МС
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
ТУ
Труха⚡️Україна
НВ
Николаевский Ванёк
МС
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
ТУ
Труха⚡️Україна
НВ
Николаевский Ванёк
ФО

Футбол қоидалари

Футбол қоидалари ва футболга оид бошқа маълумотлар. Канал stadion.uz бош муҳаррири Олимхўжа Бўронов томонидан юритилади.
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаSep 17, 2022
TGlistке кошулган дата
Aug 10, 2024
Тиркелген топ

Рекорддор

06.02.202518:41
5.9KКатталгандар
28.02.202523:59
900Цитация индекси
10.03.202510:26
179.8K1 посттун көрүүлөрү
09.03.202501:14
179.8K1 жарнама посттун көрүүлөрү
23.03.202504:20
9.60%ER
10.03.202512:33
3085.81%ERR

Футбол қоидалари популярдуу жазуулары

Кайра бөлүшүлгөн:
Xayrulla Hamidov official avatar
Xayrulla Hamidov official
Жамолбобо билан Бобурнинг ҳолати қанақа деб сўраганларга….

Дастурдаги шарҳ;)

@xayrulla_hamidov
Кайра бөлүшүлгөн:
Даврон Файзиев avatar
Даврон Файзиев
Абдуқодир Ҳусанов масаласи.

Манчестер Ситининг охирги ўйинларида Ҳусанов захирада қолгач мухлисларимизда хавотир кучайиб борди. Бу эса ўз навбатида турли фаразларни келтириб чиқарди. Ижара, трансфер, Пеп билан келишмовчилик ва ҳоказо. Вазият қандайлигини билиш учун Абдуқодирнинг яқинлари билан гаплашдим.

Аслида нима бўляпти? Биринчи навбатда айтиб ўтаман, Гвардиола билан ҳеч қандай шахсий ва профессионал даражада зиддият йўқ. Аксинча, Пеп машғулотларда доимий тарзда унга эътибор қилади, позицияси бўйича тактик кўрсатмалар беради. Ишончи сўнмаган. Жисмоний жиҳатдан ҳам Ҳусановда ҳозир муаммо, пасайиш йўқ. Ўйинларда тушмаётганига сабаб - соғлом рақобат. Яна бир ёш ҳимоячи О’Райли чап қанотда кетма-кет учрашувларда голлар ва ассистлар қайд этгач, Йошко Гвардиол марказга ўтказилди. Диаш лидер сифатида марказий ўнг ҳимоячи сифатида ҳаракат қилмоқда. Пеп шу вариантни қўллагач Сити қаторасига ютишни бошлади. Нафақат Гвардиола, аксарият мураббийлар натижа бўлиб турган жойда ротация қилмайди. Айниқса ҳимояда. Қолаверса мавсум якунида Ситининг йўқотадиган ҳар битта очкоси чемпионлар лигасидан маҳрум қилиши мумкин. Бугун ютса ва ҳимоя яхши ўйнаса эртага яна шулар тушади. Бу нормал жараён.

Абдуқодир Ҳусановда ҳали имкон бўлади, ишонинг. Ўзининг ёндошуви позитив, пайт пойлаяпти. Фейк хабарларни ўқиб қолса балки кайфияти бироз бузилиши мумкин, лекин у ўқимайди. Сиз ҳам фақат ишончли манбаларни кузатинг.

t.me/Davron_Fayziev
Кайра бөлүшүлгөн:
Асланов билан футбол avatar
Асланов билан футбол
“Нефтчи”га қарши ўйинда “Навбаҳор” марказдан бошлаётганда улардан бири рақиб майдонига аввалроқ ўтиб олгани ҳақида ЎзФҲМ раҳбари бу жиддий қоидабузарликмаслиги учун VAR аралаша олмаслигини айтибди.

Тўғри, VAR ҳамма нарсага аралашолмайди, аммо агар эпизод гол билан тугаса, баҳолашга мажбур. Ҳар бир гол VAR томонидан текширилади.

Иккинчидан, қоидабузарликнинг қанчалик жиддий эканини баҳолашда вазиятга таъсири инобатга олинади. М.Саидқосимов айтган вазиятлар, масалан, гол урилаётган пайтда майдоннинг бошқа бурчагида ортиқча тўп бўлса, ё айтайлик, пеналти тепилишидан аввал бошқа ҳужумчи жарима майдонига кириб кетса-ю, вазиятда иштирок этмаса, гол бекор қилинмайди.

Аммо бу ерда 1) см эмас, бир неча метр ўтиб кетилган 2) айнан мана шу қоидабузарликдан қўлга киритилган устунлик туфайли голга узатмани амалга оширган, яъни у голнинг иштирокчиси саналади. Агар футболчи ўша қоидани бузмаганда, ассист амалга оширган нуқтасига етиб келолмасди.

Фикримча, VAR аралашиши ва гол бекор қилиниши керак эди.

@aslanov_futbol
Кайра бөлүшүлгөн:
A’zamxo‘jayev / Аъзамхўжаев avatar
A’zamxo‘jayev / Аъзамхўжаев
20.04.202516:41
Futbol darsliklariga kiritiladigan qarshi hujum va gol. Qoyilmaqom!
25.04.202519:16
Ла лига президенти Хавьер Тебас ҳам тилга кирди. Ғиж-ғиж кесатиқларга тўла:

Бу футбол эмас, бу — ҳокимият назорати.

❌ Тебас унга ёқмайди, чунки у айтганини қилмайди.
❌ Чеферин унга ёқмайди, чунки у айтганини қилмайди.
❌ Лусан (ИФФ президенти) унга ёқмайди, чунки у айтганини қилмайди.
❌ Телевидение шарҳловчилари унга ёқмайди, чунки улар у хоҳлаган гапни айтмайди.
❌ Ҳакамлар ислоҳотига ривож берилишини ҳам хоҳлашмайди, чунки у ислоҳотлар унинг хоҳишига мувофиқ эмас.
(...)

Энди эса, ҳакамларнинг — Real Madrid TV орқали узлуксиз босимдан чарчаган — баёнотларидан сўнг, у ўзича жавоб бермоқда:
🚫 Матбуот анжумани бекор қилинди.
🚫 "La Cartuja"даги машғулотга чиқилмади.
🚫 Кубок финали доирасидаги расмий тадбирларга беэътиборлик қилинди.
🚫 Кубок финалида қатнашмаслиги ҳақида маълумот “ички манбалар” орқали тарқатилди.

Жуда нозиктаъб кўнгил.
Эътироз билдирмайди — босим ўрнатади.
Норози бўлмайди — таҳдид қилади.
Фикрига қўшилмасангиз — жазолайди.
Футболни яхшилашни истамайди — ўзининг футболини хоҳлайди.

Энг хавфлиси эса, у шундай қилса ҳам, кўпчилик унга рухсат бераётгани, уни қўллаб-қувватлаётганидир.

👉⚽️@futbol_qoidalar
ОФК таърифи:

ЧЕМПИОНЛАР! Ўзбекистон ақлбовар қилмас йўлни босиб ўтди ҳамда финалда қаҳрамонларча ғалаба қозониб, 2012 йилдан буён илк марта совринни боши узра баланд кўтарди!

#AFCU17 !

👉⚽️
@futbol_qoidalar
U17 Осиё кубоги. Индивидуал совринлар:

Ҳалол ўйин — Саудия Арабистони;

— мусобақанинг энг яхши дарвозабониНеъматуллоҳ Рустамжонов (Ўзбекистон);

— мусобақанинг энг яхши тўпурариАсилбек Алиев (Ўзбекистон, 5 та гол);

— мусобақанинг энг яхши футболчиси (MVP)Садриддин Ҳасанов (Ўзбекистон);

👉⚽️@futbol_qoidalar
20.04.202516:47
Ўзбекистоннинг икки футболчиси четлатилгач, Саудия Арабистони нима қилишни билмай қолгандек! Улар ўйин бошиданоқ ҳимоявий ўйин намойиш этган ҳолда узун фақатгина узун паслар орқали ҳужумга ўтмоқчи эди. Иккинчи бўлимда жамоамиз 9 киши бўлиб ҳимояланмоқда. Саудия эса ҳимоямизни ёриб ўтишга қийналмоқда.

Ўзбекистоннинг икки гол эса, аввало Ислом Исмоилов ишора қилган Зотнинг бизга туҳфаси, қолаверса, йигитларимиз асло руҳан синишмади, аксинча ғалабага ишонган ҳолда жипслашиб ўйнашмоқда!

Яна 10 дақиқа қолди!

👉⚽️@futbol_qoidalar
Кайра бөлүшүлгөн:
Muhrim / Муҳрим avatar
Muhrim / Муҳрим
2012-yili Osiyo chempioni bo‘lgan futbolchilarimiz bu yil, hujjati bo‘yicha, 29 yoshga to‘ladi (kamida bittasi aslida 31 yosh), lekin ularning 9 nafari allaqachon faoliyatini tugatibdi (shekilli). O‘ynayotganlari esa Saudiyadan Kambodjagacha bo‘lgan joylarda rizqini terib yuribdi. Shu haqda batafsil.
20.04.202517:07
Назаримда:

— мусобақанинг энг яхши футболчиси (MVP) — Садриддин Ҳасанов;

— мусобақанинг энг яхши тўпурари — Асилбек Алиев (буниси аниқ);

— мусобақанинг энг яхши дарвозабони — Неъматуллоҳ Рустамжонов;

— Ҳалол ўйин соврини — Ўзбекистон (биз учун!)

Расмий натижаларни бироздан кейин билиб оламиз.

👉⚽️@futbol_qoidalar
Кайра бөлүшүлгөн:
BoburAkmalov avatar
BoburAkmalov
Осон эмас каталонияликларга, осон эмас. Лекин шу тўрт ўйиндан яхши ўтолса, камида дубл, йўқса треблга эришади

@boburakmalov
"Реал Мадрид" ва "Барселона" клублари Испания кубоги ярим финалида ғалаба қозонди ва улар финалда тўқнаш келадиган бўлишди. Бу мавсумдаги тўртинчи "эл-класико" бўлади.

Жорий мавсумда ўтказилган 2 та "класико"да "Барса" ғалаба қозонган эди:

Ла лига. 11-тур. 26 октябрь 2024 йил. Реал Мадрид - Барселона - 0:4
Испания суперкубоги. Финал. 12 январь 2025 йил. Реал Мадрид - Барселона - 2:5.

Бизни олдинда (камида) 2 та "эл-класико" кутиб турибди:

26 апрель. Испания кубоги финали. "Реал" - "Барселона"
11 май. Ла лига, 35-тур. "Барселона" - "Реал"

Агар "Реал" ва "Барселона" Европа чемпионлар лигаси финалига чиқадиган бўлса, улар 31 май куни Мюнхендаги "Альянц Арена"да тўқнаш келишади. Бу мавсумдаги бешинчи "класико" бўлади.

👉⚽️@futbol_qoidalar
ОФК клублар мусобақаси рейтинги. Ғарб минтақаси якуний жадвали.

Мамлакатлар эгаллаган ўринларидан келиб чиқиб мавсум-2026/2027да қайси мусобақага қанча квотага эга бўлиши кўрсатилган.

Ғарб минтақасида 5-ўринни банд этган Ўзбекистон Элит ОЧЛга 1 та, ОЧЛ-2га 1 та ўринга эга бўлди.

👉⚽️@futbol_qoidalar
25.04.202517:21
Испанияда ғалати ишлар бўлмоқда. Реал Мадрид, кутилмаганда, Испания кубоги финали ҳакамлари матбуот анжуманида айтган фикрларини Ўзимча талқин қилиб, финалолди тадбирларида иштирок этишдан бош тортди.

Ўзи ҳакамлар иштирокида матбуот анжумани нимага керак?

Финал ўйини ўтказилиши сўроқ остида қолмоқда...
19.04.202509:55
Қозоғистон терма жамоаси 2025 йилда Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи

Қозоғистон терма жамоаси 2025 йилда Ўзбекистон миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси президенти маслаҳатчиси Нурсултан Қурман YouTube'даги "Sport Pulse" каналига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу учрашув куз фаслида мамлакатнинг жанубий шаҳарларидан бири — Шимкент ёки Туркистонда бўлиб ўтиши мумкин.

«Ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда. Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви шу кузда бўлиб ўтиши мумкин. Биз Шимкент ёки Туркистонни эҳтимолий стадионлар сифатида кўриб чиқяпмиз. Бу йил якунларини сарҳисоб қилишга ўхшаш ўйин бўлади», — деб таъкидлади Қурман.

👉⚽️@futbol_qoidalar

P.S. Дастлаб ЖЧ-2026 йўлланмасини ҳал қилиб олайлик, уёғини кейин гаплашамиз :)
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.
Cookie

Көрүү тажрыйбаңызды жакшыртуу үчүн биз куки файлдарын колдонобуз. 'Баарын кабыл алуу' баскычын чыкылдатуу менен, сиз куки файлдарын колдонууга макулдугуңузду бересиз.