Денис Казанский:
“Бруно пеналти тепиш учун яқинлашганда, гол бўлмаслигини ҳис қилдим. Сардорнинг юзи гўё Манчестернинг тонгги тумани каби оқариб кетган. Уч сониялик сукунат. Ҳаммаси сароб, ҳозир пеналти тепилади, тўп осмонга учиб кетади, “МЮ” учун мавсум тугайди. Ўйнашга арзигулик ҳеч нарса қолмади, кутишга арзигулик орзу ҳам йўқ. Ҳаммаси ўтиб кетди, қайғу ҳам, шодлик ҳам.
Перри тўп йўналиши томон ташланганда камида бир дақиқа ўтдиёв – ўзимни дўстларим ва ҳамкасбларимнинг захарли мазахларига тайёрладим. Охирги йилларда бундай гап-сўзларга иммунитет ҳосил қилганману, лекин шундаям... яна ўзимдан жиннини ёқиб олиб, кулиб туришим керак.
Лекин тўп... нима учундир жимгина тўрга кириб борди.
Экран ортидан ҳам билинди – “Олд Траффорд” бошқа нимагадир айланди. Бу фақат шу оролда рўй берадиган, фақат футбол эмас, сеҳрга ҳам ишониш мумкин бўлган дақиқалар. Ҳақиқий ишонч ва муъжизага ишониш лаҳзаси...
Кеча Бирминҳэмдаям шунақа бўлганда. Уёқда битта гол етмай қолди, буёқда вақт танқис.
Брунонинг пеналтисидан сўнг икки жамоа ҳам мўъжизага ишона бошлади. Футболни гўзал услубда ўйнаётган “Лион” ўз кучига шубҳаланарди энди.
Қўшимча таймлар оралиғида Аморим тактик шашкаларни шошилинч тартибда жойлаштириб, ниманидир тушунтираётган, Фонсека эса кўзлари бежо, “ирода ва характер” деб бақирарди. Аслида тескариси бўлиши керак эмасми?
“Боринглар, жанг қилинглар. Анови йиғлаётган болакай учун, Сэр учун! Сизни бошқа ҳеч нарсангиз қолмади, ҳаммасини бой бергансиз!” – дейиши керак Рубен.
Фонсека эса:
“Магуайр ҳужумга чиқяпти, демак узатмалар учун бўш жой қолдирманг, Фоффана, сен “Форест” футболчилари каби югур, Ляказет, сен иложи борича тўпни ушлаб тур, имкон бўлса дарвоза томон теп, сен тўғри тепсанг бўлди, Онана уёғини эплайди”
Асосий вақтнинг иккинчи таймида ҳаммаси чўкди: танбаллик, бефарқлик, иродасизлик. “Лион” қотилга айланди. Шерки фикус каби. Энди қанақа тактика, шашкаларни айлантириб нима бор? Тепинг ўша тарафга балки омад кулиб боқар? Футбол тугади энди, бошқа нарса бошланди Бу лаҳзаларнинг жозибаси ҳам шу.
Таянч футболчи Майну ҳужумчи Расмуснинг ўрнига гол уриш учун тушяпти, қайси мантиққа тўғри келади? Коббининг ҳужумдаги шериги Ҳарри. Кейн эмас, Магуайр, чунки бош билан дарвозага гол урадиган бошқа ўйинчи йўқ. Тамом. Томоша.
Каземиронинг учта ҳал қилувчи қарорини яна қандай изоҳлаш мумкин? Уч йилдирки токчаларида шарқий мамлакатлар саёҳат китобчалари, телефонига қўнғироқ қилсангиз, “Мен, қум ва Нефертити” мусиқасини чалади, лекин шу инсон “Лион”га урилган ҳамма голларнинг сабабчиси.
Бундай ғалаба жамоани тактик жиҳатдан кучайтирмайди. “Юнайтед” тўғри ўйнашни ўрганиб қолмайди. Унинг жисмоний ҳолати яхшиланиб қолмади. Яримфиналда ҳам, чемпионатда ҳам ҳимоядаги хатолар, ҳужумдаги голсизлик давом этади.Онана ғалати ҳаракатлар қилади. Аморим майдонга қарамаслик учун оқ крассовкасига тикилиб, майсаларни чуқилаб ўтиради. Янгилик йўқ.
Лекин мана бу қизил либосли йигитларда ишонч гени бор. Мўъжизага. Яна 99-йилни кўриб илҳомланиш шарт эмас. Аморим шундай қилишини айтганди.
Энди бу ҳозир, шу тобда рўй берди. Ҳар бир футболчи бошидан, оёғидан ўтказди. Бундай генга эга бўлиш учун мана шуни яшаб ўтиш ҳам керак экан. Мана, содир бўлди.
Мухлислар учун эса бу “Олд Траффорд”даги одатий кеча. Сониялар давомида улкан темир коробка ичида ёки антеннанинг тагида турган қути қаршисида кексаясан, ёшарасан...”
@aslanov_futbol