Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Jizzax viloyati hokimi avatar

Jizzax viloyati hokimi

Jizzax viloyati hokimi telegram kanali
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаJul 10, 2024
TGlistке кошулган дата
Nov 03, 2024

Рекорддор

06.02.202516:23
38.6KКатталгандар
05.04.202523:59
9500Цитация индекси
16.04.202518:15
15.3K1 посттун көрүүлөрү
16.04.202516:50
15.3K1 жарнама посттун көрүүлөрү
09.03.202520:41
1.87%ER
16.04.202516:50
55.13%ERR
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
DEC '24JAN '25FEB '25MAR '25APR '25

Jizzax viloyati hokimi популярдуу жазуулары

27.04.202503:44
Зарбдор туманида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоевнинг сайёр қабули ўтказилди ва туманнинг обод масканга айлантирилган маҳалласида учрашув ўтказилди 

Навбатдаги оммавий сайёр қабул Зарбдор туманидаги “Ойбек” маҳалласида жойлашган “Мусиқа ва санъат” мактаби биносида ташкил этилди. Қабул жараёнида 14 та гуруҳ шакллантирилиб, ҳар бир гуруҳда мутасадди раҳбарлар аҳоли мурожаатларини қабул қилди. Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, барчаси Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ҳар бир мурожаатчи билан шахсан учрашиб, муаммоларни тинглаб, ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди. Мурожаатларни белгиланган муддатларда ижобий ҳал қилиш учун вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокими ва сектор раҳбарларига вазифалар юклатилди.

Қабулдан сўнг, Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасида Нурафшон маҳалласида учрашув ўтказилди. Учрашувда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини ўрганиш, меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинининг янгитдан таъмирланган биносида бўлиб ўтди. Маҳалла ҳудудида 15 та кўчада инфратузилмани яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, 8 километр йўл шағаллаштирилди, 600 дан ортиқ хонадонларда “Хонадон маданияти” жорий этилди, 500 метр пиёдалар йўлаги қурилиб фойдаланишга топширилди.

Энергетика соҳасида эса 1 та янги трансформатор ўрнатилиб, 4 та трансформатор ва 4 км электр тармоғи мукаммал таъмирланди. Шунингдек, 2 та трансформатор ва 4 км электр тармоғи жорий таъмирланди ҳамда 120 дона темир-бетон устунлар ўрнатилди.

Газ таъминотини яхшилаш мақсадида 2 та замонавий газ тақсимлаш пункти ўрнатилди, 3,2 км юқори босимли газ қувури таъмирланди, 350 метр янги газ қувурлари тортилиб, 3,8 км ички газ тармоғи таъмирдан чиқарилди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 8 километр янги сув тармоғи тортилиб, 200 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди. Бу ҳақда туман ҳокими Бекзод Тушпўлатов маълум қилди.

Албатта, амалга оширилган бу ишлар маҳалла аҳолисининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
31.03.202509:12
Зомин тумани Дуоба маҳаласида миллатлараро тотувлик ва дўстлик байрами

Зомин туманининг Дуоба маҳалласида миллатлараро тотувлик ва дўстликни мустаҳкамлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтмоқда.

"Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт" шиори остида ташкил этилган байрам тадбири катта сайилга айланиб кетди. Байрамга ташриф буюрганлар ўзбек ва қўшни халқларнинг ўзига хос миллий анъана ва қадриятларини тараннум этувчи кўргазмалар, куй-қўшиқлар ҳамда халқ ўйинларидан баҳраманд бўлмоқдалар.

Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этиб, байрам иштирокчиларини самимий табриклади. У ўз чиқишида мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини алоҳида таъкидлади.


Шунингдек, тадбир давомида ҳунармандчилик ва миллий таомлар кўргазмаси ташкил этилиб, меҳмонларга халқимизнинг бой маданий мероси намойиш қилинди. Миллий спорт мусобақалари, байрамона концерт дастурлари ва турли танловлар ҳам иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
19.04.202503:16
Жиззах вилоятида Казан федерал университети билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ҳамда Казан федерал университети ректори Ленар Сафин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва таълим соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.

Учрашув давомида Казан федерал университети ректори Ленар Сафин Жиззах шаҳридаги ушбу нуфузли олий таълим муассасасининг филиалини янада ривожлантириш бўйича таклифлар берди.

Жумладан, филиалда замонавий таълим дастурларини жорий этиш, илмий-тадқиқот фаолиятини кенгайтириш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва талабалар учун амалиёт имкониятларини яратиш каби йўналишлар муҳокама қилинди.

Улуғбек Мустафоев томонидан ҳудудий аҳамиятга молик бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлиги билдирилди.

Шу билан бирга, вилоят ҳокимлиги томонидан филиал фаолиятини қўллаб-қувватлаш, моддий-техник базасини яхшилаш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишида ҳамкорликка тайёр эканлигини қайд этиб ўтди.

Томонлар ўртасидаги мулоқот самимий ва конструктив руҳда ўтди.

Учрашув якунларига кўра, яқин келажакда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида тажриба алмашиш, ҳамкорликда семинар ва конференциялар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Мазкур ташриф Жиззах вилоятининг халқаро таълим масканлари билан алоқаларини кенгайтириш, илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
03.04.202503:08
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Жиззах вилоятида таълим соҳасида очиқ мулоқот ўтказиб, таълим соҳасида амалга оширлаётган ишлар билан танишди

Даставвал Устозлар, илмий конференциялар ва танловлар мавзусида янги таклифлар муҳокама қилинди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Жиззах вилоятида вилоятдаги таълим муассасалари раҳбарлари ва устозлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ҳам иштирок этди. Тадбирда таълим соҳасининг ривожига қаратилган долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Вазир Ҳилола Умарова мулоқот давомида юртбошимизнинг таълим соҳасига кўрсатаётган алоҳида эътиборига тўхталиб, таълимни ривожлантириш борасида барчанинг бирдек масъулиятли эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, давлат раҳбарининг 51-сонли Фармонида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан фикр алмашилди, мазкур Фармон мазмуни ва моҳияти кенг жамоатчиликка етказишда муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Мулоқотда таълим соҳасидаги барча иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари эътиборга олиниб, шу билан бирга, таълимни ривожлантириш йўлида ҳамкорликда иш олиб бориш борасида келгусидаги режалаштирилган тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди.

Бу каби очиқ мулоқотлар таълим соҳасида юзага келган янги имкониятлар ва инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим ўрин тутади.

Шу билан бирга, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Шароф Рашидов туманидаги 32-мактабда бўлди. Бу ерда Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори асосида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилган.

Уларда математика, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади.

Бундан ташқари Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат институти андозасида қурилаётган Жиззах вилояти педагогик маҳорат маркази биноси, қурилиш ишлари билан танишилди.

Марказда фаолият юритаётган 23 мингдан ортиқ ўқитувчилар, 4 мингдан ошиқ мактабгача таълим мутахассислари малакасини ошириш учун етарли моддий ва илмий имкониятларга эга бўлиши, асосий талаб сифатга қаратилиши кераклиги айтилди.

Жиззах вилоятида ўтказилган мулоқот, таълим тизимини янада такомиллаштириш ва ёш авлодга юқори сифатли таълим беришда янги босқични бошлаб беради албатта..


🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
24.04.202513:36
Жиззах вилоятида халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев “Жиззах–2025” халқаро форуми доирасида вилоятга ташриф буюрган хорижий ишбилармон доира вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат соҳаларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Жиззах вилоятининг инвестиция салоҳияти, саноат инфратузилмаси ҳамда қулай бизнес муҳити хорижий меҳмонларга таништирилди.

Тадбир доирасида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
10.04.202504:14
Жиззахда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди

Жиззах вилояти ҳокимлигида яширин иқтисодиётни қисқартириш, солиқ тушумларини ошириш ва давлат назорати механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишга вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов ҳамда вилоят прокурори Бахтиёр Иброхимов раҳбарлик қилди.

Тадбирда Президентимиз томонидан имзоланган “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-11-сон ҳамда “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонларнинг вилоятдаги ижроси муҳокама қилинди.

Йиғилишда "Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича ҳудудий комиссия" аъзолари томонидан жорий йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди.

Ушбу ҳисоботлар таҳлили давомида йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, йиғилиш якунида тасдиқланган “Йўл харитаси” асосида 23 та устувор йўналишда белгиланган солиқ прогноз режаларини тўлиқ бажариш юзасидан мутасадди ташкилот ва идораларга аниқ вазифалар юклатилди.

Бюджет тушумларини ошириш, яширин даромад манбаларини аниқлаш ва қонунийлаштириш орқали иқтисодий тартиб-интизомни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бу каби тизимли ва изчил чора-тадбирлар вилоятда қонунийликни таъминлаш, солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда яширин иқтисодиётнинг олдини олишга хизмат қилади.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
30.03.202502:52
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
05.04.202515:28
Жиззах вилояти ҳокимлигида аҳоли мурожаатларини ҳал этишга қаратилган оммавий қабул “Zoom” платформаси орқали онлайн ташкил этилди

Жиззах вилоятида аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларга жойида ечим топиш мақсадида навбатдаги оммавий қабул вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев раҳбарлигида шаҳар ва туманлар аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида ортиқча оворагарчиликсиз, уларнинг вақтини кетказмаслик ҳамда транспортга ҳаражат қилмаслиги учун “Zoom” платформаси орқали ўтказилди.

Қабул жараёнида вилоят ҳокими ўринбосарлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари иштирок этдилар.

Фуқаролар мурожаатларини тўғридан-тўғри эшитиш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида қабул жойлардаги Халқ қабулхоналари орқали ташкил этилди. Қабул давомида мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари эшитилиб, айрим масалалар жойида ҳал этилди, бошқалари бўйича эса қўшимча ўрганиш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Мурожаатларда асосан ижтимоий ҳимоя, коммунал хизматлар, иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, уй-жой масалалари ва инфратузилмани яхшилаш каби долзарб йўналишлар бўйича муаммолар кўтарилди. Барча масалалар қонунчилик доирасида ўрганилиб, белгиланган муддатларда амалий ечим топиш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, масъул раҳбарлар ва маҳаллий ҳокимият органларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундай оммавий қабуллар вилоят аҳолиси билан очиқ мулоқотни таъминлаш, муаммоларни манзилли ҳал этиш ва давлат органлари фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга, халқ ва ҳокимият ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашда муҳим омил сифатида хизмат қилмоқда.


🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
25.04.202512:35
“Халқаро бизнес форум – Жиззах 2025” Жиззах вилоятини янги босқичда глобал иқтисодий ҳамкорлик сари етакловчи муҳим майдон бўлиб хизмат қилади

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
07.04.202504:22
Айни пайтда юртимизда баҳорнинг илиқ нафаси заминга таралаётган, қуёш тафти тобланиб, табиат уйғониш даврини бошдан кечираётган бир паллада, меҳнаткаш деҳқон ва фермерлар дала ишларини жадал суръатларда олиб боришмоқда. Улар мўл ва сифатли ҳосил етиштириш мақсадида ҳар бир кунни ғоят самарали ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Ердан унумли фойдаланиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўғри амалга ошириш, мавжуд ресурслар, хусусан, минерал ва маҳаллий ўғитлардан тўғри фойдаланиш, суғориш сувини тежаб, оқилона ишлатиш ҳар бир деҳқон, пахтакор ва фермернинг асосий бурчи ҳисобланади. Бу жараёнлар нафақат мамлакатимиз иқтисодиёти, балки аҳолининг фаровон турмуши учун ҳам муҳим омилдир.

Жиззах вилоятида жорий йилги пахта экиш мавсуми қизғин паллага кирган. Вилоят бўйича 2 104 та пахтачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари 67 600 гектар майдонда чигит экишни режалаштиришган. Ушбу режалар изчиллик билан амалга оширилмоқда, бугунги кунга қадар 28 381 гектар ерда чигит экиш ишлари тўлиқ якунланди.

Мисол тариқасида, Арнасой туманида 332 та пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари 7 200 гектар майдонда чигит экиш вазифасини ўз зиммаларига олган бўлсалар, бугунгача улар 3 029 гектар ерда чигит экиш ишларини тўлиқ амалга оширишга эришишди.

Шунингдек, Пахтакор туманидаги 241 та фермер хўжалиги 11 500 гектар ерга чигит экишни режалаштирган бўлиб, айни вақтда 4 615 гектар майдонга чигит қадалди.

Фермерлар ўртасида яратилаётган ҳамжиҳатлик, юртимизда агросаноат соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар, қишлоқ хўжалигидаги замонавий ёндашувлар ва илғор тажрибалар – буларнинг барчаси юртимиздаги пахтачилик соҳасида юқори натижаларга эришиш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Меҳнаткаш деҳқон ва фермерларимизнинг соф ният, сидқидилдан қилинаётган заҳматли меҳнати, албатта, ўз мевасини беради.


🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Кайра бөлүшүлгөн:
Jizzax.Uz|Rasmiy kanal avatar
Jizzax.Uz|Rasmiy kanal
23.04.202512:36
Jizzaxda Xalqaro forum doirasida muloqotlar va taqdimotlar bo‘lib o‘tdi

Jizzax viloyati hokimi vazifasini bajaruvchi Ulug‘bek Mustafoyev xalqaro forum doirasida viloyatga tashrif buyurgan mehmonlar bilan uchrashuvlar o‘tkazdi.

Forum doirasida mehmonlar uchun maxsus ko‘rgazmalar, B2B (biznesdan biznesga) uchrashuvlar, shuningdek, investitsiya loyihalarining taqdimotlari ham tashkil etildi.

Ushbu forum Jizzax viloyatini global iqtisodiy hamkorlikning yangi bosqichiga olib chiqishda muhim maydoncha bo‘lib xizmat qilmoqda.

📲 Jizzax.uz sayti sahifalariga aʼzo boʼling:👇

Telegram|jizzaxviloyatihokimi|Facebook|YouTube|Instagram|ok.ru|@jizzaxuz_bot|X|
12.04.202503:08
Жиззах шаҳридаги Эски шаҳар деҳқон бозорида қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадал суръатда давом этмоқда

Жиззах шаҳридаги Эски шаҳар деҳқон бозори ҳудудида ҳозирги кунда кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ишлар Жиззах вилояти ҳокимининг бевосита ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Эски шаҳар деҳқон бозори ҳудудида мавжуд муаммоларга ечим топиш, сотувчи ва харидорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида замонавий талабларга жавоб берадиган янги савдо расталари барпо этилмоқда.

Шу билан бирга, ҳудудда кенг кўламли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Айни пайтда бозорда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 2000 та буталар ва 200 га яқин павлония турига мансуб манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Шунингдек, ҳудуддаги фавворалар таъмирланиб, қайта ишга туширилди.

Бозор ҳудудидаги улгуржи озиқ-овқат савдо маркази ҳам замон талабларига мос равишда таъмирланмоқда.

Бозор ичидаги узунлиги 20 метр, эни 3 метр бўлган 3 та айвонда ҳам қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Илгари бу ерда сотувчилар қуёш ва ёмғирдан ҳимоясиз ҳолда, ноқулай шарт-шароитда савдо қилишга мажбур эдилар. Эндиликда эса улар учун барча қулайликларга эга махсус савдо расталари барпо этилмоқда.

Савдо расталари атрофига оқова сув тармоқлари учун кичик бетон ариқлар ҳам ўрнатилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, энди сотувчилар маҳсулот турлари бўйича алоҳида жойларда савдо қилишади.

Бозор ҳудудидаги барча савдо расталарининг том қисми янги аликофон материаллари билан тўлиқ қопланди. Қурилиш ишлари якунлангач, бозорда 30 га яқин янги савдо жойлари яратилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, бозорнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 40 киловаттлик қуёш панеллари ўрнатилди. Ҳозирда эса яна 60 киловаттлик қуёш панеллари учун махсус майдон тайёрланмоқда.

Авваллари бозордаги ички йўлаклар таъмирталаб ҳолатда бўлиб, ёзда чанг, қишда эса лой билан қопланган эди. Ҳозирда 1000 квадрат метр майдондаги йўлаклар асфальтланди ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги таъминланди.

150 метр масофада оқова сув тармоғи учун бетон ариқлар ўрнатилди.
Бозор ҳудудида тунги ёритиш чироқлари ва янги баннерлар ҳам ўрнатилди. Шу билан бирга, ҳудудда жойлашган “Олтин Тож” хусусий авто шохбекати ҳам янгиланиш ишларидан четда қолмади.

Бекат раҳбари Асқар Азимов ташаббуси билан бу ерда ҳам кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Сув қувурлари ирригация тармоқларига уланиб, бетон ариқлар ётқизилди.

Эски шаҳар деҳқон бозорида ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркасининг санитария талабларига мувофиқ фаолият юритиши бозор маъмурияти томонидан доимий назоратга олинган.

Айтиш жоизки, Эски шаҳар деҳқон бозорида амалга оширилаётган бу каби қурилиш, таъмирлаш ва пардозлаш ишлари нафақат харидорлар, балки сотувчилар ва маҳаллий тадбиркорлар учун ҳам катта қулайликлар яратаётгани шубҳасиз.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
17.04.202503:03
Жиззахда баҳор ўзгача тароват бағишламоқда

Бу ерда баҳор нафақат табиатнинг уйғониши, балки инсонлар қалбида ҳам умид ва шодликнинг янги даврини бошлаб беради.

Қишнинг совуқ сўнгги кунларидан сўнг, Жиззахнинг ҳар бир гўшасида ҳаёт қайта жонлана бошлади — гўё бутун табиат нафас олмоқда.

Шаҳар кўчалари бўйлаб юрсангиз, турфа рангдаги гуллар кўзга ташланади.

Дарахтлар янада ёрқин яшил тус олган, шамол уларнинг шивирлашида баҳор қўшиқларини ижро этмоқда.

Қушлар сайраши эса бу мусиқага оҳангдош бир таронадай туюлади. Ер юзида илк навқирон баҳорги ёмғир қатралари ишқ билан парранда учмоқда — ҳидидан баҳорнинг мусаффо нафаси сезилади.

Деҳқонлар далаларда сермаҳсул йил умидида тиришмоқда, боғбонлар эса мевали дарахтларга эҳтиёткорлик билан қараяпти.

Хар бир ғунча, ҳар бир барг — юртнинг ҳаётбахш баҳорини тарғиб этувчи бир рамздай.

Жиззахда баҳор — бу шунчаки фасл эмас, балки қалблар ва табиат уйғониши, янгиланиш, илҳом ва гўзалликнинг ҳақиқий мужассамидир.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
22.04.202503:08
Жиззах шаҳри кун сайин обод ва гўзал қиёфа касб этиб бормоқда

Бу борада олиб борилаётган изчил ишлар, айниқса, сўнгги йилларда шаҳар кўринишини тубдан ўзгартирмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” Умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам Жиззах шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Мустақиллик шоҳ кўчасига кириш ҳудуди бўйлаб 200 туп павлония манзарали дарахти ва 2 000 дона аччиқ гилос мевали дарахт кўчатлари экилиб, янги боғ барпо қилинди.

Ушбу кўча бўйлаб 35 минг туп шамшод бута кўчатлари, 187 минг дона райҳон ҳамда 74 мингга яқин турли хил гул кўчатлари экилди.

Таъкидлаш жоизки, Ислом Каримов шоҳ кўчасининг 13 километрга чўзилган ҳудудига райҳон уруғлари сепилди ва ҳозирда улар ниҳоллаб чиқмоқда.

Алишер Навоий кўчасига эса 810 туп ёввойи олча дарахти кўчатлари экилиб, ишлар тўлиқ якунланди.

Айни пайтда шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан Жиззах шаҳридаги барча кўчаларда тозалаш, ўт ўриш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

2025 йил — "Атроф-муҳитни асраш ва Яшил иқтисодиёт йили" деб эълон қилинган бир даврда, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси меҳнат жамоаси нафақат шаҳар ободлиги ва тозалигини таъминлаш, балки уни янада кўркамлашган яшил маконга айлантиришни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.

Зеро, шаҳримиз обод бўлса — юртимиз фаровонлиги, халқимиз ҳаёт сифати янада юксалади.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг бундай кенг қамровда амалга оширилиши нафақат шаҳарнинг замонавий қиёфасини яратади, балки атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатиб, экологик мувозанатни сақлашда ҳам муҳим ўрин тутади.

Павлония, шамшод, райҳон ва мевали дарахтлар нафақат ҳавонинг сифатини яхшилайди, балки иссиқ иқлим шароитида экологик барқарорликни таъминлаш учун муҳим манба ҳисобланади.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
16.04.202503:08
Жиззахдаги мактабларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ота-оналар боғлари барпо этилмоқда

Юртимизда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида жойларда ижобий ташаббуслар муваффақиятли давом эттирилмоқда.

Хусусан, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ташаббуси билан умумтаълим мактаблари ҳудудида ота-оналар иштирокида боғлар ташкил этиш ишлари йўлга қўйилди.

Шундай эзгу ташаббусга Шароф Рашидов туманидаги 32-умумтаълим мактаби негизида янги ташкил этилган «Жасорат» мактабида ҳам гувоҳ бўлдик.

Мактаб ҳудудида «Ота-оналар боғи» барпо этилди.

Мазкур боғда мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилиб, ҳудуд янада обод ва файзли масканга айлантирилди.

Ушбу боғ нафақат мактаб атрофига гўзаллик бахш этади, балки ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш ҳамда табиатга меҳр туйғусини сингдиришда муҳим аҳамият касб этади.

Лойиҳа ота-оналарни мактаб ҳаётида фаол иштирок этишга ундаб, таълим муассасаси билан маҳалла ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Бу каби ҳайрли ишлар туманнинг бошқа мактабларида ҳам тизимли йўлга қўйилган.

Хусусан, 15-умумтаълим мактабида ота-оналар томонидан 670 туп мевали дарахт кўчатлари экилиб, улар мунтазам парваришланмоқда.

Шунингдек, 19-умумтаълим мактабида мингдан зиёд мевали дарахт ҳамда 100 дан ортиқ манзарали дарахт мавжуд.

Янги ташкил этилган «Ота-оналар боғи»га 400 туп мевали дарахт кўчатлари экилган бўлиб, боғ назорати ушбу соҳада тажрибага эга мутахассисларга бириктирилган.

Маълумот ўрнида, Шароф Рашидов туманидаги мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг 65 фоизида, яъни 47 та мактаб ва 8 та болалар боғчасида ана шундай «Ота-оналар боғлари» ташкил этилган.

«Яшил макон – яшил келажак!» шиори остида давом этаётган бу каби ташаббуслар мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш йўлида муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.