экан. Ҳудди ўзининг эрта кетишини билгандек...

«Яшаган сари ҳаётни тушуниб борамиз, ё тушунмай ўтиб кетамиз»

Жасур Ҳамроев ҳақида фақат яхши сўзлар ёзилаяпти. У ҳақида эслаганлар, уни шунчаки келди - кетди деб эмас, ўзи ният қилгандек, яшади деб эслашади...Қўлидан келган яхшиликни қилган деб эслашаяпти...

@jurnalistikauzbek
post.reposted:
Bahodir Ahmedov avatar
Bahodir Ahmedov
20.04.202508:05
Кушербаев қўл телефони олиб қўйилганини айтмоқда

Қуйида унинг постини келтирамиз:
"Янги Ички ишлар вазири(собиқ Янгийўл ИИБ бошлиғи)дан изоҳ кутамиз...

Кеча маслаҳатлашиш бахонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим. Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам, пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз.

Қизиғи қанча тушунтиришларимга қарамай иш учун аҳамияти бўлмаса-да мобил телефоним олиб қўйилди.

Мақсад телефонни олиш вассалом. Буниси эса тушунарли. Кимларгадир телефоним керак бўлаяпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак...

Ҳаммаси холис ва қонуний бўлсаку майли. Бироқ бир сафар телефонимни ходимларга қолдирганимдан сўнг, анча вақтгача контактимдаги инсонлардан эътироз эшитишимга тўғри келган. Мен бехабар уларга мени аккаунтларим орқали ноқонуний, аҳлоқсиз материаллар юборилган...

Яна бир жиҳати, шу кунларда хатто қўшниларимдан ҳам ИИБ ходимларининг мен ҳақимда яширин ва шубҳали суриштирувлар олиб боришаётгани, маълумотлар тўплашаётгани ҳам тушунарсиз.

Тўғриси мен бу ишларни тушунмаяпман, лекин Янгийўл тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи, ҳозирда эса Ички ишларнинг янги вазири ҳурматли Азиз Тўшпўлатов тушунсалар керак.

Чунки бу ишлар негадир уларнинг вазир лавозимига келишлари билан бир вақтга тўғри келмоқда. Ҳурматли вазиримиздан изоҳ кутамиз".

👉@bahodirahmedoff👈
post.reposted:
bakiroo avatar
bakiroo
17.04.202504:14
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги танқидни "обрўсизлантириш" деб топиб шикоят киритган

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги TEMU платформасининг тақиқланишига муносабат тарзида ёзилган "Қонунсиз суперрегулятор" постида агентликни обрўсизлантиришга уриниш бўлган деб топиб шикоят киритган.

Шикоятни Агентлик раҳбари биринчи ўринбосари В. Пак имзолаган. Шикоятга Агентлик ишончли вакилининг тушунтириш хати илова қилинган. Ариза ҳозирда пойтахт ИИБ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан ўрганилмоқда. Кеча оқшом чақирув бўйича терговга дастлабки тушунтиришларни ёзма ва оғзаки тарзда тақдим этдим (иш бўйича ҳужжатлардан нусха ҳали берилмади).

"Қонунсиз суперрегулятор" пости TEMU электрон савдо платформаси фаолиятини чеклаш қарори эълон қилинган 2025 йил 4 март куни ёзилган ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдирадиган кетма-кет тўртта постнинг иккинчиси:

Биринчи пост: Регулятор холис бўлиши керак, майдондаги ўйинчи ё кимгадир ёнбосувчи эмас.

Иккинчи пост: Қонунсиз суперрегулятор.

Учинчи пост: Алиэкспресс ва амазон’ни нега ёпмадинглар, ҳурматли суперрегуляторлар?

Тўртинчи пост: Ўзингиз қабул қилган қоидаларга ўзингиз амал қилинг!

Лекин шикоятда шу постларнинг фақат биттасига эътироз ва норозилик билдирилган, қолган постлар мазмуни ва мундарижасига, шунингдек, постлар ёзилишига асос бўлган сабабларга тўхталинмаган.
post.reposted:
bakiroo avatar
bakiroo
13.04.202505:54
Аҳоли ва бизнесга муаммо яратаётган UzTest қолиб, шикоят қилаётганлар текшириладими?

UzTest “жамоатчилик фикрини чалғитишга қаратилган мазкур лавҳани нотўғри талқин қилган ҳолда кенг жамоатчиликка тарқатган блогер ишига тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо берилишини” маълум қилмоқда.

Икки кун аввал Autodeklarant лойиҳаси Пискент полигонидаги синовларга киритилган электромобилларга ўрнатилган камералар қайд этган тасвирларни эълон қилганди.

Пискентдаги синовларда шаффофлик йўқлиги, импортчиларнинг мақомига қараб икки стандартлардаги ёндашувларнинг мавжудлиги, синовларнинг маъно ва мундарижаси очиқланмаслиги, синовга ёзилишдаги ярим тунда очиладиган дарча торлиги, синов учун тўловларнинг калькуляцияси эълон қилинмагани, Uztest ва Техник тартибга солиш агентлиги фаолиятида манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ҳақида ноябрдан бери гапириб келинади. UzTest ва агентликнинг бутун ўтган йил давомида лифтдан тортиб кондиционерларгача техника импортчиларига яратган сунъий тўсиқ ва чекловлари алоҳида суриштирув талаб қилади. Лекин на агентлик томонидан, на UzTest томонидан қаноатли жавоб ва очиқ муносабатни кўрмадик. Ўтган ҳафтада Kun.uz студиясидаги берилган саволларнинг деярли барчаси очиқ қолди.

Энди ёқимсиз саволларга жавоб бериш, иш услубини мижозбай ўзгартириш (ахир мижозларга текинга хизмат кўрсатилаётгани йўқ, отнинг калласидек пул тўлаяпти), Агентлик фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, UzTest бўйсинувини бошқа боғланмаган давлат органига ўтказиш ўрнига, шикоят қилганларни текшириш сўралмоқда.

Бу қанақадир янги сюр.
10.04.202518:49
Kun.uz да яхши суҳбат эълон қилинибди. Эътиборли жиҳати спикер сифатида ҳам давлат амалдори, ҳам нодавлат жамоатчилик вакили таклиф этилган.

Шерзодхон Қудратхўжа, ЎзЖОКУ ректори:

- Постлар остидаги 2-3 минг фикрлар бутун Ўзбекистон аҳолиси қарашини ифодаламайди.

- Дунёда мустақил журналистика йўқ, микрофон кўтарган кимки бор, манфаати учун чиқади.

- Одамлар материал ёки постларни кўрмайди, лекин изоҳ ёзади.

- Мен ректор бўлиб туриб, ОАВ ҳимоячиси бўлсам ҳам, туҳмат қилган бошловчи-ю шарҳловчиларни жазолаш тарафдориман».

Инсон ҳуқуқлари фаоли, «Эзгулик» жамияти раиси – Абдураҳмон Ташанов:

- Ерга сув қуйсангиз, биринчи бегона ўтлар ўсиб чиққанидек, сўз эркинлиги даврида радикаллар, шаллақилар кўпайиши бу табиий ҳол.

- Ўзбекистонда марказлашган тролл гуруҳлари ишлайди. Мақсад аниқ, улар фаолларга осилиб, ўзига ёқмаганларни ёмонотлиқ қилади.

- Давлат органлари, амалдорлар, сиёсатчилар ва халқ ўртасида тизимли коммуникацион муаммолар бор.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@jurnalistikauzbek
post.reposted:
platforma.uz avatar
platforma.uz
Тошкентнинг қоқ марказидаги "Матбуотчилар уйи"нинг бугунги аҳволи.

@platformauzb
Таниқли журналист ва блогер Жасур Ҳамроев вафот этди.

У 1983 йилда Бухорода туғилган. Интернет журналистикасида энг биринчилардан бўлиб асос солинган Shov-shuv.uz лойиҳаси асосчиси ва бош муҳарири бўлган.
Жасур маълум муддат Ўзбекистон “Адолат”сотциал-демократик партияси Яккасаройкенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган,Ўзбекистон республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамиятқурулиши Академияси “Бошқарув маҳорати” курсини муваффақиятли тамомлаган.
Сўнгги вақтларда ўз блогларида шоу бизнес янгиликлари билан бўлишиб борарди. Унинг қанд касали туфайли вафот этгани айтилмоқда.

Ҳамкасбимизни жойи жаннатда бўлсин! Яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.


@jurnalistikauzbek
🛎 ДИҚҚАТ! МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЖУРНАЛИСТЛАРИ УЧУН ТАНЛОВ!

Азиз дўстлар! Европа Иттифоқининг "Келажак сари энергетик ўзгариш" номли янги танлови бошланганини эълон қиламиз!
Танловда иштирок этинг, ҳикоялар яратинг ва Марказий Осиё аҳолиси ҳамда минтақаси учун барқарор келажакни тарғиб қилинг.

❗️Танлов қоидалари ва ариза шакли билан шу ҳавола орқали танишинг.


Ушбу минтақавий танлов "Европа Иттифоқи – Марказий Осиё: 2025 йил Барқарор энергетика кунлари" кампанияси доирасида ташкил этилган.


🛎 ВНИМАНИЕ, КОНКУРС ДЛЯ ЖУРНАЛИСТОВ ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ!

Объявляем о новом конкурсе Европейского Союза "Энергетический переход для лучшего будущего"!
Уважаемые журналисты, участвуйте, рассказывайте истории и продвигайте устойчивое будущее для региона и жителей Центральной Азии.

❗️Правила конкурса и форма заявки.

Региональный конкурс организован в рамках кампании «Европейский Союз Центральная Азия: Дни устойчивой энергетики 2025»
газета.узнинг хабар беришича, судьялар олий кенгаши раиси ва Effect.uz нашри ўртасидаги суд ишида сайт раҳбари Акмал Эшонхонов ёлғон ахборот тарқатишда айбдор деб топилди. Унга 11 млн 250 минг сўм жарима белгиланибди.

@jurnalistikauzbek
ТАСС фотографи World Press Photo мукофотига сазовор бўлди, лекин тақдирлаш маросимига таклиф бекор қилинди

Жаҳон миқёсидаги World Press Photo халқаро фототанлови ҳакамлар ҳайъати россиялик давлат ахборот агентлиги ТАССнинг фотомухбири Михаил Терещенкога "Фоторепортаж" йўналиши бўйича ғолибликни берди. Ушбу фотосурат 2024 йил охирида Грузиядаги норозилик намойишлари пайтида олинган эди.

Терещенко World Press Photo ғолибларини тақдирлаш маросимига Амстердамга таклиф этилганди. Бироқ, танлов ташкилотчилари сўнгги пайтда Европада юзага келган сиёсий кескинлик туфайли Россия давлат медиаси вакилига ушбу таклифни бекор қилганини маълум қилишди.

Терещенкога мукофот берилишини Грузиялик фотожурналистлар ва ҳужжатли фотосуратчилар кескин танқид қилишди.
"Кремль позициясини қўллаб-қувватловчи фотографни Россияга қарши намойишларни ёритгани учун мукофотлаш Россиянинг Грузия суверенитети ва келажагига аралашувига қарши курашаётган, ҳаётини хавф остига қўяётган одамлар учун ҳақоратдир",деган улар.

@jurnalistikauzbek
Халқ банкининг собиқ ходимаси ҳақидаги суриштируви ортидан журналист Рухсора Ғофуровага нисбатан қўзғатилган маъмурий иш тугатилди. Бунга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир қанча моддалари асос бўлган. Банк ходимаси эса Ғофуровага даъвоси йўқлиги бўйича ариза ёзган.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/10/ruxsora-gofurova/

Telegram | Instagram | YouTube
Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров EFFECT.UZ таҳририятини танқидий ёзилган мақола учун Бош прокуратурага тақдимнома киритди.

Бош прокуратура ишни кўриб чиқиш учун Ички ишлар вазирлиги ходимларига юборган. ИИВ ходимлари томонидан кўриб чиқилган, иш айни пайтда Мирзо Улуғбек ИИБ ихтиёрига жўнатилган. ИИБ ходимлари қонуний қарор қабул қилиш арафасида.

«EFFECT.UZ раҳбари билан гаплашган ИИБ ходими бу иш "тепадан топшириқ" эканлиги ва якуни бўйича судга оширилиб, маъмурий жарима қўлланилиши кераклигини маълум қилган».

Танқид ёзишда эҳтиёт бўловрасилар ўртоқлар...Киритилган тақдимномалару, шикоятларни журналистлар томонига ижобий ҳал бўлганига мисоллар жуда кам. Ҳар ҳолда мен кўрмаяпман.

@jurnalistikauzbek
«Олтин қалам» мукофоти учун ҳужжатлар қабули нега кечикмоқда?

Ҳар йили март ойида журналистлар аллақачон ўз ҳужжатларини топшириб бўлардилар. Чунки танлов эълони бериб бўлинган бўларди. Ўтган йили аввалги йиллардагидан кечроқ бўлсада, 17 март куни қабул эълон қилинганди ва 5 апрелгача аризалар топширилганди. Тақдирлаш маросими эса 14 май куни ўтказилган. Авваллари 3 май арафасида, ё ўша куни бўларди. Бу йил ҳанузгача танлов эълон қилинмаганига қараганда 3 май кунида тақдирлаш маросимини ўтказиш анча қийинов🧐

Уюшмадан журналистлар мужда кутмоқда. Тезроқ эълон қилмасмикин, деб сўраганлар кўп😁

@jurnalistikauzbek
Показано 1 - 24 из 51
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.