Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
platforma.uz avatar

platforma.uz

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированный
Доверенность
Не провернный
РасположениеУзбекістан
ЯзыкДругой
Дата создания каналаЖовт 21, 2019
Добавлено на TGlist
Серп 21, 2024

Рекорды

24.04.202523:59
47.2KПодписчиков
30.11.202423:59
780Индекс цитирования
07.04.202515:03
28.7KОхват одного поста
07.04.202515:03
28.7KОхват рекламного поста
29.10.202423:59
3.44%ER
04.03.202506:18
62.36%ERR

Популярные публикации platforma.uz

15.04.202518:23
Ҳукумат, вазирликлар ва вазирлар телефон рақамлари

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва барча вазирликларнинг ҳозирги раҳбарлари, уларнинг лавозими ва боғланиш учун телефон рақамлари бир жойда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Арипов Абдулла Нигматович. Тел: +998 71 239-86-76 

Бош вазир ўринбосарлари:

1. Раматов Ачилбай Жуманиязович. Йўналиш: атроф-муҳит, ҳудудий ривожланиш. Тел: +998 71 239-86-76 

2. Кучкаров Джамшид Анварович. Йўналиш: иқтисодиёт ва молия. 
Тел: +998 71 239-86-76 

3. Ходжаев Жамшид Абдухакимович. Йўналиш: инвестициялар, саноат ва савдо. Тел: +998 71 239-86-76 

4. Махкамова Зулайхо Бахриддиновна. Йўналиш: оила ва хотин-қизлар ишлари. Тел: +998 71 239-86-76 

Вазирлар:

1. Кудратов Лазиз Шавкатович
инвестициялар, саноат ва савдо вазири.  Тел: +998 71 238-51-51 

2. Кучкаров Джамшид Анварович, иқтисодиёт ва молия вазири. Тел: +998 71 203-19-93 

3. Исламов Бобир Фархадович
тоғ-кон саноати ва геология вазири.Тел: +998 71 231-05-44

4.Хидоятов Шерзод Саиджанович, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири. Тел: +998 71 210-11-04 

5. Зоҳидов Ботир Эркинович
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири. Тел: +998 71 203-01-61 

6.Шарипов Конгратбай Авезимбетовичолий таълим, фан ва инновациялар вазири. Тел: +998 71 207-87-80 

7.Умарова Хилола Уктамовна
мактабгача ва мактаб таълими вазири. Тел: +998 71 241-01-15 

8.Абдухакимов Азиз Абдукахарович, экология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири. Тел: +998 71 207-07-70 

9.Икрамов Адхам Илхамович
спорт вазири. Тел: +998 71 239-24-00 

10. Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич, қишлоқ хўжалиги вазири. Тел: +998 71 206-70-65

11.Хамраев Шавкат Рахимович, сув хўжалиги вазири.Тел: +998 71 202-47-01 

12. Шерматов Шерзод Хотамович, рақамли технологиялар вазири.Тел: +998 71 238-41-07 

14.Ташкулов Акбар Джурабаевич, адлия вазири.Тел: +998 71 207-04-58 

15.Махкамов Илҳом Рустамович, транспорт вазири  Тел: +998 71Ш 202-05-01 

16. Назарбеков Озодбек Аҳмадович, маданият вазири 
Тел: +998 55 502-33-77 

17.Халмухамедов Шуҳрат Ғайратжонович, мудофаа вазири.Тел: +998 71 262-98-68 

18.Мирзамахмудов Журабек Турсунпулатович, энергетика вазири. Тел: +998 71 231-81-18 

19.Худаяров Асилбек Анваровичсоғлиқни сақлаш вазири. Тел: +998 71 244-10-33 

20.Саидов Бахтиёр Одилович
ташқи ишлар вазири.Тел: +998 71 233-80-98 

21.Ташпулатов Азиз Анварович  Ички ишлар вазири.Тел: +998 71 231-43-04 

22.Қудратхўжаев Ботир Баҳромович  Фавқулодда вазиятлар вазири.Тел: +998 71 234-90-12 

@platformauzb
Барча давлат хизматчиларига ягона ойлик тўловлари жорий қилинади, ҳар хил қўшимча тўловлар бекор қилинади.

Топшириқ ижроси 2025 йил сентябрга қадар бажарилиши керак.

Бундан ташқари, жарималар, давлат божлари ва мажбурий йиғимлар ҳисобидан шакллантириладиган ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари қисқартирилади.

Асос: Ҳукумат қарори, 210-сон, 08.04.2025 й.

@platformauzb
Айни пайтда мактаб ўқитувчилари малака тоифалари учун аттестациядан ўтказилмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеомурожаатларга қараганда 90-98 фоиз ўқитувчи "йиқилмоқда". Улардаги асосий иддао – саволлар ўта мураккаб ва битта тест ичида беш-олтитадан савол бор.

Бизга келиб тушган мана бу видеода эса аттестация жараёнида турли қинғирликлар ҳам бўлаётгани, Х вариантлар таниш-билишларга берилаётгани айтилмоқда.

@platformauzb
14.04.202518:28
​​Англияда ўқиётган ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз хақидаги фикрлари:

• Лондонда тили бурро тадбир уюштириб "фаол" бўлганлар бир тийин экан.

• Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.

• Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гурухдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани ҳам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.

• Компьютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам, бутун гуруҳ, ҳа ишонинг, ҳар бири мендан яхши билади.

• Дунёқараш жиҳатидан ҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса ҳалиям кофе турларининг фарқига бормайман.

• Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг.

• Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак ростдан ўқишимиз керак.

• Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача...

• Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Нью Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага ҳам ишга кира олмайди. Нега?

• Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.

• Бу ерда, яъни Лондонда яхши офис ишига киришингиз, осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма-юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали ҳар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. Улар илм сўрайди.

Хулоса: бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган, лекин кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг.

Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда...

• Ўқинг биродар...

©️Ўринов Аҳмаджон

@platformauzb
Бекобод тумани ҳокими лавозимига Низомиддинов Зайнилобиддин Шаҳобиддинович номзоди тасдиқланди.

Зайнилобиддин Низомиддинов 1974 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган.

Тайинловга қадар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

@platformauzb
Road 24 ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилди, – ЙҲХХ.

Шу боис қўл телефонингиздаги "Ap Store" ёки "Play market" орқали ДЙҲХХнинг "Safe Road YHXX" иловасини юклаб, рўйхатдан ўтиб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

@platformauzb
22.04.202513:03
Юз кишидан ортиқ одамни тўйига таклиф қилганлар катта миқдорда жаримага тортилади

Парламентдаги манбаларга кўра, 100 нафардан ортиқ киши иштирок этган тўй ўтказган шахсга ва ресторан эгаларига катта миқдорда жарима ҳамда такрорланса ундан ҳам оғир жазолар белгиланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, камчиқим тўй қилганларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.

@platformauzb
Анвар қори Турсунов:
Эркак киши энг ёмон кўрадиган нарса нима?

Эркак киши энг ёмон кўрадиган нарса нима? Аёли гап қайтариши. Эри битта гапирса, хотини мингта гапирадиганлар бор. Мана шунга аёллар амал қилса, оила бахтли бўлиб кетади.

Бизни кузатишда давом этинг
👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
23.04.202514:06
Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади — Президент қарори.

@platformauzb
28.03.202501:21
Газ ва свет ҳисобингизни тўлдириб олинг, эски тарифлар 2 ойгача амал қилади

Уч кундан кейин газ ва электр энергияси тарифлари кескин ошади. Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлайди.

Лекин сизда агар газ ва свет ҳисобингизда 2 ойлик истеъмолга етарли маблағ бўлса ёки 1 апрелгача ҳисобингизни тўлдириб олсангиз, камида 2 ой (1 июнгача) эски тарифларда пул ушланади.

Чунки электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми ва электр энергияси учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

@platformauzb
06.04.202515:29
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчи ва ёшлар етакчиси лавозимларини оптималлаштириб, ҳар учта маҳаллага биттадан қолдириш бўйича ишлар бошланибди.

@platformauzb
26.03.202512:10
❗️РАМАЗОН ҲАЙИТИ 30 МАРТ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

Мазкур қарорга кўра, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланган.

@platformauzb
23.04.202514:54
Ассалому алайкум, ҳурматли вазиримиз ҲИЛОЛА УМАРОВА!

2025 йил 22 апрелда ўтказилган аттестация синовини қайтадан ўтказишингизни илтимос ва талаб қиламиз. Бунга бир қанча асосларимиз бор:

1. Тестлар қийин даражадан ташкил топган. Шунга қарамай яхши бажардик. Лекин натижаларимиз қониқарсиз. Биз билишни истаймиз: нимани билмас эканмиз?

2. Мураккаб тестлар жуда кўп. Вақт инобатга олинмаган.

3. 15 талик пед маҳорат, касб стандартидан тушган тестлардан умуман норозимиз. Ўқитувчиларнинг  дарс сифатини оширишга ёрдам бермайди. Шахсан ўзимга тушган касб стандарти фақат тамойиллардан ташкил топган мураккаб тестлар эди. Умуман ишлолмадим.

3. Техник носозликлар( интернет "қотиши") кузатилди. Тизимга кирар эканмиз тестлар ўзгариб кетяпти. Балки, натижаларимизда ҳам англошилмовчиликлар бордир.

Ҳурматли Вазиримиз, мен аввалги аттестацияларда 95,95,94 баллик натижаларни қайд этганман. Миллий сертификатга ҳам эгаман. Бу осон бўлмаган. Лекин тестни қийналиб бўлса-да, таҳлил қилиб жавобини чиқарганман. Бу йилги натижам – 74. Хуллас, бу ерда бир гап бор. Бу 90 фоиз устознинг фикри. Ўқитувчи шундай инсонки, арзимаган гапга ҳам қувониб юради.

Биз вазир устамаси – 70 фоизлик устама ҳақида хаёлгина сура олдик, холос. Касбимиз билан фахрланиб яшаймизми ёки афсусланиб?

Турсунқулова Юлдуз,
Сардоба тумани 6-мактаб она тили ва адабиёти ўқитувчиси.
10.04.202513:25
Ҳукумат қарори билан давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча тўловлар тўлаш механизмларини бекор қилиш кўзда тутилмоқда.

@platformauzb
Расман: “Leapmotor” брендидаги автомобиллар импорти чекланди

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Leapmotor C16 автомобилида аниқланган “камчилик” сабабли автомобилларларни сертификат органлари “Leapmotor” товар белгили автотранспорт воситаларини сертификатлаштириш юзасидан аризаларни қабул қилишни тўхтатиш тўғрисида хат юборилган…

@platformauzb
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.