Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Jizzax viloyati hokimi avatar
Jizzax viloyati hokimi
Jizzax viloyati hokimi avatar
Jizzax viloyati hokimi
11.05.202504:09
Жиззахда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган “BMB AGRO PLUS” корхонаси очилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги сиёсатлари ва қарорлари натижасида BMB HOLDING озиқ-овқат, мева-сабзавот, доривор ўсимликлар агрокластерларини ташкил этиш, мамлакатда ушбу сиёсатни янада қўллаб-қувватлаш юзасидан амалий ишларни йўлга қўйди.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
08.05.202516:09
Жиззахда Хотира ва Қадрлаш куни муносиб нишонланди

Жиззах шаҳрида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу муҳим сана муносабати билан ташкил этилган маросимда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида мотамсаро Она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Иштирокчилар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларини ҳурмат билан ёдга олиб, уларнинг мардлиги ва жасоратини эҳтиром билан тилга олишди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳам ёдгорлик пойига гуллар қўйиб, ватанпарварлик анъаналарига садоқат намунасини кўрсатишди.

Бу кун — халқимиз тарихидаги энг машаққатли, аммо шарафли саҳифаларни эслаш, мардлик ва фидойилик тимсоли бўлган авлодлар хотирасига ҳурмат бажо келтириладиган муқаддас санадир.

Тадбир давомида ёшлар ва нуронийлар ўртасида ватанпарварлик руҳини юксалтиришга қаратилган суҳбатлар ўтказилди.

Шу билан бирга, 2-жаҳон урушида қатнашган ва уларга тенглаштирилган вакиллар ҳолидан хабар олинди.

Жумладан, Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Зомин тумани "Дуоба" маҳалласи Еттикечув қишлоғида истиқомат қилувчи 2-жаҳон уруши иштирокчиси Холбек Равшанов хонадонига бориб, ҳолидан хабар олди ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан юборилган пул мукофоти ва совғаларни тантанали тарзда топширди.

Шунингдек, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров томонидан Шароф Рашидов тумани "Қўшкўприк" маҳалласида яшовчи Мамашариф Содиқовга ҳамда вилоят прокурори Бахтиёр Иброҳимов томонидан Жиззах шаҳар "Зилол" маҳалласида яшовчи Вера Толпееваларнинг ҳам холидан хабар олиниб, совғалар топширилди.

Бу сана – халқимизнинг мард ўғлонлари томонидан кўрсатилган фидойилик, жасорат ва сабр-тоқатнинг унутилмас рамзидир. Биз барчамиз бугунги тинч ва осойишта ҳаёт учун миннатдормиз.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
07.05.202504:37
Қабристонларга эҳтиром – ўтганларга бўлган қарзимиз

Ўтганларни ёд этиш, уларни қадрлаш халқимизга хос азалий қадриятлардандир. Қабристонлар гул-ўтларга бурканиб, ҳар бир қабр тозалаб, сара ҳолга келтирилса, марҳумлар руҳи шод бўлади, тириклар эса ўз бурчларини адо этганлик туйғусини ҳис этишади.

Бундан бир неча ой аввал Зарбдор тумани Янгикент маҳалласи ҳудудида жойлашган “Кўк” қабристонидаги аянчли ҳолат ҳақида видеолавҳа тақдим этилган эди. Мазкур ҳолат жамоатчиликнинг эътиборини тортган ва масъулларни тезкор чора кўришга ундаган.

Барча қабристонларда ободонлаштириш ишлари амалга оширила бошлади. Жумладан, Зарбдор туманидаги ушбу қабристон ҳам диққат марказига олинди. Бу ерда ободонлаштириш ишлари жадал суратда бошланди.

Қабристон 2008 йилда туман ободонлаштириш бошқармаси балансига ўтказилган. Ҳозирда бу ерда 500 га яқин қабр мавжуд бўлиб, улар орасида 10 та бошқа дин вакилларининг қабрлари ҳам борлиги аниқланган.

Қабристон “Боқийлик” деб қайта номланди ва унга олиб борувчи йўл атрофи бегона ўтлардан тозаланди, ҳудуд ободонлаштирилди.

Шунингдек, йўл шағаллаштирилди, қабристон деворлари оқланди ва таъмирталаб жойлар тикланди. Йўлаклар қуриш учун бетон тўсиқлар ўрнатилди, қабристондаги бино таъмирланди. Зиёратга келувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида хожатхона ва таҳоратхона замонавий таъмирдан чиқарилди ва айрим жойларда янгидан қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Биз фарзандларимизга қабристонларни обод тутиш тирикларнинг ўтганлар олдидаги муқаддас бурчи эканини уқтириб боришимиз керак. Зеро, халқимиз бежизга "Ким нимани экса, шуни ўради", деб айтмаган.

Қабристонларни обод қилиш – нафaқат эзгу амал, балки келажак авлодга ибрат ҳамдир. Агар биз бугун тоза, тартибли ва обод қабристонлар қолдирсак, эртага улар ҳам бизга нисбатан шундай эҳтиром кўрсатади.

Шу боис, бу каби ободонлаштириш ишлари вилоятимизнинг бошқа қабристонларида ҳам давом этмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
01.05.202503:08
Пиллачилик — серҳосил меҳнат, барқарор даромад манбаи

Айни кунларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг муҳим ва юқори даромадли тармоқларидан бири — пиллачиликда фаол мавсум бошланди. Жиззахлик пиллакорлар бу йил 5 минг тонна пилла ҳосилини етиштиришни мақсад қилишган. Бу нафақат ички саноат учун муҳим хомашё, балки экспорт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Пиллачилик соҳаси ривожида давлат томонидан яратилаётган шарт-шароитлар, имтиёзли кредитлар, замонавий техника ва ускуналар билан таъминлаш, шунингдек, меҳнатга муносиб ҳақ тўланиши муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, бу соҳада хотин-қизларнинг фаол иштироки эътиборга молик: ҳозирги кунда Жиззах вилоятида 27 мингга яқин хотин-қиз пилла етиштириш билан банд бўлиб, оила даромадига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Мисол учун, Дўстлик туманида 2701 нафар хотин-қизга 1667 қути пилла тарқатилган бўлса, Пахтакор туманида 2607 нафарига 1609 қути пилла етиб борди. Бу рақамлар пиллачиликнинг кенг қамровли ва самарали йўлга қўйилганини кўрсатади.

Пиллачилик — бу фақат ипак қуртини боқиш эмас, балки бутун ипакчилик саноати учун хомашё етиштиришни таъминловчи мураккаб ва сердаромад жараёндир. Ҳозирда Ўзбекистон дунёда пилла етиштириш бўйича 3-ўринни эгаллаётгани — соҳага қаратилаётган эътибор ва амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.

Жорий мавсумда соҳани янада ривожлантириш мақсадида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоят ҳокимлиги, агрокластерлар, касаначилар ва лидер пиллакорлар иштирокида амалий семинарлар ташкил этилди. Уларда тутзорларни парваришлаш, хонадонда пилладан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, касаначилик асосида саноатбоп маҳсулотлар тайёрлаш каби муҳим йўналишлар бўйича тўлиқ маълумотлар берилди.

Шунингдек, Хитой тажрибаси асосида саноат усулида пилла етиштириш, хорижий мутахассислар иштирокида онлайн маърузалар ва янги иш услублари ҳақида амалий тавсиялар ҳам тақдим этилди.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, пиллачилик — аҳоли, хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, оилавий даромадни ошириш ва маҳаллий саноатни қўллаб-қувватлашда муҳим омил. Жамоавий ёндашув, яъни "бир оила — бир маҳалла — бир жамоа" тамойили асосида иш юритилса, юксак натижаларга эришиш муқаррар.

Жиззах пиллакорлари бу борада барчага намуна бўла олади.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
25.04.202512:35
“Халқаро бизнес форум – Жиззах 2025” Жиззах вилоятини янги босқичда глобал иқтисодий ҳамкорлик сари етакловчи муҳим майдон бўлиб хизмат қилади

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
22.04.202503:08
Жиззах шаҳри кун сайин обод ва гўзал қиёфа касб этиб бормоқда

Бу борада олиб борилаётган изчил ишлар, айниқса, сўнгги йилларда шаҳар кўринишини тубдан ўзгартирмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” Умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам Жиззах шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Мустақиллик шоҳ кўчасига кириш ҳудуди бўйлаб 200 туп павлония манзарали дарахти ва 2 000 дона аччиқ гилос мевали дарахт кўчатлари экилиб, янги боғ барпо қилинди.

Ушбу кўча бўйлаб 35 минг туп шамшод бута кўчатлари, 187 минг дона райҳон ҳамда 74 мингга яқин турли хил гул кўчатлари экилди.

Таъкидлаш жоизки, Ислом Каримов шоҳ кўчасининг 13 километрга чўзилган ҳудудига райҳон уруғлари сепилди ва ҳозирда улар ниҳоллаб чиқмоқда.

Алишер Навоий кўчасига эса 810 туп ёввойи олча дарахти кўчатлари экилиб, ишлар тўлиқ якунланди.

Айни пайтда шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан Жиззах шаҳридаги барча кўчаларда тозалаш, ўт ўриш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

2025 йил — "Атроф-муҳитни асраш ва Яшил иқтисодиёт йили" деб эълон қилинган бир даврда, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси меҳнат жамоаси нафақат шаҳар ободлиги ва тозалигини таъминлаш, балки уни янада кўркамлашган яшил маконга айлантиришни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.

Зеро, шаҳримиз обод бўлса — юртимиз фаровонлиги, халқимиз ҳаёт сифати янада юксалади.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг бундай кенг қамровда амалга оширилиши нафақат шаҳарнинг замонавий қиёфасини яратади, балки атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатиб, экологик мувозанатни сақлашда ҳам муҳим ўрин тутади.

Павлония, шамшод, райҳон ва мевали дарахтлар нафақат ҳавонинг сифатини яхшилайди, балки иссиқ иқлим шароитида экологик барқарорликни таъминлаш учун муҳим манба ҳисобланади.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
11.05.202503:08
Пахтакор туманида 36 та замонавий ғалла ўриш комбайнлари мавсумга тўлиқ шай

Пахтакор туманида 2025 йилги ғалла ўрим-йиғими мавсумига қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Тумандаги меҳнатсевар, тажрибали деҳқонлар ҳосилдорликни ошириш, экинлардан юқори ва сифатли натижалар олиш мақсадида мунтазам саъй-ҳаракат қилмоқдалар.

Жорий йилда Пахтакор туманида 11 та фермер хўжаликлари уюшмаси томонидан 11 700 гектар суғориладиган ер майдонларига бошоқли дон экинлари экилди.

Мутасаддилар ва мутахассислар томонидан олиб борилган илмий ёндашув, агротехник талабларга тўлиқ амал қилиш, замонавий қишлоқ хўжалиги техникасидан самарали фойдаланиш орқали 35 880 тоннадан ортиқ ҳосил йиғиб олиниши кутилмоқда.

Ғалла йиғим-терим мавсумини тўлиқ ва узлуксиз ташкил этиш мақсадида “Ўзагроинспекция”нинг Пахтакор туманида мавжуд 36 та замонавий ғалла ўриш комбайнлари тўлиқ техник кўрикдан ўтказилди. Уларга махсус сертификатлар тақдим этилди ва ҳар бир техника мавсум мобайнида хавфсиз ҳамда самарали ишлаши учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Комбайнларни тайёрлаш ва таъмирлаш ишларига 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Бу маблағ ҳисобига эскирган қисмлар янгиланиб, муҳандислик ва электр тизимлари текширилди, янги эҳтиёт қисмлар билан таъминланди. Шу билан бирга, мавсумда техник муаммолар юзага келмаслиги учун ҳар бир комбайн 10 километр масофада амалий синовдан ўтказилди.

Мавсумни қисқа муддатда, самарали ва беталофат ўтказиш мақсадида туманда 22 та махсус уюшма отрядлари ташкил этилди. Булар орасида ҳайдовчилар, техник хизмат кўрсатувчилар, логистика мутахассислари ва бошқа ёрдамчи хизмат ходимлари мавжуд. Улар "Механизаторлар уйи" қошида ташкил этилган кўчма техник хизмат гуруҳлари билан ҳамкорликда фаолият юритади. Ушбу гуруҳлар ғалла ўриш жараёнида комбайнлардан унумли фойдаланиш, тезкор таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш вазифаларини бажаради.

Ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш ҳам мавсумнинг муҳим йўналишларидан бири саналади. Бу йўналишда ҳам тегишли ишлар амалга оширилди — зарур захира яратилиб, ускуналар узлуксиз равишда ёқилғи ва мой билан таъминланадиган механизмга ўтказилди. Бу эса ғалла ўрим жараёнида бирортамиз комбайн фаолияти тўхтаб қолмаслигини кафолатлайди.

Айни пайтда Пахтакор туманидаги ягона дон қабул қилиш шахобчаси ҳам тўлиқ мавсумга тайёр ҳолатга келтирилди. Ушбу қабул пунктининг сақлаш сиғими 40 минг тоннадан ортиқ бўлиб, йиғилган ҳосилни тўғри сақлаш ва қайта ишлаш учун барча шарт-шароитларга эга. Дон қабул қилиш, саралаш ва юклаш-тушириш ишлари механикалаштирилган бўлиб, ҳар куни минглаб тонна ҳосилни қабул қилиш имкониятига эга.

Шу тариқа, Пахтакор туманида 2025 йилги ғалла мавсумига тайёргарлик юқори савияда ташкил этилди. Барча соҳаларда тизимли ишлар олиб борилиб, мавсумда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олди олинди.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
08.05.202508:17
Жиззахда Хотира ва Қадрлаш куни муносиб нишонланди

Жиззах шаҳрида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу муҳим сана муносабати билан ташкил этилган маросимда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида мотамсаро Она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Иштирокчилар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларини ҳурмат билан ёдга олиб, уларнинг мардлиги ва жасоратини эҳтиром билан тилга олишди.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳам ёдгорлик пойига гуллар қўйиб, ватанпарварлик анъаналарига садоқат намунасини кўрсатишди.

Бу кун — халқимиз тарихидаги энг машаққатли, аммо шарафли саҳифаларни эслаш, мардлик ва фидойилик тимсоли бўлган авлодлар хотирасига ҳурмат бажо келтириладиган муқаддас санадир.

Тадбир давомида ёшлар ва нуронийлар ўртасида ватанпарварлик руҳини юксалтиришга қаратилган суҳбатлар ўтказилди.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
06.05.202503:08
Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси хоним Смита Пант билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар, хусусан, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, туризм, маданият ва тиббиёт соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Музокаралар давомида Жиззах вилоятининг иқтисодий салоҳияти, эркин иқтисодий зонадаги имкониятлар, табиий ва меҳнат ресурслари, логистика ва инфратузилма борасидаги афзалликлар тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Ҳиндистонлик инвесторлар учун вилоятдаги қулай муҳит ва устувор йўналишлар алоҳида таъкидланди.

Улуғбек Мустафоев яқинда Зомин туманида бўлиб ўтган халқаро инвестицион форум доирасида Ҳиндистонлик тадбиркорлар фаол иштирок этганини қайд этар экан, мазкур форумда бир қатор истиқболли ҳамкорлик келишувлари амалга оширилганини таъкидлади.

Учрашувда хоним Смита Пант Жиззах вилоятида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларига қизиқиш билдирди ва бу борада аниқ таклифларини илгари сурди. Шу муносабат билан, Улуғбек Мустафоев Жиззах шаҳридаги Самбраҳам университетида тиббиёт йўналишида мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш ташаббусини таклиф этди.

Шунингдек, элчи хоним Смита Пант Самбраҳам университетига ташриф буюриб, ўқув масканида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Университет талабалари билан самимий мулоқот ўтказиб, уларнинг билим олиш жараёни ва келажакдаги имкониятлари борасида фикр алмашди.

Учрашув самимий ва амалий руҳда ўтди. Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва аниқ лойиҳалар устида иш олиб боришга келишиб олдилар.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
30.04.202503:08
Жиззах вилоятида янги “Туризм маҳалласи” Узинбулоқ маҳалласида ташкил этилди

Ғаллаорол туманининг Узунбулоқ маҳалласига расмий равишда “Туризм маҳалласи” мақоми берилди.

Бу ташаббус Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 8–9 апрель кунлари вилоятимизга амалга оширган ташрифи давомида берган топшириқлари ва 2025 йил 21 январьдаги қарорида белгиланган бандлик ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича стратегик чора-тадбирлар асосида амалга оширилди.

Тантанали тадбирда Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолитдин Оқбоев ҳамда Туризм қўмитасининг масъул вакили Иброҳим Барноев иштирок этиб, Узунбулоқ маҳалла раисига “Туризм маҳалласи” сертификатини топширди.

Шу билан бирга, икки нафар маҳаллий тадбиркорга оилавий меҳмон уйларини ташкил қилгани учун сертификатлар тақдим этилди.

Бу нафақат туризм инфратузилмасининг кенгайишига хизмат қилади, балки маҳаллий аҳоли учун даромад манбаига айланиши кутилмоқда.

Тадбир доирасида ўтказилган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризм ярмаркаси юртимиздаги сайёҳлик салоҳиятининг қанчалик кенгайиб бораётганини кўрсатди.

Ярмаркада ҳунармандлар ўз маҳсулотларини намойиш қилишди, туркомпаниялар эса янги туристик пакетларни таклиф этишди.

Бу каби фаолиятлар ички туризмнинг динамизмини оширади ва хизматлар диверсификациясини таъминлайди.

Бугунги кунда Узунбулоқда 10 дан ортиқ оилавий меҳмон уйи, 8 та ҳунарманд, 5 та овқатланиш шаҳобчаси, 2 селфи маскани ва 3 та савдо маркази фаолият юритмоқда.

Айниқса, “Саъд ибн Абу Ваққос” зиёратгоҳининг мавжудлиги бу ҳудудни зиёрат ва маънавий туризм марказига айлантириш имконини беради.

Туризм инфратузилмаси ривожисиз барқарор ўсиш бўлмайди. Шу боисдан, “Саъд ибн Абу Ваққос” зиёратгоҳига олиб борувчи 3,1 километр асосий йўлни 1 миллиард 833 миллион сўмлик таъмирлаш лойиҳаси амалга оширилди. Бундан ташқари, Авлиё қишлоғи ички йўлининг 0,75 км. қисми шағаллаштирилиб, йўл белгилар билан жиҳозланди. Бу чора-тадбирлар маҳаллага кириб келаётган сайёҳлар учун қулайлик ва хавфсизликни оширади.

Жиззах вилояти раҳбарияти ҳудудий туризмни ривожлантиришда изчил ёндашувни давом эттирмоқда.

Режаларга кўра, 2025 йил якунига қадар Фориш туманидаги “Ухум” ва Бахмал туманидаги “Новқа” маҳаллаларига ҳам “Туризм маҳалласи” мақоми берилиши кутилмоқда.

Бу орқали вилоят бўйича туризм кластерлари кенгайиб, ҳар бир туман ўзига хос сайёҳлик йўналишига эга бўлиши мумкин.


🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
25.04.202509:05
“Халқаро бизнес форум – Жиззах 2025”: Янги имкониятлар ва мустаҳкам ҳамкорлик сари қадам

Жиззах вилоятининг инвестицион жозибадорлигини намоён этиш, халқаро ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида Зомин туманида “Халқаро бизнес форум – Жиззах 2025” тадбири ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ҳамда қатор халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур форумда жаҳоннинг 40 га яқин давлатидан 300 дан ортиқ инвестор ва ишбилармон доира вакиллари, маҳаллий тадбиркорлар, давлат органлари ва ҳамкор ташкилотлар иштирок этди.

Форум доирасида Жиззах вилоятининг инвестициявий имкониятлари, қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича лойиҳалар тақдимоти ҳамда хорижий инвесторлар учун яратилаётган имтиёзлар ва қулай шарт-шароитлар муҳокама қилинди.

Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев тадбирда иштирок этиб, барча меҳмонларни самимий қутлади. Учрашувлар давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат соҳаларида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, вилоятнинг саноат инфратузилмаси ва қулай бизнес муҳити иштирокчиларга яқиндан таништирилди.

Форум доирасида Улуғбек Мустафоев мамлакатдаги элчилар ҳамда хорижий бизнес доира вакиллари билан қатор самарали учрашувлар ўтказди. Натижада, бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Форум иштирокчилари учун махсус кўргазмалар, B2B форматдаги учрашувлар ва инвестиция лойиҳалари тақдимотлари ташкил этилди. Шунингдек, меҳмонлар Зомин туманидаги табиий гўзалликлар ва сайёҳлик объектлари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Форумнинг иккинчи кунида Суффа платосида замонавий экстремал спорт тури — Зиплине маскани ишга туширилди. Ушбу иншоот нафақат ҳаваскорлар, балки профессионал спортчилар учун ҳам мўлжалланган бўлиб, табиат бағрида фаол дам олиш ва адреналинни ҳис қилиш истагидаги фуқаролар учун янги имкониятлар яратади.

Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов иштирок этиб, мазкур лойиҳанинг аҳамияти ҳақида маълумот берди. Хорижий ва маҳаллий меҳмонлар ҳам тантанали очилишда қатнашиб, Зиплине масканининг имкониятлари билан яқиндан танишдилар.

Янги лойиҳа нафақат туризмни ривожлантириш, балки маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.

Форум доирасида иштирокчилар Зомин туманидаги ишлаб чиқариш корхоналарини кўздан кечириб, “Зомин технопарки” махсус саноат зонасида ташкил этилаётган йирик инвестиция лойиҳалари билан ҳам танишдилар.

“Халқаро бизнес форум – Жиззах 2025” Жиззах вилоятини янги босқичда глобал иқтисодий ҳамкорлик сари етакловчи муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда.


🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
19.04.202503:16
Жиззах вилоятида Казан федерал университети билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ҳамда Казан федерал университети ректори Ленар Сафин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва таълим соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.

Учрашув давомида Казан федерал университети ректори Ленар Сафин Жиззах шаҳридаги ушбу нуфузли олий таълим муассасасининг филиалини янада ривожлантириш бўйича таклифлар берди.

Жумладан, филиалда замонавий таълим дастурларини жорий этиш, илмий-тадқиқот фаолиятини кенгайтириш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва талабалар учун амалиёт имкониятларини яратиш каби йўналишлар муҳокама қилинди.

Улуғбек Мустафоев томонидан ҳудудий аҳамиятга молик бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлиги билдирилди.

Шу билан бирга, вилоят ҳокимлиги томонидан филиал фаолиятини қўллаб-қувватлаш, моддий-техник базасини яхшилаш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишида ҳамкорликка тайёр эканлигини қайд этиб ўтди.

Томонлар ўртасидаги мулоқот самимий ва конструктив руҳда ўтди.

Учрашув якунларига кўра, яқин келажакда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида тажриба алмашиш, ҳамкорликда семинар ва конференциялар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Мазкур ташриф Жиззах вилоятининг халқаро таълим масканлари билан алоқаларини кенгайтириш, илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
10.05.202503:08
🌾 Ғаллаорол туманида хотин-қизлар фаоллиги изчил ортиб бормоқда

📈 Ғаллаорол туманида хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги иштироки йил сайин фаоллашмоқда. Буни айниқса, пиллачилик соҳасидаги натижалар орқали яққол кўриш мумкин.

🔸 Жорий мавсумда 3 312 нафар хотин-қизга 1 550 қути пилла тарқатилиб, уларнинг бандлиги таъминланди ва даромад манбаи яратилди. Бу пиллачилик соҳасининг нафақат анъанавий тарзда, балки аёллар учун иқтисодий мустақиллик сари йўл сифатида ҳам аҳамият касб этаётганини англатади.

🏡 Оқтом маҳалласида 15 йилдан буён пилла етиштириш билан шуғулланиб келаётган Холмуродова Жамила ҳозирда ўз хонадонида 6 қути пилла парваришламоқда. Унинг меҳри ва тажрибаси нафақат оиласи, балки маҳалладошлари учун ҳам намуна бўлмоқда. Жамила опа ёш хотин-қизларга устоз сифатида маслаҳатлар бериб, уларни ҳам ушбу соҳага жалб қилмоқда.

👩‍🌾 Шу маҳаллада истиқомат қилувчи яна бир тажрибали пиллакор оила — Жабборова Сожида ва келини Гулмира. Улар қайнонанинг кўмагида пиллачилик сир-асрорларини ўрганиб, бугунги кунда 5 қути пилла парваришлаб, оилавий бюджетга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

📊 Бугунги кунда Оқтом маҳалласининг 90 та хонадонда 306 нафар хотин-қиз томонидан 153 қути пилла парваришланмоқда. Бу рақамлар ортида ўзини аямай меҳнат қилаётган, оиласи, маҳалласи ва туман тараққиёти учун кучи ва вақтини аямаган аёллар турибди.

💬 Улар нафақат ўз ҳаётини, балки жамият тараққиётини ҳам фаол қўллаб-қувватламоқда. Бундай фидокор аёллар туфайли пиллачилик Ғаллаоролда нафақат анъана, балки тараққиёт омилига айланмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
08.05.202506:11
Жиззах шаҳрида Хотира ва қадрлаш куни арафасида қабристонлар ободонлаштирилмоқда

Жиззах шаҳрида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини муносиб кутиб олиш, ўтганларни хотирасини эъзозлаш мақсадида шаҳар ҳудудидаги қабристонларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жиззах шаҳрида Хотира ва қадрлаш кунини муносиб кутиб олиш, ўтганларнинг хотирасини эъзозлаш ҳамда ёш авлод онгида ватанпарварлик, тарихга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида шаҳар ҳудудидаги қабристонларда кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Тадбирлар доирасида шаҳарнинг турли нуқталарда жойлашган бир неча йирик ва маҳаллий қабристонлар тартибга келтирилди. Жумладан, қабр-тошлар атрофи тозаланди, эски ёзувлар қайта тикланди, қабристонлар атрофига янги гуллар экилиб, ҳудуд бўйлаб кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Йўлакларга шағал ётқизилди, огоҳлантирувчи ва йўналтирувчи кўрсаткичлар ўрнатилди.

Бу ишларга маҳаллий ҳокимият идоралари, маҳалла фаоллари, "Нуроний", "Маҳалла", "Ёшлар иттифоқи" каби жамоат ташкилотлари ҳамда фаол кўнгилли фуқаролар жалб этилди.

Мазкур тадбирлар нафақат ҳудудларни обод қилиш, балки аҳолида, айниқса, ёшлар орасида миллий қадриятлар, ўтмишга ҳурмат, ватанга садоқат ва фидойиларга миннатдорлик туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Жиззахликлар учун Хотира ва қадрлаш куни юракларда муқим жой олган муқаддас сана ҳисобланади.

Бу кун нафақат тарихга бўлган ҳурмат, балки миллат хотирасини сақлаш, фидокорона хизмат кўрсатган авлодларга бўлган чуқур эҳтиром ва миннатдорликнинг амалдаги ифодасидир.

Айни пайтда шаҳарда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан турли маданий-маърифий тадбирлар, ёдгорликларга гул қўйиш маросимлари, кекса авлод ва уруш қатнашчилари билан учрашувлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
03.05.202503:08
Арнасой туманида хотин-қизлар фаоллиги йил сайин ортмоқда

Буни туманда пиллачилик соҳасидаги натижалардан ҳам яққол кўриш мумкин. Жорий мавсумда 2403 нафар хотин-қизларга 1364 қути пилла тарқатилиб, уларнинг бандлиги ва даромад манбаи таъминланди.

Қайд этиш жоизки, Чўлқувар маҳалласидаги Каромат Рахимова бу соҳанинг ҳақиқий устози ҳисобланади. 45 йилдан буён пилла етиштириш билан шуғулланиб келаётган Каромат опа ҳозирда ўз хонадонида 15 қути пилла парваришламоқда. Унинг меҳри ва тажрибаси нафақат ўз оиласи, балки маҳалладошларига ҳам манфаат келтирмоқда. Каромат опа ёшлар ва бошқа хотин-қизларга амалий маслаҳатлар бериб, уларнинг ҳам пиллачиликда қадам ташлашларига кўмаклашмоқда.

Чўлқувар маҳалласида яна бир пиллакор аёл Мақсуда Роббимова. У қайнонасидан пилла етиштириш сирларини ўрганиб, бугун ўз оиласида 2 қути пилла парваришлаб, оиласига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли маҳалланинг 105 та хонадонда 196 нафар хотин-қиз 54 қути пилла парваришламоқда.

Тинчлик маҳалласида ҳам хотин-қизлар пиллачиликка қизиқиш билан ёндашмоқда. Нигора Қодирова ушбу фаолиятда илк қадамини ташлаб, 1 қути пилла билан тажриба орттирмоқда. Унинг сабр-тоқати ва меҳнати келгусида янада катта ютуқларга замин яратиши шубҳасиз. Шу маҳалладаги фаол хотин-қизлардан Манзура Шерматова эса қайнонасидан пиллачилик сирларини ўрганиб, бугун 4 қути пилла парваришлаб, оиласига муносиб даромад келтирмоқда. Тинчлик маҳалласидаги 120 та хонадонда 323 нафар хотин-қизлар 93 қути пилла парваришлаб, улкан меҳнат намунасини намоён этмоқда.

Бу рақамлар ортида ўзини аямасдан меҳнат қилаётган, оиласи учун кучи ва вақтини аямайдиган аёллар турибди. Улар нафaқат ўз оиласи, балки маҳалла ва туман иқтисодиётига ҳам улкан ҳисса қўшмоқда.

Арнасой аёллари — сабр-тоқат, меҳнат ва илҳом тимсоли. Уларнинг жасорати ва интилиши барчага ибрат. Улардан ўрнак олиб, янги авлод ҳам меҳнатга рағбатланиб бораётгани эса энг қувонарли жиҳатдир.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
28.04.202504:28
Жиззах шаҳри учун 22 дона замонавий автобуслар олиб келинди

Жиззах шаҳрида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизматларини ташкил этиш ва аҳолининг қулайлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар изчил давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ–59-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида, "Oybek supertrans" МЧЖ томонидан 22 дона ZONG TONG русумли замонавий автобуслар олиб келинди. Мазкур автобуслар Жиззах шаҳри ички йўналишларига брутто-шартнома асосида бириктирилиб, жамоат транспорти тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойида "Jizzax orient trans" хусусий корхонаси томонидан 30 дона ZHONG TONG русумли, апрель ойида эса "Jizzax Avtotrans Servis" МЧЖ томонидан 8 дона ANKAI русумли автобуслар Жиззах шаҳрига олиб келинган эди.

Шунингдек, жорий йил якунига қадар Жиззах вилоятига ташаббускор тадбиркорлар томонидан қўшимча равишда яна 30 дона замонавий автобусларни олиб келиш режалаштирилган.

Мазкур ташаббуслар вилоятда аҳолининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини қондириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва транспорт соҳасида қулайликлар яратишга қаратилган.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
24.04.202513:36
Жиззах вилоятида халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев “Жиззах–2025” халқаро форуми доирасида вилоятга ташриф буюрган хорижий ишбилармон доира вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат соҳаларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Жиззах вилоятининг инвестиция салоҳияти, саноат инфратузилмаси ҳамда қулай бизнес муҳити хорижий меҳмонларга таништирилди.

Тадбир доирасида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
17.04.202503:03
Жиззахда баҳор ўзгача тароват бағишламоқда

Бу ерда баҳор нафақат табиатнинг уйғониши, балки инсонлар қалбида ҳам умид ва шодликнинг янги даврини бошлаб беради.

Қишнинг совуқ сўнгги кунларидан сўнг, Жиззахнинг ҳар бир гўшасида ҳаёт қайта жонлана бошлади — гўё бутун табиат нафас олмоқда.

Шаҳар кўчалари бўйлаб юрсангиз, турфа рангдаги гуллар кўзга ташланади.

Дарахтлар янада ёрқин яшил тус олган, шамол уларнинг шивирлашида баҳор қўшиқларини ижро этмоқда.

Қушлар сайраши эса бу мусиқага оҳангдош бир таронадай туюлади. Ер юзида илк навқирон баҳорги ёмғир қатралари ишқ билан парранда учмоқда — ҳидидан баҳорнинг мусаффо нафаси сезилади.

Деҳқонлар далаларда сермаҳсул йил умидида тиришмоқда, боғбонлар эса мевали дарахтларга эҳтиёткорлик билан қараяпти.

Хар бир ғунча, ҳар бир барг — юртнинг ҳаётбахш баҳорини тарғиб этувчи бир рамздай.

Жиззахда баҳор — бу шунчаки фасл эмас, балки қалблар ва табиат уйғониши, янгиланиш, илҳом ва гўзалликнинг ҳақиқий мужассамидир.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
09.05.202503:08
ХОТИРА АБАДИЙ-ҚАДР МУҚАДДАС

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
08.05.202503:08
Жиззах шаҳрида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда

Жиззах шаҳрида аҳолига қулайлик яратиш, инфратузилмани яхшилаш ва шаҳар кўркини янада ошириш мақсадида кенг қамровли ободонлаштириш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Бу ишлар нафақат шаҳарнинг эстетик қиёфасини яхшилаш, балки фуқароларнинг турмуш тарзини янада барқарор ва қулай қилишга хизмат қилмоқда.

Айни пайтда "Ўзйўлкўприк кластери" давлат муассасаси корхонасининг Жиззах вилояти филиали томонидан шаҳар йўлларини реконструкция қилиш ва янгилаш борасидаги ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Хусусан, Қалий маҳалласи масжиди ёнидаги чоррахадан Тошкент кўчаси чоррахасигача бўлган тахминан ярим чақиримлик йўл участкасида янги асфальт қопламаси ётқизиш, пиёдалар йўлаклари қуриш ҳамда йўл бўйлаб янги лоток (ёрдaмчи сув тармоқлари) ўрнатиш ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Қалий маҳалласида жойлашган Халқлар дўстлиги шоҳ кўчасида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Йўл тузилиши тўлиқ янгиланиб, замонавий талабларга жавоб берадиган ҳолатга келтирилмоқда.

Шаҳар марказидаги йўллар ҳам алоҳида эътиборда. Хусусан, Жиззах шаҳрининг асосий кўчаларидан бири саналадиган “Ислом Каримов” кўчасида ҳам янги асфальт қопламаси ётқизилди, пиёдалар учун қулай ва хавфсиз йўлаклар барпо этилди. Кўча атрофи кенг кўламда ободонлаштирилиб, яшил ҳудудлар барпо этилди.

Алишер Навоий кўчасидаги кўп қаватли турар жой биноларининг ташқи фасад қисмлари ҳам янгиланди. Шунингдек, уйларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, ёритиш тизими янгиланди, замонавий ўриндиқлар ва чиқиндилар учун контейнерлар ўрнатилди.

Умуман олганда, Жиззах шаҳридаги мазкур ишлар шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолига муносиб шароит яратиш ва умумий шаҳар муҳитини яхшилашга хизмат қилмоқда. Мазкур лойиҳалар доимий равишда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бу орқали Жиззах замонавий, яшаш учун қулай ва гўзал шаҳарга айланиши шубҳасиз.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
02.05.202503:08
Пиллачилик — Форишда барқарор ривожланаётган соҳа

Сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан пиллачилик ва ипакчилик соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, тизимга инновацион ёндашувлар ва сармояларни жалб қилиш, шунингдек, соҳага оид моддий манфаатдорликни ошириш борасида қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Хусусан, 2024 йил 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатда пилла етиштириш ва ипакчиликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор йўналишлар белгиланди. Жумладан, инвестиция муҳитини яхшилаш, хомашё базасини кенгайтириш, ипак қурти уруғи ҳажмини кўпайтириш, пиллакорларни қўллаб-қувватлаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали бандлик даражасини икки бараварга ошириш ва бозор механизмларини жадаллаштириш вазифалари илгари сурилди.

Ўтган йили пиллани қайта ишлаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Ҳиндистон, Ветнам, Озарбойжон ва Тожикистон каби давлатларга экспорт қилинди. Жорий йилда эса Фориш туманидаги пиллакорлар 933 қути ипак қурти уруғидан пилла тайёрлашни режалаштирган.

Фермер хўжаликлари ва 680 нафар касаначилар билан шартномалар тузилиб, ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилди.

Бир қутида 19,5 грамм ипак қурти мавжуд бўлиб, ундан саноат учун 50–55 килограмм пилла олинади. Агар бир килограмм пилла учун касаначига 40 000 сўм тўлов амалга оширилишини ҳисобга олсак, бир қути ипак қуртини парваришлаган пиллакор бир ойда икки миллион сўмдан ортиқ даромад олиш имкониятига эга.

Республикамизда пиллачилик соҳасини жадал ривожлантиришга оид қатор қарорлар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Айниқса, пилла хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳамда соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фориш туманида ипак қуртининг асосий озуқа манбаи бўлган тутчиликни ривожлантириш, янги тутзорлар барпо этиш борасида ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Фориш туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими, “Учма” маҳалласи ва “Фориш агропилла” МЧЖ раҳбарияти ҳамкорлигида  “SILK EXPERT PROCESSING” МЧЖ томонидан “Учма” ва “Ўхум” маҳаллаларидаги Ўхум, Абдукарим, Деристон, Боломон, Бирлашган ҳамда Учма қишлоқлари аҳолиси томорқаларидан самарали фойдаланиш мақсадида 27 500 туп тут кўчати тарқатилди.

2025 йил баҳор мавсумида туманда 80 мингдан ортиқ тут кўчатлари якка қаторларга ва қайта ўзлаштирилган тутзор майдонларига экилди.
Ипак қурти учун озиқа захирасини яратиш мақсадида 197,1 гектар майдонда маҳаллийлаштирилган тут кўчати навлари парваришланмоқда.

Айни пайтда туманда маҳаллий ҳамда Хитой ипак қурти уруғлари асосида фермер хўжаликлари ва касаначилар томонидан қурти парвариши ишлари қизғин давом этмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
27.04.202503:44
Зарбдор туманида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоевнинг сайёр қабули ўтказилди ва туманнинг обод масканга айлантирилган маҳалласида учрашув ўтказилди 

Навбатдаги оммавий сайёр қабул Зарбдор туманидаги “Ойбек” маҳалласида жойлашган “Мусиқа ва санъат” мактаби биносида ташкил этилди. Қабул жараёнида 14 та гуруҳ шакллантирилиб, ҳар бир гуруҳда мутасадди раҳбарлар аҳоли мурожаатларини қабул қилди. Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, барчаси Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ҳар бир мурожаатчи билан шахсан учрашиб, муаммоларни тинглаб, ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди. Мурожаатларни белгиланган муддатларда ижобий ҳал қилиш учун вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокими ва сектор раҳбарларига вазифалар юклатилди.

Қабулдан сўнг, Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасида Нурафшон маҳалласида учрашув ўтказилди. Учрашувда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини ўрганиш, меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинининг янгитдан таъмирланган биносида бўлиб ўтди. Маҳалла ҳудудида 15 та кўчада инфратузилмани яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, 8 километр йўл шағаллаштирилди, 600 дан ортиқ хонадонларда “Хонадон маданияти” жорий этилди, 500 метр пиёдалар йўлаги қурилиб фойдаланишга топширилди.

Энергетика соҳасида эса 1 та янги трансформатор ўрнатилиб, 4 та трансформатор ва 4 км электр тармоғи мукаммал таъмирланди. Шунингдек, 2 та трансформатор ва 4 км электр тармоғи жорий таъмирланди ҳамда 120 дона темир-бетон устунлар ўрнатилди.

Газ таъминотини яхшилаш мақсадида 2 та замонавий газ тақсимлаш пункти ўрнатилди, 3,2 км юқори босимли газ қувури таъмирланди, 350 метр янги газ қувурлари тортилиб, 3,8 км ички газ тармоғи таъмирдан чиқарилди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 8 километр янги сув тармоғи тортилиб, 200 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди. Бу ҳақда туман ҳокими Бекзод Тушпўлатов маълум қилди.

Албатта, амалга оширилган бу ишлар маҳалла аҳолисининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Кайра бөлүшүлгөн:
Jizzax.Uz|Rasmiy kanal avatar
Jizzax.Uz|Rasmiy kanal
23.04.202512:36
Jizzaxda Xalqaro forum doirasida muloqotlar va taqdimotlar bo‘lib o‘tdi

Jizzax viloyati hokimi vazifasini bajaruvchi Ulug‘bek Mustafoyev xalqaro forum doirasida viloyatga tashrif buyurgan mehmonlar bilan uchrashuvlar o‘tkazdi.

Forum doirasida mehmonlar uchun maxsus ko‘rgazmalar, B2B (biznesdan biznesga) uchrashuvlar, shuningdek, investitsiya loyihalarining taqdimotlari ham tashkil etildi.

Ushbu forum Jizzax viloyatini global iqtisodiy hamkorlikning yangi bosqichiga olib chiqishda muhim maydoncha bo‘lib xizmat qilmoqda.

📲 Jizzax.uz sayti sahifalariga aʼzo boʼling:👇

Telegram|jizzaxviloyatihokimi|Facebook|YouTube|Instagram|ok.ru|@jizzaxuz_bot|X|
16.04.202503:08
Жиззахдаги мактабларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ота-оналар боғлари барпо этилмоқда

Юртимизда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида жойларда ижобий ташаббуслар муваффақиятли давом эттирилмоқда.

Хусусан, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ташаббуси билан умумтаълим мактаблари ҳудудида ота-оналар иштирокида боғлар ташкил этиш ишлари йўлга қўйилди.

Шундай эзгу ташаббусга Шароф Рашидов туманидаги 32-умумтаълим мактаби негизида янги ташкил этилган «Жасорат» мактабида ҳам гувоҳ бўлдик.

Мактаб ҳудудида «Ота-оналар боғи» барпо этилди.

Мазкур боғда мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилиб, ҳудуд янада обод ва файзли масканга айлантирилди.

Ушбу боғ нафақат мактаб атрофига гўзаллик бахш этади, балки ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш ҳамда табиатга меҳр туйғусини сингдиришда муҳим аҳамият касб этади.

Лойиҳа ота-оналарни мактаб ҳаётида фаол иштирок этишга ундаб, таълим муассасаси билан маҳалла ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Бу каби ҳайрли ишлар туманнинг бошқа мактабларида ҳам тизимли йўлга қўйилган.

Хусусан, 15-умумтаълим мактабида ота-оналар томонидан 670 туп мевали дарахт кўчатлари экилиб, улар мунтазам парваришланмоқда.

Шунингдек, 19-умумтаълим мактабида мингдан зиёд мевали дарахт ҳамда 100 дан ортиқ манзарали дарахт мавжуд.

Янги ташкил этилган «Ота-оналар боғи»га 400 туп мевали дарахт кўчатлари экилган бўлиб, боғ назорати ушбу соҳада тажрибага эга мутахассисларга бириктирилган.

Маълумот ўрнида, Шароф Рашидов туманидаги мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг 65 фоизида, яъни 47 та мактаб ва 8 та болалар боғчасида ана шундай «Ота-оналар боғлари» ташкил этилган.

«Яшил макон – яшил келажак!» шиори остида давом этаётган бу каби ташаббуслар мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш йўлида муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 55
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.