Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
QURAN.UZ avatar

QURAN.UZ

Дин
✨Қалбингиз ором олсин!
Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаТрав 09, 2025
TGlistке кошулган дата
Вер 07, 2024

Рекорддор

07.09.202423:59
55.6KКатталгандар
29.03.202512:09
125Цитация индекси
07.02.202501:22
13.8K1 посттун көрүүлөрү
07.02.202501:22
13.8K1 жарнама посттун көрүүлөрү
22.02.202523:59
6.23%ER
07.02.202501:22
27.29%ERR
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
ЖОВТ '24СІЧ '25КВІТ '25

QURAN.UZ популярдуу жазуулары

Кайра бөлүшүлгөн:
arabic.uz (hikmatlar) avatar
arabic.uz (hikmatlar)
12734. Бир киши айтди: “Қуръон ёдлашни ҳохлардим-у, лекин жуда эринар, дангасалик қилардим. Бир куни тунда туриб (таҳажжудда): “Аллоҳим, Каломингни қалбимда жамлаб бергин!”, дея Роббимга дуо қилдим.

Шундан сўнг Қуръондан 7 жуз (пора)ни бир ойда ёдладим!”.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Малайзиялик аутизмли бола атиги 4 ойда Қуръонни тўлиқ ёдлашга муваффақ бўлди

Аҳмад Зиёд Зоҳир ҳар куни ўз оиласининг ижарага олган уйида гаджетлар ва телевизорлар безовта қилмайдиган сокин жойда Қуръон тиловат қиларди. Орадан тўрт ой 10 кун ўтиб, 23-март куни етти ёшида аутизм ташхиси қўйилган 10 ёшли болакай Қуръонни тўлиқ ёд олишга муваффақ бўлди.

Унинг онаси, 35 ёшли Нурул Шоҳида Луқмоннинг айтишича, ўғли Марангдаги таҳфиз институти академияси томонидан ўтказилган тезкор дастуридаги иштироки туфайли бу муваффақиятга эришган. Унинг сўзларига кўра, уч фарзанднинг каттаси Аҳмад Зиёд гўдаклигидан Қуръонга қизиққан. Икки ёшу саккиз ойлигида у фақат қироатларни тинглаш орқали 42 оятни ёд олган эди.

«Мен Аҳмад чақалоқлигидаёқ Қуръонга қизиққанини биринчи марта пайқаганман. Уни кўпинча Қуръон қироатлари билан ухлатар эдим. Саккиз ойлигида унга «Каҳф» сурасини ўқиганимни эслайман. Қироат қилаётганимда бир жумлани унутиб қўйсам, худди бошидан бошлашимни ҳоҳлагандек йиғларди. Унинг ёдлаш жараёни шундан бошланган», - дейди қорининг онаси.

Фарзандларига энг яхши имкониятни беришга қарор қилган ҳолда, ўтган йили Нурул Шоҳида ва унинг турмуш ўртоғи ўзларининг туғилган шаҳарлари - Келантандан вақтинчалик Марангга кўчиб ўтишди, шунда Аҳмад Зиёд ҳар куни Академияга ташриф буюриши мумкин эди.

«Ўша пайтда академия фақат 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган талабаларни қабул қилар эди. Лекин Аллоҳ таолонинг иродаси билан ўғлим тўққиз ёшида қабул қилинди, чунки у атиги 10 дақиқада бир нечта оятларни ёдлай оларди, ҳолбуки, кўпчилик талабаларга бунинг учун кўпроқ вақт керак бўлди», - дейди у.

Онасининг қўшимча қилишича, Аҳмад Зиёд гиперлекция ва гипернумерацияга эга, бу одатда аутизм спектри билан боғлиқ. Гиперлекция илғор ўқиш қобилиятини англатади, гипернумерация эса рақамлар ва рақамли тушунчаларни тушуниш учун ажойиб қобилиятдир.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Қуръон ёдлаш бўйича маслаҳатлар

Ҳар бир мусулмон Қуръони Каримнинг сураларини ўқиб ёдолишга ҳаракат қилади. Сизларга Қуръонни эслаб қолиш жараёнини енгиллаштирувчи баъзи бир маслаҳатларимизни келтирамиз.

1. Чин қалбдан исташлик. Фақат Аллоҳ ва Унинг розилиги учун Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлиш учун қилаётганингизга амин бўлинг. Риёкорлик қилманг, одамларга мақтаниш учун Қуръонни ёдламанг.

2. Доимийлик. Қанчалик кўпроқ оятларни ёд олишга вақтингизни ажратсангиз, ёд олиш жараёни шунчалик енгил кечади. Бир кунни ҳам қолдирмаслик жуда муҳимдир. Ҳеч бўлмаганда кунига 3 – 5 қатордан ёдлашингиз мумкин. Доимийликка амал қилсангиз, иншааллоҳ, 5-6 йилда ҳофиз бўлишингиз даргумон эмас.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 ЖУМА МУБОРАК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 ЖУМА МУБОРАК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Жума кунингиз муборак ва дуоларингиз ижобат бўлсин!

Яқинларингизга улашинг!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
بِسْمِ اللهِ أُرْقِيكَ مِنْ كُلِّ شَىْءٍ يُؤْذِيكَ مِنْ شَرِّ كُلِّ نَفْسٍ أَوْ عَيْنٍ أَوْ حَاسِدٍ اللَّهُ يَشْفِيكَ بِسْمِ اللهِ أُرْقِيكَ

Дуонинг маъноси:
«Сенга азият берган барча нарсадан, ҳар бир нафс ва ҳасадгўй кўзнинг шарридан Аллоҳнинг исми билан сенга дам соламан, Аллоҳ сенга шифо берсин. Аллоҳнинг исми билан сенга дам соламан».
 
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васаламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Муҳаммад, бемормисиз?» деди. У зот: «Ха», дедилар. Шунда у: «Бисмиллааҳи урқийка мин кулли шай`ин йу`зийка мин шарри кулли нафсин ав ъайнин ҳаасидин. Аллоҳу яшфийка. Бисмиллааҳи урқийка», деди».
(«Саҳиҳи Муслим», 2186)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ لاَ سَهْلَ إِلاَّ مَا جَعَلْتَهُ سَهْلاً، وَأَنْتَ تَجْعَلُ الْحَزْنَ إِذَا شِئْتَ سَهْلاً

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осон бўлур, Сен хоҳласанг, қийин нарсани ҳам енгил қилурсан».
 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма лаа саҳла иллаа маа жаъалтаҳу саҳлан, ва анта тажъалул ҳазна изаа ши`та саҳлан», дедилар.
(«Саҳиҳи Ибн Ҳиббон», 974)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қиёмат куни ерни биринчи бўлиб ёриб чиқадиган ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Жаннат эшигини биринчи бўлиб тақиллатадиган инсон ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб шафоат қиладиган ва шафоати қабул қилинадиган зот ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган уммат қайси?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир.

Бу маълумотларни ўқиб бўлган бўлсангиз у зотга салавот айтинг!

🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

#жума #табрик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Кўзи ва бурни йўқ Мисрлик бола Қуръонни тўлиқ ёд олди

11 ёшли Муҳаммад машҳур қорилар услубига тақлид қилиб, Қуръон тиловат қилишда ҳам ажойиб истеъдодга эга. Яқинда у Мисрнинг Ал-Ҳаят тармоғида машҳур бошловчи Амр ал-Лайтий бошчилигидаги «Одамлардан бири» кўрсатувининг меҳмони бўлди. Муҳаммад Қуръонни Аллоҳнинг ёрдами ва ота-онасининг ёрдами билан ёд олганини айтди. Вундеркинд бола яхши инсон бўлиб, ватанига, динига хизмат қилишга интилаётганини қўшимча қилди.

Бола дастурда Қуръон оятларини тиловат қилиб, энг машҳур қориларга тақлид қилиш қобилиятини намойиш этди. Онасининг таъкидлашича, дунёда бу турдаги жисмоний деформациянинг тури жуда кам учрайди.

«Оғир шароитлар туфайли, шунингдек, кўплаб шифокорлар Муҳаммад тузалиб кетмайди ва ўлади, деб айтгани учун менда умид йўқ эди, лекин Аллоҳга шукур, у тирик қолди ва Қуръонни ёддан ўрганди» - дейди қорининг онаси.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир».
 
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, юҳйии ва юмийту ва ҳува ҳаййун лаа йамут, бийадиҳил хойр, ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади ва ундан миллион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: «Уни миллион даражага кўтаради» ўрнига «унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган.
(Термизий ривоят қилган)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ
         
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, ҳаромингсиз ҳалолинг билан менга кифоя қилгин ва фазлинг ила мени Ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».
 
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир мукотаб олдимга келиб, «Мен келишилган маблағни топиб бера олмай қолдим. Менга ёрдам беринг», деди. «Унга шундай дедим: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма икфиний би ҳалаалика ъан ҳароомик, ва ағниний би фазлика ъамман сиваак» дегин».
(«Сунани Термизий», 3563)
 
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Кайра бөлүшүлгөн:
Muslim.uz avatar
Muslim.uz
📢 Хушхабар: Ҳаж сафари бошланди!

Бугун, 13 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи муқаддас замин томон йўлга чиқишди.


Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

🤲 Муборак сафар олди Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

🛫 Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж – 2025” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

🤲 Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини хайрли ва баракали қилсин!

#jarayon #safar #haj2025
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ، اللَّهُمَّ اؤْجُرْنِي فِي مُصِيبَتِي وَأَخْلِفْ لِي خَيْرًا مِنْهَا

Дуонинг маъноси:
«Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтгувчимиз. Аллоҳим, мусибатим учун менга ажр бергин ва менга унинг ўрнига ундан яхшисини насиб қилгин».
 
Мўминларнинг онаси Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирор мусулмонга мусибат етса, Аллоҳ буюрганидек, «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун. Аллоҳумма`журнии фий мусийбатий ва ахлиф лий хойрон минҳаа» деса, Аллох бунинг урнига ундан яхшисини беради».
(«Саҳиҳи Муслим», 918)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ҳой мусулмонлар жамоаси! Албатта бу шундай кунки, Аллоҳ уни сизларга байрам қилиб берган! (шундай экан, бу кунда) ғусл қилинглар ва мисвокни лозим тутинглар».
📚
Имом Табароний «Авсат» асари

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.