Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
QURAN.UZ avatar
QURAN.UZ
QURAN.UZ avatar
QURAN.UZ
160 нафар иштирокчи Болқондаги Халқаро Қуръон мусобақаси финалига йўлланма олди

Араб давлатининг Босния ва Гертсеговинадаги элчихонаси томонидан тақдим этилган Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват ва ҳидоят вазирлиги дастлабки босқични ўтказди. Бу Косово Республикасидаги Ислом шайхлиги ва Саудия Арабистонининг Албания Республикасидаги элчихонаси билан ҳамкорликда учинчи маротаба ташкил этилган тадбирдир.

Мусобақада Косово, Албания, Босния ва Герцеговина, Черногория, Шимолий Македония, Италия, Туркия, Греция, Болгария, Чехия, Кипр, Словения, Хорватия, Руминия, Сербия, Эстония, Беларусия, Россия, Грузия, Сан-Мария ва Узбекистон каби 22 давлатдан 2350 нафар даъвогарлар иштирок этди.

8-11 май кунлари Косово пойтахти Приштина шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига жами 160 нафар иштирокчи йўлланма олди ва улар беш тоифа бўйича кураш олиб боради.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти

«Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир», («Оли-Имрон» сураси, 159-оят).

Аллоҳ таоло ушбу амр ила Пайғамбар алайҳиссаломни қалби кенгликда, мулойимликда – кишиларни атрофларида жамловчи олий сифатларда бардавом бўлишга чақириб, айблар ўтган бўлса хам, мусулмонларни афв этишга буюрмоқда.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ҳой мусулмонлар жамоаси! Албатта бу шундай кунки, Аллоҳ уни сизларга байрам қилиб берган! (шундай экан, бу кунда) ғусл қилинглар ва мисвокни лозим тутинглар».
📚
Имом Табароний «Авсат» асари

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти

«Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас», дедилар», («Қосос» сураси, 77-оят).

Аллоҳ таоло берган молу дунёга қандай муносабатда бўлиш кераклиги ушбу ояти каримада ўз аксини топган. Мусулмон банда қўлига молу дунё тушганда ўзини худди шу оятга мос тутмоғи лозим. Мусулмон одам, аввало, Аллоҳ берган молу дунё билан охиратни излашга интилади. Яъни, молу мулкини шариатда кўрсатилган, охиратда фойда берадиган жойларга сарфлайди. Ҳаром-хариш, гуноҳ, фисқу фужур ва беҳуда ишларга сарф этмайди. Чунки беҳуда ишларга сарфланган молу дунё бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам фойда бермайди. Аксинча, икки дунёда ҳам зиён келтиради. Лекин мусулмон одам охиратни ўйлаб, бу дунёсини тарк қилиб - унутиб ҳам юбормайди.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Кайра бөлүшүлгөн:
Islom.uz avatar
Islom.uz
«Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларига табрик

Ҳурматли анжуман қатнашчилари, муҳтарам меҳмонлар!

Аввало, сиз, азизларни илм-маърифат ва тараққиётга улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон заминида, унинг энг қадимий шаҳарларидан бири – азим Самарқандда буюк аллома Имом Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган халқаро конференциянинг очилиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Жонажон Ватанимизга, улуғ аллома ва мутафаккирлар юрти бўлган гўзал Самарқанд шаҳрига хуш келибсиз!

«Калом илмининг султони», «Мусулмонлар эътиқодини тузатувчи» деган юксак эътирофларга сазовор бўлган Имом Мотуридий ўрта асрларда – ғоявий курашлар авж олган ўта мураккаб даврда ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг очиб берадиган ноёб илмий-маърифий асарлар яратгани, турли зарарли оқимлар ва жаҳолатга қарши мардона кураш олиб боргани, ҳеч шубҳасиз, чинакам маънавий жасорат намунасидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Усмон Мусҳафларининг сони, уларнинг ёзилиш усули ва хат тури

Уламолар Усмон (розияллоҳу анҳу) турли юртларга юборган Мусҳафларнинг сони тўғрисида ҳар хил ривоятлар айтганлар. Масалан, Ҳамза бин Ҳабиб аз-Заййёт: «Улар тўртта эди», дейдилар. Абу Ҳотим ас-Сижистоний эса еттита бўлган дейдилар. Энг тўғри ривоят олтитадир: Маккий, Шомий, Басрий, Куфий, Мадина аҳли учун умумий бўлган маданий ва халифанинг ўзлари учун хос бўлган маданий Мусҳафлардур. Охиргисини ҳазрати Усмон(розияллоҳу анҳу) ўзлари учун олиб қолганлар. Ул зот бу мусҳафларнинг бирортасини ҳам ўз қўллари билан ёзмаганлар, балки уларни ёзишга буюрганлар, холос.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат

Оли-Имрон сураси 29-оят

Талал ал-Ҳасан қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Кайра бөлүшүлгөн:
Muslim.uz avatar
Muslim.uz
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 1 май куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
#Мақола

Қуръон ўрганишга қачон киришамиз?

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради. Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилсалар, уни ўргансалар, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади», дедилар». 
(Имом Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган).

Шарҳ: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўзларининг бу ҳадисларида бошқа яхши амаллар қатори, илм талаб қилишнинг ва Қуръони Каримни тиловат қилишнинг, уни ўрганишнинг фазлини ҳам баён қилганлари учун муаллиф уни илм китобида келтирганлар.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир».
 
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, юҳйии ва юмийту ва ҳува ҳаййун лаа йамут, бийадиҳил хойр, ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади ва ундан миллион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: «Уни миллион даражага кўтаради» ўрнига «унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган.
(Термизий ривоят қилган)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَطْعَمَنِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلَا قُوَّةٍ

Дуонинг маъноси:
«Шуни менинг куч-қувватимсиз менга таом қилиб, ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин».
 
Муъоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким таом еб, кейин «Алҳамду лиллааҳиллазий атъаманий ҳаазаа ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин» деса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади».
(«Сунани Термизий», 3458)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти

«Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир. Нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни билади. Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир. Менга тақво қилинг, эй ақл эгалари!», («Бақара» сураси, 197-оят).

Ўзига ҳажни фарз қилиш – ҳажни ният қилиб, эҳромга кириш деганидир. Демак, ундай одамга шаҳвоний ишлар, яъни, жинсий яқинлик ва унинг ҳақидаги гап-сўзларни сўзлаш мумкин бўлмайди. Фисқ – катта-кичик гуноҳ ишларни қилиш. Жанжал – одамлар билан талашиб-тортишиш ва сўкишиб, аччиқ чиқариш. Бу ишлар ҳам мумкин эмас. Чунки ҳаж қилувчи инсон улуғ мақомга эришган бўлади. У дунёнинг ҳаммасидан юз ўгириб, ажраб, Аллоҳга юзланади, Роббул Оламийннинг уйини зиёрат қилгани чиққан бўлади. Шу боис олий даражадаги одоб билан одобланиши зарур. Ҳамма ёмон нарсаларни тарк этиб, яхши ишларни кўпроқ қилиши лозим.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِني ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلماً كَثِيراً وَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلا أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен ўзимга кўп зулм қилдим ва Сендан ўзга гуноҳларни кечирувчи йўқдир. Мени ҳузурингдан бўлган мағфират билан кечиргин ва менга раҳм қилгин! Албатта, Сен кўп кечирувчи ва ўта раҳмли Зотсан».
 
Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй, Аллоҳнинг Расули! Менга бир дуо ўргатинг, мен уни намозда ўқиб юрай», дедилар. Шунда Расулуллоҳ: Айтинг: «Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон. Ва иннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа анта. Фағфир лий мағфиротан мин ъиндика варҳамний, иннака антал ғофуурур роҳийм», дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Кайра бөлүшүлгөн:
Islom.uz avatar
Islom.uz
Имом Мотуридий таълимотига бағишланган халқаро анжуман бошланди

Бугун, 30 апрель куни Самарқанд шаҳридаги «Hilton Samarkand Regency» меҳмонхонасида «Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат «таълимоти» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бошланди.

Анжуман давомида иштирокчилар буюк бобомиз Имом Мотуридийнинг илмий мероси, мотуридийлик таълимотининг моҳияти ва шу каби муҳим масалаларни муҳокама қиладилар.

Маълумот ўрнида тадбирда Миср, Туркия, Малайзия, Индонезия, БАА, Саудия Арабистони, Кувайт, Қатар, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби 20 дан ортиқ давлатдан 70 дан зиёд муфтийлар, нуфузли исломшунос олимлар, давлат ва жамоат арбоблари, мотуридийшунос тадқиқотчилар, тарихшунос мутахассислар ва диний-маърифий соҳа вакиллари қатнашмоқда.

🕋 @islomuz
#қироат

Ëсин сураси 55-58 оятлар

Ҳайсам ад-Духин қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат

Тур сураси 47-48 оятлар

Муҳаммад Солиҳ қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، عَبْدِكَ وَرَسُولِكَ، وَصَلِّ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ، وَالْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ
    
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, банданг, Расулинг Муҳаммадга салавот йўлла, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот йўлла».
 
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Қайси бир мусулмон кишининг садақа (қилишга пули) бўлмаса: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ъабдика ва росуулик, ва солли ъалал муъминийна ва муъминаат, вал муслимийна вал муслимаат», деб айтсин. Мана шу унинг учун закотдир».
(Ҳоким, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривоятлари)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Малайзиялик аутизмли бола атиги 4 ойда Қуръонни тўлиқ ёдлашга муваффақ бўлди

Аҳмад Зиёд Зоҳир ҳар куни ўз оиласининг ижарага олган уйида гаджетлар ва телевизорлар безовта қилмайдиган сокин жойда Қуръон тиловат қиларди. Орадан тўрт ой 10 кун ўтиб, 23-март куни етти ёшида аутизм ташхиси қўйилган 10 ёшли болакай Қуръонни тўлиқ ёд олишга муваффақ бўлди.

Унинг онаси, 35 ёшли Нурул Шоҳида Луқмоннинг айтишича, ўғли Марангдаги таҳфиз институти академияси томонидан ўтказилган тезкор дастуридаги иштироки туфайли бу муваффақиятга эришган. Унинг сўзларига кўра, уч фарзанднинг каттаси Аҳмад Зиёд гўдаклигидан Қуръонга қизиққан. Икки ёшу саккиз ойлигида у фақат қироатларни тинглаш орқали 42 оятни ёд олган эди.

«Мен Аҳмад чақалоқлигидаёқ Қуръонга қизиққанини биринчи марта пайқаганман. Уни кўпинча Қуръон қироатлари билан ухлатар эдим. Саккиз ойлигида унга «Каҳф» сурасини ўқиганимни эслайман. Қироат қилаётганимда бир жумлани унутиб қўйсам, худди бошидан бошлашимни ҳоҳлагандек йиғларди. Унинг ёдлаш жараёни шундан бошланган», - дейди қорининг онаси.

Фарзандларига энг яхши имкониятни беришга қарор қилган ҳолда, ўтган йили Нурул Шоҳида ва унинг турмуш ўртоғи ўзларининг туғилган шаҳарлари - Келантандан вақтинчалик Марангга кўчиб ўтишди, шунда Аҳмад Зиёд ҳар куни Академияга ташриф буюриши мумкин эди.

«Ўша пайтда академия фақат 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган талабаларни қабул қилар эди. Лекин Аллоҳ таолонинг иродаси билан ўғлим тўққиз ёшида қабул қилинди, чунки у атиги 10 дақиқада бир нечта оятларни ёдлай оларди, ҳолбуки, кўпчилик талабаларга бунинг учун кўпроқ вақт керак бўлди», - дейди у.

Онасининг қўшимча қилишича, Аҳмад Зиёд гиперлекция ва гипернумерацияга эга, бу одатда аутизм спектри билан боғлиқ. Гиперлекция илғор ўқиш қобилиятини англатади, гипернумерация эса рақамлар ва рақамли тушунчаларни тушуниш учун ажойиб қобилиятдир.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат

Маъориж сураси 11-14 оятлар

Аҳмад ал-Амин қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти

«Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига, хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан, деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса, ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир», («Тавба» сураси, 40-оят).

Эй мўминман деб юрганлар, агар сиз бу сафар Пайғамбарга ёрдам бермасангиз, ҳечқиси йўқ, сизга ёмон бўлади. Аллоҳ Ўз Пайғамбарига ёрдам бериши турган гап. Уни Маккада кофирлар ўлдирмоқчи бўлиб, гапни бир жойга қўйганларида ҳам Аллоҳ унга нусрат берган. Аллоҳ кофирларнинг ёмон ниятларини унга билдирган ва унга чиқиб кетишни амр қилган. Пайғамбар алайҳиссалом Абу Бакр Сиддиқ билан бирга ҳижратга чиққанлар. Мушриклар кўп эдилар, Аллоҳ Пайғамбарига ёрдам берган.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 517
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.