Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
bakiroo avatar

bakiroo

Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Верифицированный
Доверенность
Не провернный
РасположениеУзбекістан
ЯзыкДругой
Дата создания каналаЛют 06, 2025
Добавлено на TGlist
Серп 03, 2024

Последние публикации в группе "bakiroo"

Мақсад: Автомобиль ва электромобиллар импортида фақат монополист чайқовчиларни қолдириш

Автомобиллар импорти 6,7 бараварга, электоракарлар импорти 2,5 баравар, гибрид автомобиллар импорти эса 31 бараварга қисқаргани бу ҳалиям мақсадли якун эмас.

Миркомил Холбоев таҳлилида эътибор қаратилганидек, импортнинг қисқариши 2024 йил апрелдан бошланган. Эсингизда бўлса, “маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мослаштирилмагани ҳамда расмий кафолатга эга бўлмагани учун тартибсиз импортни чеклаш” кўринишидаги жимжимадор формулировка 2024 йил март ойида пайдо бўлганди. 1 июлга қадар электромобиль ва гибрид автомобиллар импортини тартибга солиш бўйича тегишли қарор эса 18 мартда имзоланган.

Шунингдек, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб яна бир чеклов қўшилди: автомашиналар бўйича мувофиқлик сертификати кимнинг номига берилган бўлса, ўша шахснинг номига импорт божхона режимига расмийлаштириладиган бўлди.

Автомобиль импортида бюрократия кучайди, импорт қилинган автомобиль учун нимаики муаммо ўйлаб топиш мумкин бўлса, қўлланилди. Лекин буям етарли бўлмай, рақобат деса, иштонига ҳўллаб қўядиган монополистларнинг югурдак шотирлари Пискент полигонидаги синовларни ўйлаб топишди. Бу ноябрдан импортнинг кескин қулашини тезлаштирди.

Икки ярим ойдан кейин, товонини истеъмолчи тўлайдиган каррасига оширилган утилизация йиғимлари кучга киради. Бу рақобатли импортни ўлдиришга яна бир зарба бўлади.

Лекин ўтган бир йил давомида тинимсиз кенгайтирилган чекловлар ҳам хусусий моккилар томонидан автомобиль ва электромобиль импортини тўлиқ ноллаштира олгани йўқлигини аждарҳолар ва уларнинг боқувига олинган шотир чиновниклар кўриб туришипти. Моккилар барибир рақобат кўрсатишмоқда. Шунинг учун, яна бир муддат ўтиб, автотранспортларни фақат расмий дилерлар орқали сотиш талаби киритилишини кутса бўлади (ҳозир ёпиқ кабинетларда аждарҳо ва шотирлар фаол муҳокамага киришишган).

Хўп, буларнинг тугал мақсади нима? Буларнинг мақсади рақобатли импортни тўлиқ ўлдириш ва импорт каналларини бир аждарҳонинг учта боши бўлган учта чайқовчи монополистга топшириш.

Энг қизиғи, мокки ва хусусий импортчилардан фарқли ўлароқ, бу бир аждарҳонинг учта боши бўлган чайқовчилар импорт қилишда бож (ҚҚС ҳам) тўламаслик бўйича яширин имтиёзларга эга, утилизация йиғимидан озод ва яна Пискентдаги синовлар ҳам буларга тааллуқли эмас.

Мана шунақа цинизм уларда. Булар эркин Рақобатдан Азроилдан қўрққандек қўрқишади, тирқишлар қия очилган қисқа муддат - 2023 йилда ҳатто майда моккилар ҳам уларнинг заифлиги, мўртлиги ва очиқ айтиш керак, шўрпешона ўзбекистонликларни талаётган қароқчи эканликларини кўрсатиб берди.
Евробондлардан жалб қилинган қарз маблағлари ипотека дастурига етадими?

Маълумот учун, 2025 йилда уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 триллион сўм ресурс ажратилиши кўзда тутилган.

“Ипотекани қайта молиялаш компанияси”га 2,3 триллион сўм ресурс йўналтириш мўлжалланган.

Давлат ипотека дастури бўйича ресурслар Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича (ҳозирда 13,5%) ажратилади.
"Ипотекани қайта молиялаш компанияси"га бюджет ресурслари Марказий банк асосий ставкасидан уч фоиз бандга юқори ставкада (ҳозирда 16,5%) ажратилади.

Бошқача айтганда, евробондлардан тушган маблағлар ипотека дастурини молиялаш учун эълон қилинган параметрлар доирасида етиб ортади, лекин муддатлар ва фоизлар мутаносиблиги бўйича фарқликлар юзага келади, бу фарқликлар қарзларга келгуси йилларда хизмат кўрсатишда бюджетга қўшимча юклама ҳосил қилади.
“Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш ҳамда ипотека дастурини молиялаштириш учун”

Лондон биржасида жойлаштирилган халқаро облигациялари бўйича қуйидаги фоиз ставкалари қайд этилди:

500 млн АҚШ доллари миқдоридаги 7 йиллик облигациялар бўйича – 6,95 фоиз (2024 йил май ойида чиқарилган 7 йиллик суверен халқаро облигациялари 7,125 фоиз ставкасида жойлаштирилган);
500 млн евро (525 млн АҚШ доллари) миқдоридаги 4 йиллик облигациялар бўйича – 5,1 фоиз (2024 йилда 3 йиллик облигациялар – 5,375 фоиз ставкасида);
6 трлн сўм (463 млн АҚШ доллари) миқдоридаги 3 йиллик облигациялар бўйича – 15,5 фоиз (2024 йилда 3 йиллик облигациялар – 16,625 фоиз ставкасида).

Халқаро облигацияларни жойлаштиришдан келиб тушган маблағлар Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш ҳамда ипотека дастурини молиялаштириш учун тижорат банкларига ресурс ажратиш учун йўналтирилади.
Ҳозирча

Келгусида камера ва радарларга тушганда ёзиладиган жарималарни ҳам 12 баллик тизимга қўшиб ҳисоблаш режалаштирилган.

Лекин ҳозирча ҳайдовчиларга ҳисобланадиган жарима баллари фақатгина ЙПХ инспекторлари тузган баённомалар асосида шаклланади.
Январда пул массаси мавсумий қисқарган

Январ ойида Кенг маънодаги пул массаси (М2) 8,6 трлн.сўмга, 268,4 трлн.сўмгача қисқарган. Миллий валютадаги пул массаси 7,9 трлн.сўмга торайиб, 212,2 трлн.сўмни ташкил этган. Мавсумий қисқаришга қарамай, М2нинг йиллик ўсиши 30%, миллий валютадаги пул массасининг ўсиши 35%, яъни юқори даражада қолмоқда.

Январда муомаладаги нақд пуллар қолдиғи 4,5 трлн.сўмга, 48,8 трлн.сўмгача камайган. Нақд пулларнинг йиллик ўсиши бошқа агрегатларга нисбатан секинроқ давом этмоқда.

Вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар декабрдаги кескин ўсишдан кейин 2,4 трлн.сўмга, 20,4 трлн.сўмгача қисқарган.
Украина албатта озод бўлади

Газета уруш бошланганига 3 йил тўлган кунда катта материал тайёрлаган. Шу ўринда айрим шахсий мулоҳазалар.

3 йил аввал Путин Россияси Украинага бостириб кирганида, Украина давлати босқинчиларга қарши ҳеч қурса 3 кун туриб бера олишига ишонганлар улуши жуда кичик эди. Ўзини буюк давлат деб ҳисобловчилар ҳам илк кунларда Украинага таклиф этган ягона ёрдами ҳукуматни эвакуация қилиш билан боғлиқ бўлган. Босқинчиларнинг умиди ҳам шундан эди: Зеленский ҳукумати қочиб кетади. Агар адашмасам, Борисполдаги аэропортда Туркиядан юборилган иккита катта самолети айнан шу мақсадларда ушлаб турилган (босқинчилар ҳам шу самолетларга ҳужум қилишмаган). Буям майли.

Айрим давлатлар март охирига қадар ҳам Украинадаги урушга нисбатан бирон бир муносабат билдирмай турди (Ўзбекистонимиз бундан мустасно, мамлакатимиз Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олишини таъкидлаб келган.) Чунки уларнинг ишончи комил эди, уруш тез орада Путин армияси ғалабаси билан тугайди ва шундан кейин тарозининг оғир палласига ўтволиб, муносабат билдирса бўлади. Улар Украинанинг қулашига ва босқинчилар олдида тиз чўкишига аввал 3 кун, кейин 3 ҳафта, кейин 3 ой муҳлатлар беришди.

Мана 3 йил ўтди. Украина ҳалиям оёқда турибди. Ҳа, 2025 йил 24 февралдаги вазият 2022 йил 24 февралдагидан кўра енгилроқ эмас. Қонхўр босқинчилар олдига чайқовчи лўттивозлар қўшилиб, Украина ортидан тил бириктиришга тушишган. Украина келажагига умидсизлик бордек. Пессимистик қарашлар, чала прогнозлар яна кўпайган.

Лекин 3 йил аввалги оғир кунда Украинага ишонганлар, Украина халқига ҳамдард бўлганлар бугун ҳам Украинанинг мустақиллиги, тинч ва ёрқин истиқболига ишонишда давом этмоқда. Шулардан бири масалан, менман. Ва мен яна ишонаман, Украина албатта озод бўлади!
Энергокризис январдаги иқтисодий ўсишни кескин секинлаштирган

Январда йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ тушумлари кескин қисқаргани ҳақида ёзган эдик.

Солиқ тушумларининг қисқариши илдизлари тўхтамай авж олаётган энергокризис оқибатида иқтисодий ўсишнинг секинлашаётгани билан боғланади.

2024 январь билан солиштирганда саноат ишлаб чиқариш ўсиши 16,6%дан 4,3%гача, қурилиш ишлари ўсиши 24,5%дан 17,9%гача, хизматлар соҳаси ўсиши 16,8%дан 11,4%гача секинлашган. Расмий статистика электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатида 2,4% пасайишни, тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш 81,0%га, фармацевтика ва дори маҳсулотлари ишлаб чиқариш 97,9%гача қулаганини кўрсатган (яъни бу соҳалар амалда тўхтаб қолган).

Албатта, 2024 йил январь учун 2023 йилнинг аномал январи базис ҳисобланади. Лекин 2025 йилда иқтисодий ўсиш ҳисобларида яширин иқтисодиёт кўрсаткичлари ҳам киритилаётганини инобатга олиш керак.

Ҳозирги Ўзбекистонда иқтисодиётнинг асосий муаммоси бу энергокасофат. Энергокасофатдан халос бўлинмагунича иқтисодий ўсиш ҳам, даромадлар ўсиши ҳам, таркибий ўзгаришлар ҳам боши берк кўчага кириб қолаверади.
Реновация инсоний қиёфага кирадими?

Давлат раҳбари фармонига кўра,
2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишда реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади.

Шунингдек, мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:
• бузилаётган турар жой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган турар жойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;
• бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш;
• реновация лойиҳаси ташаббускори билан келишилган ҳолда бошқа турдаги компенсацияни тақдим этиш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳалигача Реновация тўғрисидаги қонун йўқ. Ўтган йили эълон қилинган қонун лойиҳаси таклиф этилган мундарижада қабул қилинса, уй-жой эгалари ҳақларини ҳокимият органлари билан чатишиб кетган инвесторларнинг босимига қарши тўлиқ ва тўкис ҳимоя қила олмайди. Бу лойиҳа халқ манфаатларини эмас, ҳокимиятлар билан чатишиб кетган "инвестор"лар манфаатларини ҳимоя қилади ("инвестор" бу контекстда аллақачон "қароқчи" калимасининг синонимига айланиб бўлди)..

Қатор шаҳарларда, айниқса Пойтахтда қонунсиз Реновация аллақачон бошланиб кетган. Пойтахт ҳокими реновация лойиҳалари амалга ошириладиган ҳудудларни ўзича белгилаб, инвесторларни танлаб олиш учун "танлов" ўтказишга ҳам киришган.

Давлат раҳбарининг фармони халқпарвар қонун қабул қилингунича бўлган жараёнда мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишига катта умидлар беради.
Навбатдаги 1,5 млрд.долларлик қарзлар жалб қилинмоқда: ойлик ва нафақалар ошириладими?

Лондон биржасида инвесторлар учун жойлаштирилган очиқламаларга кўра, Ўзбекистон умумий ҳажми 1,5 млрд.долларлик еврооблигациялар чиқарилувини расмийлаштирмоқда:

6 трлн.сўм. 3 йил муддатга:

500 млн.доллар ва 500 млн.евро. Доллардаги чиқарилув 7 йилу 3 ойлик, евродаги чиқарилув 4 йиллик.

Ўзбекистон ҳукумати еврооблигациялар орқали охирги марта 2024 йил май ойида умумий ҳажми 1,5 млрд.долларлик қарз жалб қилганди. Ўшанда ҳам жалб қилинаётган маблағларнинг аниқ мақсади кўрсатилмаган ва қарзлар издан чиққан бюджет харажатларини қоплашга, катта эҳтимол билан мазасини ўғри олигархлар тортаётган субсидияларга йўналтирилганди. Тарифларнинг каррасига оширилганига қарамай, ўшанда ойлик ва пенсиялар индексация қилинмаганди.

Бу сафар қандай бўлади? Навбатдаги қарзлар яна бюджетни ўпираётган субсидияларга кетадими?
Энергетикада тубга қулашнинг янги бешйиллиги бошланди

2025 йил январида беш йил олдин бошланган энергетикадаги деградациянинг янги бешйиллиги тубларига қараб шўнғиш бошланган. Ой давомида ўтган 2024 йил январига нисбатан энергетик товарлар ишлаб чиқариш қисқариши барча йўналишларда яққол намоён бўлган. Хусусан:

Газ 3 874,8 млн.куб (қисқариш 119,8 млн.куб);
Нефть 55,1 минг тонна (- 5,3 минг тонна);
Газ конденсати 101,0 минг тонна (-10,7 минг тонна);
Дизель 33,2 минг тонна (-17,0 минг тонна). Мутлақ минимум;
Бензин 99,0 минг тонна (-25,6 минг тонна);
Электр энергияси 7 253 млн.кВт.соат (-323,5 млн.кВт.соат).
UzGasTrade Ўзбекистон қонунларига бўйсунмайдими?

Якка таъсисчиси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлган UzGasTrade АЖ Ўзбекистонда табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясига эга монополист ҳисобланади. Яъни газ импорт қилиш ҳам шу компания орқали, газ экспорт қилиши ҳам шу компания орқали амалга оширилиши керак, республикадаги ишлаб чиқарувчилар қазиб олган газини ҳам шу компанияга сотиши зарур. Яъни, UzGasTrade АЖ том маънода бассейн. Тўғри, айрим олигархик гуруҳлар UzGasTrade АЖни четлаб ўтиб, газ экспорти билан шуғулланади, лекин бу яширин қарорлар билан амалга оширилгани учун, расман тан олинмайди.

UzGasTrade АЖ бюджет субсидияларини энг катта ўзлаштирувчиси ҳам ҳисобланади (2022 йилдан буён бюджетни тоғдек ўпириб юбораётган субсидиялар ҳам шу ёпиқ компанияга йўналтирилади).

Энди тасаввур қилинг, шу улкан компания молиявий ҳисоботларини умуман эълон қилмайди. Яъни солиқ тўловчи ўзбекистонликларнинг триллионлаб пулини ўзлаштира туриб, ўзбекистонликлар олдида ҳисобдор эмас.

UzGasTrade АЖ ҳар йили миллиардлаб долларга газ импорт қилади ёки импорт қилдик дея расмийлаштиради. Газни қаердан, кимлардан, қанчадан ва қайси шартларда олинаётганини ҳеч ким билмайди.

UzGasTrade АЖ ҳар йили юзлаб миллион долларга бюджетдан субсидияланган ўзбек газини экспорт қилади. Кимларга, қанчадан ва қайси шартларда, ҳеч ким билмайди.

Ваҳоланки, моливий ҳисоботлардан тортиб, йирик битимларгача Ўзбекистон қонунлари ва қоидаларига кўра эълон қилиниши мажбур. Лекин масала UzGasTrade АЖга келганда Ўзбекистон қонунлари ва қоидалари ишламай туради. Бу борада регулятор бўлган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳам кўз юмиб туради.

UzGasTrade АЖ фаолияти мустақил халқаро аудитдан ўтказилганлиги тўғрисида бирон ахборот мавжуд эмас.

Балки UzGasTrade АЖ кенгаши Ҳукумат аъзоларидан таркиб топгани учун шундайдир? Ëки қанақадир ёпиқ ё яширин истисно бордир? Нима бўлгандаям, биз билмаймиз. Балки UzGasTrade АЖ компания шериклари бўлган ўртамчи олигархлар пул оқизадиган Швейцария, балки Кипр, балки Гонконг юрисдикциясига бўйсунар?

Балки бу ҳақда UzGasTrade АЖ кенгашининг мустақил аъзоси Pierre Kladny нимадир билар? Қимматбаҳо соатлар бўйича швейцариялик хос мутахассис UzGasTrade АЖ кенгашига қандай келиб қолган, газ бизнесига уни ким тавсия қилган?

Қизиқ, Pierre Kladny жанобларининг швейцария соатлари бўйича тажриба ва билимлари UzGasTrade АЖ топ менежментига қандай ёрдам бермоқда?
Ўзбекнинг газини "импорт қилинди дея талаш схемаси" статистикада ҳам очилиб қолмоқда

2024 йил январь ойи статистикасига кўра, Ўзбекистонга 35,6 млн.долларлик газ импорт қилинган.

2025 йил январь ойи статистикасидан келиб чиқилса, 2024 йил январь ойида 35,6 млн.долларлик эмас, аслида 5.1 млн.долларлик газ импорт бўлган.

Яъни, 2024 йил январда шимолдан импорт қилинди дейилган 30,5 млн.долларлик газ аслида ўзбекнинг, ўзимизнинг газимиз бўлган. Статистика агентлиги тили билан айтганда, 2024 йил январда божхона юк декларацияси расмийлаштирилган камида 30,5 млн.долларлик газ импорт бўлиб чиқмаган. Ўтган куни газ импорти ҳисоботидаги улкан фарқлар ҳақида изоҳ беришни сўраган эдик. Статагентликка шарҳ учун раҳмат.

Ëпиқ бассейнга айланган UzGastrade гонконглик ўртамчи Topcon limited'дан аслида ўзимизнинг газни импорт газ дея сотиб олаётгани ва пули офшорларга ҳайдалаётгани тўғрисида ёзган, тепадаги биронта инсофли реакция кўрсатар дея ўртакаш Topcon limited ва Газлидаги газ омборимизни эгаллаб олган Daxon holdings офислари Гонконгда битта манзилда жойлашгани ҳақида Lolazor'даям гапирган эдик.

Лекин реакция ноль. Ўқитувчига пул йўқ, пенсионерга пул йўқ, триллионлаб бюджет субсидиялари "газ импорт қилинди дея" офшорга оқмоқда. Тасаввур қилинг, бу схемани жуда кўпчилик, бенефициар шонли энергетиклар тугул Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳам билади. Ҳаттоки дастёр депутатларга ҳам газга акциз солиғини пасайтириб олиш учун бир учини чиқаришган (моҳиятни тушунадиган биронта депутат бормикан). Биронта инсофлиси, тўхтанглар, бу қип-қизил ўғирлик, ўзбек халқининг нонини туя қилмайлик дегани йўқ.

Шундай экан қайсидир энергохўроз шимолдан фалонча млрд.лик газ импорт қилдик, дея кекирса, ишонманг, бу аслида ўғирланган ва пули офшорларга ҳайдалган ўзбек гази бўлади.
“Жарима баллари қонуни”нинг бенефициари ким?

Газета:

“Autodriver Study асосчиси Gid Systems Tashkent ҳисобланади. Ўз навбатида, ушбу компания GID FZE (76%) ва ITS Holding LLC’га (24%) тегишли. Илгари GID FZE корхонанинг 100 фоизига эгалик қилган. Худди шу таъсисчилар GID License Plate компаниясига ҳам худди шундай нисбатда эгалик қилади (авторақам ишлаб чиқаришга алоқадор, 2024 йилда у Ўзбекистоннинг топ-20 солиқ тўловчилари қаторига кирганди).

GID FZE, шунингдек, мактаб дарсликларини нашр этиш учун масъул бўлган Novda Edutainment нашриётига ҳам эгалик қилади”.
🔥 “Башкент” ТЖМда 30% гача чегирмалар амал қилаётганда тайёр таъмирланган хонадонлар сотиб олишнинг 7 сабаби:

1. Дид ва қулайлик. Гранитдан замонавий фасад, кенг ва ёруғ холл, пухта ўйланган планировка. Бу ерда яшаш ва меҳмонлар кутиш роҳатнинг ўзгинаси.
2. Хавфсизлик. Уйлар сейсмик фаолликни ҳисобга олган ҳолда ва 8 балгача зилзилага бардошли қилиб қурилади.
3. Болалар ҳақида қайғуриш. ТЖМда ўз болалар боғчалари ва мактаблар бўлади, 24/7 видеокузатув, қўриқланадиган ҳудуд.
4. Автомобил соҳиблари учун инфратузилма. Ер ости ва ер усти паркинги, электромобиллар учун зарядлаш стансиялари, авосервис ва автоювиш кўзда тутилган.
5. Электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш. Шаҳар тармоғида узилиш бўлганда, захиравий трансформатор тубстанцияси 8 соатгача энергия билан таъминлайди.
6. Кўкаламзор ҳудуд. Мажмуада сайр учун ободонлаштирилган хиёбонли кўкаламзор ҳудуд қурилади.
7. Уй олдида дам олиш ва спорт. ТЖМда фитнес-марказ, СПА-салон, workout-ҳудуд, кинотеатр, кафе ва дўконлар жойлашади.

🎁26 февралга қадар катта чегирмалар амал қилади ва қимматли совғалар ўйналади!

Тафсилотларни Telegram ва Instagram'да билиб олинг
ёки Сотувлар офисига қўнғироқ қилинг: 78 148 55 55
Реклама
Марказий Осиёга экспорт қисқаришда давом этмоқда, Хитойга экспорт қисқариши эса тезлашган

Тақвимга нисбатан бир кун кечикиб очиқланган 2025 йилнинг январь ойи ташқи савдо статистикасига кўра, экспортнинг ўсиши тезлашган. Лекин Марказий Осиёдаги қўшниларга экспорт қисқаришда давом этаётгани ва айниқса, Хитойга ўтган йилнинг январига нисбатан экспорт икки каррадан кўпга қисқарганига эътибор қаратишга тўғри келади.

Айни вақтда, Хитойга асосий экспорт товарлардан бўлган газ экспорти ўсишдан тўхтамаган. Бутун ўзбек бизнеси ва аҳолиси газдан узилиш режимини бошдан кечирган январда 21,8 млн.долларлик ёки ўтган йилнинг январига нисбатан 9,0% куп газ экспорт қилинган.

Экспортнинг ўсишини таъминлаган асосий йўналиш Афғонистон бўлган. Жанубдаги қўшнимизга экспортимиз 2,3 карра ўсган ва энди Афғонистон бизнинг экспортдаги иккинчи рақамли ҳамкоримизга айланган. Шунингдек, Туркия йўналишида экспорт ҳажмининг қайта тикланаётгани ва БААга экспортнинг каррасига ошгани қувонарли.

Январда жуда кичик 44,3 млн.долларлик олтин экспорти қайд этилган. Экспорт ўсишининг катта қисми хизматлар ҳисобига тўғри келган.

Ўтган ойда 27,8 млн.долларлик газ импорт қилинган. 2024 йил январидан 35,6 млн.долларлик газ импорти юз берганди. Газ импорти қисқарганига қарамай, статагентлик ҳисоботида ўсиш 5,4 карра деб кўрсатилган (балки бу техник хатодир). Изоҳ берилса, яхши бўларди.

Туркманистондан импорт ҳажми кескин, 2,6 карра ортганига қараганда, газни асосан Туркман қардошлардан олган бўлишимиз мумкин.

Афғонистондан импорт 65,8 карра ўсгани қизиқ. 2025 йил январда бутун 2024 йилда импорт қилинганидан кўпроқ товар ва хизмат Афғонистон импорт қилинган.

Рекорды

25.02.202502:42
63.8K
Подписчиков
31.12.202402:35
233
Индекс цитирования
24.02.202522:38
27K
Охват одного поста
12.02.202509:46
34.8K
Охват рекламного поста
31.01.202509:53
2.74%
ER
09.08.202423:59
45.09%
ERR

Развитие

Подписчиков
Индекс цитирования
Охват 1 поста
Охват рекламного поста
ER
ERR
ВЕР '24ЖОВТ '24ЛИСТ '24ГРУД '24СІЧ '25ЛЮТ '25

Популярные публикации bakiroo

29.01.202516:52
Азия-Инвест банк санкцияларга тушиши ва SWIFT’дан узилиши мумкин

Бугун Bloomberg Европа иттифоқининг 16- санкциялар пакети доирасида Россиянинг 15та банки санкцияларга тортилиши ҳақида ёзган эди. Агентлик хабарида банклар номи келтирилмаган.

Суриштирув лойиҳаларидан бири бўлган Система портали Европа иттифоқи санкциялари рўйхатига киритиладиган ва SWIFT’дан узиладиган 15та банк номини келтирмоқда. Уларнинг орасида Ўзбекистон Миллий банкининг Москвадаги шўъбаси Азия-Инвест банк ҳам бор.

Азия-Инвест банк уруш бошланиб, йирик Россия банкларига санкциялар жорий этилиб, SWIFT’дан узилгач, ўзбек (асосан давлат) банкларининг Россиядаги асосий корреспондент банкига айланиб қолганди.

Ўзбек банклари юзага келган эҳтимолий хатарларни ва оқибатларни инобатга олишлари лозим.
23.02.202506:00
Ўзбекнинг газини "импорт қилинди дея талаш схемаси" статистикада ҳам очилиб қолмоқда

2024 йил январь ойи статистикасига кўра, Ўзбекистонга 35,6 млн.долларлик газ импорт қилинган.

2025 йил январь ойи статистикасидан келиб чиқилса, 2024 йил январь ойида 35,6 млн.долларлик эмас, аслида 5.1 млн.долларлик газ импорт бўлган.

Яъни, 2024 йил январда шимолдан импорт қилинди дейилган 30,5 млн.долларлик газ аслида ўзбекнинг, ўзимизнинг газимиз бўлган. Статистика агентлиги тили билан айтганда, 2024 йил январда божхона юк декларацияси расмийлаштирилган камида 30,5 млн.долларлик газ импорт бўлиб чиқмаган. Ўтган куни газ импорти ҳисоботидаги улкан фарқлар ҳақида изоҳ беришни сўраган эдик. Статагентликка шарҳ учун раҳмат.

Ëпиқ бассейнга айланган UzGastrade гонконглик ўртамчи Topcon limited'дан аслида ўзимизнинг газни импорт газ дея сотиб олаётгани ва пули офшорларга ҳайдалаётгани тўғрисида ёзган, тепадаги биронта инсофли реакция кўрсатар дея ўртакаш Topcon limited ва Газлидаги газ омборимизни эгаллаб олган Daxon holdings офислари Гонконгда битта манзилда жойлашгани ҳақида Lolazor'даям гапирган эдик.

Лекин реакция ноль. Ўқитувчига пул йўқ, пенсионерга пул йўқ, триллионлаб бюджет субсидиялари "газ импорт қилинди дея" офшорга оқмоқда. Тасаввур қилинг, бу схемани жуда кўпчилик, бенефициар шонли энергетиклар тугул Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳам билади. Ҳаттоки дастёр депутатларга ҳам газга акциз солиғини пасайтириб олиш учун бир учини чиқаришган (моҳиятни тушунадиган биронта депутат бормикан). Биронта инсофлиси, тўхтанглар, бу қип-қизил ўғирлик, ўзбек халқининг нонини туя қилмайлик дегани йўқ.

Шундай экан қайсидир энергохўроз шимолдан фалонча млрд.лик газ импорт қилдик, дея кекирса, ишонманг, бу аслида ўғирланган ва пули офшорларга ҳайдалган ўзбек гази бўлади.
29.01.202509:10
Аҳолидан газни тортиб олиб кимга бермоқчисизлар?

Мен билмайман, аҳолини газдан узиб, косасини оқартиргач, бўшаган газни кимга бермоқчисизлар?

Сўранглар, жаноб депутатлар, ўша шаблон тушираётган энерговалломатлардан. Сизларни кимдир сайлаган бўлса агар. “Мени сайла, мени сайла” пайтида “сизларнинг косангизни оқартириш учун газдан узамиз”, дея тўтиқушдек сайрамагансизлар-ку!

Хўп, кимга кетади газ?

Газ йўқлигини била туриб, қурилаётган шиширилган МТО заводгами? Кўтаринглар-чи лойиҳа ТЭОсини, нима деб ёзилган?

Ё яширин қарорлар билан берилган ва ясалаётган Тебинбулоқ комплексигами?

Ёки GTL-5 лақабли Хоразмдаги 10 млрд.долларлик мажмуагами?

Бу кэптив ва самарасиз лойиҳалар бошлангандаёқ улар учун газ йўқлиги аниқ эдику! Ё унгача газ қазиб олишни оширамиз деб алдаб туриш, миллиардлаб пул ундириш ва пул ўзлаштиришмиди режа?

Энди қайсидир касофатлар учун яна аҳоли балогардонми? Ўзбекнинг шўр пешонасига шу кўргулик ҳам борми?

Энергокасофатлар ўзбек халқини битмас-туганмас талаш манбаи деб ҳисоблашлари мен учун янгилик эмас.

Лекин бунчаликка бориш учун пул ўзлаштириш истаги кифоя эмас, ўзбек халқидан нафратланиш ҳам керак-да. Сизлар-чи? Сизлар ҳам нафратланасизларми?
18.02.202512:50
Ноижтимоий Ўзбекистон: Ўқитувчининг таътил пулини кесишда синалган ноқонуний методичка энди ҳамма меҳнаткашларга нисбатан қўлланилади

Кучга кирганига 2 йил тўлмаган Меҳнат кодексига адашмасам, бешинчи марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ҳа, нима бўпти, дейишга шошилманг. Чунки сиз агар олигарх ўғри ёки чиновник бўлмасангиз, кун ва тийин санайдиган меҳнаткаш бўлсангиз, бу сизнинг зиёнингиз учун.

Хусусан, энди якшанба куни ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда ва меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўлашда ҳисобга олинмайди. Бу дегани агар 24 кун кунга меҳнат таътили берилса, сизга 21 кунлик таътил пули тўланади. Таътил олмай, ишдан бўшаб кетсангиз ҳам компенсация пули худди шу тартибда, нонингизни туя қилиб ҳисобланади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Худди шу қоида, яъни меҳнат таътили ҳисобидан якшанбани ҳисобга олмаслик бечора ўқитувчиларга 2023 йилдан бери қўллаб келинмоқда. Тасаввур қилинг, қонунга зид бўлса ҳам, ҳукумат қарори асосида, яна Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинган йилдан бошлаб, Ўқитувчиларга 56 кун таътил берилиб, 48 кунга таътил пули тўлаб келинган.

Хўп бўлади мактаб вазирлиги ғинг демаган, таълимдаги саноқсиз боқиманда профсоюзлар ғинг демаган. Энди ўқитувчилар танасида синалган бу усул Ўзбекистондаги барча меҳнаткашларга нисбатан қўлланилади. Табиийки, садоқатликлар учун оромгоҳга айланган ва казоларга совға ташийдиган бассейн профсоюзлар яна овоз чиқармайди.

Бу ўзгартиришлар қачон ва қаерда жамоатчилик билан муҳокама қилинди, ташаббус қайси бир минорадан чиқди, тўғриси, мен билмайман. Лекин биламанки, мақсад пулни тежаш бўлган. Ахир бойларнинг хизматидаги қорни тўқ ўзбек чиновниги кабинетидан, хизмат машинасидан, сафар ва устамаларидан, алоҳида бонусларидан тежамайди-ку. Фестивал, банкет ва форумлардан тежамайди-ку. Меҳнаткашларнинг таътил пулидан уриб қолиб, бемалол тежаш мумкин. Меҳнаткаш ҳам одамми?

Ўзбекистон ижтимоий давлат? Бу шунчаки шиорми? Конституцияда шунақа ёзилган бўлса, нима қипти?
08.02.202505:00
Anor bank Энергетика вазирлиги ва Ўзтрансгаз биноларини сотиб олган

Очиқ маълумотларга кўра, 2025 йил 27 январь куни тузилган битимга кўра, "Anor Bank" AЖ Тошкент шаҳри Истиқлол кўчаси 21 уйда жойлашган бино-иншоотларни 254,6 млрд.сўмга харид қилган.

Мазкур бинода Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўтиради, бино Ўзбекнефтегаз АЖнинг шўъбаси "NEFT GAZ BINO INSHOAT" МЧЖ балансида бўлган. 2019 йилда Ўзбекнефтегаз бир муддат Қарши шаҳрига сургун қилингач, шаҳар қоқ марказидаги мазкур машҳур бинони энергетикларнинг устози ўтирадиган Энергетика вазирлиги фойдаланувига ўтказиб беришганди.

Бу ҳаммаси эмас. Сал авввалроқ, 10 январдаги битимга кўра, Anor bank Энергетика вазирлиги биқинида, Шаҳрисабз кўчаси 85 а манзилда жойлашган бинони ҳам 185,0 млрд.сўмга сотиб олганди. Бу бино ишончли бошқарувга бериб юборилгани тан олинмаётган Ўзтрансгаз АЖга тегишли.

Ҳар икки бино 2021-24 йилларда бир неча ўн миллиард сўмга, баъзи манбаларга кўра бир неча юз милллиард сўмга энергетикларнинг доимий навбатчи пудратчиси томонидан ремонт қилинган (манфаатлар тўқнашуви? Йўқ, энергетиклар бу сўзни эшитишмаган). Банк соҳасидаги манбаларга кўра, Anor bank энергетиклар ўтирган бинолар ўрнида банк учун янги бизнес марказни қурмоқчи. Ҳисоб-китоблар шакли (бўлиб тўлаш ёки биратўла) очиқланмаган. Давлат компаниялари балансидаги мазкур биноларни сотишда аукцион ёки қанақадир формал танлов ўтказилгани маълум эмас.

Тижорат банкларининг бинолари хариди бўйича пруденциал назоратни амалга оширувчи Марказий банк муносабати очиқланмаган. Мазкур битим ёш банкнинг ликвидлилиги ва капиталига етарлича босим кўрсатиши мумкин.

Айтишларича, Энергетика вазирлиги энди биринчилардан бўлиб янги Тошкентга кўчади. Қизиқ, бино сотишдан тушган пуллар янги Тошкентда бунёд бўладиган офисларни қуришга етарли бўлармикан?

Худди шундай тақдир бошқа вазирликларни ҳам кутиб турипти. Шу ўринда яна икки оғиз мулоҳаза.

Биринчидан, сотиладиган вазирлик ва идоралар бинолари энергетиклар мисолида бўлгани каби ёпиқ кабинетларда эмас, очиқ ва шаффоф аукционда сотилиши керак. Пули бюджетга тушиши лозим. Бу бинолар халққа тегишли, чиновникларга эмас.

Иккинчидан, 2025 ва 2026 йилда янги Тошкентга кўчадиган вазирлик ва идоралар, ремонт ва мебель баҳона пул ўзлаштиришни чеклашлари керак. Айрим вазирликлар кўчишини била туриб, ремонт билан боғлиқ бебилиска харажатларни тўхтатишмаган.
13.02.202517:11
Айрим оилалар дабдабали тўй қиламан деб бўйнигача катта қарзга ботиб кетяпти. Бу нафақат шахсий молиявий барқарорликка, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатишини билишганда унақа қилишмасди. Тўй учун олинган кредитлар ўз вақтида тўланмаса, банк тизимига ҳам юклама бўлиб, умумий иқтисодий барқарорликка таҳдид солиши бор гап.

Ортиқча харажатлар оиланинг келажакдаги молиявий имкониятларини ҳам чеклайди. Агар тўйга сарфланадиган маблағлар ёшларнинг таълими, касбий ривожланиши ёки уй-жой шароитларини яхшилашга йўналтирилса, нафақат оила, балки жамият учун ҳам анча манфаатлироқ бўларди. Чунки таълим ва касбий ривожланишга киритилган сармоя келажакда юқори даромад ва иқтисодий барқарорлик келтиради.

Ўзига хос “Маслаҳат оши”да ҳам айнан шу масалага эътибор қаратилибди. Оилавий бюджетни оқилона бошқариш ва ортиқча харажатлардан қочиш орқали фаровонликка эришиш мумкин. Шунинг учун ҳам тўйларни камтарона ўтказиб, маблағларни келажак учун фойдали йўналишларга сарфлашни тавсия қилишда давом этиш керак.
10.02.202507:39
Газли яқинида магистрал қувурларда ёнғин бўлгани айтилмоқда

Дастлабки маълумотларга кўра, магистрал қувурда сизиб чиқиш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан. Портлаш бўлмаган. Ҳодисанинг эҳтимолий сабабларидан бири ҳаво ҳароратининг пасайиши бўлиши мумкин. Метан ёқилғи қуйиш шохобчалари бугун соат 14:00 гача ишлашларини эълон қила бошладилар.
21.02.202505:46
“Жарима баллари” қонуни кучга кирмоқда

Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Бунда:

➖Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

➖Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.
18.02.202514:05
Ўғри олигархларгами? Меҳнат таътили пулидан кесиб олинган триллионлар нима мақсадда ишлатилади?

Давлат ва хусусий компаниялар меҳнаткашларини қўя турайлик. Давлат бюджетидан маош оладиган ходимларнинг меҳнат таътили пулидан ўртача 3та якшанба чиқариб ташланиши ҳисобига 1,5-2,0 трлн.сўм тежаб қолиниши мумкин (бюджет тизимида жами иш ҳақи харажатлари 155 трлн.сўм атрофида).

Хўп, шу триллионлар нимага ва қаерга кетади? Ахир таътил пулидан иқтисод қилишни кўзлаб шу манипуляцияни бошлаган пайтингизда бўшаган пулларни қайсидир харажатга йўналтиришни кўзлагансизларку?!

Ким учун мўлжалланган шу пуллар? Газ учун субсидияларни оширишгами, яъни ўғри олигархиянинг чўнтагини тўлдиришга?

Ë Бойсундаги авариядан кўрилган зиённи қоплашга? Яъни ўғри олигархиянинг чўнтагини тўлдиришга?

Ë ФРРУ ҳисобидан навбатдаги шиширилган авантюра учун қиммат лойиҳа ясашга? Яъни ўғри олигархиянинг чўнтагини тўлдиришга?

Ўтган йили шу пайтда ўзбекистонликларнинг туғилган тартиб рақамидан келиб чиқиб, тоифаларга ажратган ва суюнчи пулидан маҳрум этган эдингизлар. Ўша пайтдаям шу каби савол қўйилганди. Биз ҳалигача билмаймиз суюнчи пулидан тежалган пуллар ким учун ва нимага ишлатилганини. Таътил пулларидан кесиб олинган пуллар қаёққа гумдон қилинишини айтишингизни, ҳисоб берилишини кутмоқдамиз. Лозим топсангизлар агар.

Дарвоқе, тармоқда ёзилаётганидек, меҳнаткашларга ойлик бермаслик йўлиниям ўйлаб кўринглар. Шунда бюджетдаги ҳамма пулни манипуляциялар ясамасдан туриб ҳам олигархия қўлига топширишингиз мумкин бўлади.
22.02.202510:34
“Жарима баллари қонуни”нинг бенефициари ким?

Газета:

“Autodriver Study асосчиси Gid Systems Tashkent ҳисобланади. Ўз навбатида, ушбу компания GID FZE (76%) ва ITS Holding LLC’га (24%) тегишли. Илгари GID FZE корхонанинг 100 фоизига эгалик қилган. Худди шу таъсисчилар GID License Plate компаниясига ҳам худди шундай нисбатда эгалик қилади (авторақам ишлаб чиқаришга алоқадор, 2024 йилда у Ўзбекистоннинг топ-20 солиқ тўловчилари қаторига кирганди).

GID FZE, шунингдек, мактаб дарсликларини нашр этиш учун масъул бўлган Novda Edutainment нашриётига ҳам эгалик қилади”.
23.02.202510:30
UzGasTrade Ўзбекистон қонунларига бўйсунмайдими?

Якка таъсисчиси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлган UzGasTrade АЖ Ўзбекистонда табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясига эга монополист ҳисобланади. Яъни газ импорт қилиш ҳам шу компания орқали, газ экспорт қилиши ҳам шу компания орқали амалга оширилиши керак, республикадаги ишлаб чиқарувчилар қазиб олган газини ҳам шу компанияга сотиши зарур. Яъни, UzGasTrade АЖ том маънода бассейн. Тўғри, айрим олигархик гуруҳлар UzGasTrade АЖни четлаб ўтиб, газ экспорти билан шуғулланади, лекин бу яширин қарорлар билан амалга оширилгани учун, расман тан олинмайди.

UzGasTrade АЖ бюджет субсидияларини энг катта ўзлаштирувчиси ҳам ҳисобланади (2022 йилдан буён бюджетни тоғдек ўпириб юбораётган субсидиялар ҳам шу ёпиқ компанияга йўналтирилади).

Энди тасаввур қилинг, шу улкан компания молиявий ҳисоботларини умуман эълон қилмайди. Яъни солиқ тўловчи ўзбекистонликларнинг триллионлаб пулини ўзлаштира туриб, ўзбекистонликлар олдида ҳисобдор эмас.

UzGasTrade АЖ ҳар йили миллиардлаб долларга газ импорт қилади ёки импорт қилдик дея расмийлаштиради. Газни қаердан, кимлардан, қанчадан ва қайси шартларда олинаётганини ҳеч ким билмайди.

UzGasTrade АЖ ҳар йили юзлаб миллион долларга бюджетдан субсидияланган ўзбек газини экспорт қилади. Кимларга, қанчадан ва қайси шартларда, ҳеч ким билмайди.

Ваҳоланки, моливий ҳисоботлардан тортиб, йирик битимларгача Ўзбекистон қонунлари ва қоидаларига кўра эълон қилиниши мажбур. Лекин масала UzGasTrade АЖга келганда Ўзбекистон қонунлари ва қоидалари ишламай туради. Бу борада регулятор бўлган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳам кўз юмиб туради.

UzGasTrade АЖ фаолияти мустақил халқаро аудитдан ўтказилганлиги тўғрисида бирон ахборот мавжуд эмас.

Балки UzGasTrade АЖ кенгаши Ҳукумат аъзоларидан таркиб топгани учун шундайдир? Ëки қанақадир ёпиқ ё яширин истисно бордир? Нима бўлгандаям, биз билмаймиз. Балки UzGasTrade АЖ компания шериклари бўлган ўртамчи олигархлар пул оқизадиган Швейцария, балки Кипр, балки Гонконг юрисдикциясига бўйсунар?

Балки бу ҳақда UzGasTrade АЖ кенгашининг мустақил аъзоси Pierre Kladny нимадир билар? Қимматбаҳо соатлар бўйича швейцариялик хос мутахассис UzGasTrade АЖ кенгашига қандай келиб қолган, газ бизнесига уни ким тавсия қилган?

Қизиқ, Pierre Kladny жанобларининг швейцария соатлари бўйича тажриба ва билимлари UzGasTrade АЖ топ менежментига қандай ёрдам бермоқда?
11.02.202508:25
6 йил аввал тугатилган "овқат вазирлиги" қайта тузилади

Янги эпоханинг ортга қайтиш урф бўлаётган ажойиб даврида яшаяпмиз. Ҳар куни камида 2016 йилга қараб бир қадам яқинлашмасак, ҳисобмас.

Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда «Озиқовқатсаноат» уюшмаси тузилади. Нима бўпти, дейишга шошилманг. Эски замонда Озиқовқатсаноат уюшмаси дейилган, янги замонда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» дея қайта номланган "вазирлик" (раҳбари кейинчалик банкрот деб эълон қилинган машҳур Тоҳиржон Жалилов бўлган) 2019 йилда Давлат раҳбари қарори билан тугатилган эди. Ўшанда асосий функцияси чиновникларни боқишдан иборат бўлган "овқат вазирлигини" тугатишга сабаблардан бири сифатида соҳа корхоналарини бошқаришда ортиқча оворагарчиликлар ва бир-бирини такрорловчи ваколатлар кўрсатилган.

Янги уюшмага аъзолик ихтиёрий экан, дейишга ҳам шошилманг. Чунки уюшма аъзолари учун қатор товарларни импорт қилишда божхона божлари бекор қилиниши кўзда тутилган. Бу уюшмага аъзоликни ихтиёрийликдан мажбурийлика ўтказади ва табиийки, аъзо бўлмаган бизнес субъектлар учун нотенглик яратади, рақобат муҳитини бузади. Шунингдек, уюшма киритган маълумотлар асосида Ҳукумат ёғ-мой маҳсулотлари экспортига вақтинчалик муддатли чекловлар жорий қилиши ҳам мумкин бўлади.

Яъни бу уюшма агар ташкил этилса, ваколатлар ва маъмурий ресурсларга эга қип қизил вазирлик бўлади.

Лойиҳа билан олигарх ва монополистлар фойдасига чеклов ва тақиқлар киритиш бўйича шотир чемпион бўлган Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига сут лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш, лабораториялар ваколатларини белгилаш вазифаси ҳам топширилмоқда.

Шунингдек, ёғ-мой маҳсулотлари учун ҳам мажбурий рақамли маркировка тизимини (бу қайси олигарх учун пул туширишини билсангиз керак) жорий қилиш таклиф этилмоқда.

Хуллас, бу лойиҳага йўқ дейиш керак.
17.02.202512:11
Катта ўғриларни паналаш учун нафратни майда ўғриларга қаратиш

“Айрим ноинсоф газ ўғрилари” ҳақида хабарлар чиқишда давом этаверади, эски замон анъаналари қайта тикланиб, шовқин-суронли шоулар авж олаверади.

Бу пайтда бир тўп олигархлар субсидияланаётган миллиардлаб куб газ экспортини тўхтатмайди.

Ўзи йўқ ва камайиб бораётган газга миллиард ва миллиард долларлик шиширилган лойиҳалар ясалаверади, орада бизнес ва аҳолини газдан узишни оқлаб чиқувчи карнайлар ишга туширилади.

Ўрисники дейилган, балки аслида ўзимизники бўлган газ учун миллиардлар Гонконгдаги ўртамчилар счетларига оқаверади.

Узуқ-юлуқ маълумотлардан кимдир фикрлаб, солиштириб, таҳлил қилиб, ниманидир тушуниб қолмасликлари учун панель кампаниясининг янги ва янги тўлқинлари авж олдирилади. Каллалар жисмонан банд қилиб қўйилади.

“Фокусларнинг асосий сири ўша фокусчи томонидан кузатувчиларнинг эътиборини бошқа бир, ҳудди муҳим деб туюладиган нарсага тортишда бўлади. Ҳамма бир жойга қараб турган пайтда, асосий ишлар бошқа тарафда бўлади. Фокусчилар нафақат циркда бўлади”.

Катта ўғрилар. Панада.
Переслал из:
Замбаракнинг ўқи avatar
Замбаракнинг ўқи
03.02.202505:04
Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатга кириб келаётган Канада ва Мексикада ишлаб чиқарилган қарийб барча махсулотларга 25 фоизлик бож ўрнатди. Шу муносабат билан Канада бош вазири Жастин Трюдо қарши чоралар кўрилиши ҳақида матбуот анжумани ўтказди.

Анжуманда бош вазир АҚШнинг энг яқин дўсти экани, АҚШ кетидан Афғонистон ва Ироқ урушларида иштирок этгани, 2001 йил 11 сентябрь куни АҚШ осмонида самолётлар парвози тақиқланиши билан юзлаб самолётлар Канада аэропортларига қўнгани ва канадаликлар минлаб йўловчилар бир неча кун меҳмон қилгани, АҚШда қандай табиий офат бўлмасин, канадаликлар ёрдамга биринчи бўлиб боришини, яқинда бўлган Лос Анжелес ёнғинларида Канада ёнғин ўчирувчи самолётлари хизматда бўлганини эслатди. Жастин Трюдо мамлакатнинг энг яқин иттифоқчиси нимага бундай иш қилаётганини тушунмаётганини таъкидлади.

Киритилган божлар нафақат канадаликларни, балки америкаликларга ҳам салбий таъсир қилишини айтиб, Канада ҳам жавобан АҚШ товарларига божлар жорий қилинишини эълон қилди. Трюдога кўра, бу божларни киритишни хоҳламайди, аммо АҚШ ҳукуматининг бундай қилиғига қараб турмаслигини таъкидлади.

Канада сешанба кунидан бошлаб АҚШда ишлаб чиқарилган қарийб 100 миллиард долларилик махсулотларга 25 фоизлик бож жорий қилади. Бундан ташқари, Онтарио ва яна бир неча провинция ўз худудларида АҚШда ишлаб чиқарилган спиртли ичимликлар сотувини батамом тўхтатади. Экспертлар ҳисоб-китобига кўра, натижада АҚШ спиртли ичимликларининг экспорти 45 фоизга қисқаради.

Бош вазир Трюдо агар бу ҳаракатлар натижа бермаса, бошқа тариф ва нотариф чекловлар жорий этилишини таъкидлади. Ўз нутқида у АҚШ учун жуда зарур бўлган қазилма бойликлар, шу жумладан нефть ва газ экспортига чекловлар киритилишига шама қилди. Мисол учун, АҚШ фойдаланадиган нефтнинг 60 фоизи Канададан сотиб олинади.

Икки томонлама божлар сабабли ҳар учала мамлакат: Канада, Мексика ва АҚШ миллиардлаб доллар ютқазади, махсулотлар нархи ортади. Бундан ҳеч ким ютмайди.

Мени хурсанд қилган нарса ҳам бўлди: бу канадаликларнинг АҚШга нисбатан таажжуб ва нафратида биргаликда бўлишидир. Ижтимоий тармоқлар Америка товарларини сотиб олмаслик, у ерга дам олишга бормаслик, АҚШ билан алоқаларни минималлаштириш ҳақидаги постларга тўлиб-тошиб ётибди.

Биз эса кузатишда давом этамиз.

@zambarakning_oqi
03.02.202514:28
UzGasTrade ихтиёрида газ қувурлари йўқ, бошқа ишонарли баҳона топинглар

Ҳудудгазтаъминот “UzGazTrade” АЖ томонидан газ қувурларида юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш ишлари амалга оширилиши сабабли магистрал газ қувурларида босим пасайиб кетганини маълум қилмоқда.

Барака топгурлар, нима деса ишонаверади деманглар, UzGasTrade газ сотиш ва сотиб олиш оператори, унинг балансида қувурлар йўқ. UzGasTrade аварияни бартараф этиш билан ҳам шуғулланмайди.
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.